10-МАВЗУ. ХИТОЙ ДАВЛАТИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ ТИЗИМИ
10.1. Бухгалтерия ҳисобининг мазмуни ва унинг ўзига хос хусусият-лари. Хитойнинг миллий иқтиодиёти, умумхалқ мулкчилиги ва жамоа мулкчи-лигини ўз ичига оладиган ижтимоий мулкчиликка асосланган ва бозор таъсири сақланиб келаётган шароит асосида ривожланаётган режали иқтисодиётдир.
Иқтисодиёт борасида Хитой давлати бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизими орқали ҳар хил хўжалик бирликларининг иқтисодий фаолиятлари устидан назорат олиб боради, давлат режаси ва давлат бюджетининг бажарили-шини таъминлайди, иқтисодиёт устидан назоратни кучайтиради ва ҳар хил хўжалик бирликларини бошқаришини таъминлайди.
Бухгалтерия ҳисоби устидан назорат қилиш учун Хитойда Молия вазирлиги қошида махсус Бухгалтерия ҳисоби ва назорат бошқармаси ташкил қилинган бўлиб, унинг зиммасига бухгалтерия ҳисобининг ягона тизимини яратиш ва бутун мамлакат миқёсида бухгалтерия ҳисоби устидан раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилган.
Давлат бухгалтерия ҳисоби тизимини яратиб, унинг юритилши устидан ўзининг ҳар хил даражадаги ваколатли маъмурий идоралари орқали ягона назоратни амалга ошириб боради. Молия вазирлиги бухгалтерия ҳисоби устидан бутун мамлакат миқёсида назорат олиб боради. Ҳар хил даражадаги халқ ҳокимияти (масалан, вилоят, автоном туманлар, шаҳарлар) таркибидаги молия бошқармалари бухгалтерия ҳисоби устидан раҳбарликни ўз ҳудудларида олиб борадилар. Молия бошқармасига бўйсунадиган ҳар хил даражадаги ишбилар-монлик ва тадбиркорлик фаолиятининг бошқармалари ўзларига бўйсунган хўжалик бирликларида юритиладиган бухгалтерия ҳисоби устидан раҳбарлик қилади.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий ягона тизими Молия вазирлиги томонидан киритилади, улардан энг муҳимлари эса Давлат кенгашида кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Марказий ҳукуматга бевосита бўйсунадиган вилоят, автоном туман ва шаҳарларнинг молия бошқармалари (ёки бюролари) бухгалтерия ҳисобининг миллий ягона тизими билан бир қаторда, маҳаллий шароитларини ҳисобга олган ҳолда қўшимча қоидалардан ҳам фойдаланишлари мумкин. Алоҳида аҳамиятга эга бўлган бухгалтерия ҳисобининг маҳаллий тизимлари ва айрим қоидалари молия вазирлиги томонидан тасдиқлиниши лозим.
Молия вазирлиги томонидан тавсия этилган бухгалтерия ҳисобининг ягона тизимига биноан Давлат кенгаши қошидаги ишбилармонлик фаолияти бошқар-малари томонидан ишлаб чиқилган қўшимча қоидалар Молия вазирлигида рўйхатга олинган бўлиши керак. Молия вазирлигининг ягона тавсияномалари қўлланилмайдиган махсус бухгалтерия ҳисобининг тизимлари ихтисослашган бошқармалари томонидан Молия вазирлигининг улардан фойдаланиш мумкин-лиги тўғрисидаги рухсат олинганидан кейингина тегишли тармоқлар хусуиятларини ҳисобга олган ҳолда амалиётга киритилиши мумкин. Ихтисос-лашган бошқарма томонидан маълум ҳудуддаги барча хўжалик бирликларида қўллаш учун амалиётга киритилган махсус бухгалтерия ҳисобининг тизими Молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиши, маъқулланиши ва Чоп этилиши ёки молия вазирлиги ихтисослашган бошқарма билан биргаликда уни оммалаш-тиришлари лозим.
Хитойдаги ҳисоб тизими қуйидагиларга бўлинади:
корхоналардаги ҳисоб;
- бюджет ташкилотларидаги ҳисоб, яъни маъмурий ва нотижорат ташкилот-ларидаги ҳисоб.
Корхоналардаги ҳисоб тизими мулкчиликнинг қандай турига тегишли экан-лигига қараб давлат корхоналаридаги ҳисоб, жамоа мулкчилигига тегишли корхоналардаги ҳисоб, чет капитали қатнашувидаги қўшма корхоналардаги ҳисобга бўлинади. Жамоа мулкчилигидаги корхоналарда юритиладиган ҳисоб билан давлат корхоналаридаги ҳисоб ўртасидаги фарқ асосан фондлар манбалари ва фойда тақсимотидаги фарқлардан иборат. Қўшма корхоналардаги ҳисоб ўртасидаги фарқ асосан фондлар манбалари ва фойда тақсимотидаги фарқлардан иборат. Қўшма корхоналардаги ҳисоб давлат корхоналаридаги ҳисобга ўхшаш томонлари ҳам, фарқлари ҳам кўпдир. Чет эл капитали қатнашувидаги ташкил қилинган қўшма корхоналарда бухгалтерия ҳисобининг тизими асосан Хитойнинг тегишли қонунларига асосланади ва давлат корхона-ларидаги бухгалтерия ҳисоби тизимининг тегишли қисмидан фойдаланган ҳолда қўшма корхоналар хусусиятларига мослаштирилган равишда амал қилади. Давлат корхоналаридаги бухгалтерия ҳисобининг тизими барча корхоналардаги бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Миллий иқтисодиётда ва халқ хўжалиги тармоқларида бажараётган ўз вазифларига қараб корхоналардаги ҳисоб: саноат корхоналаридаги ҳисоб, қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги ҳисоб, қурилиш ташкилотларидаги ҳисоб, транспорт ва алоқа корхоналаридаги ҳисоб ва савдо корхоналаридаги ҳисобга бўлинади.
Бюджет ташкилотларидаги ҳисоб Молия вазирлиги томонидан турли даражадаги идораларда бюджетнинг бажарилишини кузатиш мақсадида амалга ошириладиган бухгалтерия ҳисобини ўз ичига олади. Бу билан маъмурий ташкилотлар ва нотижорат ташкилотлар бюджетларини назорат қилиш мақсадида оилб бориладиган маъмурий ва жамоат ташкилотларидаги ҳисоб ҳам ўзаро чамбарчас боғлиқдир.
Корхоналардаги бухгалтерия ҳисоби ишлаб топилган маблағлар асосида амалга оширилса, бюджет (маъмурий ва нотижорат) ташкилотларида келиб тушган нақд маблағлар асосида амалга оширилади.
Бухгалтерия ҳисобининг элементлари ва аудиторлик ишларини ўрганишга ўтишдан олдин бухгалтерия ҳисоби юритиладиган Хитойдаги иқтисодий-сиёсий шароитларни кўриб чиқиш лозим.
Хитойда барча давлат ҳокимияти халқнинг ихтиёрида бўлиб, унинг халқ депутатлари Миллий Халқ Кенгашига сайланади ва турли даражадаги кенгаш-ларни бошқаришади. Миллий Кенгаш ката ҳуқуқга эга бўлиб, Конституцияни ўзгартириш, қонунларни ишлаб чиқиш, давлат бошлиғини сайлаш ва шу кабилар Билан шуғулланади. Давлат Кенгаши давлат маъмуриятининг юқори органи бўлиб ҳисобланиб, унга бошқармалар аъзолари ва шунингдек, бош аудитор ҳам киритилади. Кенгаш маъмурий чоралар, қарорлар қабул қилиш ва тартибдаги солиш ҳуқуқига эга. Давлат Кенгаши Миллий Халқ Кенгаши олдида жавоб-гардир.
Молия вазирлиги қошидаги Бухгалтерия ҳисоби бўйича бошқарма бухгалтерия фаолиятини тартибга солиб туради. Бош аудитор бухгалтерия фаолиятига раҳбарлик қилишдан ташқарии аудиторлик бюроларини назорат қилади. Хитойдаги асосий ижтимоий кучларни ишчилар, деҳқонлар ва интеллигенция ташкил қилади. Касаба уюшмалари ва деҳқончилик ташкилотлари ҳозирги пайтда Хитойнинг энг таъсирчан оммавий ташкилотлари ҳисобланиб, уларга халқ кенгашлариида депутатлик жойлари ажратилади.