1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими


-мавзу. ЭКОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЧИЛИК ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ



Download 372,48 Kb.
bet58/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   65
Bog'liq
1 мавзу

16-мавзу. ЭКОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЧИЛИК ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ



  1. Экология соҳасидаги жиноятлар тушунчаси

  2. Экология соҳасидаги жиноятчиликнинг криминологик тавсифи

  3. Экология соҳасидаги жиноятларнинг сабаблари ва уларга имконият яратувчи омиллар

  4. Экология соҳасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш чо­ралари ва асосий йўналишлари



1. Экология соҳасидаги жиноятлар тушунчаси

Экология соҳасидаги жиноят – бу жиноят қонунида назарда тутилган атроф муҳит ва унинг унсурларига тажовуз қилувчи ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик). У таби­ат объектларидан бевосита ғайриҳуқуқий фойдаланиш ёки уларга зарарли таъсир кўрсатиш натижасида уларда салбий ўзгаришлар ясалишида ифодаланиши мумкин.


Миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг экстенсив ме­тодлари жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири соҳасида эҳтиёж­лар билан уларни қондириш имкониятлари (усуллари) ўртасида қарама-қаршилик юзага келишига сабаб бўлган. Кўп йиллардан бери мавжуд бўлган бу зиддиятлар ижтимоий борлиқ ва ижти­моий онгдаги салбий ҳодисаларни акс эттиради ва экология соҳасида жиноятларни юзага келтиради.
Орол фожиаси, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига зарар еткази­лиши, ҳаво ва сув ҳавзаларининг ифлосланиши, зарарли хими­катлардан назоратсиз фойдаланиш, нитратларнинг одамлар соғ­лиғига салбий таъсири инсон жиноий фаолиятининг экологияда ўз ифодасини топган оқибатларининг тўлиқ бўлмаган рўй­хатидир.
Экология соҳасидаги жиноятлар жумласига (бугунги кунда ва қонунга биноан) қуйидагилар киради: экологик хавфсизлик нормалари ва талабларининг бузилиши; атроф табиий муҳит­нинг ифлосланиши ҳақидаги маълумотларни атайлаб яшириш ёки бузиб кўрсатиш; атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини тугатиш чораларини кўрмаслик; атроф табиий муҳитни ифослантириш; ердан, ер ости бойликларидан фойда­ланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш; экинлар, ўрмонларни нобуд қилиш; ўсимликлар касал­ликлари ёки зараркунандаларига қарши кураш талабларини бу­зиш; ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш; зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш; ҳайвонот ёки ўсимликлар дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш; сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш талабларини бу­зиш; алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар режими­ни бузиш.
Табиийки, кўрсатилган нормалар атроф муҳитга ғайриҳуқу­қий тажовузларнинг ҳаммасини қамраб олмайди. Экология соҳасидаги жиноятлар жиноят қонунида бевосита кўрсатилган белгилар бўйича етарли даражада қайд этилмаган. Бу камчи­ликни бартараф этиш амалда мумкин эмаслиги туфайли шуни эътиборга олиш лозимки, ЎзР ЖКнинг бир қанча моддаларида оқибатлари экологик аҳамият касб этиши мумкин бўлган муа­йян ҳаракатлар содир этганлик учун жавобгарлик назарда ту­тилган. Шу тариқа жиноят қонуни, бир томондан, экология со­ҳасидаги жиноятларни бевосита акс эттиради, бошқа томондан – атроф муҳитга ҳам зарар етказиши мумкин бўлган қилмиш учун жавобгарлик ўрнатади.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни табақалаштириш ҳам муҳим криминологик аҳамиятга эга. Бун­дай ҳуқуқбузарликлар ижтимоий хавфлилик даражасига қараб жиноий ёки маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга табиий муҳит­ни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳу­қуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик ҳақида махсус боб (VIII боб) киритилган бўлиб, ундан атроф табиий муҳитни му­ҳофаза қилиш соҳасида маъмурий жавобгарликка сабаб бўлув­чи ғайриҳуқуқий хулқ-атворнинг кўпгина таркиблари ўрин ол­ган. ЎзРнинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида, жумладан, ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз холга тушириш; ер бериш тартибини бузиш; вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни ўз ўрнида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтирмас­лик; хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш; ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш иш­ларини олиб бориш қоидалари ва талабларини бузиш; сув заҳи­раларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш; ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш; атмосфера ҳавоси­ни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик ва ҳ.к. учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.
Экологик-ҳуқуқий жавобгарлик ўрнатиш жуда муҳим аҳа­миятга эга, чунки экология соҳасидаги ҳуқуқбузарлик натижа­сида етказилган зиён кўп миқдорда бўлиб, баъзан орқага қайта­риб бўлмайдиган хусусият касб этади. Экологик-ҳуқуқий жа­вобгарликка хос бўлган жиҳат шундан иборатки, ҳуқуқий муно­сабатларда тарафлардан бири сифатида иштирок этувчи орган­лар жумласига, умумий давлат органлари (суд, прокуратура, милиция ва ш.к.дан ташқари), экология соҳасидаги ҳуқуқбузар­ликларни бевосита кўриб чиқиш ҳуқуқи берилган махсус ор­ганлар киради. Экологик-ҳуқуқий жавобгарлик институти ком­плекс хусусиятга эга, чунки ҳуқуқнинг турли тармоқлари (ер, кончилик, сув, ўрмон ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, жиноят ҳуқуқи ва б.) нормаларини ўз ичига олади.
Табиатдан оқилона фойдаланиш, инсон учун қулай табиий муҳитни сақлаш ва жамиятнинг экологик хавфсизлигини таъ­минлаш борасидаги ижтимоий муносабатлар экология соҳаси­даги ҳуқуқбузарликлар объекти ҳисобланади. Айрим муаллиф­лар буни бир қанча сабабларга кўра етарли эмас деб биладилар. Биринчидан, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш уларни хўжалик соҳасидаги манфаатларга навбатма-навбат бўйсунди­ришни назарда тутади, бунда одамлар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш иккинчи ўринга тушиб қолади. Иккинчидан, бу таърифдан беқарор атроф табиий муҳитдан фойдаланиш бо­расидаги муносабатлар ҳуқуқ билан тартибга солинмайди, уни сақлаш мақсади эса қонунчилик вазифаларига кирмайди, деган хулоса келиб чиқади. Шу боис экология соҳасидаги ҳуқуқбу­зарлик объектини инсон ва жамиятнинг оптимал ҳаёт фаолия­тини яшаш муҳити билан ўзаро алоқада таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги ижтимоий муносабатлар деб таърифлаш тўғрироқ бўлар эди.161



Download 372,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish