1-мавзу. “Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкциялар технологияси” фанига кириш


- расм. Норвегия “Тролл” платформаси



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/57
Sana28.02.2023
Hajmi3,69 Mb.
#915304
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
3 Олдиндан зуриктирилган ТБК ММ кирилча

8.1 - расм. Норвегия “Тролл” платформаси. 
Олдиндан зўриқтирилган темир-бетондан фойдаланишда кўприк
қурилишида бошқа давлатлар ҳам катта ютуқларга эгадирлар.
Австралиянинг Брибсен шаҳрида ўрта пролети 260 метр бўлган балкали
кўприк қурилган, бу са шу турдаги кўприклар орасидаги энг катта
кўприкдир. Испаниядаги "Баррнос де Луна" вантли кўприкнинг пролети
440 метрга, Канададаги "Анасис" 465 метрга, Гогконгдаги кўприк 475
метрга тенг. Жанубий Африкадаги аркали кўприкнинг пролети 272 метрга
тенг. Вантли кўприклар орасида дунё рекорди пролёти 864 метр бўлган 
―Нормандия‖ кўпригига тегишлидир (8.2 – расм). Ундан кейин ЭКСПО-98
дунё кўргазмасига қурилган "Васко де Гама" кўприги туради (8.3-расм).
Ушбу кўприкнинг умумий узунлиги 18 кмга тенг. 
Унинг асосий юк кўтарувчи Конструкциялври ва гул устунлари 
мустаҳкамлиги 60 МПадан юқори бўлган бетондан тайёрланган.
Кўприкнинг кафолатланган хизмат муддати 120 йил деб белгиланган. 
8.2 - расм. “Нормандия” кўприги. 


 
8.3- расм. "Васко де Гама" кўприги. 
8.4 - расм. Шанхай Янцзи кўприги. 
Йиғма темир-бетон конструкциялари самарадорлигини ошириш 
имкониятларини ораёпма плиталари мисолида кўриш мумкин. Россияда
ушбу маҳсулотларнинг улушига йиғма элементар ишлаб чиқариш
ҳажмининг тўртдан уч қисмига тўғри келади. Чет элларда плитали
конструкцияларни узун стендларда қолипсиз қуйиш кенг тарқалган. Оддий
амалиёт сифатида 500 кг/см
2
юкка мўлжалланган кесим баландлиги 40 см
ва узунлиги 17 метргача бўлган плиталар қуйилади. Финландияда худди
шундай юкка мўлжалланган кесим баландлиги 50 см ва узунлиги 21
метргача бўлган плиталар кўп ковакли темир-бетон плиталари ишлаб
чиқарилади. Бу эса олдиндан зўриқтиришдан фойдаланиш йиғма
темирбетон элементларини янги сифат даражасида ишлаб чиқариш
имконини беради. Бу стендларда арқонли арматурани тортиш 300 дан 600 


тоннагача бўлган домкратлар гуруҳи ёрдамида амалга оширилади. Ҳозирги
вақтда юқори унумдорлик, фойдаланиладиган арматура, бетонга
қўйиладиган талабларга, панелларнинг кесим юзаси ва бошқапараметрларга
кўра узун стендларда қолипсиз қуйишнинг турли тизимлари "Спайрол",
"Спенкрит", "Спандек", "Макс Рот", "Партек" ва бошқалар ишлаб чиқилган. 
Узунлиги 250 метргача бўлган стендларда плитани қуйиш тезлиги 4 м/мин да 
баландлиги бўйича пакетда 6 та плитани бетонлаш мумкин. 
Пролети максимал 21 метр бўлганда плиталарнинг эни 2,4 м га
этади. АҚШда фақатгина "Спенкрит" плиталаридан йилига 15 млн. м
2
фойдаланилади. 
Олдиндан зўриқтиришдан фойдаланиш соҳаларини кенгайтириш катта 
аҳамиятга эга. Мисол учун ундан фуқаро ва турар-жой қурилишида кенг
ва самарали фойдаланиш мумкин.
Бундай биноларнинг юк кўтарувчи каркаси қурилиш жараёнида
арматурани тортиш орқали бажарилган, монолит ичида ёки алоҳида 
элементлардан ташкил топган стерженлар тизимидан ташкил топган бўлади.
Геометрик шакл ва физик эгрилигини ҳисобга олган холда замонавий
усуллардан фойдаланиб ҳисобланган бундай каркаслар анъанавийларига 
қараганда 20-40% енгил бўлади.
Бинонинг ораёпмалари ва ички деворлари каркаснинг маълум
қисмларини зарур физик-механик ва эксплуататсия хоссаларга эга серғовак
бетон билан тўлдириш орқали қурилади. Ораёпмаларда ўртача зичлиги
1000-1200 кг/м

бўлган серғовак бетон ишлатилади. Ички деворлар учун
эса ўртача зичлиги 450-550 кг/м
3
бўлган серғовак бетондан фойдаланилади.
Ўртача зичлиги 200 кг/м
3
бўлган серғовак бетондан ташқи деворларни
монолит иссиқдан ҳимояловчи материал сифатида фойдаланилади. Бу
вақтда бундай деворларнинг ички ёки ташқи қатлами меъморий ва
эксплуататсия талабларига жавоб берадиган ҳар қандай материалдан бўлиши 
мумкин.
Таклиф этилаётган технология бўйича олдиндан зўриқтирилган
каркасни қуришнинг янги технологияларидан фойдаланилади. Серғовак
бетонни тайёрлаш ва жойлаштириш бўйича бажариладиган барча ишлар
битта агрегат ёрдамида бажарилади. Бу эса умумий меҳнат сарфини икки
мартадан ортиқ иқтисод қилиш имконини беради. Бинонинг вазни 2-2,5
марта таннархи эса деярли икки марта қисқаради. Шундай қилиб бир
оддий бинонинг ўрнига ригелсиз, катталаштирилган пролетли ва
планлаштириш имкониятлари кенг бўлган иккита бино қуриш имкони 
бўлади. Бундан ташқари бундай бинолар юқори зилзилабардошлик,
ишончлилик ва узоқ вақт хизмат қилиш каби ҳусусиятларга эга бўлиш
билан бирга хизмат вақти тугагандан сўнг осон бузиб ташлаш мумкин. 
Чет эллар тажрибаси катта узунликка эга плитасимой монолит
пойдеворларда, таянч қурилмарида, монолит балкасиз ораёпмаларда, оғир
ускуналар ўрнатиш учун постаментлар, ер ости иншоотларининг юк
кўтарувчи монолит Конструкцияларида, шу жумладан кўпқаватлиларида ҳам
юқори самарага эга эканлигини кўрсатди. Тарихий обидаларни таъмирлашда 
ҳам олдиндан зўриқтиришдан фойдаланиш мисоллари мавжуд.


Икки ёки уч ўқ бўйича конструкцияларни зўриқтириш ғояси
нихоятда самаралидир. Бу соҳа бўйича проф. В.В.Михайлов ва унинг
шогирдлари томонидан кенг кўламда илмий изланишлар олиб борилган.
Хаттоки В.В.Михайлов томонидан завод шароитида тайёрланган уч ўқи
бўйича олдиндан зўриқтирилган элементлардан барпо этиладиган баландлиги
2 км бўлган миноранинг лойиҳаси ишлаб чиқилган. 
Миноранинг устунларининг сиқилишдаги қаршилиги 150 МПа га тенг
бўлган. Спиралсимон олдиндан зўриқтирилган арматурали бу
Конструкциялар мустаҳкамлиги 60 МПа бўлган бетондан лойиҳаланган. 
Реал шароитда синалганда элементдаги чизиқли зўриқишлар ва 
деформатсиялар орасидаги боғланганлик 150 МПа зўриқишгача
сақланганлик холда 300 МПага тенглигини кўрсатган.
Амалиётда бу ғоя гидравлик прессларнинг ҳажмий зўриқтирилган 
сарровларида амалга оширилган. Уларда бетон зўриқиши ўзининг кубикли 
мустаҳкамлигидан уч марта юқори зўриқишда ишларди.
Бошқача қилиб айтганда уч йўналиш бўйича олдиндан зўриқтирилиш 
янги сифатли темир-бетон яратиш имконини беради. Материалнинг юк
кўтариш қобилиятини ошириш технологик усуллар билан эмас, балки
конструктив усуллар орқали амалга оширилади. 
Конструкция бетонини олдиндан зўриқтирилиши замонавий бино ва 
иншоотларни барпо этиш учун материал сифатида темир-бетон
ривожланиши истиқболини ва янги имкониятларини намойиш этади. 
Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон ишлаб чиқаришининг
ривожланиши фойдаланиладиган материалларнинг мустаҳкамлик ва
технологик хоссаларини келгусида яхшилашга ёрдам беради.
ХХ асрнинг охири, бино ва иншоотларнинг инженерлик технологик 
ечимларини ва олдиндан зўриқтиришни ривожлантиришнинг янги
имкониятларини очишга ёрдам берадиган юқори мустаҳкамликка эга
бетонлар ва углеродпластик асосида нометалл арматуралар яратилганини
кўрсатди. Бунга яна янги юқори технологиялар, принсипиал янги
даражадагт технологик ва лойиҳа ечимлари борасидаги илмий изланишларни 
кенгайтириш ёрдам беради. 
ХХИ асрда автомобил йўллари қурилишининг кўлами ошиб бориши 
кутилмоқда. Бу эса кўп миқдорда хар хил ўлчамдаги катта ва кичик 
кўприкларни қуриш зарурлигини кўрсатади. Халқаро тажриба автомобил
кўприкларини 
олдиндан 
зўриқтирилган 
темир-бетондан 
қуришнинг 
афзаллигини кўрсатди. 
Турли мақсадларда қуриладиган бино ва иншоотлар учун ишлаб 
чиқариладиган конструкцияларни тайёрлашда арматурани механик усулда
тортиш хиссасини ошириш, узлуксиз арматураланган ва ўз ўзидан
зўриқувчи Конструкцияларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, иншоотларни
барпо этишда арматурани тортишни қурилиш вақтида амалга оширишдан
фойдаланишни кенгайтириш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. 
Юқори мустаҳкамликка эга арматурани механик усулда тортиш ва 
зўриқувчи бетоннинг авзалликларидан комплекс равишда фойдаланиб
олдиндан ўз-ўзидан зўриқувчи темир-бетон Конструкцияларни яратишга
катта эътиборни қаратиш зарур. 


Улкан инженерлик иншоотлари учун арматураси бетонга тортилган
олдиндан зўриқтирилган темир-бетон Конструкцияларидан фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир. Зўриқувчи арматура сифатида металллургия саноати
ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши керак бўладиган пўлат арқонлар ва юқори
мустаҳкамликка эга стерженли арматуралардан фойдаланиш зарур бўлади.
Олдиндан зўритирилган темир-бетон Конструкцияларидан қурилишда
кенг миқёсда фойдаланиш қурилишга зарур пўлатни иқтисод қилиш имконини 
беради. Бу эса кўпгана юк кўтарувчи ва тўсувчи конструкцияларда
металллга бўлган талабни қисқартириш ва кўпгина металлл
конструкцияларни темир-бетон конструкцияларга алмаштириш ёрдамида 
амалга оширилади. 
Шак шубҳа йўқки олдиндан зўриқтирилган темир-бетон
конструкцияларини ишлаб чиқаришнинг келгуси ривожи мамлакатимиз
капитал қурилишининг такомиллашишига катта хизмат қилади. 
 
 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Ноёб иншоотларда олдиндан зўриқтирилган темир-бетондан
фойдаланиш қандай афзалликларга эга? 
2. Олдиндан зўриқтирилган темир-бетондан фойдаланиб барпо
этилган ноёб иншоотларга мисоллар келтиринг. 
3. Олдиндан зўриқтирилган темир-бетондан фойдаланиш
истиқболларини қандай тасаввур қиласиз? 
4. Олдиндан зўриқтирилган темир-бетондан фойдаланиш ҳолати
тўғрисида нималар биласиз? 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish