ТБТ келишуви ВТО аъзоларини сифатсиз ва хавфсизлик мезонларига жавоб бермайдиган овқатланиш махсулотларини олиб кириш ёки олиб чиқишнинг чеклаш бўйича фаолиятини белгилайди.
2. Озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлигини таъминлашнинг халқаро тизими
Халқаро стандартларни ўрнатиш ва озиқ-овқат хом ашёси ва овқатланиш махсулотлари билан савдони енгиллатиш мақсадида 1961 йили ФАО конференциясида Codex Alimenterius махсус комиссияси ташкил қилинган эди. ФАО Бирлашган миллатлар ташкилотини мандати бўйича фаолият олиб борди. Мандат бўйича ушбу комиссия халқаро савдони енгиллатиш мақсадида сифат стандартларини ишлаб чиқиши ва шу билан урушдан кейинги дунёда оч қолаётганлар эхтиёжларини қондириши лозим эди. Озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлигининг мухимлигини англаган холда ФАО Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилотига ушбу мухим ишда кучларни бирлаштириш чақириғи билан мурожаат қилди. 1962 йили озиқ-овқат махсулотлари стандартлари бўйича ФАО/ВОЗни Бирлашган дастури ташкил қилиндики, унинг ижрочи органи Codex Alimenterius комиссияси ҳисобланди. Codex Alimenterius комиссияси хукуматлараро орган хисобланиб ФАО ва ВОЗни барча аъзолари учун очиқ хисобланади, унда қарор хукумат томонидан қабул қилинади. Аммо стандартларни ишлаб чиқишда барча аъзоларни фикри инобатга олинади. Хозирги пайтда Codex Alimenterius комиссиясида 153 та аъзо мавжуд. Озиқ-овқат махсулотларини хавфсизлиги бўйича Codex Alimenterius комиссиясини стандартлари санитария ва фитосанитария чораларидан фойдаланиш тўғрисидаги келишувида (СФС) махсус кўрсатилган. Codex Alimenterius комиссиясини стандартлари, техник меъёрлари ва қоидалари давлат органларига тавсиялар хисобланиб хавфсиз, сифатли, аниқ маркировка қилинган, гигиеник шароитларда тайёрланган ва ўралган озиқ-овқат махсулотлари билан савдо олиб бориш имконини беради. Codex Alimenteriusни у ёки бу стандартини ёки тавсиясини қабул қилиш тўғрисидаги қарор ушбу стандартнинг истеъмолчиларни химоя қилиш учун зарурлигини ва уни оқибатларини халқаро савдо учун бўлмаслигини тахлил қилинганидан сўнг қабул қилинади. Стандартларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифлар ўз қонунчилигида амалга оширилган харакатлари асосида Codex Alimenteriusни аъзо-мамлакатлари томонидан киритилиши мумкин. Стандартларни ишлаб чиқишда одамларни химоя қилинишини таъминлаш мақсадида хавфларни бахолаш талаб қилинади. Одатда бу ишларни ФАО/ВОЗни озиқавий қўшимчалар бўйича бирлашган қўмитасининг холис экспертлар гурухи амалга оширади. Бундай бахолашни миллий даражада амалга оширилишида озиқ-овқат қўшимчаларини хавфсизлиги ёки агрохимикатлар тўғрисидаги маълумотларни анча қисми озиқ-овқат ва кимё саноати корхоналари, илмий-тадқиқот институтлари ёки ОТМлар томонидан келиб тушади. Таклиф этилаётган стандартни зарарсизлиги белгилангандан кейин у “Codex Alimenteriusни стандартлари ва тушунтириш хатларини ишлаб чиқиш бўйича Комиссия тартиби” ни 8 босқичини ўтиши мумкин. Тамомила Codex Alimenterius стандарти фақат Codex Alimenterius комиссиясини пленар йиғилишларида қабул қилиниши мумкин. Шундай қилиб, агар стандартлар хукуматларни миллий ва юридик талабларини қониқтирса, СФС ва ТБТ тўғрисидаги келишувлар Codex Alimenterius комиссияси стандартларидан фойдаланиш учун хуқуқий доирани шакллантиради. Codex Alimenterius комиссияси 200 дан ортиқ алохида озиқ-овқат махсулотлари учун стандартларни, махсулотлар ва озиқавий қўшимчаларни маркировкалаш сохасида умумий стандартларни, гигиена қоидаларини қабул қилди ва озиқ-овқат махсулотларида мавжуд бўлган 2800 та кимёвий моддаларни аниқ чегаравий концентрацияларини (умум тан олинган агротехник ва ветеринария усуллари асосида) тасдиқлади. Овқатланиш махсулотларини кафолатланган хавфсизлигини таъминлаш учун критик назорат нуқталари бўйича хавфсизликни тахлил қилиш тизими (Hazard Analysis and Critical Control Point, HACCP) ишлаб чиқилдики, у озиқ – овқат махсулотлари ишлаб чиқаришда хавф мезонлари бўйича сифатни назорат қилиш тизими хисобланади. Ушбу тизим дунё озиқ-овқат индустриясида етакчи ўринни эгаллайди. HACCP тизими сифат тизимига органик равишда мос тушади. У 93/43/СЕЕ кенгаш директиваси билан хавли вазиятларни бошқариш учун тавсия қилинган. HACCP тизими АҚШда ишлаб чиқилиб 1970 йилда кимё саноатида тадбиқ қилинган эди ва сифатни кафолатлаш ва ишлаб чиқаришдаги хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган эди. 1972 йилда бу тизим биринчилардан бўлиб Pitlsbury фирмаси томонидан овқатланиш махсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланилган эди. HACCP концепциясини қишлоқ хўжалик махсулотларини ишлаб чиқаришдан бошлаб, сўнгра қайта ишлаш, тайёр махсулот ишлаб чиқариш, чакана ва улгуржи савдо, истеъмол қилиниши лахзасини қамраб олган холда, барча озиқавий занжир бўйича озиқ-овқат саноатини барча тармоқларида қўллаш мумкин.