1-мавзу. “Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкциялар технологияси” фанига кириш



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/57
Sana28.02.2023
Hajmi3,69 Mb.
#915304
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
3 Олдиндан зуриктирилган ТБК ММ кирилча

 
 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Қотаётган бетонни қандай парвариш қилиш усулларини биласиз? 
2. Бетоннинг мустахкамлигини бузмасдан қандай аниқласа бўлади? 
3. Қуруқ иссиқ иқлим шароитида бетон қандай парвариш қилинади? 
4. Совуқ шароитда бетон қандай парвариш қилинади? 
5. Болғалар ёрдамида бетон мустахкамлиги қандай аниқланади? 
6. Ултра товуш асбоби ёрдамида бетон мустахкамлигини қандай
аниқлаш мумкин? 


Олдиндан зўриқтирилган темирбетондан фойдаланиш ҳолати ва 
истиқболлари 
Темир-бетон ХХI асрнинг асосий қурилиш материалларидан бўлиб
дунёдаги соха олимларининг эътиборини қозониб бормоқда. Олимлар ўз
хохишларига кўра хоссаларини ўзгартира оладиган сунъий тош – бетонни
яратиб, унинг эгилишдаги паст бўлган мустаҳкамлик каби камчилигининг
хам олдини олиш ечимини топганлар. Гарчи металл арматурадан
фойдаланилганда бетон бузилмаса ҳам у дарз кетиш хоссастга эга. Бу эса 
ундан бино ва иншоотларда фойдаланиш вақтида салбий таъсир кўрсатади. 
Тайёрлаш ёки қурилиш вақтида rонструкцияда зўриқиш ҳолатини,
яъни бетонда эксплуататсия вақтидаги юкка қарама-қарши зўриқиш
белгисини ҳосил қилиш ХХ аср инженерлик тафаккурининг энг йирик 
ютуқларидан биридир. 
Бу констепсиянинг бошида эжен Фрейссине (Франция) ва Виктор 
Василевич Михайлов (Россия) турар эдилар. 1936 йили В.В.Михайловнинг 
диссертатсия химоясида уч оппонентдан иккитаси ушбу усулга қарши 
бўлишган. Арматурани тортиб, кейин Конструкцияга ҳисобий юкланишни
қўйиш мумкинлиги, Конструкция бу ҳолатда ишлай олиши ва
Конструкциянинг чўзиладиган зонасида дарзлар юк кўтара олиш чегарасигача 
ҳосил бўлмаслиги ўша даврнинг таниқли олимлар учун ҳам тушуниш қийин 
бўлган. В.В.Михайлов очиқ мунозара вақтида етакчи олимларни ўзининг 
хақлигига ишонтира олган. 
Олдиндан зўриқтиришнинг баъзи турлари ҳар ҳил фикр ва
мулоҳазаларга кўра ханузгача гумонлар остидадир. Мисол учун Германияда
арматурани тортиш орқали темир-бетон кўприкларини сегментли йиғиш
тақиқланган. Фақат яқиндагина кўприк Конструкцияларида зўриқтирилувчи
арматурани бетондан ташқарида фойдаланиш рухсат этилган. 
Йигирманчи асрнинг 60- йиллари йиғма темир-бетон, шу жумладан 
олдиндан зўриқтирилган йиғма темир-бетон саноатининг гуркираб
ривожланишини кўрсатди.
Шу вақтда олимлар ва мутахасислар томонидан олдиндан
зўриқтирилган темир-бетонни ҳисоблаш, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш
технологияси бўйича кўпгина норматив-техник хужжат ва адабиётлар
ишлаб чиқилди. Бу эса темирбетон ишлаб чиқариш саноатида яги
йўналишнинг ривожланишига самарали ва ишончли замин бўлиб хизмат
қилади. Ҳозирги вақтда биз фойдаланадиган СНиП 2.03.01-84 Конструкция
элементларини танлашда олдиндан зўриқтирилган элементларни танлашнинг 
афзаллигини тўғридан тўғри кўрсатади. 
Олдиндан зўриқтирилишнинг ривожланиши юқори мустаҳкамликка
эга бетонлар технологияси сохасини ривожланишига жиддий таъсир
кўрсатди. Олдиндан зўриқтирилган Конструкцияларда бетоннинг юқори
мустаҳкамлигидан максимал даражада фойдаланиш имконини бермоқда. 
Олдиндан зўриқтирилиш орқали тайёрланадиган маҳсулотлар
номенклатураси жуда ҳам кенг: 
- биноларнинг қопламалари; 
- кўприкларнинг таянчлари ва тўсинлари; 


- темир-бетон қозиқлар ва қувурлар; 
- шпаллар; 
- иссиқ сувни совутадиган минорасимон қурилмалар (градирнялар); 
- электр ўтказиш таянчлари ва ёритиш мачталари; 
- телеминоралар; 
- ҳимоя қобиқлари; 
- сузувчи доклар; 
- денгиз ва шелф иншоотлари
- вақтинчалик кўприкларнинг қобиқлари ва кўпгина бошқалар. 
Олдиндан зўриқтирилган темир-бетондан фойдаланишнинг
ишончлилигини кўрсатувчи сохалардан бири бу улардан темир йўл
шпаллари ишлаб чиқаришда фойдаланишдир, чунки ҳозирги вақтгача 1
миллиар донадан ортиқ олдиндан зўриқтирилган темир-бетон шпаллар
ишлаб чиқарилган. Жуда қаттиқ динамик юкланишлар, ҳароратнинг
сезиларли ўзгаришлари, намланиш ва қуриш, музлаш ва эриш, нефт
маҳсулотлари ва бошқа агрессив муҳит таъсири ушбу маҳсулотларнинг 
чидамлигига ва ишончлилига ниҳоятда юқори талабларни қўяди. 
Темир йўлларда 40 йилдан ортиқ хеч қандай шикастсиз хизмат
қилган олдиндан зўриқтирилган темир йўл шпаллари бунга мисол бола олади. 
Кўпгина ривожланган чет эл давлатларида олдиндан зўриқтирилган
йиғма темир-бетондан турли мақсадларга мўлжалланган бинолар учун
ораёпма ва ёпма Конструкциялар, инженерлик иншоотлари ва транспорт
қурилишида фойдаланиш борган сари ошиб бормоқда.
АҚШда ишлаб чиқариладиган 26 млн. м
3
йиғма темир-бетон 
Конструкцияларининг 40%ини олдиндан зўриқтирилган Конструкциялар
ташкил этади. Уларнинг чорак қисмини Т ва Т2 плиталари ташкил этади.
Плиталар Буюк Британия, Германия, Венгрия, Полша ва кўпгина бошқа
давлатларда ҳам ишлаб чиқарилади. Шунингдек темир-бетон тўсинлар,
фермалар, ригеллар, деворбоп панеллар юқори мустаҳкам симлар ва 
стерженли арматуралар, ва мустаҳкамлиги 70 МПагача бўлган бетондан
фойдаланиб олдиндан зўриқтирилган ҳолда ишлабчиқарилмоқда. 
Дунёда олдиндан зўриқтирилган монолит темир-бетондан фуқаро ва
турар жой бинолари, тўғонлар, энергетика комплекслари, телеминоралар ва
кўпгина иншоотлар қурилмоқда. 
Олдиндан 
зўриқтирилган 
монолит 
темир-бетондан 
қурилган
телеминоралар жуда ҳам чиройли кўриниб кўпгина давлат ва шаҳарларнинг 
диққатга сазовор жойларига айланмоқда. Торонто шаҳридаги телеминора
дунёдаги темир-бетондан қурилган энг баланд телеминора бўлиб унинг 
баландлиги 555 метрга тенг. 
Кесим юзаси уч япроқсимон бўлганлиги туфайли зўриқтириладиган 
арматурани жойлаштириш ва силжувчан қолипдан фойдаланиб бетонлаш
учун жуда ҳам қулайлиги маъмум бўлди. Телеминоранинг эр усти вазни
60 минг тоннадан оғир бўлган вақтда миноранинг ҳисобланган шамол
қулатувчи моменти қарийб ярим миллион таннаметрга тенг. 
Германия ва Японияда олдиндан зўриқтирилган темир-бетондан
тозалашиншоотлари учун тухумсимон шаклда резервуарлар қуриш кенг йўлга 
қўйилган. 


Ҳозирги вақтга келиб умумий ҳажми 1,2 млн. м
3
бундай
резервуарлар қурилган. Алохида бундай иншоотлар 1дан то 12 минг м
3
гача 
ҳажмга эга. 
Чет элда катталаштирилган пролетли монолит ораёпмаларни барпо
этишда арматурани бетонга тортиш кенг кўламда фойдаланиб келинмоқда.
Шундай Конструкцияларнинг ўзидан фақатгина АҚШда 10 млн. м
3
дан
ортиқ барпо этилмоқда. Канадада ҳам бундай ораёпма Конструкцияларни
барпо этиш ҳажми талайгина. Сўнги вақтда монолит Конструкцияларда
зўриқтирилувчи арматурани бетон билан тишлашмаган холда, яъни
каналларга инъексия қилмай, арматурани махсус қобиқлар ёки махсус
антикоррозион таркиблар билан ишлов бериб фойдаланиш йўлга қўйилган.
Бундай технологиядан кўприклар, катта пролетли ораёпмалар, баланд
иншоотлар ва бошқа шу каби объектлар қурилишида фойдаланилади. 
Анъанавий қурилиш мақсадларидан ташқари олдиндан зўриқтирилган
монолиттемир-бетондан реактор қобиқлари ва атом электростансияларининг
ҳимоя қобиқларини қуришда кенг кўламда фойдаланилмоқда. Дунёдаги
атом электростансияларнинг умумий қуввати 150 млн. кВтдан ортиқ бўлиб,
улардан олдиндан зўриқтирилган темир-бетондан қурилган реактор
корпуслари ва ҳимоя қобиқлари деярли 40 млн. кВтни ташкил этади.
Ҳозирги вақтга келиб реакторларнинг ҳимоя қобиқларини қуриш
мажбурийдир, чунки ҳимоя қобиғининг йўқлиги сабабли Чернобил халокати 
рўй берган. 
Олдиндан 
зўриқтирилган 
темир-бетондан 
фойдаланиш
имкониятларининг ёрқин мисолларидан яна бири нефт қазиб олиш учун
қурилган денгиз платформаларидир. Бундай улкан иншоотлар ҳозирда дунёда 
йигирмадан ортиқдир. 
1995 йил Норвегияда қурилган "Тролл" платформаси умумий 472
метр баландликка эга, бу эса Париждаги эйфел минорасидан 1,5 баробар
баландир (8.1 –расм). Платформа денгизнинг чуқурлиги 300 метрдан ортиқ
эрига ўрнатилган бўлиб, тўлқин баландлиги 31,5 метр бўлган денгиз
довулига бардош берадиган қилиб ҳисобланган. Уни қуриш учун 250 минг
м
3
юқори мустаҳкамликка эга бетон, 100 минг тонна оддий пўлат ва 11
минг тонна зўриқтириладиган арматура пўлати сарф этилган. Платформанинг 
ҳисобий ишлаш вақти 70 йилни ташкил этади. 
Олдиндан зўриқтирилган темир-бетондан фойдаланишнинг анъанавий 
қўлланиш сохаларидан яна бири бу кўприк қурилишидир. Мисол учун
АҚШнинг ўзида 500 мингдан ортиқ ҳар хил пролётли кўприклар қурилган.
Оҳирги вақтнинг ўзида йигирмадан ортиқ ўрта пролёти 192 дан 400 метргача 
ва узунлиги 600 дан 700 метргача бўлган вантли кўприклар қурилган.
Олдиндан зўриқтирилган темир-бетондан индивудуал лойиҳалар
бўйича кўпгина улкан кўприклар қурилмоқда. Таянчлари ораси 50 метргача
бўлган кўприклар йиғма вариантда олдиндан зўриқтирилган балкалардан 
қурилади. 



Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish