1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими


Солиқ жиноятчилиги тушунчаси ва унинг криминологик тавсифи



Download 372,48 Kb.
bet62/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65
Bog'liq
1 мавзу

1. Солиқ жиноятчилиги тушунчаси ва унинг криминологик тавсифи

Солиқ соҳасидаги жиноятчилик деганда, жисмоний шахслар ёки юридик шахснинг мансабдор шахслар томонидан муайян бир даврда, маълум бир вақтда солиқ солиш соҳасида қасддан содир этилган, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик хусусиятига эга бўлган, қонунда белгиланган солиқлар ва (ёки) бошқа мажбурий тўловларни давлат бюджетига тўлиқ ёки қисман тўламасликка қаратилган, жиноятлар йиғиндиси тушунилади.


Мамлакатимизда солиқ соҳасидаги жиноятчиликнинг кўрсаткичлари 2005 йилда 742 та, 2006 йилда 548 та, 2007 йилда 747 та, 2008 йилда 852 та, 2009 йилда 1116 та, 2010 йилда 977 та, 2011 йилда 762 та, 2012 йилда 665 та, 2013 йилда 467 та, 2014 йилда эса 649 тани ташкил этган 1.
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, мазкур жиноятчилик динамикасидаги ўзгаришлар бир хил эмас. 2005 йилга нисбатан 2009 йилда ушбу кўрсаткич 50,4% ошган бўлса, 2009 йилдан 2013 йилгача камайган, 2014 йилда 2013 йилга нисбатан 38,9% га кўпайган.
Мазкур жиноятлар динамикасининг ўзгарувчанлиги ва охирги йилларда жиноятларнинг камайиши мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотлар билан чамбарчас боғлиқдир. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши ва бу борада қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шулар жумласидандир. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қаторига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (15.05.2015) фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (6.02.1997), «Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (6.07.2001) қарорлари ва бошқаларни киритиш мумкин.
Солиқ соҳасидаги жиноятларга оид қатор салбий кўрсаткичлар ҳам кузатилмоқда. Жумладан, таҳлил этилган жиноятларнинг 60% да жиноят оқибатида етказилган зарар қопланмаган, 11% судланганлиги олиб ташланмаган шахслар томонидан содир этилган. Солиқ соҳасидаги жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасини оширувчи яна бир белги - мазкур жиноятларнинг 68% да жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги ҳисобланади.
Юқоридагилар билан бир қаторда жиноят содир этган шахслар ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш, шу билан бирга мазкур шахсларни типларга ажратиш жиноятчилик тузилиши ва динамикасини, унинг бошқа ҳодиса ва жараёнларга таъсири даражаси ва кўламини янада аниқроқ прогноз қилиш имкониятини беради. Чунки жиноятчи шахсига оид маълумотларда жиноятларнинг сабаблари тўғрисидаги ахборотлар ётади.
Жиноят содир этган шахсларнинг хусусиятларини таҳлил қилмасдан туриб, содир этилган жиноятнинг моҳиятини очиб бўлмайди. Аксинча содир этилган жиноятнинг хусусияти ва оғирлик даражасини эътиборга олмай туриб, жиноятчининг шахси ҳақида етарли тасаввурга эга бўлишнинг ҳам иложи бўлмайди [2.30; 82-б.].
Шунга ўхшаш фикрни И.В.Александров ҳам илгари суриб: “Солиқ жиноятларини содир этган шахсини, унинг динамикасига бағишланган криминалистик таҳлилий-статистик тадқиқотлар ўтказилса, бизнингча, мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай шахсларга оид компьютер базасини яратиш жиноятлар содир этилишининг умумий қонуниятларини аниқлаш учун зарур типологик белгиларни аниқлаш имконини беради. Бу замонавий солиқ жиноятчилигининг тенденциялари ва қонуниятларини атрофлича криминологик таҳлил қилишга ҳам кўмаклашади. Солиқ соҳасидаги жиноятчи шахсини криминалистика нуқтаи назардан тизимли таҳлил қилиш, ўзаро таъсирга киришувчи барча омилларни ҳисобга олишни талаб қилади” [2.7; 134-б.], деб таъкидлайди.
Ушбу тадқиқот доирасида солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашни содир этган шахснинг криминологик таҳлили:
- ижтимоий-демографик (бунда қуйидаги элементлар ўрганилади: шахснинг жинси, ёши, оилавий ҳолати, маълумоти, мансаб мавқеи);
- жиноят-ҳуқуқий (шахснинг илгари судланганлиги ёки судланмаганлиги, жиноятни ўзи ёки гуруҳ таркибида содир этгани);
- ахлоқий-руҳий (шахснинг эҳтиёжлари, жиноятни содир этиш мотивлари, қадриятлари ва мақсадлари) каби белгиларига мувофиқ амалга оширилади.
Шуни қайд этиш лозимки, солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш учун жазога ҳукм қилинган шахслар сони йилдан-йилга ўзгариб бораётган бўлса-да, умуман олганда бу миқдор унча катта эмас. Чунончи, солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш учун:
- 2005 йилда – 953 шахс;
- 2006 йилда – 708 шахс;
- 2007 йилда – 986 шахс;
- 2008 йилда – 1149 шахс;
- 2009 йилда – 1705 шахс;
- 2010 йилда – 1455 шахс;
- 2011 йилда – 1357 шахс;
- 2012 йилда – 1167 шахс;
- 2013 йилда – 825 шахс;
- 2014 йилда – 872 шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган1.
2010 йилда солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлиги учун судланган шахслар ўрганилганида қуйидагилар аниқланди.
Жиноятчи шахсларнинг 86% ни эркаклар, 14% ни эса хотин-қизлар ташкил этган. Қайд этиш лозимки, солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашни содир этган аёлларнинг кўпчилиги мазкур жиноятга иштирокчи сифатида жалб этилган бўлиб, улар асосан бухгалтер лавозимида ишлашган.
Ушбу жиноятни содир этганларни ёшига тўхталадиган бўлсак, улар қуйидагича: 16-18 ёшдагилар томонидан умуман содир этилмаган, 18-25 ёшдагилар 4,3% ни, 25-30 ёшдагилар 14,3% ни, 30-50 ёшдагилар 61,9% ни, 50-60 ёшдагилар 17,8% ни, 60 ёшдан ошганлар эса 1,7% ни ташкил этди.
Жиноятчи шахсларнинг маълумоти: олий ва тугалланмаган олий маълумотлилар 36,5% ни, ўрта ва ўрта махсус маълумотлилар 63% ни, тугалланмаган ўрта маълумотлилар эса 0,5% ни ташкил этди.
Судланган шахсларнинг 1,8%ни ишчилар, 31,5% хизматчилар, 16,2% ширкат ёки хусусий корхона ходимлари, 9% якка тартибдаги тадбиркорлар, 26,5% юридик шахс мақомига эга бўлган хўжалик субъектлари, 5,7% бошқа иш билан шуғулланувчилар, 0,9% нафақадагилар, 0,5% ногиронлар ва 7,9% ишсизлар ташкил этди1.
Аввал ўтказилган тадқиқотларда солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашни содир этган жиноятчи шахсининг ўртача ёши 38 ёш, деб ҳисоблаб, мазкур жиноятни содир этган шахсларнинг 80% ни мулк шаклидан қатъий назар ташкилотларнинг раҳбарлари ташкил этиши қайд этилади [2.37; 370-б.].
Жиноят содир этган шахсларнинг маълумот дара­жаси ҳам криминологик аҳамият касб этади, чунки улар­нинг маълумоти шахснинг маданияти, ижтимоий аҳволи, муносабатлар, алоқалари доираси, ҳаётдаги режалари ва уларнинг амалга оширилиши билан боғлиқдир. Жиноятчи­лар умумий маълумотининг даражаси қонунга риоя қилу­вчи фуқароларникидан пастроқ. Турли гуруҳга мансуб бўлган жиноятчиларнинг маълумот даражасида жуда катта фарқлар мавжуддир. Зўрлик ишлатиб содир қилинадиган жиноятлар (қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга ши­каст етказиш)нинг, ғараз мақсадларда зўрлик ишлатиб со­дир этиладиган жиноятлар: талончилик, босқинчилик ва ўғрилик “муаллифлари”нинг маълумоти энг паст даража­дадир. Ўзлаштириш ёки расрата, хизмат мавқеини суиисте­ъмол қилиш йўли билан мулкни талон-тарож қилиш, ман­сабдорлик ва солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашни содир этган шахсларнинг маълумоти юқори даражададир [2.4; 72-б.].
Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашни содир этган ва судланган шахсни ижтимоий-демографик белгиларини таҳлилига хулоса қилиб қуйидагиларни айтиш мумкин. Мазкур жиноятни содир этган шахслар ичида 30-50 ёшлилар ва маълумоти олий ёки ўрта махсус бўлганлар кўпчилигини ташкил этган. Жиноят содир этганларнинг асосий иш фаолияти тадбиркорлик бўлганини ҳисобга олиб, уларнинг кўпчилиги якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахс мақомига эга бўлган хўжалик фаолиятини юритувчи субъектлар раҳбарлари ташкил қилган.
Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганларнинг шахсига оид иккинчи белги, унинг жиноят-ҳуқуқий белгиларидир. Суд амалиёти маълумотларининг таҳлили мазкур жиноятни содир этганларнинг 21,3% ни судланганлар ёки судланганлиги олиб ташланмасдан яна жиноят содир этганлар ташкил этишини кўрсатди. Уларнинг 15,3% ни бир, 3,1% ни икки, 2,9% ни уч ва ундан ортиқ марта судланганлар, судланганлиги олиб ташланмаганларнинг 0,5% ни эса хавфли рецидивистлар ташкил этади.
Давлат жамият ҳаётининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш учун, жамиятимизнинг ҳар бир аъзосидан қонун талабларини сўзсиз бажаришни ва ҳуқуқ тартиботига риоя қилишни, қонунларни билиш ва уни ҳурмат қилишни талаб этади. Фуқароларни қонунларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиямаслик айрим ижтимоий бўғинлар орқали рецидив жиноятчиликнинг ҳолатига таъсир қилувчи шартлардан бири бўлиб қолиши мумкин [2.30; 175-б.].
Шу билан бирга қайд этиш лозимки, ўрганилган 100 та ҳукмларнинг таҳлили ЖК 184-моддасида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсларнинг 39,1 % бир ўзи, 59,9% бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ва 1% уюшган гуруҳ аъзолари томонидан содир этилганлигини кўрсатди («2-иловага қаранг»).
Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, жиноятчи шахснинг ахлоқий-руҳий белгиларини тавсифловчи белгиларнинг қуйидагилари аниқланди. Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашни содир этганларнинг 43% енгил йўл билан бойлик орттиришга интилиши, 34% моддий етишмовчилик, 23 % мутахассислик бўйича иш топа олмаганлик сабабли мазкур жиноятга қўл урганлар.
И.И.Кучеровнинг фикрига кўра, жиноятчи шахсини ўрганиш зарурияти шу билан белгиланадики, солиқ солиш соҳасидаги жиноят учун жазога лойиқ бўлган қилмишлар “интеллектуал жиноятлар” тоифасига киради, солиқ қонунчилигини бузувчи ашаддий ҳуқуқбузарларнинг фикрлаш услуби ва шахсини ҳар томонлама таҳлил қилмасдан мазкур жиноятларга қарши самарали курашиш мумкин эмас [2.46; 44-б.].
И.Н. Соловьев қуйидагиларни солиқ жиноятчиларига хос бўлган хусусиятлар деб ҳисоблайди: олий маълумот (одатда, ўртадан юқори) даражасига эгалиги; анча юксак интеллектуал даража, солиқ қонунчилиги асосларини билиши; юридик ёрдам ва адвокатларнинг хизматларига ҳақ тўлашга қодирлик; нисбатан юксак ижтимоий мақомга эгалик; манманлик (баъзан ҳамкасблари, қўл остидагилари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларнинг ходимларидан ўзининг устунлигини тўғридан-тўғри намойиш этиш даражасигача боради); прагматизм; муваффақиятга эришишга қараб мўлжал олиш (қўйилган мақсадга эришишга интилишнинг кучлилиги); турли соҳаларда (шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида, баъзан жиноятчилик дунёсида ҳам) кенг ижтимоий алоқаларга эгалик [2.73; 275-б.].
Хулоса қилиб, айтиш мумкинки, солиқ соҳасидаги жиноятлар динамикасидаги ўзгарувчан бўлиб, 2005 йилга нисбатан 2009 йилда ушбу кўрсаткич 50,4% ошган бўлса, 2009 йилдан 2013 йилгача камайган, 2014 йилда 2013 йилга нисбатан 38,9% га кўпайган. Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганларнинг аксариятини 30-50 ёшга тўлган, маълумоти олий ёки ўрта махсус, мулк шаклидан қатъий назар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, енгил йўл билан бойлик орттиришга интилувчан, жиноятни гуруҳ таркибида жиноятни содир этадиган шахслар ташкил этади.



Download 372,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish