1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими


-мавзу. ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ



Download 372,48 Kb.
bet23/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   65
Bog'liq
1 мавзу

5-мавзу. ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

1. Жиноятчиликнинг олдини олиш тушунчаси


2. Жиноятларнинг олдини олиш таркиби
3. Жиноятларни профилактика қилиш турлари


7.1. Жиноятчиликнинг олдини олиш тушунчаси

Жиноят учун жазо бергандан кўра, унинг олдини олган маъ­қуллиги умумэътироф этилган. Бу - ҳар қандай ижобий қонун­чиликнинг бош вазифасидир. Ҳозирги вақтда ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий, салбий ҳодисаларга нисбатан қўлла­нилган «жиноятчиликнинг олдини олиш», «профилактика қи­лиш», «огоҳлантириш», «тўхтатиш», «барҳам бериш» каби ата­малар нафақат махсус адабиётларда, балки ҳар хил норматив ҳужжатларда, шунингдек вақтли матбуотда ҳам кўп учрайди.


Бу атамалар ИИВ, МХХ, адлия, прокуратура, суд, хўжалик суди, солиқ, божхона, ўт ўчириш, чегара хизматлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг амалий ходимлари, шунингдек жамоат ташкилотларининг жамоат тартибини сақ­лаш ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича муайян вазифалар­ни бажарувчи вакиллари томонидан кенг қўлланилади. Баъзи бир идораларнинг (хусусан, ИИВнинг) ўқув юртлари тизимида «Жиноятлар профилактикаси» фани ўқитилади.
Криминологияга оид адабиётларда жиноятчиликнинг олдини олиш тушунчаси ҳақида кўп фикр юритилади, лекин мазкур тушунчанинг умум эътироф этилган таърифи мавжуд эмас.32
Жиноятлар профилактикасига оид йирик тадқиқот муаллифи Г.А.Аванесов ўз китобининг биринчи нашрини «Криминология ва ижтимоий профилактика» деб номлаган.33
Жиноятларнинг олдини олиш муаммосига бағишланган да­стлабки илмий тадқиқотлардан бири киевлик И.А.Гельфанд ва П.П. Михайленконинг «Жиноятларнинг олдини олиш – жино­ятчиликка барҳам бериш учун кураш негизи» монографияси­дир.34 Унда муаллифлар жиноятларнинг олдини олиш соҳасида қўлланиладиган атамалар тўғрисида сўз юритиб, «олдини олиш», «барҳам бериш», «профилактика қилиш», «тўхтатиш» атамаларининг мазмунида фарқ қидириш ўринли эмаслигини, бу атамаларнинг мазмуни бирлигини – шу маънода улар муайян шахслар томонидан жамиятга зарар етказувчи қилмишлар со­дир этилишининг олдини олиш ва кейинчалик бундай ҳолат­ларга мутлақо барҳам бериш чора-тадбирларини кўриш зарур­лиги ҳақидаги фикрни ифодаловчи синонимлар эканлигини таъкидлайдилар.
Мазкур муаммога оид тадқиқотларни ХХ асрнинг 70-йил­ларида эълон қилган бошқа муаллифлар эса, аксинча, кўрсатиб ўтилган атамалар маъноси ўртасида фарқ мавжудлигини қайд этадилар. Хусусан, А.Г.Лекарь ва А.Ф.Зелинский «жиноятлар­нинг олдини олиш» ва «жиноятлар профилактикаси» атамала­рини бир-биридан фарқлайдилар. Улар «жиноятларнинг олдини олиш» деганда муайян жиноят содир этилишига қаршилик кўрсатишни, «жиноятлар профилактикаси» деганда эса – жино­ят содир этилишига имконият яратувчи шарт-шароит ва сабаб­ларни бартараф этишни тушунадилар. Уларнинг фикрича, «про­филактика»га жиноятчилик сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш жараёнини, «жиноятларнинг олдини олиш»га эса – режалаштирилаётган ва тайёрланаётган жиноят­ларга йўл қўймасликни киритиш лозим.35
Т.А.Аванесов кўрсатиб ўтилган атамалар бир-бирини истис­но этмаслигини, улар ўртасида фарқдан кўра ўхшашлик кўпроқ эканлигини, моҳият эътибори билан улар турдош тушунчалар ҳисобланишини таъкидлаган ҳолда, жиноятлар профилактика­сига икки хил маънода таъриф беради. Кенг маънода жиноятлар профилактикаси – муайян жиноятларга йўл қўймаслик, жами­ятнинг муайян аъзоларини ҳуқуқбузарликлар содир этишдан тийиб туриш демакдир. Бошқача айтганда, бу – ҳуқуқ, шу жум­ладан жиноят ҳуқуқи (жиноят қонунчилиги) нормалари бузи­лишига йўл қўймасликдан иборат фаолият. Шу маънода жино­ятлар профилактикаси мазмунига ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ҳам киради. Тор маънода эса, жиноятлар профилакти­каси деганда, биринчидан, жиноятларнинг сабабларини, уларни содир этишга имконият яратувчи ҳолатлар ва шарт-шароитни аниқлаш бўйича фаолиятни; иккинчидан, жиноят содир этиши мумкин бўлган шахсларни аниқлаш ва улар билан зарур огоҳ­лантириш тадбирлари ўтказиш бўйича фаолиятни тушуниш ло­зим. Бу икки тушунча жамулжам ҳолда «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси» умумий тушунчасини вужудга келтиради.36
Шунга ўхшаш фикрни бошқа муаллифларнинг асарларида ҳам учратиш мумкин. Бизнинг назаримизда, «жиноятларнинг олдини олиш», «жиноятлар профилактикаси» атамаларига ҳар хил маъно юклаш мумкин эмас, чунки умумсиёсий, юридик ва фиолологик адабиётларда улар бир хил маънода қўлланилади. Қонунчиликда ҳам биз кўрсатиб ўтилган атамалар ўртасида фарққа дуч келмаймиз.
Кўрсатиб ўтилган атамалар ўртасида «жиноятларнинг олди­ни олиш» айниқса кенг тарқалгандир. Бу фикрни жуда кўп му­аллифлар таъкидлайди.37
Жиноятларнинг олдини олиш ёки жиноятлар профилактика­си тушунчаси ҳақида махсус адабиётларда кўп фикрлар билди­рилган. Лекин мазкур тушунчага нисбатан «давлат ва жамоат­чилик органлари ва ташкилотларининг жиноятларнинг сабабла­ри ва шарт-шароитини бартараф этиш ёки уларни нейтраллаш­тиришга қаратилган чора-тадбирлари ёки чора-тадбирлар маж­муи», деган таъриф кенг тарқалган.
Бизнинг фикримизча, «жиноятларнинг олдини олиш» ва «жиноятлар профилактикаси» тушунчалари ўртасида узвий боғланиш мавжудлигини инкор этиш мумкин эмас. «Жиноят­ларнинг олдини олиш» нисбатан умумий тушунча бўлса, «жи­ноятлар профилактикаси»да жиноятларнинг олдини олишда муайян чора-тадбирларнинг роли таъкидланади.
Шу билан бирга, бу икки тушунча ўртасида мутлақ тенглик белгисини қўйиш ҳам ўринли бўлмайди. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун «жиноятларнинг олдини олиш» тушунчасининг «ички» тузилишини янада муфассалроқ кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

Download 372,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish