1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


Бу маълумотларнинг манбаи бўлиб қуйидагилар хизмат қилади



Download 6,36 Mb.
bet169/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   171
Bog'liq
КМБ

Бу маълумотларнинг манбаи бўлиб қуйидагилар хизмат қилади:
• ер участкалари билан битимларнинг қайд этилиши амалга ошириладиган шаҳар, район ва қишлоқ ер қўмиталари;
• кўчмас мулк билан битимларда мутахассис ҳисобланган риэлтерлик фирмалари;
• ипотекали кредит ташкилотлар, баҳоловчи фирмалар, даврий нашрлар ва ҳоказо.
Сотувларни солиштириш усули билан баҳолаш бозорда бўлиб ўтган битимлар бўйича солиштириладиган ахборот етарли даражада бўлганида энг объектив ҳисобланади.
Шуни ҳисобга олиш зарурки, сотувларни солиштириш усули инфляциянинг суръатлари юқори бўлганида, таққосланадиган объектларнинг бозордаги сотилишлари тўғрисидаги маълумотлар етарли бўлмаганида ёки улар кам ҳаққоний бўлганида, шунингдек иқтисодий шароитлар кескин ўзгарганида қониқарсиз натижа беради.
Агар солиштириш усулини қўллаш учун қурилишлари бўлмаган ер участкаларининг сотувлари сони етарли бўмаса, билвосита ва бирмунча ишончсиз бўлган усулларга, хусусан ўтказиш усулига мурожжат қилиш лозим ва бунда уларни муваффақиятли қўллаш учун дастлабки маълумотларни синчковлик билан таҳлил қилиш ва баҳоловчининг етарли даражадаги тажрибаси зарур бўлади.


15.4. Тақсимлаш усули

Тақсимлаш усули (allocation) баланс ёки улуш тамойилига асосланиб, унга кўра ҳар битта кўчмас мулк тури учун ернинг оптимал ишлатилишини энг яқин даражада акс эттирадиган янги яхшиланишлар мавжуд бўлади. Қурилишлар ёши ўсиб бориши билан мулкнинг умумий қийматига нисбатан ернинг қиймати ошиб бораверади.
Ушбу усул бозор қийматининг аниқ катталигини аниқламайди, у ернинг бўш участкаларининг сотилиши тўғрисидаги ахборот етарли даражада бўлмаганида баҳолаш учун қўлланилиши мумкин.
Фараз қилайлик, курорт зонасидаги ер участкасини баҳолаш талаб қилинсин, бунда ушбу ҳудуддаги бўш участкалар анчадан бери сотилмаган. Шу билан бирга, яқиндаги сотувлар шуни кўрсатадики, участкаси бўлган типовой уйнинг нархи 200 000$ билан 300 000$ орасида.
Бозор таҳлили шуни кўрсатдики, яқин худди шу ўлчамдаги ер участкасини 90 000$ га сотиб олиш мумкин, типовой уйни қуришга кетадиган харажатлар 100 000$, тадбиркор даромади ва қўшимча харажатлар эса - 80 000$ ни ташкил этади.
Шуни таъкидлаш лозимки, даромад ва қўшимча харажатлар фақатгина яхшиланишларга алоқадор бўлади, ер эса яхшиланишлар учун эркин ва рухсат этилган объект сифатида баҳоланади. Шунинг учун тадбиркор даромади ва қўшимча харажатлар яхшиланмаган хўжалик қийматига тақсимланмайди, яъни сотувчига тўланган участка нархи тадбиркор даромади ва қўшимча харажатларни ўз ичига олмайди.
Амалга оширилган ҳисоб-китоблардан келиб чиққан ҳолда, курорт зонасидаги ер участкасининг қиймати 60 000$ диапазонида бўлади (мулк қийматининг 1/3қисми). Албатта бу уй қурилишига кетган харажатларга боғлиқ бўлган тахминий баҳодир.


Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish