1-мавзу. “Макро ва микроиқтисодиёт” фанининг предмети ва мазмуни Режа



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#53302
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
1-MAVZU

4. Хорижий сектор (foreignsector) – жаҳоннинг барча қолган 
мамлакатларини бирлаштиради ва мустақил оқилона ҳаракат қилувчи 
макроиқтисодий агент ҳисобланади ва у ушбу мамлакат билан қуйидагилар 
орқали ўзаро ҳатти-ҳаракатларни амалга оширади: 
а) халқаро савдо (товар ва хизматлар экспорти ва импорти) 
б) капиталларни кўчиши (капитал эскпорти ва импорти, яъни молиявий 
активлар). 
4. Доиравий айланиш модели. “даромадлар-харажатлар” ва 
“ресурслар-маҳсулотлар” оқими. 
Ҳар қандай иқтисодий тизимда товарлар ва хизматларни такрор ишлаб 
чиқариш умумий жараѐнини ресурслар, товар ва хизматлар ҳамда 
даромадларнинг доиравий айланиши кўринишида тасаввур қилиш мумкин.


Товарлар айланмасида иқтисодиѐт икки секторга бўлинади: уй 
хўжаликлари ва фирмалар. Уй хўжаликлари ўз ресурсларини (ишчи кучи, 
капитал ва ерни) фирмаларга сотиб даромад оладилар ва бу даромадларини 
фирмалардан товарлар ва хизматлар олишга ишлатадилар. Фирмалар 
ўзларининг товар ва хизматларини сотиб ундан тушган даромадни уй 
хўжаликларидан ресурсларни сотиб олишга ишлатадилар. 
Қуйида келтирилган 1.2
(а)
-чизмадан кўриниб турибдики, ҳақиқатдан 
ҳам нима истеъмол қилиш керак, демак, нима ишлаб чиқариш керак, деган 
масалани уй хўжаликлари ҳал қилади. Уй хўжаликларининг бундай қарори, 
фирмаларнинг ишлаб чиқариш режаларини тузиш учун асос бўлиши керак. 
Фирмалар, ўз навбатида, ноѐб ресурслардан фойдаланиш қарорларини бир-
бири билан мувофиқлаштириши лозим. Ниҳоят, уй хўжаликлари истеъмол 
қлиш учун режалаштирилган неъматларни олишлари керак, яъни улар 
истеъмол қилиш бўйича қарорларини бир-бири билан мослаштириши керак 
бўлади. 
Бозор тизимида мувофиқлаштириш масалаларини иккита бозор ҳал 
қилади: ишлаб чиқариш ресурслари бозори ва истеъмол неъматлари бозори. 
Талаб ва таклиф модели тадбиркорлар сектори билан уй хўжаликлари 
сектори ўртасидаги ўзаро муносабатларни тушунтиришга хизмат қилади. 
Агар бу икки сектор товарлар бозорида олди-сотди бўйича ўзаро 
муносабатда бўлса, талаб ва таклиф модели товар нархини ва сотиладиган 
товар ҳажмини аниқлайди. Агар улар ресурслар бозорида олди-сотди бўйича 
ўзаро муносабатда бўлсалар модел сотиладиган ресурслар нархини ва 
миқдорини аниқлайди. 
Пул даромадлари (иш ҳақи, 
рента, фоиз, фойда) 
Ресурслар бозори 
Уй хўжалиги 
Корхоналар
Товар ва хизматлар бозори 
Ресурсларга 
харажатлар 
Даромадлар 
Истеъмол харажатлари 
Ресурслар 
ер, меҳнат, 
капитал
товар ва 
хизматлар
товар ва 
хизматлар



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish