1-мавзу. “Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкциялар технологияси” фанига кириш



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/57
Sana28.02.2023
Hajmi3,69 Mb.
#915304
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
3 Олдиндан зуриктирилган ТБК ММ кирилча



1-мавзу. “Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкциялар
технологияси” фанига кириш 
Р Е Ж А 
1.Олдиндан зўриқтирилишнинг вазифалари.
2.Олдиндан зўриқтирилган конструкцияларнинг асосий турлари ва 
уларнинг иши.
3.Олдиндан зўриқтирилган конструкцияларнинг классификацияси. 
4.Олдиндан зўриқтирилган темир-бетоннинг технологик асосларининг 
ривожланиши 
1.1.Олдиндан зўриқтирилишнинг вазифалари 
Бетон мустаҳкам бўлишига қарамай, мўрт бўлганлиги сабабли, унинг 
эгилишдаги ва чўзилишдаги мустаҳкамлиги сиқилишдаги
мустаҳкамлигининг ўндан бирини ташкил этади. Шунинг учун унинг бу
кўрсаткичини яхшилаш мақсадида уни пўлат арматура билан кучлантирилади.
Эгилишга ишлайдиган оддий темир-бетон конструкциясига куч
таъсир этганда, у озгина эгилади ва дарзлар ҳосил бўлади (1.1- расм) ва
шундаш сўнггина пўлат арматура эгувчи кучлар таъсирига қарши ишлай
бошлайди. Таъсир этаётган куч ҳисобий кучдан ошиб кетса конструкция
бузилади. Конструкцияда дарзлар ҳосил бўлишини олдини олиш
усулларидан бири, унга таъсир этувчи кучлардан миқдори юқори бўлган
бўйлама куч таъсир эттириб эришиш мумкин. Бетон сиқилишга яхши
ишлагани сабабли бу бўйлама куч таъсирида унинг кўндаланг кучларга
қаршилик кўрсатиш хусусияти ортади. Бундай усул билан тайёрланган
конструкцияларни - ―олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкциялар‖ 
деб аталади. 
Шунинг учун ―олдиндан зўриқтирилган деган ном шартли
равишдадир ва шунинг учун сақланиб қолмоқда ва кўпгина давлатларда шу
ном билан аталиш қўлланилиб келмоқда. Фақатгина Германияда қисқагина
―зўриқтирилган темирбетон (Спаннбетон) деб аталади. 
Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкцияларнинг хоссалари
оддий (зўриқтирилмаган) темир-бетон хоссаларидан тубдан фарқ қилади.
Улар ўртасидаги асосий фарқлардан бири конструкция
материалларининг фойдаланиш вақтида қўйилган ташқи кучни турлича қабул 
қилишидир 


Оддий темир-бетонда қўйилган барча куч дастлаб дарзлар ҳосил
бўлгунча фақат бетон ва қисман арматура томонидан қабул қилинади.
Олдиндан зўриқтирилган конструкцияларда эса хамма юк конструкциянинг
чўзилувчи зонасининг арматураси томонидан қабул қилинади. Темирбетон
конструкциялари олдиндан зўриқтирилганда қуйидагиларга эришилади: 

Мустаҳкамлиги 
юқори 
ва 
оширилган 
арматурадан
таранглаштирилувчи арматура сифатида сарф бўладиган пўлат миқдорини 
иқтисод қилиш имконини беради; 
- Конструкция бетонида дарзлар ҳосил бўлишига қаршиликни
ошириш, яъни дарзларга чидамлилик, дарзлар очилишини чегаралаш 
имконини беради; 
- Конструкция бикрлигини ошириш, яъни унинг деформативлигини
камайтириш ҳисобига узун пролетларни қоплаш, жуда баланд иншоотларни
қуриш имконига эришилади; 
- Конструкция кесим юзасини ўлчамларини кичрайтириш ҳисобига
уни тайёрлашда сарф бўладиган бетонни ҳам иқтисод қилиш имконини
беради ва бу кўпгина холларда конструкциянинг таннархини 
арзонлаштиришга олиб келади; 
- Кўп марта қайтариладиган юк таъсирида ишлайдиган
конструкцияларнинг чидамлилигини оширади
Юқорида қайд этилган ва кўпгина афзалликлар конструкцияларни
зўриқтириб арматуралаш усули билан тайёрлаш жараёнининг қийинлигига
қарамай улардан қурилишда фойдаланиш кун сайин ортиб бормоқда.
Афзалликлар шунчалик сезиларли даражадалиги сабабли олдиндан
зўриқтирилган конструкцияларни тайёрлашдаги мураккабликларга қарамай
улардан қурилишда фойдаланиш сезиларли тарзда ривожланмоқда. Баъзи
турдаги конструкциялар учун арматурани таранглаштириб олдиндан 
зўриқтириш ханузгача ягона ечимлардан бири бўлиб қолмоқда. 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish