1-мавзу. “Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкциялар технологияси” фанига кириш


 – расм. Ўрамли арматура симларини маҳкамлаш учун понали



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/57
Sana28.02.2023
Hajmi3,69 Mb.
#915304
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57
Bog'liq
3 Олдиндан зуриктирилган ТБК ММ кирилча

4.14 – расм. Ўрамли арматура симларини маҳкамлаш учун понали 
қисқичлар:
а – икки ўрам учун: б – бир ўрам учун; 1 - пона; 2 - обойма; 3 – 
арматура сими ўрами. 
4.15 – расм. Тўлқинли қисқич:
1 - корпус; 2 - рамкалар; 3 – тўлқин юзали 
пластиналар; 4 - пона; 5 - шпилка; 6 – рим 

4.16- расм. УНАЕ таранглаштирилувчи арматура элементлари:
а – тешикли 
анкер боши билан, б – кесилган анкер колодкали; 1 – анкер, 2 – юқори 
мустаҳкамликка эга сим, 3 – спирал хомут, 4 – анкер боши. 
Пўлат арқонлар учун бир марта фойдаланиладиган анкер
мосламалари сифатида прессланган пўлат гилзалардан фойдаланиш
мумкин. Арматура элементларини пакетларга йиғиш, анкер бошини ҳосил
қилиш ёки инвентар қисқичларни ўрнатиш, пакетлардаги арматура


элементларини тўғирлаш арматурани тайёрлаш постида амалга ошириш 
тавсия этилади.
Арматура пакетларини қолипларга ташиш кранлар ёрдамида мақсадга 
мувофиқдир. Бунинг учун пакетларнинг анкер плиталарида кўтариш учун
халқалар ўрнатилади.
 
4.2. Арматурани таранглаштиришнинг механик усули 
Стерженли, симли ва арқонли арматурани механик усулда СМЖ-82,
СМЖ-84 гидравлик домкратларт ёрдамида таранглаштирилади. 4.17 - расмда
СМЖ-84 туридаги гидродомкрат билан жамланган таранглаштирувчи 
гидравлик қурилма чизмаси келтирилган. 
4.17 - расм. СМЖ-84 гидравлик таранглаштириш қурилмаси

1 – тележка, 
2 – домкрат, 3 – СМЖ-83 насос стансияси, 4 – мой баки, 5 – электр ускуналари 
шкафи, 6 – электр двигатели, 7 – насос, 8 – бўшатиш-ҳимояловчи клапан, 9 – 
залотник, 10 – монометр. 
Арматурани таранглаштириш учун ДГ-100-2 ва ДГ-200-2 гидравлик 
домкратларидан фойдаланиш мумкин. Гидравлик домкратлар фойдаланилгунга 
қадар текширилган бўлишлари шарт. Бу иш хар уч ойда ва ҳар бир
таъмирлаш ишларидан сўнг амалга оширилади. Ишлаб чиқаришда
ишлатиладиган домкрат биргаликда фойдаланиладиган монометр ва насос
стансияси билан биргаликда текширувдан ўтказилишлари керак.
Гидродомкратлар учун узатма сифатида механик узатмали СМЖ-83
ва қўлли узатмали НСР-400М насос стансияларидан фойдаланиш тавсия 
этилади. Қолиплар ва стендларнинг таянчларига арматура элементларини 
биттадан ёки бир вақтнинг ўзида бир неча элементни, ёки Конструкциянинг 
таранглаштириладиган арматурасининг ҳаммасини таранглаштириш
(гуруҳли таранглаштириш) мумкин. 
Агарда арматура элементларининг узунлигини кераклигича тайёрлаш 
имкони бўлмаса, гуруҳли тарарнглаштиришдан аввал ҳар бир элементни
лойиҳавий таранглаш кучидан 10%дан кўп бўлмаган куч билан тортилади. 


Стендларда арматурани икки босқичда таранглаштириш тавсия
этилади. Биринчи босқичда арматура белгиланганига нисбатан 40ъ50% куч
билан таранглаштирилади.
Сўнгра таранглаштирилувчи арматура тўғри жойлашгани
текширилади, қўшимча деталлар қўйилади, арматура тўрлари ва каркаслари
жойланиб қолипнинг ён деворлари беркитилади. Иккинчи босқичда
арматурани белгиланга нисбатан 10% ортиқ куч билан таранглаштирилади
ва шу ҳолаттда 3-5 минут ушлаб турилади. Шундан кейингина
таранглаштириш кўрсаткичини лойиҳавий тарангликкача пасайтирилади. 
Арматуранинг таранглик даражаси гидравлик домкратларга
ўрнатилган ва текширилган монометрлар ёрдамида ва бир вақтнинг ўзида
арматуранинг узайиши бўйича назорат қилинади. Бу иккала ўлчов 
натижаларининг фарқи 10%дан ошмаслиги керак. Агарда фарқ юқори бўлса
таранглаштиришни тўхтатиш зарур ва сабабини аниқлаб, кўрсаткичлар
фарқининг юқори бўлиш сабабларини йўқотиш зарур бўлади. 
Арматурани таранглаштиришда гидравлик домкратлардан
фойдаланилганда монометр шкаласи қиймати ўлчанадиган босимдан 0,05
юқори бўлмаслиги керак. Монометр мўлжалланган энг юқори босим
ўлчанадиган босимдан икки мартадан юқори бўлмаслиги керак. 
Таранглаштириш вақтида гидравлик домкратни ўрнатиш жараёнида
шундай ўрнатиш зарурки унинг бўйлама ўқи таранглаштириладиган
арматура элементи ёки пакетининг бўйлама ўқига мос келиши керак. 
4.18-4.22 - расмларда ПАУЛ Масчиненфабрик ―ГмбҲ&Cо.КГ‖ 
фирмасининг завод шароитида арматурани таранглаштириб олдиндан
зўриқишни ҳосил қилиш учун фойдаланиладиган гидравлик домкратлари ва
4.2 -4.3 - жадвалларда уларнинг таснифлари келтирилган. 


4.2 - жадвал 
2-шлангли тортиш домкратлари 
4.3 - жадвал 
2-шлангли тортиш домкратлари 
Арматурани таранглаштирини фақат оператсияни назорат қилувчи
техник ходимлар иштирокида амалга ошириш мумкин. Назорат текширув
маълумотлари махсус журналга ёзиб борилади. 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish