1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими



Download 372,48 Kb.
bet1/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
1 мавзу


1-мавзу. КРИМИНОЛОГИЯ ПРЕДМЕТИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ТИЗИМИ

1. Криминология тушунчаси ва унинг предмети


2. Турдош фанлар тизимида криминологиянинг ўрни
3. Криминологиянинг вазифалари
4. Криминология тизими ҳақида


1.1. Криминология тушунчаси ва унинг предмети


«Криминология» сўзи икки ўзакдан иборат: сrimen (лотинча) – жиноят, жиноий хулқ-атвор, logos (юнонча) – фан, таълимот, билим. Бинобарин, «криминология» - бу жиноят ёки жиноий хулқ-атвор ҳақидаги фан.
Криминологиянинг пайдо бўлиш тарихи диққатга сазовор.
Айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, криминологиянинг ву­жудга келиши 1764 йилда италиялик 26 ёшли инсонпарвар, публицист ва юрист Чезаре Беккариянинг «Жиноятлар ва жазо­лар ҳақида» деган кичкина, бироқ сермазмун китоби нашр эти­лиши билан боғлиқ.
Орадан 120 йил ўтгач, 1884 йилда Турин шаҳри (Шимолий Италия) судьяси Р.Гарофало «Криминология» ёки «Жиноятчи­лик табиати ҳамда жазо назарияси» деб номланган китобни чоп этди. Бу китоб уч қисмдан иборат бўлиб, унда «Жиноятчилик», «Жиноятчи» ва «Жазо» масалалари кўрилган. Шундай қилиб, криминология фанининг пайдо бўлишида итальянлар ўз пешқа­дамлиги билан фахрланишлари мумкин.
Фикримизча, криминологиянинг мазкур дастлабки талқини амалиётга мосдир, чунки «жиноят ҳуқуқи» фани амалда асосан жиноят ҳамда жиноий жазо тушунчалари, уларнинг белгилари ва рўёбга чиқариш омилларини таърифлаш билан шуғулланиши лозим.
Инсон хулқ-атвори яхлит ҳодиса бўлиб, уни айнан хулқ-ат­вор сифатида айрим қисмларга, чунончи: ижтимоий, биологик, психологик, маънавий, физиологик ва ҳоказо қисмларга ажра­тиш мумкин эмас. Одамлар (билиш субъекти) хулқ-атворнинг у ёки бу жиҳатларини муфассалроқ ўрганиш учунгина бундай қисмларни шартли равишда ажратадилар. Шу боис инсон хулқ-атвори билан қизиқувчи фанлар анчагина (фалсафа, дин, социо­логия, тиббиёт, педагогика, психология, юриспруденция ва ҳ.к.).
Америкалик криминолог профессор Верон Фокс дунёни тўлиқ билиб бўлмаслигини қайд этиб, киноя билан шундай деб ёзади: «Инсон хулқ-атворини бирон-бир фан нуқтаи назаридан тушуниб етишга ҳаракат қилиш беш нафар кўрнинг филни тав­сифлашга уринишини эслатади»1.
Ҳар бир муайян жиноят – жиноятчиликнинг «элементар зар­раси»2. Ҳар қандай жиноят инсон хулқ-атворининг муайян кў­ринишидир. Психологияга оид адабиётларда хулқ-атвор деган­да шахснинг эркин фаоллиги, яъни кўзланган мақсад англаб етилган ва юз бераётган жараёнларни назорат қилиш имконияти мавжуд бўлган фаоллик тушунилади. Лўндароқ қилиб айтганда, субъект учун муайян мазмун касб этувчи хулқ-атворни инсон хулқ-атвори деб тавсифлаш мумкин3. Бошқача айтганда, бу ер­да шахснинг онгли, шу жумладан янглиш, салбий ва ғайриҳуқу­қий хулқ-атвори тўғрисида сўз юритилмоқда.
Инсон хулқ-атвори макон ва замонда юз беради, у вазият ўзгарувчан омилларининг нисбатан барқарор шахсий хусусият­лар билан ўзаро таъсирланиш жараёнини ташкил этади. Бу жа­раённинг ташқи (объектив) ва ички (субъектив) томонлари бор. Ташқи томон бирон-бир объектга қаратилган ҳаракат (ёки ҳара­катсизлик) тарзида ифодаланса, ички, субъектив томон нафақат бу ҳаракат (ҳаракатсизлик)да бевосита намоён бўлади, уни пси­хологик жиҳатдан тартибга солади ва онгдаги инъикоси бўлиб хизмат қилади, балки ундан олдин шаклланади. Зотан, инсон ҳаракат содир этишдан олдин кўпинча уни режалаштиради, баъзан вақт пойлайди ва сўнгра амалга оширади. Бошқача айт­ганда, қилмиш хаёлда олдиндан моделлаштирилади. Субъект­нинг эркин фаоллигини тавсифловчи бу ва бошқа руҳий жара­ёнлар ўзининг якунловчи босқичидагина объектга у ёки бу да­ражада таъсир кўрсатувчи ташқи ҳаракат (қилмиш)да ифодала­надиган шахс хулқ-атворининг унсурлари сифатида қаралиши мумкин.
Юқорида айтилганлардан қуйидаги хулосаларга келиш мум­кин. Биринчи - «хулқ-атвор» тушунчаси «ҳаракат», «ҳаракат­сизлик» ёки «қилмиш» тушунчаларига қараганда кенгроқ, чун­ки фаолликнинг улардан олдинги босқичларини ҳам қамраб олади. Иккинчи – хулқ-атвор муайян тузилишга эга бўлиб, у ички (руҳий) жараёнлар ҳамда макон ва вақтдаги ташқи (объек­тив) шарт-шароитлар мантиқига мувофиқ изчил ривожланиб боради. Бу жараёнлар ва шарт-шароитларнинг ўзаро таъсирини шахс хулқ-атвори механизми деб номлаш мумкин4.
Мантиқ ва фалсафа фанлари маълумотларига кўра, «пред­мет» категорияси объектнинг бир қисми, унинг парчаси, «би­лишнинг муайянроқ объекти»дир. Бошқача айтганда, бу билиш субъекти идрок этиши, аниқлаши ва айтиши мумкин бўлган барча нарсалардир.
Фалсафа фани маълумотларига кўра, билиш предмети бу мазкур шарт-шароитларда муайян нуқтаи назардан ва маълум мақсадда ўрганилаётган объектларнинг тажрибада қайд этил­ган ва инсоннинг амалий фаолиятида мужассамлашган жи­ҳатлари, хоссалари ва муносабатларидир.
Ҳар қандай фаннинг шаклланишига қараб унинг предмети ҳам фарқланади.

Download 372,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish