1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими



Download 372,48 Kb.
bet4/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
1 мавзу

Жиноят процесси фани ҳам криминология билан бир вази­фани бажаради. Бу фан жиноят судлов ишларини юритиш жа­раёнида муайян жиноятлар содир этилишига имконият яратув­чи сабаблар ва омилларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш чораларини кўради. Бу вазифа 1994 йилги Ўзбекистон Респуб­ликаси Жиноят-процессуал кодекси моддаларида ҳам белгилан­ган.
Криминология криминалистика билан ҳам алоқадор ҳисобланади.
Криминалистика аввало жиноятларни жиноят-процессуал фаолият шакли тарзида тергов қилиш техникаси, методикаси ва тактикасини ишлаб чиқади. Бироқ жиноятларни тергов қилиш, очиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси узвийдир.
Криминология жиноятчиликни умумий, ижтимоий даражада ўрганади, унинг умумий ижтимоий сабаблари ва омилларини аниқлайди, жиноятчиликнинг олдини олиш чора-тадбирларини умумлаштиради ва тизимга солади.
Криминалистика фанида жиноятчилик сабабларини ўрганиш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишнинг бошқача даражаси амал қилади. Криминалистика муайян жиноятларни содир этиш механизмларини, жиноятларни тайёрлаш, содир этиш ҳамда жиноят изларини яшириш усулларини ўрганади. Бинобарин, жиноятларнинг олдини олиш вазифаси криминалистика фани билан муштаракдир. Криминологиядан фарқли ўлароқ, крими­налистикада жиноят содир этиш ҳоллари, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш учун шошилинч чоралар кўриш ҳақидаги энг янги маълумотлар амал қилади.
Кези келганда шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, Австрия криминалистика ва криминология фанининг асосчиси Г.Гросс ўзининг «Суд терговчилари учун қўлланма» асарида (1893 йил) полиция ва тергов органларининг жиноятчилик ва жиноятчилик ҳақидаги умумлаштирилган маълумотларини таҳлил қилиб, криминология ва криминалистика фанларининг узвийлигини қайд этган.
Криминология фани ва жиноят-ижроия ҳуқуқи фани турдош соҳага – такрорий жиноятчиликнинг олдини олиш, такроран жиноят содир этган (рецидивист) шахсини ҳамда уни жамиятга қайтариш масалаларини ўрганади. Бундан ташқари, улар жи­ноий жазонинг ҳамда уни ижро этиш шарт-шароитларининг са­марадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ҳам ишлаб чиқади. Айрим мамлакатларда криминология пенитен­циар фанлар (улар баъзан «турмашунослик» деб ҳам аталади) доирасида ўрганилиши бежиз эмас.
Гарчи жиноят-ижроия ҳуқуқининг предмети (жазони ижро этиш жараёнида ҳамда бу борада юзага келувчи ижтимоий му­носабатлар) криминология предметидан торроқ бўлса-да, улар пировардида бир мақсадга – жиноятчиликнинг олдини олишга эришиш учун мўлжалланган. Бу мақсадга эришиш воситалари ҳар хил, бироқ улар бир-бирини тўлдиради. Криминологияда қўлланиладиган жиноятчиликни энг салбий ҳодиса сифатида ўрганиш жиноят-ижроия ҳуқуқи учун ҳам фойдалидир, чунки жиноятлар озодликдан маҳрум қилиш жойларида ҳам, озодлик­дан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қи­линган шахслар томонидан ҳам, кам аҳамиятли қилмишлар учун ижтимоий таъсир чоралари қўлланилган шахслар томони­дан ҳам содир этилади.
Жиноят содир этган шахсларнинг барча тоифаларига профи­лактик таъсир кўрсатилади, бироқ унинг шакллари ва усуллари ҳар хил: ахлоқ тузатиш муассасаларида сақланаётган шахслар учун – жиноят-ижроия ҳуқуқи фанининг шакллари ва усуллари, бошқалар учун – криминология фанининг шакллари ва усулла­ри қўлланилади. Амалиётда жиноят содир этган шахслар билан тарбиявий ишлар олиб бориш ҳамда огоҳлантириш методлари­ни ишлаб чиқишда криминология ва жиноят-ҳуқуқи фани ютуқ­ларидан фойдаланилади.
Шу ўринда криминологиянинг жиноятлар статистикаси билан алоқасини ҳам қайд этиб ўтиш лозим. Зотан, жиноятчи­ликни ўрганиш замирида жиноятчиликнинг ҳолати ҳақидаги статистик материал, жиноятчилар шахсига доир (айниқса демо­график) маълумотлар ётади, статистиканинг илмий методлари­дан эса криминологияда кенг фойдаланилади (айниқса кузатиш, маълумотларни йиғиш ва гуруҳлаш).
Боз устига, ХIV асрда криминологиянинг асосий муаммола­рини айнан статистика назариётчилари томонидан ўрганиш кенг ривожланди (Францияда Герри, Бельгияда Кетле, Россияда Ткачев). Статистик таҳлил воситасида жиноятчиликнинг бошқа ижтимоий ҳодисалар билан алоқаларининг турли жиҳатлари аниқланди. Масалан, Кетле жиноятчиларни жинси ва ёши, жи­ноят содир этилган жой, вақт ҳамда фойдаланилган жиноят қу­ролларига кўра таснифлашнинг ўзига хос хусусиятларини ёри­тиб берди. У жиноятчиликнинг баъзи бир ҳодисалар билан алоқасига эътиборни қаратиб, жиноятчиликнинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳақида айрим муҳим хулосалар чиқарди.
Криминология фани учун бошқа юридик фанлари (айниқ­са, конституциявий ва маъмурий ҳуқуқ) маълумотлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Улар жиноят содир этиш сабаблари ва омилларини ўрганиш ҳамда жиноятчи шахсини тавсифлашда ҳам, ижтимоий профилактика субъектлари бўлган давлат ор­ганлари ва жамоат бирлашмаларининг вазифалари ва ваколат­ларини белгилаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини аниқлашда ҳам зарур. Бунда криминологияга умуман жиноий хулқ-атворни ўрганувчи ва олдини олувчи маъмурий ҳуқуқ яқинроқ туради.
Айни вақтда ҳуқуқбузарликларнинг энг хавфли шакли бўлган жиноятчилик сабаблари ва омилларининг яхлит манза­расини бериш ва жиноятчиликнинг олдини олиш тизимининг умумий концепциясини ишлаб чиқишга криминологиянинг ўзигина қодир эканлигини назарда тутиш лозим. Бошқа юридик фанлари, айниқса криминал циклга кирувчи фанлар ўз вазифа­ларини ечиш учун криминологик тадқиқотларнинг умумий на­тижаларидан фойдаланади.
Криминология ижтимоий-ҳуқуқий фан бўлгани сабабли, бошқа бир қанча ноюридик фанлар билан ҳам яқин алоқаларга эга. Бундай фанлар орасида ижтимоий психология ва педагоги­ка алоҳида ўрин тутади. Бу психология ва педагогика шахснинг индивидуал жиноий хулқ-атвори (қарашлари, анъаналари, қи­зиқишлари ва эҳтиёжлари) механизмини ҳамда ғайриижтимоий ҳодисалар, айниқса жиноятларнинг олдини олиш учун умумий ва индивидуал таъсир ўтказиш чора-тадбирлари тизимини ўрганишда катта ёрдам бериши мумкинлиги билан белгилана­ди.



Download 372,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish