1-мавзу. “Макро ва микроиқтисодиёт” фанининг предмети ва мазмуни Режа



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#53302
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
1-MAVZU

1. Уй хўжаликлари (households) – бу мустақил, оқилона ҳаракат 
қилувчи макроиқтисодий агент бўлиб, унинг иқтисодий фаолиятини мақсади 
нафлиликни максималлаштириш ҳисобланади. У иқтисодиѐтда юзага 
келадиган вазиятларда: а) иқтисодий ресурслар (меҳнат, ер, капитал ва 
тадбиркорлик қобилияти) эгаси. Иқтисодий ресурсларни сотиб, уй 
хўжаликлари даромад оладилар, уларнинг катта қисмини истеъмолга 
(истеъмол харажатлари) сарфлайдилар ва шу сабабдан б) товар ва 
хизматларнинг асосий харидори. Уй хўжаликлари даромаднинг қолган 
қисмини жамғарадилар ва шунинг учун в) асосий жамғарувчи ѐки қарз 
берувчи, яъни иқтисодиѐтда кредит маблағларини таклифини таъминловчи 
сифатида қатнашади. 
2. Фирмалар (business firms) - бу мустақил, оқилона ҳаракат қилувчи 
макроиқтисодий агент бўлиб, унинг иқтисодий фаолиятини мақсади 
нафлиликни максималлаштириш ҳисобланади. Фирмалар а) иқтисодий 
ресурларнинг харидори, улар ѐрдамида ишлаб чиқариш жараѐни 
таъминланади ва шунинг учун б) иқтисодиѐтдаги товар ва хизматларнинг 
асосий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланадилар. Ишлаб чиқарилган товарлар ва 
хизматларни сотишдан олинган тушумни фирмалар омилли даромадлар 
кўринишида уй хўжаликларига тўлайдилар. Ишлаб чиқариш жараѐнини 
кенгайтириш, капитал захираси қўшимча ўсишини таъминлаш ва капитал 
эскиришини тиклаш учун фирмаларга инвестицион товарлар (биринчи 
навбатда ускуналар) зарур, шу сабабдан фирмалар в) инвесторлар, яъни 
инвестицион товар ва хизматларни харидорлари ҳисобланадилар. Фирмалар 
ўз инвестицион харажатларини молиялаштириш учун одатда қарз 
маблағларини ишлатганлиги сабабли улар иқтисодиѐтдаги асосий қарз 
олувчи, яъни кредит маблағларига талаб билдирувчи бўлиб қатнашади. 
3. Давлат (government) – бу иқтисодий жараѐнларни боришига таъсир 
кўрсатиш, иқтисодиѐтни тартибга солишда сиѐсий ва юридик ҳуқуқга эга 
бўлган давлат муассасалари ва ташкилотлари йиғиндисидир. Давлат – бу 
мустақил, оқилона ҳаракат қилувчи макроиқтисодий агент, унинг асосий 


вазифаси – бозор заифликларини йўқ қилиш (marketfailures) ва жамият 
фаровонлигини максималлаштириш ва унинг учун а) ижтимоий неъматларни 
ишлаб чиқарувчиси; б) давлат соҳасини амал қилишини таъминлаш учун 
товар ва хизматларни ҳаридори ҳамда ўзининг кўп сонли функцияларини 
бажарувчиси; в) миллий даромадни (солиқлар ва трансфертлар тизими 
орқали) қайта тақсимловчи; г) давлат бюджетининг ҳолатига қараб – молия 
бозорида қарз берувчи ѐки қарз олувчиси сифатида қатнашади. Бундан 
ташқари, давлат бозор иқтисодиѐтини амал қилишини тартибга солувчиси ва 
ташкилотчиси сифатида қатнашади. 
У иқтисодиѐтни амал қилишининг институционал асосларини яратади 
ва таъминлайди (қонуний асос, хавфсизлик тизими, суғурта тизими, солиқ 
тизими ва бошқалар), яъни “ўйин қоидаларини” ишлаб чиқади; пул 
эмиссияси бўйича якка ўз ҳуқуққа эга бўлганлиги учун мамлакатда пул 
таклифини таъминлайди ва назорат қилади; макроиқтисодий сиѐсатни 
ўтказади ва бу сиѐсат қуйидагиларга бўлинади: 
 иқтисодий ўсишни таъминловчи тузилмавий; 
 иқтисодиѐтнинг даврий тебранишларини юмшатиш ва ресурсларнинг 
тўлиқ бандлигини, нархларнинг барқарор даражаси ҳамда ташқи 
иқтисодий мувозанатни таъминлашга йўналтирилган коньюнктурали 
(барқарорлаштирувчи). Барқарорлаштириш сиѐсатининг асосий турлари 
бўлиб: 
а) бюджет (ѐки бюджет-солиқ) сиѐсати;
б) монетар (ѐки пул-кредит) сиѐсати;
в) ташқи иқтисодий сиѐсат;
г) даромадлар сиѐсати. 
Хусусий ва давлат секторлари ѐпиқ иқтисодиѐтни ташкил этади. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish