1-мавзу. “Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкциялар технологияси” фанига кириш



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/57
Sana28.02.2023
Hajmi3,69 Mb.
#915304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
3 Олдиндан зуриктирилган ТБК ММ кирилча

 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Нима учун темир-бетонда арматурадан фойдаланилади? 
2. Темир-бетон деганда нимани тушунасиз?
3. Бетоннинг эгилишга ишлаши тўғрисида нима дея оласиз? 
4. Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон ишлаб чиқариш
технологиялари қандай бўлиши мумкин? 
5. Олдиндан зўриқтирилган конструксияларнинг қандай синфларга 
бўлинади?
6. Тайёрлаш усули бўйича қандай синфларга бўлинади? 
2-мавзу. Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон хақида маълумотлар 
Р Е Ж А 
1. Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон тарихи.
2. Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон хақида маълумотлар.
Техник ва иқтисодий кўрсаткичлари даражаси бўйича бетон ва
темир-бетон дунёда қурилиш буюмлари ишлаб чиқариш тизимида ханузгача
асосий конструксион материал бўлиб қолмоқда. Ноёб хоссаларга эгалиги
сабабли уларлардан фойдаланиш соҳалари кенгайиб бормоқда ва шу билан
бирга кўпгина холларда конструкциялар тайёрлашда қиммат бўлган
металлнинг ҳам ўрнини эгалламоқда. 
Бетон ва темир-бетондан фойдаланиш қурилиш технологиялари
соҳасида кўпгина ютуқларга эришиш ва шу билан бирга чидамли, пишиқ-
пуҳта, улкан, нодир бино ва иншоотларни барпо этиш имконини бермоқда.
Шундай экан уларни асримиз материали десак янглишмаймиз. Бу борада 
олдиндан зўриқтирилган темирбетоннинг ўрнини алоҳида эътироф этиш зарур. 
Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон – темир-бетоннинг бир тури
бўлиб, уни тайёрлаш жараёнида ёки қурилишда сунъий равишда
конструкциянинг бутун кесими ёки унинг қисмида арматурани тўлалигича
ёки маълум қисмини таранглаштириш орқали бетонда сиқилиш зўриқишини 
ҳосил қилинади.
Олдиндан зўриқтирилган темир-бетондан юқори мустаҳкамликка эга
ва мустаҳкамлиги оширилган арматурадан самарали фойдаланиб,
конструкция элементларининг кесимида дарзлар ҳосил бўлишга
қаршилигини ошириш, дарзларни белгиланган чегарада очилишини
таъминлаш, юкланишнинг кўп марта таъсир этишига дучор бўладиган


конструкцияларнинг бикрлигини ошириш ва деформатсиясини камайтириш,
конструкция массасини камайтириш ва юқори маркага эга бетондан 
фойдаланиш эвазига фойдаланилади.
1886 йили П. Джексон (АҚШ) тайёрлаш вақтида арматура 
стерженлари бетон қолипга жойлангунча қолипга чўзиб ўрнатиб, бетон
мустаҳкамликка эришгач қўйиб юбориш орқали тайёрланадиган гумбазли
том конструкциясини тайёрлашга патент олган. 1888 йили В.Деринг
(Германия) арматурани юк қўйилгунгача таранглаштириш усулини таклиф 
этди.
Бу ва кейинги ХХ бошидаги таклифлар арматурани таранглаштириш 
даражасининг пастлиги ва камлиги туфайли олдиндан зўриқтиришнинг ижобий 
самарасини аниқлаш имконини бермаганлиги туфайли кенг қўлланилмади.
1950 йиллар собиқ Иттифоқ Республикаларида ва АҚШда катта
ўлчамдаги тўсинли ва плитали конструкциялар ишлаб чиқарила бошланди.
Ҳозирги вақтда олдиндан зўриқтирилган темир-бетон маҳсулотлари дунё
амалиётида кенг кўламда ишлаб чиқарилмоқда ва улардан фойдаланилмоқда. 
Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон маҳсулотларининг ўзига хос 
хусусиятларидан бири бу бетон ва арматуранинг вақт бўйича зўриқиш
ҳолатининг ўзгаришидир. Темир-бетон конструкцияларини тайёрлаш ва
улардан фойдаланиш жараёнида бетоннинг киришиши, силжиши ва бошқа
омиллар асосида бетоннинг сиқилишдаги зўриқишининг маълум қисми
йўқотилиши кузатилади. Шунинг учун олдиндан зўриқтирилган
конструкцияни тайёрлаш вақтида арматурани таранглаштириш орқали ҳосил
қилинадиган зўриқиш кўрсаткичи - зўриқишни йўқотилишини ҳисобга
олган холда амалга оширилиши лозим, лекин арматурани таранглашдаги
бериладиган куч арматуранинг таранглаштиришга қаршилигининг норматив 
кўрсаткичидан катта бўлмаслиги лозим. 
Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон буюмлари йиғма, йиғма-
монолит ва монолит бўлиши мумкин. Олдиндан зўриқтирилган йиғма
темир-бетон буюмларини тайёрлаш учун таранглаштирилувчи арматуранинг
тури, синфи, унинг диаметри ва анкерларнинг мавжудлигига (юқори
мустаҳкам силлиқ симлар) қараб В15-В30 дан паст бўлмаган оғир, майда
тўлдиргичли ва енгил бетонлардан фойдаланиш мумкин. Юқори
мустаҳкамликка эга бетонлардан самарали фойдаланиш бетон ҳажмини
камайтириш ҳисобига конструкциянинг массасини, конструкция кесим
юзасини ўзгартирмасдан ишлаб чиқарилганда эса пўлат арматура сарфини
камайтириш имконини беради. Юқори мустаҳкамликка эга бетондан
тайёрланган йиғма-монолит конструкцияларда асосий юк кўтаришни 
арматураланган олдиндан зўриқтирилган тўсинлар, плиталар ва бошқалар 
кўринишидаги элементлар бажарадилар. Монолит бетон учун
мустаҳкамлиги пастроқ бўлган бетондан фойдаланиш мумкин. 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish