1-мавзу: Қурилиш ташкилотларида


-МАВЗУ: ИТАЛИЯДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ ТИЗИМИ



Download 0,73 Mb.
bet30/40
Sana26.04.2022
Hajmi0,73 Mb.
#583386
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40
Bog'liq
Халқаро бух.ҳис

9-МАВЗУ: ИТАЛИЯДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ ТИЗИМИ


9.1. Италияда бухгалтерия ҳисоби тизими ва унинг ўзига хос хусусият-лари.
Италия Европа ҳамжамиятининг бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш директиваларини кенг қўллаш билан ажралиб туради. Ушбу мамлакат 1991 йилдан Европа иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиб кирган ва шу йилдан бошлаб бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига унинг 4- сонли Директиваси низомини киритган. Шу йилиёқ ушбу мамлакатда бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи 7-сонли директива ҳам ишлаб чиқилди ва у амалиётга киритилди. Италияда Италия Европа ҳамжа-миятининг ташкилотининг 8-сонли директиваси амалда бўлиб, у билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари корректировка қилинди. Қонунларнинг ўзгариши бухгалтерия амалиётига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Италия бухгалтерия ҳисоби узоқ анъаналарга бориб тақалади ва ўзининг қадимий ҳамда мустаҳкам заминига эга. Шу билан биргаликда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳозирги даврда глобаллашув жараёнлари таъсирида тобора такомиллашиб бормоқда.
Италия Европа Ҳамжамияти директиваларини кенг фойдаланилиши билан ажралиб туради. У 1991 йилда Европа Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган ва бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига эга бўлди. Европа Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотининг 4-сонли директиваси низомини қўллай бошлади. Шу йилиёқ бу мамлакатда 7-сонли директива ҳам ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ қилинди. Италияда Европа Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотининг 8-сонли директиваси амалда бўлиб, у билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари корректировка қилинди. Қонунларнинг бухгалтерия амалиётида ўзгартирилиши ҳам турли хил ўзгаришларга олиб келди. Бу шу билан алоҳида муҳимки, Италияда расмий-қатъий юридик меъёрларнинг амали-ётда ихчам қўлланилишининг азалий ва мустаҳкам анъанаси мавжуд. Италияда бухгалтерлик ҳисоб-китоби ва ҳисоботининг замонави тизими ҳақида бир томонлама алоҳида ва тўлиқ тасаввур яратишнинг имкони йўқ.
Наполеон ҳукмрон бўлган даврларда қўшни мамлакатларга Франциянинг таъсири кучли бўлган ва бу мамлакатнинг “Фуқаролик Кодекси” Италия ҳудудида асосий қонунчилик ҳужжати сифатида қабул қилинди. Наполеон ҳукумати тугатилгандан кейин эса мамлакатда бир қанча кичик давлатлар тикланди. Француз “Фуқаролик Кодекси” манн этилмади, балки у жамиятга мослаштирилди ва маҳаллий қонунларда қўлланилди. Бухгалтерия ҳисобининг тартибга солишида бу кодекс ўз аҳамиятини йўқмади. Лекин унинг асосий манбаи солиқ қонунчилигига йўналтирилди.
Тўланадиган солиқ суммасини аниқлаш учун харажатлар қонун бўйича юритилган ҳисоб-китоб ҳужжатларида кўрсатилгандагина эълон қилиниши мумкин. Шундай қилиб, солиқ қонунчилиги амалиётда кўпинча бухгалтерия ҳамма нархларни қандай ҳисобга олиши кераклгини аниқлайди. Мамлакатда профессионал ташкилот тижорат мутахассислари ва бухгалтерлар миллий кенгаши ташкил этилган. У одатда «жуда кенг ва умумий» ёндашуви билан ажралиб турувчи бухгалтерлик ишининг баъзи стандартларини чоп этади. Бу стандартлар валюта биржалари бўйича комиссия томонидан тан олинади ва бу биржаларда рўйхатга олинган компанияларда қўлланилади.
1993 йилдан бошлаб, Европа Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотининг 4-сонли директиваси низомларига асосланган янги қонун 1994 йилдан эса Европа Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотининг 7-сонли директивасини киритувчи қонун қўлланилади.
Италияда гонарар ҳажмларининг умумий меъёрлари профессионал юритиш ва асослашни киритган ҳолда бухгалтер ва аудиторлар фаолияти устидан умумий назоратини адлия вазирлиги амалга оширади.
Мамлакатда бухгалтерлик ихтисослигининг икки кўриниши мавжуд:
1. Бухгалтерлар ва ихтиёрий баҳоловчилар. Бундай ихтисосликни олиш учун бизнес мактабини тугатганлик ҳақида диплом, фаолиятига доир 3 йиллик амалиётга эга бўлиши, ўтказилиши давлат ташкилотлари томонидан назорат қилинадиган имтиҳонларни топшириши зарур. Бундай мутахассислар ўз аъзолари фаолиятининг назоратини амалга оширишига мўлжалланган маҳаллий ҳайъатларига бирлашадилар. Италияда бундай ҳайъатлардан юзга яқини мавжуд. Уларнинг ишини махсус давлат идораси кузатиб боради.
2. Тижорат доктори. Бундай ихтисосликни олиш учун узоқ муддатли таълим жараёнини ўташ лозим. У университет даражасидаги битирув имтиҳонлари мавжуд махсус тўрт йиллик курс билан якунланади. Айнан шу йўл “Тижорат доктори” ташкилотининг аъзолигига олиб келади. Бу ташкилотга кириш амалий тайёрловни талаб этмайди. Ташкилот маҳаллий бўлиб, мамлакатда уларнинг юздан ортиғи мавжуд. Бундай ташкилотлар ишини миллий кенгаш назорат қилади.
Бизнес оламида икки бухгалтерлик ихтисосликка ҳам тенг тан олинади. Лекин бу Европа Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотининг аудитор ихтисослигига талабларни кўзда тутувчи 4-сонли директивасини талабларига тўлиқ мос келмайди. Шунинг учун айтиш мумкинки, яқин келажакда Италияда бухгал-терлик касблари таркибидаги ислоҳотлар кутмоқда.
Ҳажмлари ўрнатилган кўрсаткичлардан ортиб кетувчи ҳамма компания-ларда аудиторлик текширувларини ўтказиш талаб этилади. Лекин қонун аудиторларни профессионал тайёрлашга нисбатан алоҳида чекловлар қўймайди, унинг фуқаролик кодекси ўрнатган мажбуриятлари ҳажми бугунги кунга келиб, етарлича чекланган.
Мустақил профессионал аудит биринчи навбатда қуйидагилар учун талаб этилади:
- фонд биржасида рўйхатга олинган мажбурияти чекланган компаниялар;
- молиявий ташкилотлар;
- жамоат ташкилотлари.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish