1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими


Турдош фанлар тизимида криминологиянинг ўрни



Download 372,48 Kb.
bet3/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
1 мавзу

1.2. Турдош фанлар тизимида криминологиянинг ўрни

Фаншунослик ҳамда криминологияга оид адабиётларда бу масалага нисбатан уч хил ёндашув қайд этилган.


Биринчи ёндашувга кўра, криминология умумижтимоий фан ҳисобланади, чунки у ижтимоий ҳодиса сифатидаги жиноятчи­ликнинг социологик, иқтисодий, психологик ва педагогик жиҳатларини ўрганади (М.И.Ковалев, А.Б.Сахаров, Б.С. Утев­ский ва б.). Мазкур ёндашув криминология социологиянинг бўлими сифатида тан олинган АҚШ олимларига ҳам хос. Гер­мания, Италия ва Францияда криминология ҳатто ижтимоий-табиий фан ҳисобланади.
Иккинчи ёндашувга биноан, криминологияни юридик фан­лар, хусусан жиноят ҳуқуқи доирасидан четга чиқариб бўлмай­ди. Бундан хулоса шуки, криминология – жиноят ҳуқуқи фани­нинг таркибий қисми, бироқ унинг фақат муайян-социологик қисми. Ҳолбуки, жиноят ҳуқуқининг ўзи унинг норматив-дог­матив қисмидир (А.А. Герцензон, В.Д.Меньшагин, А.А.Пионтковский, П.С.Ромашкин, М.С. Строгович ва б.). Ушбу ёндашув тарафдорларининг фикрига кўра, ягона жиноят-ҳуқуқи фанини сунъий тарзда икки қисмга ажратиш катта методологик хатодир.
Баъзан махсус адабиётларда мазкур ёндашувнинг бир турига дуч келиш мумкин. Унга кўра, криминология жиноят-ҳуқуқий фанларнинг мустақил комплекс қисми ҳисобланади (А.Д.Берензон, В.А.Сергиевский, В.Е.Эминов ва б.).
Умумий эътироф этилган асосий – учинчи ёндашувга биноан, криминология – ижтимоий-ҳуқуқий фан. Бу ёндашув амалда ак­сарият олимлар томонидан тан олинган. Унинг тарафдорлари криминология предметининг асосий таркибий элементлари (ай­ниқса жиноятчилик сабаблари, жиноятчи шахси, жиноятчилик­нинг олдини олиш) ҳуқуқий ҳодисалар ва муносабатлар доира­сида четга чиқиши, бироқ асосий таянч нуқталари (хусусан, жиноят ва жиноятчи, шу жумладан жиноий ва маъмурий жазо) ҳуқуқнинг тегишли тармоқлари, аввало жиноят ҳуқуқи ҳамда жиноят-процессуал ҳуқуқи билан белгиланишидан келиб чиқа­ди. Бинобарин, криминология икки ижтимоий фан – социология ва ҳуқуқ туташган жойда туради, шу боис у ижтимоий-ҳуқуқий фан ҳисобланади.
Энди предмети жиноятчилик билан у ёки бу даражада боғ­лиқ бўлган бошқа фанлар билан криминологиянинг ўзаро нис­бати масаласини кўриб чиқамиз.
Юқорида қайд этиб ўтганимиздек, криминология жиноят ҳуқуқи билан узвий боғлиқдир. Криминологиянинг асосий объектлари – жиноят ва жиноятчи жиноят ҳуқуқи соҳасида ёта­ди, бироқ криминология уларнинг жиноят-ҳуқуқий белгилари­ни аниқлаш билан кифояланмайди, балки жиноят мажмуининг қонуниятларини, уларнинг ўзига хос хусусиятларини, уларнинг сабаблари, жабрланувчилар ҳамда жиноятчи шахси билан жи­ноятчиликнинг ўзаро алоқаларини аниқлайди.
Криминология жиноят ҳуқуқининг жиноят қонуни ижтимоий белгиланганлиги, жиноят ҳуқуқи нормалари ҳамда уларни амалга татбиқ этишнинг самарадорлигини ўрганувчи қисми би­лан айниқса узвий боғлиқ. Ўз навбатида, жиноят ҳуқуқи социо­логияси маълумотларидан криминологияда жиноятчиликнинг олдини олиш тизимида жиноят-ҳуқуқий чораларнинг роли ва ўрнини аниқлаш учун фойдаланилади. Шу нуқтаи назардан жиноий жазо криминология фани шуғулланадиган жиноят­чиликнинг олдини олишнинг ижтимоий чора-тадбирлари­дан бири сифатида амал қилади.
Жиноят ҳуқуқига таққослаганда, криминологиянинг мақсади кенгроқ бўлиб, жиноятчиликка қарши курашнинг мавжуд бар­ча (шу жумладан жиноят-ҳуқуқий) усуллари ва воситаларининг самарадорлигини ўрганиш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган (шу жумладан жиноят-ҳуқуқий) методлар ва чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишдан иборатдир.

Download 372,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish