11.2. Бухгалтерия ҳисобининг счётлар режаси, унинг тузилиш ва мазмуни. Бухгалтерия ҳисобининг счётлар режаси ўзида хўжалик фаолияти жараён-ларини бухгалтерия ҳисобида рўйхатга олиш ва гуруҳлаш схемасини ифода-лайди. Унда синтетик счётлар (биринчи тартибли счётлар) ва субсчётлар (иккин-чи тартибли счётлар) номлари ва рақамлари келтирилган бўлади.
Бухгалтерия ҳисобининг счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқномалар счётлар режасини қўллаш ва хўжалик фаолияти фактларини бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттиришнинг ягона ёндошувини белгилаб беради. Шунингдек, синтетик счётлар ва уларга очиладиган субсчётларнинг қисқача тавсифи: счётларнинг тузилиши ва мақсади, иқтисодий моҳияти ҳам ифодаланган бўлади.
2001 йил 1 январидан Россияда Янги счётлар режаси амал қилмоқда. Янги счётлар режасига ўтилиши корхонанинг тайёргарлиги даражасига қараб амалга оширилади. Мазкур счётлар режаси халқ хўжалигининг барча тармоқ корхона-лари (банклар ва бюджетдан ташқарии ташкилотларни истисно қлган ҳолда) учун ягона ва қўлланилиши мажбурий ҳисобланади. Корхона ушбу счётлар режаси асосида ўзининг ишчи счётлар режасин ишлаб чиқади. Янги хўжалик тузилмалари (масалан, кичик корхоналар) қисқартирилган счётлар режасидан фойдаланишлари мумкин.
Ягона счётлар режаси саккиз бўлимдан ташкил топади. Балансдан ташқарии счётлар алоҳида ажратилган. Счётларни бўлимлар бўйича гуруҳлашга асос қилиб маблағларнинг иқтисодий моҳияти олинади. Ҳар бир бўлимда иқтисодий жиҳатдан ўхшаш бўлган мулклар, мажбуриятлар ва хўжалик операциялари акс эттирилади. Бўлимлар мулкларни хўжалик айланмасида иштироки кетма-кетлигида акс эттирилади. Ишлаб чиқариш жараёни учун зарур бўлган мулк-ларни ҳисобга олувчи счётлар (“Айланмадан ташқари активлар” I-бўлим, “Ишлаб чиқариш заҳиралари” II-бўлим), кейин ишлаб чиқариш чегирмалари, тайёр маҳсулот ва товарлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар (III-VI-бўлимлар) тартиби амал қилади. Шундай қилиб, дастлабки олтита бўлимда мулк ва ишлаб чиқариш ҳамда муомала жараёнлари ҳисобини юритишга мўлжалланган счётлар мужассамлашган. Мулкни ликвидлилик тамойили бўйича - қийин реализация қилинадиганидан осон реализация қилинадиган жиҳатлари билан тегишли қуйидаги (VII,VIII) бўлимларда корхоналарнинг капитали ва молиявий натижа-лари сифатида акс эттирилади.
2002 йилдан 1- январдан бошлаб Россия корхоналарининг асосий қисми янги ягона счётлар режаси асосида ўзларининг хўжалик жараёнларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириб келмоқдалар.