1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими


Солиқ жиноятчилиги сабаблари ва уни белгиловчи



Download 372,48 Kb.
bet63/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65
Bog'liq
1 мавзу

3. Солиқ жиноятчилиги сабаблари ва уни белгиловчи
омиллар хусусияти

Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашга қарши курашда мазкур жиноятларнинг детерминантларини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Солиқ соҳасидаги жиноятлар сабаблари ва шарт-шароитлари жиноятнинг содир этилишига имкон бераётганлигини аниқлаш мазкур соҳадаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.


Кенг маънода жиноятчилик сабаблари, деганда унинг мавжудлигини белгиловчи барча омиллар ҳисобланиши мумкин, аммо бу омилларнинг ҳаммаси бир хил аҳамият касб этмайди. Уларнинг айримлари жиноий мотивларнинг рўёбга чиқарилиши учун имконият яратади, айримлари эса бу имкониятни воқеликка айлантиради. Айни шу сабабли биринчи турдаги омиллар шарт-шароитлар сифатида, иккинчи турдаги ҳолатлар эса – сабаблар сифатида қаралиши лозим [2.92; 67-б.].
Жиноятчиликнинг сабаблари билан бир қаторда жиноятлар содир этилишига имконият яратувчи шарт-шароитлар ҳам мавжуддир. Жиноятлар содир этилишига имконият яратувчи шарт-шароитлар деганда, реал воқеликнинг ўзи жиноятчилик (оқибат)ни вужудга келтира олмайдиган, лекин мавжудлиги инсонда жиноят содир этиш нияти туғилишига туртки бериши мумкин бўлган ҳодисалар йиғиндиси тушунилади.
Масалан, солиқ ёки бошқа мажбурий тўловлар турларининг аниқ белгиланмаганлиги ва уларни тўлаш тартиби қонунда муфассал ёритилмаганлиги жиноят содир этилишига имконият яратувчи шарт-шароит ҳисобланиши мумкин. Аммо мазкур ҳолатларнинг мавжудлиги ҳамма вақт ҳам жиноят содир этилишига сабаб бўлавермайди.
Шарт-шароитлар оқибатни яратувчи сабаб туғилиши ва амалда намоён бўлиши учун имконият яратади. Улар (шарт-шароитлар) сабабнинг пайдо бўлиши ва амал қилишини таъминлайди.
Жиноятчиликнинг сабаблари ва шарт-шароитларини ажратиш анча қийин, чунки сабабият тушунчаси ҳеч қачон соф ҳолатда намоён бўлмайди. Жиноятчилик асосан муайян сабаблар билан белгиланади ва у сабабларнинг амал қилиши бир қатор ҳолатларга боғлиқдир.
Мазмун жиҳатидан жиноят содир этилишига имконият яратувчи ҳолатлар криминология дарсликларида одатда иқтисодий, ташкилий-бошқарув, ижтимоий, аҳлоқий-руҳий, ҳуқуқий ва бошқа ҳолатларга ажратилади.
Солиқ соҳасидаги жиноятларнинг мавжуд бўлишига ишлаб чиқариш, ташкилий-бошқарув ва хўжалик муаммоларини ечиш асосида амалга ошириладиган мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигига салбий таъсир этувчи бир қатор омиллар мавжуд. Ушбу ҳолатларни қиёсан учта гуруҳга бўлиш мумкин: а) ижтимоий-иқтисодий; б) ташкилий-бошқарув; в) маънавий-руҳий.
Ижтимоий-иқтисодий ҳолатларга қуйидагилар киради: пулнинг қадрсизланиши, иқтисодиётнинг турли соҳаларда хизмат қилувчилар иш ҳақининг камлиги, нарх-навони ушлаб туриш механизмининг йўқлиги, айрим хом ашё ва товарларнинг етишмаслиги, жиноий йўл билан топилган даромадни юзага чиқариш, солиқларнинг юқорилиги ва солиқни тўлаш қоидаларининг бузилиши, ҳужжатлар назоратининг мукаммал тизими йўқлиги ва бошқалар [2.38; 280-б.].
Мазкур ёндашувга фақат қисман қўшилиш мумкин, чунки солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар нафақат иқтисодий, балки юридик тушунчадир. Шу туфайли ҳам мазкур рўйхатни ҳуқуқий тусдаги сабаблар ва шарт-шароитлар билан тўлдириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Айни вақтда солиқ соҳасидаги жиноятларнинг содир этилишига имконият яратадиган, жиноятларнинг олдини олишда ҳисобга олиниши лозим бўлган омилларни ажратиш мақсадга мувофиқдир. Булар: маънавий-ахлоқий; сиёсий; иқтисодий; ижтимоий; ташкилий-бошқарув; ҳуқуқий тусдаги омиллардир.
Солиқ соҳасидаги жиноятлар содир этилишини белгиловчи маънавий-ахлоқий омиллар (сабаб) тизими анча ранг-барангдир.
Биринчидан, айрим фуқароларнинг солиқ солиш соҳасида етарли билимларга эга эмаслиги. Бундай шароитда қонунга хилоф йўллар билан бўлса ҳам енгил йўл билан пул топиб, бойлик ортиришга интилиш кучаяди, фуқароларнинг ҳуқуқий онги, маданияти ва хулқ-атвори криминоген вазият таъсири остида қолади.
Иккинчидан, аҳоли орасида ҳуқуқий нигилизмнинг анча кенг тарқалганлиги туфайли айрим фуқаролар қонунларда, жумладан Конституцияда белгилаб қўйилган солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлаш каби бурчларини бажармайдилар. Ҳуқуқий нигилизм нафақат конституциявий бурчни бажармаслик балки, мамлакатда ўрнатилган солиқ қонунчилигини рад этишда ҳам намоён бўлади.
Айрим тадқиқотчиларнинг қайд этишича, солиқ соҳасидаги жиноятларни содир этишнинг асосий сабабларидан бири шахсдаги ижтимоий-ахлоқий белгиларга боғлиқдир. Бунда шахс мамлакатда амал қилаётган қонунларни ҳурмат қилмайди ва унга риоя қилмаслик оқибатида солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлайди [2.97.].
Мазкур муаммонинг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, солиқ тўловчининг моддий аҳволи қанча ёмон бўлса, солиқ тўлашдан бўйин товлашга туртки берувчи омилларнинг таъсири шунча кучли бўлади. Жумладан, барча солиқ мажбуриятларининг бажарилиши жисмоний ёки юридик шахснинг иқтисодий ҳолатини ёмонлаштириши, ҳатто унинг тугатилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Айни шу сабабли солиқ тўловчи солиқларни тўлашдан бўйин товлашга ҳаёт кечиришнинг ягона йўли, деб ҳисоблаши мумкин.
Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашга имконият яратувчи ижтимоий омиллар доираси ҳам анча кенгдир. Хусусан, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятчиликнинг ўсиш суръатлари жадаллашувига аҳолининг даромадлар даражасига кўра табақаланиши айниқса кучли таъсир кўрсатди. Бундай табақаланиш жамиятда ижтимоий кескинликни кучайтиради. Ўзининг моддий аҳволини солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш йўли билан бойитишга тайёр бўлган фуқаролар сони кўпаяди.
Солиқ тўловчиларга солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатларни содир этиш имкониятини берувчи ташкилий-бошқарув соҳасидаги камчилик (омил)лар орасида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби билан боғлиқ камчиликлар алоҳида ўрин эгаллайди.
Бу камчиликларни бартараф этиш қонунда учун юридик шахс тушунчасини аниқ белгилаб қўйилиши ва сохта манзиллар бўйича рўйхатдан ўтказишга қарши кураш механизмини кучайтирилиши лозим. Зеро, хўжалик юритувчи субъектларни рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган тартиби криминал фаоллик, айниқса солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг камайишида муҳим аҳамият касб этади.
Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш миқдорининг кўпайишига имконият яратувчи омиллардан бири солиқ қонунчилигининг ўзгарувчанлигидир. Солиқ қонунчилиги жуда кенг қамровли муносабатларни тартибга солиши ва мураккаблиги билан ажралиб туради. Солиқ соҳасига доир норматив-ҳуқуқий база юздан ортиқ қонунлар, Президент фармонлари, Ҳукумат қарорлари, солиқ идораларининг йўриқномалари ва тушунтиришларини ўз ичига олади. Амалдаги солиқ қонунчилигига доимий равишда киритилаётган ўзгартиришлар қўшимча қийинчиликлар туғдиради.
Қонун ҳужжатларига мунтазам ўзгартиришлар киритилиши қўшимча қийинчиликлар туғдиради. Ҳар хил мулк шаклига мансуб йирик корхоналарнинг раҳбарлари ўртасида ўтказилган махсус сўровлар респондентларнинг 4% дан кўпроғи миллий солиқ тизимини самарали эмас деб ҳисобланишини кўрсатди. Аксарият тадбиркорларнинг фикрига кўра, мавжуд солиқ тизими инфестицияларнинг келишига тўсқинлик қилади, инфляцияни кучайтиради, таркиби ўзгаришларга монелик қилади, солиқдан бўйин товлашга туртки беради. Бироқ, шунга қарамай, солиқ жиноятчилигининг ахлоқий-психологик омили кўп жиҳатдан кўрсатилган ҳолат билан эмас, балки айбдорнинг солиқ тизимига салбий муносабати, ҳуқуқий маданият даражасининг пастлиги, тамагирлик ниятининг кучлилиги билан белгиланади [2.3; 207-б.].
Айрим тадқиқотчилар солиқларни тўлашдан бўйин товлашга оид маълумотларнинг аниқ эмаслиги, жиноятчи шахсининг профессионаллик даражаси ва ҳуқуқий нигилизми мазкур соҳадаги жиноятларни содир этилишининг асосий сабаблари [2.98.], деб ҳисоблайдилар.
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги, шу жумладан ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда оммавий ахборот воситалари ўрни муҳимлигини ҳам криминолог олимлар томонидан алоҳида қайд этилган.
Умумий профилактик чора-тадбирларни ўтказишда оммавий ахборот воситаларидан қуйидаги йўналишларда фойдаланиш мумкин: а) жиноятлар содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш, уларни бартараф қилиш ва уларга йўл қўймасликни таъминлашда; б) маълум бир шахсларнинг жиноят содир этиш усулларидан оммани огоҳ этишда; в) жиноят учун жазо муқаррар эканлигини намойиш этишда; г) ҳуқуқ-тартиботни бузувчилар ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахсларнинг ножўя хатти-ҳаракатларини қоралаш ва шу орқали аҳолини уларга нисбатан беғам бўлмасликка чорлаш мақсадида; д) фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда; е) ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш фаолияти билан банд бўлган адлия идоралари ва жамоат ташкилотларининг мавқеини кўтаришда ва бошқалар [2.38; 176-б.].
Аҳоли даромадларининг камлиги ҳам мазкур жиноятларни келтириб чиқарувчи асосий сабаблардан биридир. Айнан савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда ҳамда фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш натижасининг тан нархи қонуний тадбиркорлик фаолияти субъектларининг иш натижасидан анча паст бўлади, сабаби, мазкур жиноят билан шуғулланаётган шахс давлатга ҳеч қандай солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўламайди ва ишлаб чиқараётган маҳсулот сифатига нисбатан масъулият сезмайди. Бу эса ўз навбатида бундай шахсларга ишлаб чиқарган маҳсулотини арзон баҳода бозорга чиқариш имкониятини вужудга келтиради. Аҳолининг кам даромадга эга бўлиши бу ҳолда улар учун айни муддаодир. Табиийки, кам даромадга эга бўлган аҳолини маҳсулотнинг сифати эмас, балки унинг баҳоси қизиқтиради [3.2; 124-б.].
Солиқ қонунчилигининг мураккаблиги нафақат солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлашга, балки солиқларни тўлашдан бўйин товлашни хаёлига ҳам келтирмаган шахслар томонидан турли хатоларга йўл қўйилишига ҳам сабаб бўлади. Солиқ қонунчилигини бузиш ҳолларининг аксарияти солиқ тўловчилар давлат органлари томонидан муттасил равишда қабул қилинувчи солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар ва қўшимчалардан яхши хабардор эмаслиги билан ҳам боғлиқ ҳисобланади.
Солиққа тортиш масалалари нисбатан аниқ тартибга солинганлиги билан таққослаганда, солиқ қонунчилигини бузиш учун жавобгарлик белгиловчи нормалар мазмунига қонунда аниқ таъриф берилмаган тушунчаларни ўз ичига олади (“бўйин товлаш”, “яшириш”, “камайтириш” ва ҳ.к.). Ушбу ҳолат солиқ назорати органларига мазкур тушунчаларни ўз ихтиёрига қараб талқин қилиш ва шундан келиб чиқиб солиқ тўловчиларни жавобгарликка тортиш имконини беради. Ўз-ўзидан равшанки, бу қонунга қатъий мувофиқ бўлган ҳуқуқни қўллаш амалиёти шаклланишига кўмаклашмайди ва кўпинча асоссиз равишда молиявий жарималар солиниши ва бошқа санкциялар қўлланишига олиб келади.
Шундай қилиб, солиқ қонунчилигининг кенглиги ва мураккаблилиги, солиқ ҳуқуқи нормалари фуқаролар томонидан ҳам, ҳуқуқшунослар томонидан ҳам кенг талқин қилиниши, қонунда мазмунига аниқ таъриф берилмаган атамаларнинг қўлланилганлиги, ҳуқуқнинг турли тармоқларида белгиланган норматив қоидаларнинг ўзаро мувофиқ эмаслиги солиқ солиш соҳасидаги жиноятларнинг содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитлар ҳисобланади, бироқ санаб ўтилганлар шарт-шароитларнинг айримларидир.
Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитларни ўрганиш асосида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Жиноятчиликнинг сабаблари билан бир қаторда жиноятлар содир этилишига имконият яратувчи шарт-шароитлар ҳам мавжуддир. Жиноятлар содир этилишига имконият яратувчи шарт-шароитлар деганда, реал воқеликнинг ўз-ўзича жиноятчиликни (оқибатни) вужудга келтира олмайдиган, лекин мавжудлиги инсонда жиноят содир этиш мотиви туғилишига туртки бериши мумкин бўлган ҳодисалари тушунилади.
2. Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг содир этилишига имконият яратадиган, унинг олдини олишда ҳисобга олиниши лозим бўлган ҳолатларни ажратиш мақсадга мувофиқдир. Булар: маънавий-ахлоқий; сиёсий; иқтисодий; ижтимоий; ташкилий-бошқарув; ҳуқуқий ҳолатлардир.
3. Солиқ соҳасидаги жиноятлар сонининг кўпайишига имконият яратувчи омилларга қуйидагилар киради: солиқ қонунчилигининг кенглиги ва мураккаблилиги, амалдаги солиқ қонунчилигига доимий равишда киритилувчи ўзгартиришлар.



Download 372,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish