1. Мавзу: Оила социологияси фанининг шаклланиш босқичлари



Download 0,69 Mb.
bet20/41
Sana25.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#312323
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41
Bog'liq
Оила социологияси комплекс

В) Иқтисодий омил
Маълумки, оила ташкил топгач, унинг яшаши учун уй-жой, яъни бошпана керак. Одатда, халқимизда фарзандларнинг, айниқса, ўғилларнинг уйли-жойли бўлишида асосий масъулият ота-она зиммасига тушади. Оилада ўғил болалар сони қанча кўп бўлса, ота-онанинг масъулияти шунча юқори бўлади. Баъзи ҳолларда ота-она оиласидаги ҳамма ўғилларни алоҳида-алоҳида ҳовли-жойли қилиш имкониятига эга бўлмайдилар. Шундай ҳолларда бир неча ёш оила бир ҳовлида яшашга мажбур бўладилар, бу эса баъзи ака-ука, овсинлар, уларнинг фарзандлари орасида турли зиддиятларга сабаб бўлади ва ёш оилаларнинг ажралиб кетишига олиб келади.
Г) Оила аъзоларига тегишли иллатлар
Ёш оилаларнинг бузилиб кетишига олиб келувчи омиллардан яна бири - йигитларнинг спиртли ичимликлар ичиши, нашавандлик, гиёҳвандлик одатларига берилиб кетганлиги, уларнинг ишсизлиги ёки оила аъзоларидан бирининг ёмон йўлга (масалан, хиёнат) кирганлиги билан боғлиқ муаммоларки, уларни мукаммал ўрганиш алоҳида тадқиқотни талаб этади.
Юқорида келтирилганидек, кейинги йилларда, яъни Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлига ўтиш даврида оилаларнинг бузилиш ҳоллари бирмунча камайди. 1991-1997 йилларда ҳар 1000 киши ҳисобига ажралганлар сони шаҳарда 20,7 фоизга, қишлоқда эса 23 фоизга камайди. Бунинг иккита асосий омили мавжуддир.
Биринчиси, кейинги 5-10 йил мобайнида оиласида бузилиш жараёни нисбатан юқори бўлган кўплаб руслар, украинлар, яҳудийлар, татарлар Ўзбекистондан ўз ватанларига кўчиб кетишди. 1987-1989 йилларда Ўзбекистондан хорижга доимий яшаш учун 14,8 минг аҳоли кўчиб кетгани бўлса, 1990-1993 йилларда уларнинг сони 84 мингга етди ёки 5 баробар кўпайди.
Ажралишнинг камайишига олиб келган омиллардан иккинчиси, давлат, дин ва халқ фаоллари томонидан оилага катта эътибор берилишидир. Маълумки, халқимиз орасида инсонийлик, меҳр-шафқат, оқибат, ота-оналик бурчи, фарзандлик бурчи, эр-хотинлик масъулияти, ота-она, қайнона-қайнота, қариндош-уруғчилик муносабатлари, катталарни ҳурмат қилиш, келин-куёвлик бурчлари, унинг иззат-икроми каби қадриятларимиз мавжудки, уларнинг барчаси оила мустаҳкамлиги, муқаддаслигига замин бўлиб хизмат қилади.
Мустақиллик шарофати билан кейинги йилларда республикада миллий урф-одатлар, қадриятлар тикланди. Улар матбуот, радио, телевидение тадбирлари орқали аҳоли ўртасида, айниқса ёшлар - бўлажак келин-куёвлар, ота-оналар орасида кенг тарғиб этилди. Бу борада Ўзбекистонда жуда кўп амалий ишлар қилинмоқда. Буларга оила ва унинг муаммоларига бағишланган «Оила ва жамият» газетасининг ташкил топиши, телевидениеда махсус «Оила» кўрсатувининг олиб борилиши, радиода оила ва унинг мустаҳкамлигига, аёллар ҳаётига бағишланган қатор эшиттиришлар ва «Соғлом авлод учун» дастурининг қабул қилиниши мисол бўла олади.
Шунингдек, Республика «Оила» илмий – амалий Маркази, Тошкент Педагогика Институти илмий лабораториялари томонидан оиланинг ижтимоий, тарбиявий вазифалари ва муаммоларини ўрганишга бағишланган илмий-тадқиқот ишларининг олиб борилиши аҳамиятлидир.
Муаллиф иштирокида ўтказилган бу айрим тадқиқотлар натижаларига кўра оила мустаҳкамлигига (шу билан бирга номустаҳкамлигига) таъсир қилувчи қуйидаги омиллар аниқланди:

  1. Фарзанд;

  1. Никоҳ субъектларининг ўзаро мос келишлари:

а) ижтимоий мос келиш;
б) психологик мос келиш;
в) сексуал мос келиш.

  1. Миграция:

а) ижобий таъсир;
б) салбий таъсир.

  1. Никоҳ ёши;

  1. Оилада аёл ва эркакнинг ўрни;

  1. Хиёнат;

  2. Характерларнинг тўғри келиши ёки келмаслиги;

  3. Оилада зўрлик (зўровонлик);

  4. Давлат томонидан оилаларни ижтимоий ҳимоялаш;

  5. Дин;

  6. Оилада ҳуқуқнинг ўрни;

  7. Оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар (қайнона, қайсингиллар, овсинлар);

  8. Оила аъзоларининг (субъектларининг) асоциал хулқ-атвори (масалан, наркотик моддаларни истеъмол қилиши, алкоголизм);

  9. Асоссиз ёки асосли рашк;

  10. Эр ёки хотиннинг касалликка чалиниши;

  11. Оиладаги моддий етишмовчилик;

  12. Никоҳ субъектлари ўртасидаги севги-муҳаббат ҳисси;

  13. Оилада қарияларнинг борлиги;

  14. Оилавий-хўжалик шароити;

  15. Никоҳ субъектларининг маълумотлилик даражаси;

  16. Эр ва хотин ёшидаги фарқ.

Оилалардаги ажралиш сабабларини кенгроқ ўрганиш мақсадида 1999 йил декабр ойида Тошкент шаҳрининг Собир Раҳимов тумани судида ўтказган тадқиқотимизда шаҳарлик ёш ўзбек оилаларда ажралиш сабабларини 4 гуруҳга ажратилди. Бу сабаблар ажралиш таъсирига кўра қуйидагича жой олди:

  1. Психологик омиллар - 47,4 %;

  1. Ижтимоий омиллар - 29,6 %;

  1. Маънавий омиллар - 25,9 %;

  2. Моддий омиллар - 3,7 %.

Маълумки, ҳозирги даврда жамоатчилик фикрида бозор муносабатлари шароитида ёш оилалардаги ажралишларга моддий омил кучли таъсир ўтказади, деган қараш кенг тарқалган. Лекин, тадқиқотларимиз бунинг аксини кўрсатди. Ажралишларнинг сабаби сифатида биринчи ўринга психологик омиллар чиқмоқда. Айнан оиладаги психологик барқарорлик, низолар, севгининг йўқлиги, эр-хотинлар характерларининг мос келмаслиги каби сабабларга кўра 47,4 % оилалар барбод бўлмоқда экан. Психологик омиллар ичида оила учун энг фалокатлиси - бу оилавий низолар экан. Улар туфайли 18,5 % шаҳарлик ёш оилаларда ажралишлар юз берар экан. Айниқса, бу ўринда қайнона-келин низолари яққол кўзга ташланади.
Бизнинг амалий давримиз гўёки маънавий-ахлоқий омилларга кам ўрин қолдиргандек. Аммо, тадқиқотнинг кўрсатишича, оилавий ҳаётдаги эгоизм, ўзини ўйлаш каби хислатларга нисбатан норозилик кучли. Айниқса, хиёнат кечирилмайдиган ҳолатдир. Тадқиқотнинг кўрсатишича, ҳар тўртинчи оила эр-хотиндан бирининг хиёнати туфайли барбод бўлар экан.
Агар юқорида келтирилган омилларни янада аниқлаштирилса, оиладаги ажралишдан олдинги инқирозли ҳолатга сабаб бўлувчи омиллар қуйидаги кўринишга эга бўлади (6 жадвал):

Оила инқирозини белгиловчи омиллар салмоғи





Омиллар

фоизда

1

Хиёнат

25,9

2

Низо

18,5

3

Севгининг йўқлиги

11,1

4

Характерларнинг мос келмаслиги

11,1

5

Бахтсиз ҳодиса

11,1

6

Турмуш ўртоғининг касаллиги

7,4

7

Фарзандсизлик

7,4

8

Зўравонлик

3,7

9

Моддий етишмовчилик

3,7

Жадвалдан кўриниб турибдики, хиёнат ва низолар - шаҳарлик ўзбек оилалари учун ўта хавфли экан. Шунингдек, севгининг йўқлиги ёки характерларнинг мос келмаслиги ҳам оиладаги руҳий-маънавий муҳитнинг ёмонлашувига сабаб бўлиб, унинг инқирозини келтириб чиқарар экан. Албатта, бир-бирини севмайдиган инсонлар ўртасидаги никоҳни мустаҳкам деб бўлмайди. Ваҳоланки, айнан муҳаббат оилани унинг дастлабки даврида қўллаб-қувватлаши лозим.


Фарзандсизлик ва турмуш ўртоғининг касаллиги - ёш ўзбек оилалари учун ҳали фожеа бўлмаса ҳам, катта салбий ҳолат ҳисобланади. Кўпинча ёш ўзбек оилалари айнан ана шу ҳолатларга бардошсизлиги туфайли инқироз томон юз тутадилар.

Кўриниб турибдики, ўзбек оилаларидаги номустаҳкам ҳолатга олиб келувчи сабаблар ўртасида эр-хотиннинг ўзаро мос келмаслиги катта ўринга эга экан. Ўзаро мос келмаслик оиладаги қарама-қаршилик ва низоларга сабаб бўлади, бу эса оиладаги муносабатларни заифлаштириб, охири уни барбод қилишга олиб келади. Шу билан бирга фарзандсизлик ҳам ўзбек оилаларида катта бахтсизлик деб ҳисобланади. Айниқса, шаҳарлардаги маҳаллалардаги, қишлоқ оилаларида бу яққол кўзга ташланади. Шаҳарлардаги кўп қаватли уйларда фарзандсизликка нисбатан чидам бор. Бу ҳолатларнинг сабаби, афтидан, ўзбекларнинг одамлар бир-бирини яқиндан танийдиган муҳитда фарзандсизликни кўнгилсиз ҳолат деб ҳисобланиши бўлса керак.


Жавоблардан шу кўриниб турибдики, қайнона-келин келишмовчиликлари туфайли ҳар бешинчи ўзбек оиласи ажралиб кетар экан (21,2 %). Шу билан бирга иқтисодий омиллар камдан-кам ҳоллардагина оиладаги ажралишларга сабаб бўлар экан. Бу оиланинг номустаҳкамлигини ҳозирги даврдаги моддий қийинчиликлардан қидирувчи қарашларни инкор этади.
Албатта, ажралиш – оила барқарорлигининг энг охирги аянчли кўринишидир. «Ижтимоий фикр» Марказида ўтказилган социологик сўровлар натижасига кўра, ўзбекистонликларнинг мутлоқ кўпчилиги (94,8%) ажралишларга нисбатан салбий муносабатда. Буни тушунса бўлади. Сўровда фуқороларимизнинг ажралишларга нисбатан салбий муносабати сабаблари ҳам юзага чиқди. Булар: оиланинг барбод бўлиши (34,2%), болаларнинг етим бўлиб қолишлари (33,8%), ажралишларнинг болалар руҳиятига, таълим олишларига ва тарбиясига салбий таъсири (15,7%). Хуллас, ажралиш – ўзбек халқи маънавиятига ёт нарсадир.
Ажралиш инсонларга жуда чуқур, бир умрлик изтироблар олиб келади. Фарзандларнинг ижтимоий- психологик ҳолатига салбий таъсир этади. қанчадан қанча болалар тирик етим бўлиб оилада яшаш, ота-онанинг иссиқ бағрида яйраб ўсишдан маҳрум бўлади. Ажралиш,шунингдек, ажрашган эр ёки хотиннинг моддий ва маънавий шароитларининг ёмонлашувига, улар орасида девиант хулқ атворнинг шаклланишига шахснинг фаоллиги ва меҳнат қобилиятининг сусайишига, ҳаётий фаолиятининг ёмонлашувига таъсир кўрсатади. Ҳозирда, фикримча, ажрашган шахсларнинг айниқса аёлларнинг қайта турмуш қуриб кетишлари эҳтимоли жуда кам. Бу эса шуни кўрсатадики, ажралиш муаммоси кўпчилик учун ёлғизлик муаммоси ҳамдир. Ажралишларниг ижтимоий оқибатлари ҳақида шуни айтиш мумкинки, ажрашган аёлларнинг репродуктив имкониятлари амалга ошмай қолади, чунки юқорида таъкидланганидек, аёлларнинг иккинчи марта турмуш қуриб кетиши эҳтимоли камлигидир. Ажралиш оқибатида тўлиқмас оилалар сони ортади, бу турдаги оилаларда фарзанд ота ёки она томонидан тарбияланади; отасиз ўсаётган фарзандлар орасида ноқобил болалар сони кўпаяди ва бундай болаларнинг дарсларнинг ўзлаштириш даражаси паст бўлади, ижтимоийлашув жараёнида қатор қийинчилилар юзага келади, ажралиш нафақат эр ва хотин, балки фарзандлларда ҳам руҳий- асаб касалликларини келтириб чиқарувчи қатор ҳолатларни юзага келтиради.
Биз юқорида сўз юритган ажралишлар оила ҳаётига нисбатан реал таҳдиддир. Бу ҳодисанинг жамият ҳаётида кенг илдиз отиб кетмаслиги кўплаб социал омиллар билан бирга давлатнинг оила соҳасидаги сиёсатига ҳам боғлиқ. Шу маънода мустақилликнинг биринчи кунидан бошлаб ҳукуматимиз бу соҳада изчил чора-тадбирларни амалга ошириб келаётганлиги ўзининг натижаларини бермоқда.
Хулосалар:
1. Социологик сўров натижаларига кўра никоҳнинг бекор қилиниши ўзбек оилалари учун фавқулодда ҳолат ҳисобланади.
2. Ажралиш ҳодисаси шаҳар ва қишлоқ муҳити учун жиддий ижтимоий фарқ хусусиятларига эгадир.
3. Ажралиш ҳолатларига қайнона-келин низолари асосий сабаб бўлиши кузатилди.
4. Ажралиш ҳолатларининг мутлақ кўпчилиги «хиёнат» омили натижасида юз бериши аниқланди.
5. Ажралиш ҳолатларининг жамоатчилик (маҳалла, қўни-қўшни, қариндошлар) таъсирида олди олиниши оила муҳитида компромисс-муроса ҳолатини шакллантиради. Компрoмисс ҳолатининг ўзгариб қолмаслиги оила аъзоларининг ҳар бир муаммога рационалистик асосларда ёндошувлари талаб этилади

9. Мавзу: Оила ва оила сиёсати


Оилавий сиёсатнинг муҳимлиги, унинг моҳияти, таркиби. Оиланинг тузилиши ва вазифаларининг сўнгги вақтларда ўзгариб кетиши оилавий сиёсатнинг муҳимлигини белгилаб беради. Урбанизация, индустируализация каби жараёнларнинг таъсири натижасида оила социал институт сифатида инқирозга учрамоқда. У моҳиятга кўра глобал ва аҳамиятга кўра экологик муаммога тенг келадиган бу жараёнлар ўзига хос томонларга ҳам эга. Бизда у шўролар ва шўролардан кейинги тарихий йўлнинг изларини қолдирган.
Биринчи босқичда оиланинг табиий трансформотцияси унинг ижтиьмоий функциялари бошқа институтлар томонидан олиб қўйилган оиланинг барча аъзоларининг бозор иқтисодиёти даврасига тортиб чиқилиши жараёни тотолитар давлат дтомонидан тезлаштирилиб, раьбатлантирилди ва жуда қисқа тарихий даврга келган. Шу сабабли бошқа табиий йўл билан кетган давлатларга нисбатан бизда бунинг оқибатлари вайронкор ва фожиали бўлган. Суппер этатзиатция (ўрта давлатчилик) ижтимоий ҳаётнинг оила инқирозини тезлаштириш ва оила қийматларга вайронкор таъсир қилди. Оила социал институт сифатида синди ва 80-йилларнинг ўрталаридан бошлаб ўзининг асосий вазифаларини бажармай қўйди, шу жумладан репродуктив функциялари ҳам.
Бизнинг тарихий ривожланишимизнинг иккинчи хусусияти бизнинг кунларга тегишли. Бу иқтисодий ислохотлар, бошқа иқтисодий ислохотлар, сиёсий, ижтимоий ўзгаришлар билан боғлиқ. Шан шундаки, ислохотчилар оила манфаатларини деярли инобатга олишмайди. Бу атайлаб қилинмайди. Сабаби, ислохот давомидаги ҳар қайси қарорлар алоҳида кўринишдаги предметга йўналтирилган. Шу сабабли оилавий жараёнларнинг бундай кескин жараёни, оилавий қадриятларнинг деволpвацияси давом этмоқда.
Оилавий ўзгаришлар тенденцияси деярли фақат реал кузатиб борилаётган оила ҳаёт даражасининг тушиб бориши айниқса бир неча фарзандли оилалар ва тулик бўлмаган оилаларда тушиб боришга боьланмоқда.
Бу тарихий йўлнинг ўзига хослигидан оилавий сиёсат бу-давлат томонидан ўтказиладиган ва молялаштириладиган оилани қашшоқликдан ҳимоя қилувчи ижтимоий ҳимоя тадбири сифатидаги тасаввур вужудга келд. Молиявий заҳираларнинг етишмаслиги, бу ёрдамни унга камтар бўлишга ва оилавий ҳаёт даражасининг информацион тушиб кетишининг фақат жуда оз миқдорда комненцияси қилади.
Бу камтарлик ҳукуматда ижтимоий-сиёсатга нисбатан устунроқ йўналишлар борлигида акс этади. (нафақахўр ва бошқалар). 1993 йил май ойида Россия федерациясининг оилавий сиёсат бўйича давлат концепция қабул қилинди ва у моҳиятан федерал ва ҳудудий ҳокимият учун йўналиш бўлиб хизмат қилади. Ушбу конценциянинг ўрганиб, унинг конpюктор хусусияти очилади. Бироқ, оилавий сиёсат юқоридаги билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Оиланинг сиёсати-бу давлат сиёсий партиялар, ижтимоий ташкилотлар, манфаатдор гуруҳларнинг оилани тиклаш, оилавий ҳаёт тарзининг қайта тиклашга қаратилган. Жамиятнинг узоқ фамилиятик маданият йўлида юқотилган оилага унинг органик функцияларни қайтаришга ва уни социал институт сифатида мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳаракатдир.
Оилавий сиёсат-бу бутун замонавий цивилизацияни ўзгартиришга йўналтирилган, зеро оилага зид ва унинг касалликларга эътиборсизлар.
Оила сиёсатини асосий тамойиллари бу-суверенлик, ижтиьмоий келишув тамоили оиланинг яшаш тарзини эркин томонлаш принципи. Феодал ва регионал сиёсатнинг ягоналиги тамоили ва ижтимоий иштирок тамоили.
Мустақиллик тамоили бу оилани давлатдан мустақил даврга ўз ҳаётига тегишли бўлган қарорларни қабул қила олишини ва бунда фақат ўз манфаатларини келиб чиқишини англатади. Бу оилани исталган ҳаёт тарзини танлай олишини хатто кўпчилик социал нормалар нуқтаи назаридан дебионт бўлган кунларини танлай олишни англатади. Жиноий бўлмаса бўлди. Мустақиллик принципи ҳар қандай ўзаро алоқа никоҳ ота-оналик ва қариндошлик оила даврасида давлатдан мустақиллигини англатади. Оила мустақиллигининг жамият манфаати йўлида ҳар қандай қонуний чеклаш қонуний ва конститутцион бошқарилиши шарт. Ҳар қандай ҳуқуқий асосга хос бўлмаган оила сўкилишлари унинг мустақиллигини бузади.
Ижтимоий принцип келишув принципи-юқоридаги принципни ижтимоий ривожлантиради ва аниқлаштиради. У оилани социал институт сифатида давлат билан келишилган ўзаро муносабатларини англатади, бошқача қилиб айтганда оила ва давлат ўзаро ижтимоий битим тузади, унда ўзаро тенг ҳуқуқли равишда сиёсий-иқтисодий муносабатлар шакллантирилади. Оила социал институт сифатида жамиятни меҳнат захиралари билан таъминлайди. Бу сиз социал тизим мавжуд бўла олмайди. Шу сабабли, жамият оила ўзини қайта тиклаш функцияларини бажаришдан манфаатдордир.
Айни пайтда оила фарзандли бўлишга борган сари қизиқиш қолмайди. Шунинг учун оила жамият ва давлатдан қайта тиклаш ва социаллашиш функцияларини бажаришга шароит яратадиган оила типларини қўллаб-қувватлашни талаб қилиши лозим. Регионал ва Федерал оила сиёсатини ягоналик принципи оила сиёсати у ёки бу худудда оила ва оилавий хулқнинг хусусиятларидан қатъий назар битта давлатда ягона эканлигини англатади. Бу тамоил кўп фарзандликнинг камайиб кетиши иқтисодий-ижтимоий демократик ҳаётни акс эттирувчи глобал муаммо эканлигидан келиб чиқади. Шу сабабли, анъанавий муаммо ва оила хулқи сақланиб қолган худудлар сақланиб қолган бўлсада уларга ҳам оилани мустаҳкамлаш бўйича сиёсат ўтказиш лозим. Оилавий сиёсат ва худудий хусусиятларни ҳисобга олишларнинг ягона мақсадга интилувчи энг қулай ташкилий механизми бу оилавий сиёсатнинг худудий дастурларидир.
Ижтимоий иштирок этиш тамоили. Ҳозирги вақтда тоталитар тузига хос бўлган давлатли ягона ижтимоий сиёсатни амалга ошириш сифатида тасаввур қилиш. Аҳамиятларини ҳам йўқотиб бормоқда. Ҳозирги оила сиёсатининг мақсадлари ҳам фуқаролик моҳияти доирасида амалга ошиоқда. Бунда уч ижтимоий элемент ўзаро муносабатда бўлади: оила-ўз манфаатлари ва мақсадларини кўзлаган аниқ иқтисодий-ижтимоий шароитда фаолият кўрсатаётган кичик гуруҳ сифатида: турли хил ижтимоий ва хусусий расмий ҳамда норасмий жамоалар, қўшничилик жамоалари, этник бирликлар, партиялар, ижтимоий, диний, сиёсий уюшмалар ва бошқалар.
Ва ниҳоят давлат-унинг вазифасига ижтимоий, шу жумладан оилавий сиёсатни тадбиқ қилиш киради. Бундай шароитда оилавий сиёсат бу барча қатнашчиларнинг захира ва имкониятларининг ишга тушурувчи янги тилдаги дастурларни амалга оширувчи фаолият сифатида мавжуд бўла олади. Бошқача қилиб айтганда, оилавий сиёсат субъектлари бу давлат билан бир қаторда партиялар, уюшмалар ва бошқалар. Улар оила манфаатларини ҳимоя қилиш учун тузилишади. Ижтимоий иштирок этиш бу-барча фуқаролар бевосита ўзлари ёки ўз вакиллари орқали ижтимоий муҳим қарорларни қабул қилиш жараёнига жалб қилинадиган тушунчадир. Ижтиомий иштирок бу-шахс ва оиланинг ҳуқуқ ва эркинликлари амалга ошириш шаклидир. У ҳар бир инсонга ҳар бир оиланинг бевосита манфаатларига тегишли бўлган қарорларни қабул қилишда иштирок эта олишларини назарда тутади.

  • оилага тегишли бўлган қарор ва дастурларни яхшилиш;

  • бу демократик воситачи фуқаро ва давлат ўртасидаги медиатор. Социал иштирок улар орасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди ва яхшилайди. Қарор ҳамда дастурларни амалга ошириш ЭХМ молини оширади;

  • ижтимоий зиддиятларни минималлаштиради, давлат ва фуқаролар ўртасидаги конфликт ҳамда конфронтацияларни камайтиради.

  • Оила тақдири ва ўз тақдирини маъсулият ҳиссини ривожланиши учун хизмат қилади. Бир томондан давлатга нисбатан боқимандачилик ҳиссини енгиш, иккинчи томондан давлат фуқароларга нисбатан патстриблизни енгишга ёрдам беради;

  • Бу ижтимоий фаоллик ва амалий, сиёсий иштирокчилик демократик сиёсий маданиятни ривожлантириш сари илк қадамдир.

Шу билан биргаликда шуни англаш лозимки, юқорида айтганларни барчаси бу бизнинг кундалик ҳаётимизнинг тасвири эмас. Бу биз интилишимиз лозим бўлган ва оилавий сиёсат ҳақида гапираётганимизда имташимиз керак бўлган назарий идеализмциясидир. Амалда ижтимоий иштирокчилик сиёсати бу тамойилни оила сиёсатининг муҳим қисми сифатида ва унинг дастур ҳамда тадбирларини унумдорлик шахс сифатида қабул қиламиз.
Сиёсат мансабдорлари оилавий сиёсатни стратегик ва узоқ муддат мақсади бу оилани социал институт сифатида тахминлаштиради. У оилавий ҳаёт тарзини мустахкамлашда намоён бўлиб бутун ижтимоий ҳаётнинг индивид якка одам сифатини оила ва оилавий ҳаёт манфаати ўтказишни талаб қилади. Ушбу мақсадни янада аниқроқ намоён қилиш учун шу нарсани ҳисобга олиш керакки, бугун фақат бизда, балки барча ривожланган мамлакатларимизда оиланинг оилада ташқи шаклари кенг тарқалган. Бунда жамият тобора уларни мақуллаб қабул қилиб бормоқда. Шу сабабли стратегик мансаб бўлмиш оилани социал институт сифатида мустаҳкамлаш жамият ва давлатни ўртача фарзандли оилани қўллаб-қувватлашни талаб қилади. Давлат томонидан раьбатлантирадиган оиланинг асосий шарти сифатида 3-4 фарзандли оилани қабул қиламиз. Бу бошқа одамлар камситилиши ёки дисериминация қилиниши англатмайди. Бироқ давлат ва жамият ҳам ўз жамият манфаатларига жавоб берувчи у ёки бу оила шаклини маъқул кўришига хақлидр.
Оиланинг ҳаёт ҳеч бир кўриниши дилкриминация қилинмайди ва камситилмайди. Барча оилаларга ўзлари мухтож бўлган ёрдам кўрсатилмайди. Кўп муддатли стратегик мақсаддан ташқари қисқа муддатли мақсадлар ҳам борки, улар барибир тантиқ мақсадлар қисқа муддатли мақсадлар билан бўлишади. Ўртача фарзандли оилаларнинг фақатгина алоҳида аниқ бир оилаларга у ёки бу оиланинг ривожланишида вужудга келадиган қийинчиликларни енгишда ва муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бериш билангина қайта тиклаб бўлади. Шу сабабли продуктив босқичдаги оилаларга струсс, муаммо, зиддиятли ҳолатларга баратарф қилишга ёрдамлашиш кўринишда акс эттириши мумкин. оилавий сиёсатнинг стратегик ва тактик мақсадларни бартараф ишлаш ва кўриб чиқиш бугуноқ муҳим бўлиб қолди. Акс ҳолда яқин йилларда оилавий муаммолар хукумат, парламент сиёсий партия ва ҳаракатлар аҳамият берадиган бўлиб қолади, жамият эса оилавий сиёсатнинг самарали мос келувчи дастурларини қабул қилишга тайёр бўлмай қолади.
Оилавий сиёсат стратегияси.
Оилавий сиёсат стратегик масалаларни амалга ошириш бир неча фарзандли оилани мустаҳкамлаш, ўзгарувчан ижтимоий-иқтисодий шароитда давлат ва бошқа эҳтимолни оилавий сиёсат субъектларини фаолияти битта келишилган стратегия доирасида ўзаро боьлиқ бўлади. Бундай стратегия учун асос бўладиган тамоиллар турли хил бўлади. Бироқ бу ерда айтилаётган сиёсат ҳақида гапирадиган бўлсак, қисқача қилиб айтганда улар қуйидаги кўринишга эга.
Даромадлар - солиқлар, кридитлар
Бу турли хил тўлов пособия ва имтиёзларни маълум бир типдаги оилаларга беришдан бозор иқтисодиётига йўналтирилган даромадларни шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш механизмига ўтишни англатади. Бошқача қилиб айтганда оиланинг сиёсат оила ва унинг аъзоларини ўз ижтимоий фаолияти давридан самаралироқ фойда олиниб, уларни ўзлари истаган ҳаёт тарзларини қувватлашга сарфлай олишлари учун шароит яратишга қаратилган бўлиши керак.
Даромадларни шакллантириш соҳасида давлат ҳар қандай оилавий иқтисодий Фент сифатидаги мустақиллигини мустаҳкамлайдиган иқтисодий фаолиятини мустаҳкамлаши керак. Давлат бошқа ижтимоий субъектлар ҳам биргаликда «Яккадаромадли оила» ҳолатини тиклашга интилиш. Унда оиланинг бир аъзосини даромади оила ҳаёти учун етарли бўлади ва бошқа аъзоларини даромадлари яшаб қолиш учун бугунгидек муҳим ва шарт бўлиб қолмайди. Шу тариқа оилада ҳаёт тарзини танлаш бўйича яна бир эркинлик даражаси пайдо бўлади.
Яккадаромадли оила йўналишининг муҳимлиги шундаки, айнан индистриаялизация жараёнида бундай оиланинг йўқ бўлиб кетиши оилавий бўз организация жараёнининг муҳим омили бўлди. Солиқ сиёсати соҳасида давлат яхшилаб ишлаш солиқ имтиёзлари орқали оила сиёсати субъектлари ҳисобида эълон қилинган оилавий ҳуқуқни танлашга оилаларни стимуллаштириш лозим. Бундан ҳар бир оила ўз танлови учун жазоланмаслиги учун раьбатлантиришда фақат оилавий сиёсат мақсадларига жавоб бера оладиганлар киритилиши лозим.
Кридит сиёсати ҳам шу тарзда ўтказилиши керак. Раьбатлантирилган оилаларга кридит бериш шартлари бошқа хил оилаларга беришдан бошқача стимуллашган бўлиши лозим. Бундай оилавий сиёсатнинг ўтказиши учун иқтисодий ва бошқа хил мустақиллигини амалга оширишга ёрдамлашади ва оила ўз манфаатига жамият манфаати йўлида самарали фаолият кўрсатади. Оилавий сиёсат стратегия таъкидланиб, белгиланиши айниқса унинг ўтказилиш бир лахзани акт эмас. Бу ижтимоий жараён бўлиб у вақтда ёйилган, у барчанинг манфаатларига давлатни ҳамкенгоммани ҳам худудий бирликлар, ҳаракатлар партияларни гуруҳ ва бирлашмаларини жалб қилади. Шу сабабли оилавий сиёсат дастури-бу турли ижтимоий гуруҳлар интилишлари ва асос қилиб олинган илмий концепциялар орасидаги компромисдир. Провардида бу икки продигмамодермизни ва оила социал институт сифатидаги илмий назоратларда, балки оммавий психологияда аниқланмоқда. Оилавий сиёсат технологиясини таҳлил қилиш биринчи навбатда ижтимоий фикрини ўрганишдан бошланмоқ керак.
Ҳаётий тажриба шуни кўрсатадики, у ёки бу ижтимоий ҳодисани қабул қилиш учун соф илмий кридитларни ўзи етарли эмас. Бундай соф илмий кретерийлар методиянинг юқори талабларига жавоб бера олса ҳам нафақат алоҳида индивидлар томонидан, балки ижтимоий гуруҳлар, партиялар ижтимоий ҳаракатлар, хатто у ёки бу илмий мактаб томонидан рад этилиши ёки мунозара қилиниши мумкин. ижтимоий муаммони дифференцияси қуйидагича аниқланади. кўпчилик одамлар тегишли ижтимоий исталмаган ижтимоий воситалар таъсирида бартараф этиладиган ҳолат бунда жуда аниқ қилиб ижтимоий муаммонинг претериси шаклланган у ёки бу ижтимоий ходисага тегишли етарли одамлар сонининг ривожланиши вужудлиги уни салбий ва ижтимоий шаклланган деб тан олиниши. Салбий ҳолатни бартараф этишга ишонч ёки эътиқод мавжудлиги бундай ўзгаришни исталган йўналишда амалга ошириш ёки муаммони ечишга ижтимоий таъсирини етарли кучи мавжудлиги у ёки бу ижтимоий ҳодисанинг олиниши мавжуд қадириятлар ва формалар билан боьлиқ ҳар қандай фактни салбий деб қабул қилиш билан барча ижобий деб маъқуллашлари мумкин. ҳеч бўлмаганда нейтрал хафсиздейилиши мумкин.
Салбий ҳолат тузатила олинишига ишонч ҳар қанча муҳим бўлса ҳам ижтимоий ҳодисаларни очонликча бошқара олса ҳам букилишига ишонч билан бир хилда қабул қилинмаслиги мумкин.
Муаммони ҳал қилишга ижтимоий таъсирини етарли эканлиги ижтимоий таъсирини турлича тушуниш билан боьлиқ. Масалан: оилавий сиёсатни индивидга ташқи тазийиқ ўзи хоҳламаган бирор нарсага мажбурлаш сифатида тушуниш. Шундай қилиб, у ёки бу оилавий ўзгаришларни тегишли муаммоларга тегишли қилиш ижтимоий мураккаб ишдир.



Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish