1-мавзу: Қурилиш ташкилотларида


-МАВЗУ. БЕЛЬГИЯДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ ТИЗИМЛАРИ ВА ҲИСОБОТЛАРИ



Download 0,73 Mb.
bet27/40
Sana26.04.2022
Hajmi0,73 Mb.
#583386
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40
Bog'liq
Халқаро бух.ҳис

8-МАВЗУ. БЕЛЬГИЯДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ ТИЗИМЛАРИ ВА ҲИСОБОТЛАРИ


8.1. Бельгияда бухгалтерия ҳисоби тизими ва унинг ўзига хос хусусият-лари.
Европа Иттифоқининг директиваларини эълон қилингандан сўнг, Бельгия бухгалтерия ҳисоби тизимида кескин ўзгариш юз берди. Бугунги кунда, Бельгия бухгалтерия ҳисоби тизимининг ўзига хос хусусиятларидан бири бухгалтерия ҳисоби ва солиқ меъёрларининг ўзаро узвий боғланганлигидир. Мамлакат хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботларда бухгалтерия ҳисоби тамойилларидан кўра фискал сиёсат тамойил-ларига кўпроқ эътибор берилади. Ундан ташқари, бухгалтерия ишининг ривож-ланишида ишчи ва ходимларнинг қўмиталарини аҳамияти каттадир.
Бизга маълумки, Бельгияда ҳам бошқа кўпгина Европа мамлакатларидаги каби саноат, ишлаб чиқариш ва молиявий операцияларига боғлиқ хўжалик жараёнлари турли-туман ва кенг тармоқларни қамраб олиган тарзда ривожлан-гандир. Бунинг асосий сабаби, Бельгияда ҳам бухгалтерия ҳисобининг ўзига яраша тарихи, миллий келиб чиқиши ва ўзига хос хусусиятлари мавжуд.
Бельгияда бухгалтерия ҳисоби тизими француз бошқарувининг бошланиши билан юзага кела бошлаган. Бунинг асосида 1673 йилда Кольбертнинг тижорат Кодекси ва 1807 йилда Наполеоннинг Савдо кодекси ётади. Бельгия компа-ниялари фаолияти ҳақидаги биринчи қонун 1873 йилдан амал қила бошлаган бўлса, 1935 йилда бу қонуннинг иккинчиси эълон қилинган. Бу қонунларнинг ўзига хос хусусияти шунда эдики, бухгалтерия ҳисоби маълумотларини тақдим этиш талаблари жуда ҳам чекланган эди. Бельгия олимларининг фикрича бухгалтерия ҳисобининг бундай тизимини яратилишини қуйидаги уч омиллар билан аниқланади:

  1. Жуда ҳам кучли холдинг-компаниялар гуруҳи кенг жамоатчиликка бундай маълумотларни етказиб беришни истамасдилар.

  2. Бегоналарнинг қўлида акцияларнинг унча катта бўлмаган улуши мавжуд бўлиб, шу сабабдан ҳам маълумотларни етказиб бериш борасидаги талаблар кучли бўлмаган.

  3. Қонун чиқарувчилар маълумотларни беришни аввало кредиторларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда кўриб ўтишган ва бунда асосий эътибор консерватив баланс ҳисоботига қаратилган.

Албатта, бугунги кунга келиб Бельгия бухгалтерия ҳисоби тизими кўпроқ Франция мамлакати бухгалтерия ҳисоби тизимига яқин қилиб ишлаб чиқилган. Франция билан иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларнинг жуда ҳам яқин-лиги бунинг учун зарур шароитларни яратиб беради. Яна, Бельгияда давлат тил-лари француз ва фламанд тиллари эканлиги бундай муносабатларнинг жуда ҳам яқинлигидан далолат беради.
Бельгия бухгалтерия ҳисоби тизимида бухгалтерлар ва аудиторлар алоҳида ўринга эга. Умуман мамлакатда иккита асосий профессионал ташкилотлар мавжуд:

  1. Профессионал аудиторлар институти – 1953 йилда ташкил топган бўлиб, мамлакат профессионал аудиторларини бирлаштирувчи ташкилот саналади. Бугунги кунда у еттиюзга яқин аъзоларга эга.

  2. Профессионал бухгалтерлар институти – бу бухгалтерларнинг профес-сионал ташкилоти бўлиб, бу ташкилот бухгалтерия хужжатларини юритиш, йиллик бухгалтерия ҳисоботларини тайёрлаш, солиқ маслаҳатларини ва умумий молиявий саволлар бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилот ҳисобланади. Профессионал бухгалтерлар институти 1985 йилда ташкил этилган ва собиқ Бельгия эксперт-бухгалтерлар миллий коллегиясини ўрнида пайдо бўлган.

Бугунги кунда, Бельгияда ҳам Европа иттифоқига қўшилиш муносабати- билан миллий бухгалтерия ҳисоби тизимида керакли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Яъни, мамлакат бухгалтерия ҳисоби тизими ягона иқтисодий зона, ягона пул бирлиги, ягона божхона ва солиқ ставкалари ва шу каби қатор ҳолатларга мослашиши ва ўтиши зарур. Бунинг учун эса, бухгалтерия ҳисоби тизими чуқур, бутунлай ислоҳ қилинмасада, лекин баъзи ҳолатларни ўзгарти-ришга мажбур.



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish