1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими


Солиқ соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш



Download 372,48 Kb.
bet64/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65
Bog'liq
1 мавзу

4. Солиқ соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш

Жиноятчиликнинг олдини олиш деганда одамлар, жамият ва давлатни жиноятлардан сақлаш тушунилади. Жиноятлар профилактикаси ижтимоий хавфли қилмишлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини англатади.


Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдадаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг қабул қилиниши солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга қарши кураш борасида ҳам муҳим аҳамият касб этди. Мазкур қонуннинг 6-моддасига мувофиқ профилактиканинг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик турлари белгиланган.
Қонунда ҳуқуқбузарлик деганда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳамда Жиноят кодексида белгиланган жиноятлар тушунилиши қатъий белгиланиб, қонун муҳим муносабатларни, жумладан:
- ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид турли қонунлардаги ёки қонуности ҳужжатларидаги тегишли нормаларни унификациялаш ва қонун даражасида мустаҳкамлаш, шунингдек, янги, бугунги кун талабларидан келиб чиқадиган муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини ягона қонунда мустаҳкамлаш;
- ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг яхлит тизимини яратиш, шунингдек, асосий вазифаларини, умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик турларини белгилаш;
- ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи субъектларни, шунингдек, уларнинг тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрнатиш;
- ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатларига оид муҳим қоидаларни мустаҳкамлашга қаратилган [3.21.].
Айрим олимлар солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш муаммосига тавсиф берар экан, унга қуйидаги: фуқароларни, яъни солиқ тўловчиларни солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларга доир ишлар бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳақида хабардор қилиш; солиқ тизимини соддалаштириш ва мувозанат сақлаш; қонунчиликдаги солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этишга туртки берувчи камчиликларни бартараф этиш; солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликка тортилиш хавфини кучайтириш; солиқ тўловчиларни тарбияловчи хусусиятга эга бўлган махсус чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; фуқароларнинг ҳуқуқий ва солиққа оид маданиятини аста-секин юксалтириш; солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларга қарши кураш бўйича жиноят-ҳуқуқий сиёсатни ишлаб чиқиш; тўланган солиқлар қаерга йўналтирилаётгани ҳақида солиқ тўловчиларга ахборот бериш; виждонли солиқ тўловчиларни рағбатлантириш; ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва солиқ идоралари ходимларининг ижобий имижини яратиш ва мустаҳкамлаш устида иш олиб бориш; барча тоифадаги солиқ тўловчилар учун тенг шароитлар яратиш; солиқ идоралари ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш, юқори малакали кадрларни жамлаш; солиқ тўловчилар молия-хўжалик фаолиятининг энг криминоген тармоқлари (акцизли товарлар ишлаб чиқариш ва улар билан савдо қилиш)ни тартибга солишга қаратилган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш; юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш ва лицензиялаш тартибларида солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлашга имконият яратувчи қоидаларни чиқариб ташлаш каби чора-тадбирлар мажмуини киритади [2.73; 281-282-б.].
Жиноятчиликнинг олдини олишнинг махсус чора-тадбирлари деганда, муайян криминоген омиллар таъсирини бартараф этишни, жиноятлар содир этилишига монелик қилувчи ҳолатларни яратишни назарда тутади.
Махсус профилактика криминоген омилларни изчил аниқлаш, бартараф этиш, заифлаштириш ва нейтраллаштиришдан, ҳуқуқбузарликлар содир этиши мумкин бўлган шахсларни ахлоқан тузатишдан иборат бўлиб, ушбу чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жиноятчиликнинг мавжудлиги, унинг ҳолати ва амалдаги омилларининг хусусияти билан бевосита боғлиқдир.
Солиқ соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш турли даражаларда ва бир неча йўналишда амалга оширилиши лозим. Умумдавлат даражасида иқтисодий барқарорликни таъминлаш, ишлаб чиқаришни юксалтириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов қобилиятини ошириш муҳимдир [2.3; 208-б.].
Жиноятларни олдини олишнинг махсус чоралари профилактика иши билан профессионал шуғулланадиган субъектлар томонидан амалга оширилади. Жиноятларнинг олдини олиш субъектлари орасида солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг махсус профилактикаси билан энг аввало солиқ органлари ва Бош прокуратура қошидаги СВОЖЖФОДЛҚК департаменти шуғулланадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона тўғрисидаги қонунларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида”ги (1994 йил 18 март) фармонига мувофиқ, республиканинг иқтисодий манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, тадбиркорликни ривожлантиришга, давлатнинг ягона солиқ ва божхона сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш мақсадида катта ва жуда катта миқдорлардаги солиқларни, божлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, товар-моддий бойликларни республикадан ташқарига ғайриқонуний равишда олиб чиқиб кетиш ва давлатнинг иқтисодий манфаатларига зиён етказадиган бошқача тарздаги қонунбузарлик фактлари бўйича ҳар томонлама текширув ўтказилиб, қонунларга мувофиқ жиноий ишлар қўзғатилиши, суриштирув ўтказилиши ҳамда терговга тегишли материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилиши, Ўзбекистон Республикасининг Прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги солиқ ва божхона тўғрисида қонунларга қандай риоя этилаётгани борасидаги жиноятлар ҳеч кечиктирилмай ва тезкорлик билан тергов қилинишини ташкил этиб, қилмиш учун жазонинг муқаррарлигини таъминланиши белгиланган [1.12.].
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (1997 йил 6 февраль) қарорига асосан “Солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат Комиссияси” тузилган бўлиб, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари сифатида: хўжалик юритувчи субъектлар томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилиши, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш ва бюджетга вақтида тўланмаган тўловларни қисқартириш ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ ундирилишини таъминлашга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгиланган [3.17.].
Шуни ҳам қайд этиб ўтиш лозимки, солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг махсус криминологик профилактикаси: давлат бюджетдан ташқари фондларга солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлайдиган ташкилотлар фаолият кўрсатиши учун қулай шароитлар яратиш; ташкилотларни солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтказиш; фирмаларда аудиторлик текширувлари ўтказиш; корхоналар ва бошқа ташкилотларга уларнинг илтимосига кўра солиқ тўловларини амалга ошириш муддатларини узайтириш каби йўналишларда амалга оширилади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўрганилаётган жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш ҳам солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ҳеч шубҳасиз, кўмаклашади.
Шу мақсадда улар фаолиятидаги: фундаментал назарий ва услубий ишланмаларнинг озлиги; дастлабки тергов ва суриштирув органлари, тезкор бўлинмалар юқори малакали ходимларининг тақчиллиги; солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашни аниқлаш ва очишга ихтисослашган органлар ва бўлинмалар зарурий ресурслар билан етарли даражада таъминланмаганлиги; солиқ солиш соҳасида жиноятларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишини амалга ошириш учун куч ва воситалар етишмаслиги; солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашда иштирок этувчи назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида ўзаро алоқалар лозим даражада йўлга қўйилмаганлиги кабиларни бартараф этиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Шунингдек, солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашни олдини олишнинг жиноят-ҳуқуқий чоралар билан таъминлаш: солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик соҳасида асосли ва мақсадга мувофиқ жиноят қонунчилиги сиёсатини олиб бориш; солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашга қарши курашишда барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч-ғайратини бирлаштириш; солиқ соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик ҳақида аҳолига жиноят-ҳуқуқий ахборот бериш; солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарликни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг барча принципларига қатъий риоя этиш йўли билан амалга оширилиши лозим, деб ҳисоблаймиз.
Бунда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олишнинг самарадорлиги масалалари нафақат жиноят ва солиқ қонунчилигининг, балки маъмурий, жиноят-процессуал қонунчиликнинг барқарорлигига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқдир, чунки солиқ солиш соҳасидаги жиноятчиликнинг иқтисодий фаолият соҳасидаги жиноий тажовузларнинг бошқа турларидан алоҳида кўриб чиқилиши мумкин эмас.
Бизнингча, солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш чора-тадбирлари мажмуи қуйидаги ўзаро боғланган вазифаларга асосланади: жиноятчиликнинг динамикаси, тузилиши ва сабабларига билвосита йўл билан профилактик таъсир кўрсатиш (умумий ижтимоий профилактика); солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг сабаблар мажмуига таъсир кўрсатиш бўйича махсус чоралар (криминологик профилактика); солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш содир этилишининг олдини олишнинг жиноят-ҳуқуқий воситаларини қўллаш (жиноят-ҳуқуқий профилактика).
Шундан сўнг жиноятчиликнинг олдини олиш фаолиятининг солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш содир этилишига имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш; солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаш ва уларга огоҳлантирувчи-тарбиявий таъсир кўрсатиш; солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашга қаратилган тайёрланаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш каби мақсадларини белгилаш, бизнингча, ўринли бўлади.
Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларга қарши курашиш амалиётининг таҳлили давлат назорати органлари фаолиятини сезиларли даражада фаоллаштириш, шаҳарлар ва вилоятлар прокуратуралари ҳузурида ҳуқуқий муҳофаза қилиш органларининг доимий ишлайдиган мувофиқлаштирувчи кенгашларини тузиш мақсадга мувофиқ бўлади, деган хулоса қилиш имконини беради.
Айрим тадқиқотчиларнинг фикрига кўра солиқ соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида тез-тез текширувлар ўтказиб турилиши мақсадга мувофиқдир [2.100.]. Бизнингча, текширувларни режага асосан йиллик, уч йилда ва беш йилда бир маротаба ўтказилиши мазкур соҳадаги жиноятларни олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Хусусий тадбиркор ва кичик бизнес соҳасида тез-тез ўтказиладиган текширувлар тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини пасайишига олиб келиши мумкин.
Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг сабабларидан бири солиқ тўловчиларнинг мавжуд солиқ солиш тизимига салбий муносабати билан тавсифланувчи ахлоқий-психологик ҳолатидир. Бундай муносабат кўп жиҳатдан уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасининг пастлиги билан изоҳланади. Айни шу сабабли солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш борасидаги фаолиятнинг асосий йўналиши, бизнингча, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдир. Бу, энг аввало, солиқ қонунчилиги ва унинг қўлланилиши ҳақида аҳолига кенг ахборот беришни назарда тутади. Бунда солиқ тўловчилар билан маърифий иш олиб бориш, солиққа оид маданият ва интизомни шакллантириш биринчи даражали аҳамият касб этиши лозим.
Жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида бундай иш юқори савияда олиб борилади. Бунда солиқ қонунчилигидан таълим ва маслаҳатлар бериш ушбу мамлакатларда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бундан ташқари, солиқ тўловчига қулай шароитлар яратиш, шу жумладан унга хайрихоҳ муносабатни шакллантириш, унга ахборот ва маслаҳатлар беришни ташкил этиш талаб қилинади.
Мазкур соҳадаги ислоҳотлар замирида 2006 йил 21 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди ва солиқ маслаҳати солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш борасидаги фаолиятни белгилаб берди [1.19.]. Мазкур Қонунга мувофиқ ва солиқ маслаҳати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш учун зарур норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартда “Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги солиқ маслаҳати соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланиб, унга: солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш; солиқ маслаҳатчилари реестрини юритиш; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар берилди [1.22.].
Солиқ назорати жараёнида солиқ тўловчи солиқлар бўйича қарзларини тўлашига монелик қилувчи объектив омиллар аниқланган бўлмаса, уни Солиқ кодексида белгиланган тартибда ёки ишни судда кўриш жараёнида ундиришга қадар бўлган чора сифатида, солиқ тўловчига нисбатан жорий профилактика чоралари қўлланилиши, профилактик таъсир кўрсатишнинг ўзгача усуллари татбиқ этилиши мумкин [2.43; 71-72-б.].
Юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг 15-моддасига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киритилган: ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади; солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга оширади; солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳисобини юритади, мазкур маълумотларнинг таҳлилини амалга оширади; ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Амалга оширувчи функцияларининг хусусиятига кўра солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашни олдини олиш субъектлари: ихтисослашган ва ихтисослашмаган субъектларга бўлинади. Ихтисослашган субъектлар учун жиноятларнинг олдини олиш функцияси асосий ҳисобланади ёки биринчи даражали функциялардан бири сифатида амал қилади (ДСҚ, СВОЖЖФОДЛҚК департаменти, ДБҚ, ИИВ, МХХ, ва ҳ.к.). Ихтисослашмаган субъектлар учун жиноятларнинг олдини олиш бош функцияга бўйсунувчи ва ундан бевосита келиб чиқувчи ёрдамчи функция ҳисобланади (ОТМ, ЎМТМ, мактаблар, ўз ўзини бошқариш органлар ва бошқалар).
Фаолият миқёси (даражаси)га кўра умумдавлат аҳамиятига молик субъектлар (ҳукумат), минтақавий ва тармоққа оид субъектлар, объектга оид субъектлар фарқланади.
Айрим муаллифлар профилактика субъектларини ўзгача таснифлайдилар. Масалан, В.Н.Бурлаков жиноятчиликнинг олдини олиш субъектларини уч гуруҳга ажратади. Биринчи гуруҳ умумижтимоий профилактика субъектларини ўз ичига олади. Уларга марказий, минтақавий ва маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш функцияларини бевосита бажармайдиган жамоат тузилмалари киради. Иккинчи гуруҳни махсус криминологик профилактика субъектлари, яъни ҳуқуқни муҳофаза қилиш функцияларини бажарувчи давлат органлари ташкил этади. Учинчи гуруҳ индивидуал профилактика фаолиятини амалга оширувчи субъектларни бирлаштиради [2.36; 203-б.].
И.И.Кучеров солиқ солиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни амалга оширувчи барча субъектларни олти гуруҳга ажратади: 1) давлат умумий молиявий назоратини амалга ошириш жараёнида солиққа оид ҳуқуқбузарликларни аниқловчи органлар (Молия вазирлиги органлари); 2) ваколатларига солиқ назоратини амалга ошириш кирувчи органлар (Давлат солиқ қўмитаси органлари); 3) шу жумладан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни аниқловчи, тўхтатувчи ва уларнинг олдини олувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (Бош прокуратура, ИИВ, МХХ органлари); 4) солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларни тўхтатиш асосий вазифаларидан келиб чиқадиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (божхона); 5) суд органлари (умумий юрисдикция судлари, хўжалик судлари, Конституциявий суд); 6) ташкилотлар, аудиторлик фирмалари, солиқ тўловчилар ва солиқ солиш бўйича мутахассисларнинг жамоат ташкилотлари [3.12; 45-б.].
Бизнингча, И.И.Кучеров таклиф қилган тасниф формал нуқтаи назардан амалга оширилган, унда жиноятчиликнинг олдини олиш фаолияти ҳар бир субъектининг амалдаги вазифалари ва ваколатлари ҳисобга олинмаган. Ҳолбуки, мазкур органлар бир хил вазифаларни бажармайдилар. Масалан, солиқ органлари солиқ қонунчилигига риоя этилиши, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга ўз вақтида тўлиқ тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.
Шу билан бирга, бизнинг фикримизча, профилактика фаолияти субъектлари қаторига Адлия вазирлигини ҳам киритиш ўринли бўлади. Ушбу вазирлик амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ корхоналарнинг давлат реестрини юритувчи давлат органи ҳисобланади. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг энг муҳим вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланди: норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлигини, давлат ва жамият қурилиши соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш; қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши устидан самарали назорат ва контроль қилишни, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, шу жумладан прокуратура органларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонунийликни таъминлаш; улар томонидан суиистеъмолликларга, қонунбузарликларга, қонун ҳужжатлари талабларини ижро қилмаслик ҳолатларига, ҳуқуқий нормаларни ўзбошимчалик билан, нотўғри талқин қилинишига, қонунни қўллашда субъективликка, тор идоравий, танлов асосида ёндашишга йўл қўймасликка қаратилган ҳуқуқий таъсир чораларини амалга ошириш; демократик, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг қонунчилик базасини изчиллик билан такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; амалдаги қонун ҳужжатларидаги «оқ доғлар»ни, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратаётган қоидалар ва нормаларни аниқлаш; марказда ва жойлардаги давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш; суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлашга, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижро қилинишига, судлар фаолиятини ҳар томонлама моддий-техник ва молиявий таъминлашга йўналтирилган давлат сиёсатини изчил амалга ошириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш; нодавлат нотижорат ташкилотлар, бошқа фуқаролик жамияти институтлари фаолият кўрсатишининг қонунийлигини, ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни, уларнинг аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишда, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ривожланиш дастурларини амалга оширишда, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашда фаол иштирокини таъминлаш; мамлакатда рўйхатдан ўтган халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан тизимли мониторинг ўтказиш; кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш; шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш, шартномаларни тузиш ва бажаришда хўжалик юритувчи субъектларга амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларнинг молия-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашишларга, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликларини ривожлантириш соҳасида маъмурий тўсиқ ва ғовларни яратишга йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш; нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган давлат томонидан тартибга солиш тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш; тегишли давлат органлари билан биргаликда халқаро-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш; жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни амалга ошириш; давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича фаолиятни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш [1.25.].
Адлия вазирлиги солиқ солиш соҳасида содир этилувчи жиноий тажовузларнинг олдини олиш ва тўхтатиш учун зарур бўлган ахборотга ҳам эгадир.
Шундан келиб чиқиб, биз солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш субъектларини уч гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқдир деб ҳисоблаймиз.
Биринчи гуруҳга умумий ижтимоий профилактика субъектлари киради.
Иккинчи гуруҳга солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш асосий фаолияти ҳисобланмайдиган, лекин ўз касбий фаолиятини амалга ошириш жараёнида солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш содир этилишига имконият яратувчи ёки уларнинг содир этилишини қийинлаштирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлашлари мумкин бўлган органларни киритиш ўринли бўлади.
Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олишнинг асосий субъектларини биз учинчи гуруҳга киритдик. Булар Давлат Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат Божхона қўмитасидир.
Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олишнинг асосий субъектларидан бири – Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистонда солиққа оид ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ҳисобланади. У ўз фаолиятини “Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунига [1.14.] мувофиқ амалга оширади.
Ушбу Қонунга биноан Давлат солиқ хизмати органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни таъминлаш; солиқларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлатнинг мақсадли жамғармалари ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш; солиқлар йиғилишини ошириш бўйича чоралар кўриш, маълумотлар компьютер базасининг ягона тизимини юритиш асосида солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш механизмларини такомиллаштириш, уларга кўрсатиладиган ахборот-маслаҳат хизматлари соҳасини кенгайтириш, солиқларга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш; пул маблағларининг ғайриқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пул тушумининг тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши устидан мунтазам назоратни таъминлаш; хўжалик юритувчи субъектлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини рағбатлантиришга, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар беришга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш; бозорлар ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолияти, улар томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг ҳудудида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича суриштирув ўтказиб, жиноят ишларини терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш; хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича назорат қилувчи органлар фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш, ушбу ишни амалга оширишда бир-бирини такрорлаш ва суиистеъмолликларга йўл қўймаслик; юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта ҳамда экспорт-импорт операциялари амалга оширилганда қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга ошириш; давлат солиқ хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан тўлдириш, коррупция ва ишга расмиятчилик билан ёндашиш фактларига барҳам бериш бўйича тизимли ишни амалга ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни доимий асосда таъминлаш.
Фуқаролар ва тадбиркорларда солиққа тортиш бўйича маданиятни шакллантириш зарурлиги солиқ назорат органларига махсус профилактика тадбирлари ўтказиш мажбуриятини юклайди.
Оммавий ахборот воситалари, аввало газета ва журналлар солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни тарғиб қилишга яқиндан ёрдам беради. Бу нашрларда солиқ тизимини ислоҳ қилиш, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик, солиқлар бўйича маданиятни шакллантириш масалаларига доир материаллар мунтазам эълон қилиб борилади [2.3; 208-б.].
Солиқ тўловчиларни тарбиялаш ишида телевидение жуда катта роль ўйнайди. Солиқ тўловчиларни қонунга бўйсуниш руҳида тарбиялаш, солиқ соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоатчиликда инсофсиз солиқ тўловчиларга нисбатан салбий муносабатни шакллантиришда солиқ хизмати органлари билан оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимдир [2.61; 34-35-б.].
Мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш, молия органлари томонидан солиқ соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш, коррупция, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортиш, нақд пул ва хорижий валюта маблағларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда.
Иқтисодий ва молиявий соҳаларда қонунийликни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти муҳим ўрин эгалламоқда. Ўзининг 5 йиллик фаолиятида Департамент томонидан солиқ ва валютага оид 52 мингтадан ортиқ қонун бузилишлари аниқланган бўлиб, 13530 таси бўйича жиноий ишлар қўзғатилди, 38887 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилдилар.
Кўрилган чоралар натижасида жами 142,9 млрд. сўм миқдоридаги моддий зарар ва бюджетга қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилди. Республикага ноқонуний олиб кирилган 22,4 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлар олиб қўйилди. Хорижий валютанинг яшириб қолиниши, четга чиқиб кетиши, ноқонуний айланиши билан боғлиқ 2420 қонунбузарликлар фош этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Департамент Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мустақил ихтисослаштирилган ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ҳисобланади, солиқ, валютага оид жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасида тезкор-таҳлилий, қидирув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек, содир этилган қонун бузилишлари оқибатида етказилган иқтисодий зарарни ундириб олиш унинг асосий мақсади ҳисобланади [1.24.]. Мазкур қарорга илова қилинган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти тўғрисида низомга мувофиқ, солиқ ва валютага оид жиноятларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича жиноий иш қўзғашдан бошлаб уни судда кўриб чиқишгача бўлган процессуал ҳаракатларнинг узвийлиги ва изчиллиги Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иқтисодиёт, солиқ ва валютага оид, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ҳамда терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноий ишларни кўриб чиқувчи, судда улар бўйича давлат айбномасини қувватловчи барча даражадаги прокуратура органлари билан ўзаро узвий ҳамкорлиги ва ҳаракатларининг мувофиқлаштирилиши натижасида таъминланади.
Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган ва таклиф қилинган, шунингдек амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг таҳлили қуйидаги хулосаларга келиш имкониятини беради:
Биринчидан, солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олишни жиноят-ҳуқуқий чоралар билан таъминлаш қуйидагилар натижасида амалга оширилиши зарур: солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик соҳасида асосли ва мақсадга мувофиқ жиноят қонунчилиги сиёсатини олиб бориш; солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш қарши курашишда барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч-ғайратини бирлаштириш; солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик ҳақида аҳолига жиноят-ҳуқуқий ахборот бериш; солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарликни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг барча принципларига қатъий риоя этиш йўли билан амалга ошириш.
Иккинчидан, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларга қарши курашиш амалиётининг таҳлили давлат назорати органлари фаолиятини сезиларли даражада фаоллаштириш, шаҳарлар ва вилоятлар прокуратуралари ҳузурида ҳуқуқий муҳофаза қилиш органларининг доимий ишлайдиган мувофиқлаштирувчи кенгашларини тузиш мақсадга мувофиқ бўлади, деган хулосага келиш имкониятини беради. Бизнингча, бундай кенгашларнинг йиғилишларида солиқлар соҳасида юзага келаётган вазият таҳлил қилиниши ва мазкур органларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва огоҳлантириш фаолиятининг оқилона нисбатини ҳисобга олиб солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши кураш бўйича қўшма мақсадли дастурлар ишлаб чиқилиши лозим.
Учинчидан, солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш содир этилишига туртки берувчи омилларнинг олдини олиш борасидаги иш қуйидаги йўналишларда олиб борилиши лозим:
- ахлоқий-руҳий омиллар таъсирининг олдини олиш: фуқароларда ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш; Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий таълим ва тарбия таъсирчан тизимини такомиллаштириш; виждонли солиқ тўловчиларни рағбатлантириш тизимини яратиш;
- сиёсий омиллар таъсирининг олдини олиш: мамлакатдаги солиқ тизимини ислоҳ қилиш; коррупцияга қарши кураш чораларини ва давлат сиёсий тизимининг турли бўғинлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш;
- ижтимоий-иқтисодий омиллар таъсирининг олдини олиш: солиқ юкини камайтириш; саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги ва шу кабиларнинг ривожланишини рағбатлантириш; жамиятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка эркин фаолият юритишга имконият яратиш;
- ташкилий-бошқарув омиллари таъсирининг олдини олиш: корхоналар рўйхатдан ўтказилиши ва тугатилиши ҳамда назорат-касса машиналаридан фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш; ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг ўзаро алоқасини кучайтириш; ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ходимларининг касбий малакасини ошириш; ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг моддий-техника базасини ва мазкур органлар ходимларининг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилаш.

Download 372,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish