1-мавзу. “Макро ва микроиқтисодиёт” фанининг предмети ва мазмуни Режа



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#53302
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
1-MAVZU

 
1.2
(б)
-чизма. “Ресурслар-товарлар хизматлар” ҳамда “даромадлар-харажатлар”нинг 
давлат аралашуви мавжуд иқтисодиётдаги доиравий айланиш модели. 
Ресурслар ҳамда товар ва хизматлар оқими жами таклифни, даромадлар 
ва харажатлар оқими талабни кўрсатади. Давлат иштироки мавжуд бўлмаган 
ѐпиқ иқтисодиѐтда ялпи талаб ва ялпи таклифнинг ўзаро тенг бўлиши 
фирмаларнинг ялпи сотуви, ѐки ялпи ишлаб чиқариши ҳажми уй 
хўжаликларининг ялпи даромадлари, ѐки ялпи даромадларига тенг бўлиши 
шаклида намоѐн бўлади. Бу кўрсаткичлар ўртасидаги тенгликнинг бузилиши 
ишлаб чиқаришнинг пасайиши, инфляция ва ишсизлик даражаларининг 
кўтарилиб кетишига сабаб бўлади. Давлат аралашуви мавжуд бўлган 
иқтисодиѐтда бу модел анча мураккаб кўриниш олади. Бунда: 
1. Ер, меҳнат, капитал. 
9. Истеъмол харажатлари. 
2. Ресурслар. 
10. Сотишдан 
тушган 
даромад. 
3. Товар ва хизматлар. 
11. Ресурс харажатлари. 
4. Товар ва хизматлар. 
12. Солиқлар. 
Ресурслар бозори 
Уй хўжалиги 
Корхоналар
Товар ва хизматлар бозори 
Давлат 








10 
11 
12 
13 
14 
15 
16 



5. Ресурслар. 
13. Солиқлар. 
6. Товар ва хизматлар
14. Харажатлар. 
7. Транспортлар. 
15. Харажатлар. 
8. Пул даромадлар (иш ҳақи, 
рента, фоиз, фойда) 
16. Субсидиялар. 
Иқтисодиѐтда фақат баҳо ѐки фақат давлат режаси ижтимоий ишлаб 
чиқариш жараѐнларининг бир текис кечишини таъминлашга қодир эмас. 
Бозор тизимида доимо такрорланиб турадиган иқтисодий инқирозлар ва 
режали тизимнинг емирилиши буни яққол намоѐн этди. Шу билан бирга 
тартибга солишнинг бозор ва режа механизмларидан биргаликда 
фойдаланишга асосланган аралаш иқтисодий тизимнинг ҳаѐтийлигини жаҳон 
амалиѐти тасдиқлади. 
1.2
(б)
-чизмадан 
кўриниб 
турибдики 
ресурслар
товарлар 
ва 
даромадларнинг узлуксиз ҳаракати ҳам бозор орқали, ҳам давлат аралашуви 
билан 
таъминланади. 
Бунда 
ҳукумат 
ишлаб 
чиқарувчилар 
ва 
истеъмолчиларнинг ҳаракатини бевосита бошқармайди, балки ресурслар ва 
товарлар бозорларида қатнашиш орқали уларнинг иқтисодий фаолиятига 
қулай шароитлар яратади. Давлат корхоналари ва уй хўжаликларини солиққа 
тортиш билан бирга корхоналарга субсидиялар бериш, аҳолига трансферт 
тўлаш орқали уларнинг ишлаб чиқариш имкониятлари ва харидга қодир 
талабларига таъсир этади. Айни пайтда давлат ресурслар бозоридан ҳамда 
товарлар ва хизатлар бозорида сотиб олувчи сифатида иштирок этади. Давлат 
ўз иштироки билан фирмаларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари ва уй 
хўжаликларининг товарлар ва хизматлар харид қилиш миқдорлари 
тўғрисидаги қарорлари ўзаро мос келмаган ҳолларда рўй берадиган 
иқтисодий тебранишларни тартибга солиб туради. Очиқ иқтисодиѐт 
шароитида доиравий оқимлар модели янада мураккаблашади. Энди унда 
тўртинчи макроиқтисодий субъект – ташқи дунѐ ҳам пайжо бўлади. Чет эл 
инвестицияларининг киритилиши ва хорижга инвестиция қилиш, экспорт ва 
импорт 
операциялари 
шу 
жумладан 
молиявий 
бозор 
орқали 
жамғармаларнинг инвестицияларга оқиб ўтиши ва молиявий маблағларнинг 
қайта тақсимланишини эътиборга олсак кўриб ўтилган модел мукаммал 
эмаслигига иқрор бўламиз. Аммо шу кўринишда ҳам бу модел 
макроиқтисодий жараѐнларни яхлит ҳолда тасаввур қилишга имкон беради. 
Доиравий оқимлар моделидан чиқариладиган хулоса шуки, давлат, 
фирмалар, уй хўжаликлари ва ташқи дунѐнинг ялпи харажатлари ялпи ишлаб 
чиқариш ҳажмига тенг бўлиши ресурслар, товарлар ва хизматлар оқимлари 
(яъни реал оқим) билан даромадлар ва харажатлар оқимлари (яъни пул 


оқимлари) ўзаро тенг бўлишининг асосий шартидир. Ялпи харажатлар 
ҳажмининг ошиши ишлаб чиқариш ҳажмлари ва иш билан бандлилик 
даражасининг ўсишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида ялпи 
даромадларнинг ошишига сабаб бўлади. Каттароқ ҳажмдаги ялпи даромадлар 
унга мос ҳажмдаги ялпи харажатларни белгилаб беради. Сабаб оқибат 
боғланишлари ўрин алмашиши туфайли доиравий оқимлар модели доиравий 
айланиш кўриниши олади. Иқтисодиѐт барқарор ривожланиб бориши учун 
ялпи харажатлар тўхтовсиз ўсиб бориши шарт. Бу вазифа бюджет-солиқ 
сиѐсати воситалари бўлган солиқларни ҳамда давлат харажатларини 
ўзгартириш ҳамда пул-кредит сиѐсати воситалари ѐрдамида пул массасини 
ўзгартириш орқали бажарилади.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish