Маҳсулотларни сертификатлаштириш қандай идоралар томонидан амалга оширилади?
Сертификатлаштиришнинг вазифаси нималардан иборат?
Сертификатлаштириш бўйича қонун ҳужжатларининг асосийси қайси қонунларни ташкил этади?
Экологик сертификатлаштиришнинг асосий мақсади нимадан иборат?
Сертификатлаштириш бўйича атама ва тушунчалар қандай таърифланади?
Сертификатлаштириш соҳасидаги гувоҳнома қандай ҳужжат ҳисобланади?
Ихтиёрий, сифат ва ишлаб чиқариш сертификатлаштириш деганда нимани тушунасиз?
Ўзбекистонда сертификатлаштириш миллий идораси қайси ташкилот ҳисобланади?
Аккредитлаш ва аккредитациядан ўтиш деганда нимани тушунасиз?
ЎзТМТИнинг вазифаси ва у қандай ҳужжатларни ишлаб чиқади?
Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими томонидан қандай сертификатлаштириш схемалари қабул қилинган?
Қайси қонунга асосан «Ўзстандарт» агентлигига сертификатлаштириш ишларини ташкил қилиш юклатилади?
Мажбурий сертификатлаштириш нима ва унинг қандай босқичлари мавжуд?
Ихтиёрий сертификатлаштириш нима?
Деклорация нима, у қандай амалга оширилади?
Синовларни ўтказишдан асосий мақсад нималардан иборат?
Сертификатлаштирилган маҳсулот устидан инспекцион назорат қандай тартиб ва босқичларда амалга оширилади?
5-МАВЗУ. Келиб чиқиши микробли хавфлар
Мавзу режаси:
Озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлигини микробиологик кўрсаткичлари.
Озиқавий токсикоинфекциялар (сальмонеллезлар, шартли-патоген микроорганизмлар келтириб чиқарадиган озиқавий токсикоинфекциялар, патоген микроорганизмлар чақирадиган токсикоинфекциялар).
Бактериал озиқавий интоксикациялар.
Афлатоксикозлар.
Трихотецен, зеараленон ва патулин билан захарланиш.
Эрготизм.
Микроскопик замбуруғлар келтириб чиқарадиган микотоксикозлар.
Одамдан юқадиган инфекциялар.
Хайвонлардан юқадиган инфекциялар.
1. Озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлигини микробиологик кўрсаткичлари
Сабаби патоген ёки шартли-патоген микроорганизмлар билан ифлосланган овқат хисобланган касалликлар алиментар ёки озиқавий деб номланади.
Озиқ-овқат махсулотларида баъзи микроорганизмлар ёки уларни метаболитларини мавжуд бўлиши одамни касалланишига олиб келадики, улар иккита умумий шаклларга бўлинади – озиқавий захарланишлар ва озиқавий инфекциялар.
Токсиген микроорганизмлар икки турдаги токсинларни ишлаб чиқаради: экзотоксинлар ва эндотоксинлар.
Экзотоксинлар микроб хужайрасидан атроф мухитга осон ўтади. Улар маълум органлар ва тўқималарни маълум ташқи белгилар билан жарохатлайди, яъни ўзига хос таъсирга эга.
Эндотоксинлар микроб хужайрасидан унинг хаёт фаолияти вақтида чиқарилмайди, улар унинг халок бўлганидан кейин озод бўлади. Эндотоксинлар аниқ ўзига хос таъсирга эга эмас ва организмда умумий захарланиш белгиларини келтириб чиқаради.
Озиқавий захарланишлар шартли равишда 2 гурухга бўлинади: озиқавий токсикоинфекциялар ва озиқавий интоксикациялар (17-расм).
Озиқавий токсикоинфекциялар фақат овқатда анча миқдорда тирик токсиген микроблар ва уларни токсинлари мавжуд бўлгандагина пайдо бўлади. Озиқавий токсикоинфекцияларга сальмонеллар, шартли-патоген ва патоген микроорганизмлар томонидан чақириладиган касалликлар тегишли.
Озиқавий интоксикациялар микроб токсинлари мавжуд бўлган озиқ-овқат махсулотлари истеъмол қилинганида юзага келади. Бунда тирик токсин хосил қилувчи микроорганизмлар аллақачон бўлмаслиги мумкин. Озиқавий интоксикациялар бактериал (стафилококкли интоксикациялар ва ботулизм) ва озиқавий микотоксикозларга (микотоксинлар чақирадиган касалликлар) бўлинади.
Озиқавий инфекцияларга озиқ-овқат махсулоти фақат патоген микроорганизмларни узатувчиси бўлган кассаликлар тегишли; улар одатда махсулотда ривожланмайди.
Шартли озиқавий инфекциялар 2 асосий гурухга бўлинади:
1. одамдан узатиладиган инфекциялар. Уларга холера, қорин тифи, паратиф, дизентерия ва бошқалар каби ичак инфнкциялари тегишли.
2. одамга хайвонлардан узатиладиган инфекциялар. Бундай касалликлар зоонозлар деб номланади. Уларга бруцеллез, туберкулез, сибир язваси, яшур, йирик шохли қорамолни спонгиоформ энцефалопатияси ва бошқалар тегишли. Озиқавий захарланишлар ва озиқавий инфекцияларда озиқ-овқат махсулотларининг хавфсизлигини бахолашда энг аввало микробиологик кўрсаткичлар аниқланади.
Микробиологик хавфни халқаро даражада бахолаш жараёни ВОЗ томонидан расмий тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади (18-расм).
Озиқ –овқат махсулотларини хавфсизлик микробиологик кўрсаткичлари озиқавий қиймати бўйича гигиеник меъёрлари 5 гурухдаги микроорганизмлар назоратини қамрайди:
- санитар-кўрсаткичли микроорганизмлар, уларга мезофил аэроб ва факултатив анаэроб микроорганизмлар (МАФАМ), ичак таёқчалари гурухи бактериялари – ИТГБ (колиформлар), Enterobakteriaseae оиласидаги бактериялар, энтерококклар;
- шартли–патоген микроорганизмлар, уларга E.coli, S.aureus, Proteus, B.cereus жинсидаги бактериялар ва суьфитредуцияловчи клостиридиялар, Vibrio parahacmolyticus тегишли. .
- патоген микроорганизмлар, жумладан салмонеллалар ва Listeria monocylogenes, Yersinia жинсидаги бактериялар;
- бузилиш микроорганизмлари – ачитқилар ва моғор замбуруғлар, сут кислотали бактериялар;
- ивитқи микрофлораси микроорганизмлари ва пробиотик микроорганизмлар (сут кислотали ва пропионкислотали микроорганизмлар, ачитқилар, бифидобактериялар, ацидофил бактериялар ва бошқалар) – биотехнологик микрофлора даражаси меъёрланадиган махсулотлар ва пробиотик махсулотларда.
Озиқ-овқат махсулотларининг микробиологик хавфсизлик кўрсаткичларини меъёрлаш кўпгина микроорганизмлар учун альтернатив тамойил бўйича амалга оширилади, яъни ичак таёқчалари гурухи бактериялари, кўпгина шартли-патоген микроорганизмлар, шунингдек патоген микроорганизмларни (жумладан, салмонеллалар ва Listeria monocylogenes) мавжуд бўлишига йўл қўйилмайдиган махсулот массаси меъёрланади. Бошқа холатларда меъёр 1 г ёки мл махсулотлардаги колония хосил қилувчи бирликлар (КОЕ/г, мл) миқдорини акс эттиради.
Консерваланган озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлигини мезони аниқ консерва тури учун белгиланган, сақлаш хароратида ривожланиши мумкин бўлган микроорганизмларни, одам организми учун хавфли бўлган микроорганизмлар ва микроб токсинларини консерваланган махсулотда мавжуд бўлмаслиги хисобланади. Санаб ўтилган микроорганизмларни йўқлиги консерва махсулотини саноат стериллигини тавфсифлайди.
2. Озиқавий токсикоинфекциялар (сальмонеллезлар, шартли-патоген микроорганизмлар келтириб чиқарадиган озиқавий токсикоинфекциялар, патоген микроорганизмлар чақирадиган токсикоинфекциялар).
Бактериал токсикоинфекциялар қуйидаги асосий шароитларда пайдо бўлади:
-қўзғатувчиларни озиқ-овқат махсулотида катта миқдорларгача ривожланиши;
- токсик моддаларни тўпланиши.
Эндотоксинлар овқатни сақлаш пайтида табиий халок бўлиши, шунингдек уларни одам ичагида оммавий қирилиши натижасида озод бўлишади. Ичакга сўрилиб токсинлар захарланишни чақиради. Озиқавий токсикоинфекциялар ўткир ичак касалликлари кўринишида кечади, инкубацион даври одатда бир неча соат давом этади.
Салмонеллезлар. Бу касалликлар озиқавий токсикоинфекциялар ўртасида етакчи ўрин эгаллайди. Уни қўзғатувчиси паратифоз гурухидаги Salmjnella бактериялари хисобланади. Бу грамманфий, спора хосил қилмайдиган, қисқа таёқчалар хисобланади, харакатсиз шакллари мавжуд бўлишига қарамай улар одатда перитрих хивчинлари ёрдамида харакатланишади. Хозирги пайтда салмонелларни 2200 ортиқ турлари маълум.
Салмонеллезларни учта асосий тури мавжуд: қорин тифи, гастроэнтерит ва ўчоғи бир ёки бир неча органларда жойлашган локал тури.
Бактерияларни оптимал ўсиш харорати 37 0С. Бактериялар ўз харакатчанлигини 6 дан паст бўлган рН кислоталик кўрсаткичларида йўқотади. Ош тузи (7-10%), натрий нитрити (0,02%) ва сахароза (60-70%) бактерияларни хаёт фаолиятини пасайтиради ёки халок эттиради.
Salmjnella бактериялари одам ва хайвонларда ошқозон-ичак тракти фаолиятидаги бузилишларда намоён бўладиган касалликларини чақиради. Касалликингичка ичакни жарохатланиши, ўткир ич кетиш ва хароратни ошиши билан тавфсифланади. Касаллик 1-2 кун, кам холларда 4-5 кун давом қилади. Касалликнинг оғирлиги турлича - енгил холатлардан тортиб оғир, ўлим холатларигача кечиши мумкин.
Салмонеллезларни келиб чиқиши амалий нуқтаи назардан хамма вақт хайвонот махсулотларини (парранда, мол, чўчқа гўшти, тухум, сут махсулотлари) истеъмол қилиниши билан боғлиқ.
Касалликни профилактика қилиш махсулотлар ва ичимлик сувини Salmjnella бактерияларини мавжудлигига диққат билан текшириш хисобланади.
Шартли-патоген микроорганизмлар келтириб чиқарадиган озиқавий токсикоинфекциялар. Шартли-патоген микроорганизмларга шундай микроорганизмлар тегишлики, улар маълум шароитларда организмни кучсизланганлигида захарланиш сабабчисига айланиши мумкин. Бу микроорганизмлар одам ва хайвонларни нормал микрофлорасидир. Улар тўпроқ ва сувда учрайди.
Шартли-патоген микроорганизмлар келтириб чиқарадиган озиқавий токсикоинфекциялар кўп холларда тайёр махсулотларни (газаклар, салатлар, илвиралар, балиқли махсулотлар ва б.) овқатда ишлатилганида пайдо бўлади. Бу махсулотлар улар тайёрланганидан кейин санитария қоидаларига риоя қилинмаслиги сабабли иккиламчи равишда ифлосланиши мумкин.
Токсикоинфекцияларни пайдо бўлиши қўзғатувчини махсулотдаги юқори титри (1 г махсулотда 105-106 ва ундан ортиқ хужайралар) билан белгиланади. Шунинг учун бундай захарланишлар махсулотни тайёрлаш, сақлаш ва жўнатиш пайтида санитария ва гигиеник қоидаларга риоя қилинмаслиги оқибати хисобланади.
Ичак тайёқчалари бактериялари гурухи жуда кўп сонли ва таркиби бўйича мураккабдир. Ичак тайёқчалари бактериялари гурухини 4 та майда гурухларга бўлиш мумкин. Ичак тайёқчаларини тадқиқот этилаётган маҳсулотда аниқланиши уни олиш технологик режимини бузилганлигига ишора қилади. Касалланиш манбалари гўшт ва сут маҳсулотлари, шунингдек хом сабзавот ва мевалардан тайёрланган таомлар ҳисобланади.
Proteus жинсидаги бактериялар тўпроқ, сув, озиқ овқат маҳсулотларида кенг тарқалган бўлиб чиритувчилар ҳисобланади. Манбалари кўп ҳолларда қийма, қонли колбаса, балиқ, картошкадан тайёрланган таомлар ҳисобланади. Касалликни сут маҳсулотлари, мевалар, сабзавотлар, салатлар ва б. ҳам келтириб чиқариши мумкин. Proteus бактерияларини овқатда мавжудлиги санитария режимларини ва унинг реализация қилиш муддатларини бузилишидан далолат беради.
Патоген микроорганизмлар чақирадиган токсикоинфекциялар. Охирги вақтда озиқ овқат маҳсулотларини микробиологик хавфсизлигини баҳолашда катта эътибор Yersinia ва Listeria жинсидаги бактерияларга қаратилади.
3. Бактериал озиқавий интоксикациялар
Микроорганизмлар токсинларига эга бўлган озиқ овқат маҳсулотларини истеъмол қилинишидан одамларда келиб чиқадиган касаллик озиқавий интоксикациялар деб номланади.
Бактериал озиқавий интоксикациялар гуруҳига стафилококкли интоксикациялар ва ботулизм тегишлидир. Барча озиқавий, шу жумладан бактериал интоксикацияларни қўзғатувчилари озиқ овқат маҳсулотига оқсил табиатли юқори токсик моддаларга тегишли бўлган экзотоксинларни ажратади. Улар танламаликка, яъни маълум органлар ва тўқималарни жарохатлаш хусусиятига эга бўлиб, уларни таъсири касалликни ўзига ҳос ташқи белгиларини намоён бўлиши билан кечади.
Патоген стафилококклар Micrococcaceae оиласи, Staphylococcus жинсига мансуб бўлиб одам терисида, бурун томоғида яшайди ва улар йирингли ва бошқа бир қатор касалликларни қўзғатувчилари сифатида маълум. Staphylococcus жинси бир неча турларни қамрайди; озиқавий касалликлар асосан Staphylococcus aureus (олтин ранг стафилококк)томонидан қўзғатилади. Касаллик белгилари сўлак ажратиш, сўнгра қайт қилиш, ич кетиш ҳисобланади.
Clostridium botulinum бактериялари токсинларига эга маҳсулотларни истеъмол қилинишидан келиб чиқадиган озиқавий захарланиш ботулизм деб номланади. Бу жуда оғир касаллик бўлиб кўп ҳолларда ўлим билан якунланади. Ботулизм профилактикаси хом ашёни тез қайта ишлаш ва ички органларни тез чиқариб юбориш (хусусан балиқлардан); хом ашё ва маҳсулотларни совутиш ва музлатишни кенг қўллаш; консерваларни стериллаш режимларига риоя қилиш; бомбаж белгилари ёки юқори нуқсонлик даражасига эга бўлган консерваларни реализация қилинишига йўл қўймаслик; уй шароитида қўзиқорин, гўшт ва балиқдан герметик ёпилган консерваларни тайёрламаслик тадбирларини қамрайди.
4. Афлатоксикозлар
Микотоксинлар деб номланадиган моғор замбуруғларни токсик моддалари билан захарланиш микотоксикозлар деб номланади.
Токсин хосил қилувчи моғор замбуруғларни жуда кўп турлари мавжуд бўлиб улар деярли доимий равишда қишлоқ хўжалик экинларини вегетация даврида зарарлайди ва агромаҳсулотларда уларни сақлаш пайтида ривожланади. Озуқа билан хайвон организмига келиб тушган кўпгина микотоксинлар мускул тўқималарида тўпланади ва хайвон махсулотларини зарарлайди. Буни устига микотоксинлар, одатда, маҳсулотда унга технологик ишлов бериш ва консервалашдан кейин ҳам сақланади (5.1- расм).
Хозирги пайтда 250 дан ортиқ микроскопик замбуруғлар мавжуд бўлиб улар нафақат юқори токсиклиги, шунингдек мутаген, тератоген ва канцероген хусусиятларга эга бўлган 500 га яқин токсик метаболитларни продуциялайди. Миктоксинлар ўртасида кўпгина бошқа микотоксинларни одам учун потенциал хавфли эканлигини таъкидлаган ҳолда ўзини токсик хусусиятлари ва кенг тарқалганлиги билан афлатоксинлар, охратоксинлар, трихотецен микотоксинлар, зеараленон ва патулин фарқланади.
Афлатоксикозлар афлатоксин келтириб чиқарадиган захарланишлар хисобланади. “Афлотоксинлар” атамаси Aspergillus flavus ва A.parasiticus микроскопик замбуруғлари томонидан продуцияланадиган яқин бирикмаларга тегишли. Бу микрозамбуруғларни асосий метаболитлари В1, В2, G1, G2 афлатоксинлар хисобланади. Бундан ташқари асосий гурухни хосилалари ёки метаболитлари хисобланган 10 дан ортиқ бирикмалар, жумладан М1 афлатоксини ва б. Хам маълум. Афлотоксинлар хужайрани барча компонентларига таъсир қилиб касалликларни юзага келтиради. Кимёвий структураси бўйича афлотоксинлар фурокумаринлар хисобланади.
Афлатоксикозларларни профилактикаси озиқ-овқат махсулотларида моғор замбуруғларни ривожланиши ва токсин хосил қилиниши олдини олиш хисобланади.
В1 афлатоксинининг озиқ-овқат донли махсулотларида йўл қўйиладиган чегаравий миқдори 0,05 мг/кг ни, сут ва сут махсулотларида М1 афлатоксинини йўл қўйиладиган чегаравий миқдори 0,0005 мг/кг ни ташкил этиши лозим. Болалар ва профилактик овқатлаш махсулотларида эса афлатоксинларни мавжуд бўлишига йўл қўйилмайди.
5. Трихотецен, зеараленон ва патулин билан захарланиш
Трихотеценлар билан захарланиш. Хозирги пайтда 40 ортиқ трихотецен миктоксинлари (ТТМТ) маълум.
Трихотецен ядросини структурасига боғлиқ холда ТТМТ 4 гурухга бўлинади: А, В, С, D.
ТТМТ рангсиз кристал кимёвий стабил бирикмалар бўлиб сувда ёмон эрийди. А турдаги микотоксинни токсиклиги В турдагисига нисбатан юқори, D турдагиси паст токсинликга эга.
ТТМТ ни продуциялайдиган микроскопик замбуруғлар табиатда аниқ сапрофитлар (Stachybotrys alternans) ва фитопатоген (Trichoderma roseum, Myrothecium verrucaria) турлари билан кенг тарқалган. Fusarium ни хар хил турлари бу токсинларни продуциентлари хисобланиб улар ўзгараётган яшаш шароитларига мослаша олиш қобилиятига эга. Fusarium жинсидаги замбуруғлар табиий шароитларда токсинни юқори намлик ва паст хароратларда интенсив тўплайди. ТТМТ лардан Т-2-токсиннинг F.sporotrichiella томонидан максимал синтези 8-14 0С да кузатилса, дезоксиниваленолни F.nivale културасида оптимал синтезланиши харорати 24-27 0С ни ташкил қилади. Токсин хосил қилиниш жараёнига култивация қилинадиган мухитнинг кимёвий таркиби ҳам таъсир қилади.
Зеараленон билан захарланиш. Fusarium жинсидаги микроскопик замбуруғлар ТТМТ билан бир қаторда бошқа микотоксинларни продуциялайдики, уларни ичида зеараленон катта амалий ахамиятга эга. Ўз структураси бўйича зеараленон резорцил кислотанинг лактони хисобланади. Зеараленонни асосий продуциенти F.graminearum хисобланади.
Расм 5.1. Озиқ овқат маҳсулотларини миктоксинлар билан ифлосланиши йўллари
Зеараленон донда, хусусан маккажухори, буғдой, арпа, сули, жўхори, кунжут, шуниндек маккажухори силосида, мойда, крахмалда мавжуд бўлади.
Зеараленонни токсиклиги уй хайвонларида оғир гиперэстрогенизмни ривожланиши ва одам организмига мутаген таъсирида ифодаланади.
Зеараленонни дон, донли махсулотлар, ёнғоқ, мойли экинлар уруғлари, мойлар, оқсилли изолятларда йўл қўйиладиган чегаравий миқдори 1мг/кг ни, болалар ва пархез овқатлаш махсулотларида эса уларни мавжуд бўлишига йўл қўйилмайди.
Патулин билан захарланиш. Патулин биринчи марта 1943 йилда антибиотик сифатида Penicillium patulum културасидан олинган. Кимёвий структураси бўйича патулин 4-гидроксифуропирин хисобланади. Патулин одам ва хайвон организмига мутаген таъсирни (генетик информацияни ўзгартириш), тератоген таъсирни (ёш организмни ривожланишида мажрухлик ва четланишларни юзага келтириш) ва некротик таъсирни (хужайраларни халок бўлиши) кўрсатади. Максимал токсин хосил қилиниши 21-30 0С да кузатилади.
Патулин продуциентлари асосан мевалар ва баъзи сабзавотларни касаллайди. Энг кўп холларда патулин билан олмалар зарарланади. Патулинни чегаравий йўл қўйиладиган концентрацияси мевали ва сабзавотли шарбат, пюреларда 0,05 мг/кг дан кўп бўлмаслиги лозим, болалар ва пархез овқатланиш махсулотларида патулин қолдиқларини мавжуд бўлишига йўл қўйилмайди.
6. Эрготизм
Эрготизм эрготоксинлар билан зарарланган дондан тайёрланган махсулотларни истеъмол қилиниши туфайли ривожланадиган касаллик хисобланади.
Эрготоксинлар микрозамбуруғ - споринни (Claviceps purpurea) мевали танасидан (склероция) ажратиладиган асосий моддадир. Ушбу замбуруғ 150 дан ортиқ ёввойи ва маданийлаштирилган бошоқли ўсимликларни, асосан жавдар, буғдой, сули, арпа ва б.касаллайди.
Захарланиш овқат хазм қилиш тизимига спорин склероцияларини (дон, ун, ёпилган нон билан) келиб тушганидан сўнг пайдо бўлади. Донда 2 % дан кўп склероциялар мавжуд бўлганида оммавий захарланишлар ривожланиши мумкин.
Спорин билан захарланишни асосий белгилари икки клиник, яъни гангреноз ва конвулсив шаклда намоён бўлиши мумкин. Гангреноз шаклида қўл-оёқларда кучли оғриқ ва ачиш, қуруқ гангренани ривожланиши кузатилади. Энг оғир шакли конвулсив шакли бўлиб у 2-3 хафтадан кейин, оғир холатларда эса учинчи кунда, пайдо бўладиган рухий касалланишлар билан тавфсифланади. Кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиш, қоринда оғриқ кузатилади. Марказий асаб тизимига таъсири уйқусизлик, карлик билан кечади.
Донда спорин склероцияларини аралашмасини миқдори 0,05 % дан ошмаслиги лозим.
7. Микроскопик замбуруғлар келтириб чиқарадиган микотоксикозлар
Alternaria жинсига мансуб микроскопик замбуруғлар томонидан продуцияланадиган микотоксинлар тадқиқотчилар диққатини ўзига тортмоқда. Alternaria токсиген штаммлари ва улар продуциялайдиган микотоксинлар асосан донли экинларда, пахта чигитида, цитруслиларда, олмаларда, томатларда ва уларни қайта ишлаш махсулотларида аниқланган.
Кимёвий структураси бўйича Alternaria микотоксинлари икки асосий гурухларга бўлинади:
- ксантон хосилалари-альтернарнол, альтернарнолни метил эфири, альтенуизол, альтенуен ва б.;
- антрахинонли пигментлар- тенуазон кислотаси, альтенин, альтернарн кислотаси ва б.
Биринчи гурух микотоксинларини продуциенти Alternaria alternata, иккинчи гурухники эса Alternaria solani, A.kikuchiaha A.zinniae хисобланади. Бундан ташқари Alternaria alternata ва A.malt култураларидан структураси аниқланмаган иккита метаболитлар - I ва II альтертоксинлар ажратиб олинган.
Alternaria токсинлари ичида энг юқори токсикликка эга бўлганлари альтернарнол, альтернарнолни метил эфири ва тенуазон кислотаси хисобланади.
Кўпгина тадқиқотчилар Alternaria микотоксинлари onyalai каби гематологик касалликни келтириб чиқаради хисоблашади. Бу касаллик Африка ахолиси ўртасида кенг тарқалган бўлиб касаллик белгилари жигар ва талоқнинг некрози билан кечадиган улар структурасини бузилиши, скелет мускуллари, тери ости ёғ клетчаткаси, юрак мушаклари ва ичакда қон қуйилиши хисобланади. Айтиш жоизки, касалларни озиқавий рационига тенуазон кислотасига эга бўлган тариқ ва жўхори кирган.
8. Одамдан юқадиган инфекциялар
Ушбу гурухдаги ичак инфекцияларидан энг хавфлилари ичак инфекциялари (холера, қорин тифи, паратиф, бактериал дизентерия, қисман вирусли гепатит) хисобланади. Ичак инфекцияларини тарқалишида инфекция узатилишини озиқавий ва сув орқали узатилиши омиллари ахамиятли хисобланади. Бу холат инфекция қўзғатувчиларини озиқ-овқат махсулотларида ва сувда узоқ вақт давомида яшовчанлиги билан боғлиқ (2-30 кун). Ўткир ичак касалликларини манбаи касал одам ёки бактерия ташувчиси хисобланади.
Холера ўта ўткир инфекцион касаллик хисобланиб уни қўзғатувчиси харакатчан, спора ва капсула хосил қилмайдиган, грамманфий Vibrio cholerae холера вибриони хисобланади. Уни оптимал ўсиш харорати 25-37 0С. Вибрион 800С гача иситилганда 5 мин давомида, қайнатилганда эса бир зумда халок бўлади. У паст хароратларга чидамли, аммо мухит кислоталигига жуда сезгир хисобланади.
Захарланиш вибрионга эга бўлган организм ажратмалари билан ифлосланган озиқ-овқат махсулотлари ва сув орқали содир бўлади. Холера вибриони кучли таъсир этувчи энтеротоксин – ичак захарини хосил қилади. Касалликни енгил шакллари ичак фаолиятини бузилишида, ўткир шакли эса тўсатдан ич кетиш билан бошланади, сўнгра унга кўп қайт қилиш ҳам қўшилади.
Профилактика озиқ-овқат махсулотларидан фойдаланишнинг гигиеник қоидаларига қаттиқ риоя қилиш, сув таъминоти манбаларини санитар мухофаза қилиш, ифлосликларни зарарсизлантириш, озиқ-овқат махсулотларини сақлаш ва реализация қилишда санитария назоратини амалга оширишдан иборат бўлади.
Дизентерия бир қатор биологик яқин Shigella жинсидаги бактериялар томонидан чақирилади. Улар одамда йўғон ичак шиллиқ пардасини ярали касалланишини келтириб чиқаради. Қўзғатувчиларни оптимал ривожланиш харорати 37 0С. Озиқ-овқат махсулотларида бу микроорганизмлар 10-20 кун давомида сақланади. Улар 60 0С гача иситилганда 10-20 мин дан кейин халок бўлади. Одатда захарланиш касал одам ёки бактерия ташувчидан келиб чиқади. Профилактик тадбирлар холера касаллигидаги каби амалга оширилади.
Қорин тифи ва паратиф қўзғатувчилари Salmonella жинсига тегишли бўлиб бактериал хужайралар кучли таъсир қилувчи термостабил эндотоксин хосил қилади. Бу микроорганизмлар озиқ-овқат махсулотларида, сувда ва тўпроқда узоқ вақт давомида сақланади. Касаллик ингичка ичакни касалланиши билан тавфсифланади. Касаллик профилактикасида шахсий ва ишлаб чиқариш гигиенасига риоя қилиш мухим ахамият касб қилади.
Вирусли гепатит энг кенг тарқалган озиқавий инфекциялар хисобланади. Унинг қўзғатувчиси майда, РНК – тутувчи вирус хисобланиб уни уч тури фарқланади: Боткин касаллигини чақирувчи гепатит А; зардоб гепатити В; гепатит С. Вирус 80 гача 2 сек давомида қайнатишга чидамлидир. Захарланиш манбаи одам (касал одам ёки бактерия ташувчи) хисобланади.
9. Хайвонлардан юқадиган инфекциялар
Хайвонлардан одамга узатиладиган энг кенг тарқалган озиқавий инфекцияларга туберкулез, бруцеллез, сибир яраси, яшур, йирик шохли қорамолни спонгиоформ энцефалопатияси, сап ва б. тегишли.
Бруцеллез (Brucella) ўта хафли инфекцион касалликлар тоифасига киради. Ушбу касаллик касал хайвонларни сутини ёки сут махсулотларини истеъмол қилиниши, шунингдек хайвонлар билан контакт пайтида ва нимталанмаган хайвон гўштини бўлаклаш натижасида келиб чиқади. Бруцеллез қўзғатувчиси Brucella бактерияси аниқ аэроб ва микроаэрофилл хисобланиб оптимал ўсиш харорати 37 0С ни ташкил қилади. 60 0С хароратгача иситилганда бруцеллез қўзғатувчиси 10-15 мин дан кейин халок бўлади.
Касаллик иситма, бўғим ва мушаклардаги оғриқ кўринишида кечади ва бир неча йил давом этиши мумкин. Инкубацион даври 4-20 кун ва ундан узоқ давом этади. Профилактика тадбирлари сўйиладиган хайвонлар ва хайвонот келиб чиқишли озиқ-овқат махсулотларини ветеринария-санитария назоратини амалга оширилишидан иборат.
Кам хавфли бўлмаган озиқавий инфекция куйдирги (сибир яраси) хисобланади. Куйдирги йирик спора хосил қилувчи Bacillus anthracis тайёқчаси томонидан қўзғатилади. Ушбу бацилларни оптимал ўсиш харорати 37 0С. Споралар жуда чидамли бўлиб узоқ қайнатилганда хам халок бўлмайди. Одамга касаллик касал хайвонлар билан контакт пайтида, шунингдек зарарланган овқат ёки сувни истеъмол қилинишида, хаво-томчили ва хаво-чанг йўли билан ўтади. Касалликни тери, ўпка ва ичакда кечадиган шакллари мавжуд.
Туберкулезни Mycobacterium tuberculosis ва Mycobacterium bovis тайёқчалари қўзғатади. Инфекция манбаи касал одам ва хайвон хисобланиб зарарланиш нафас олиш йўллари орқали содир бўлади. Зарарланган сут ва сут махсулотларининг истеъмол қилинишида захарланиш ичак орқали содир бўлади. Туберкулез билан касалланганлар озиқ-овқат махсулотлари билан ишлашга қўйилмайди.
Яшур хайвонларни ўткир инфекцион касаллиги бўлиб одамга узатилади. Уни қўзғатувчиси майда, РНК тутувчи вирусдир. У паст хароратларда чидамли бўлиб озиқ-овқат махсулотларида узоқ вақт давомида сақланиши мумкин. Вирус иссиқликга сезгир бўлиб 60-70 0С да 5-15 мин дан кейин, 100 0С да бир неча секунддан кейин халок бўлади.
Одам сут, гўшт, шунингдек касал хайвон ва уни парваришлаш предметлари орқали захарланиши мумкин. Касалликнинг инкубацион даври 2-18 кун. Касаллик оғиз бўшлиғини шиллиқ пардасида пуфакчаларни пайдо бўлиши, сўнгра уларни ёрилиши ва оғриқли яраларга айланиши билан кечади.
Назорат саволлари:
Қандай касалликлар алиментар ёки озиқавий деб номланади?
Токсиген микроорганизмлар қандай токсинларни ишлаб чиқаради?
Озиқавий захарланишлар шартли равишда қандай гуруҳларга бўлинади?
Озиқ –овқат махсулотларини хавфсизлик микробиологик кўрсаткичлари қандай гурухдаги микроорганизмлар назоратини қамрайди?
Озиқ-овқат махсулотларининг микробиологик хавфсизлик кўрсаткичларини меъёрлаш қандай амалга оширилади?
Бактериал токсикоинфекциялар қандай шароитларда пайдо бўлади?
Салмонеллезларни қандай турлари мавжуд?
Шартли-патоген микроорганизмлар келтириб чиқарадиган озиқавий токсикоинфекцияларни изоҳланг.
Патоген микроорганизмлар чақирадиган токсикоинфекцияларни тушунтиринг.
Қандай касаллик озиқавий интоксикациялар деб номланади?
Бактериал озиқавий интоксикациялар гуруҳига қандай касалликлар тегишли?
6-МАВЗУ. Озиқавий моддаларни етишмаслиги ёки кўплиги келтириб чиқарадиган хавфлар
Мавзу режаси:
Овқатланиш ва одамни озиқланиш мавқеи.
Оқсиллар, липидлар, хазм бўлувчи ва хазм бўлмайдиган углеводлар, витаминлар, минерал моддалар ва сувни кўплиги ва етишмаслиги келтириб чиқарадиган хавфлар.
Сақлаш пайтида махсулотлар озиқавий қийматини пасайиши.
1. Овқатланиш ва одамни озиқланиш мавқеи.
Одам организми ишлаши учун уни ташкил этувчи элементлар доимий равишда янгиланиши, яъни моддалар алмашинуви содир бўлиши лозим. Регенерация фақат озиқавий моддалар ва энергия манбаларини, шунингдек биологик фаол бирикмаларни доимий равишда келиб тушганидагина мумкин бўлади. Моддалар алмашинуви энергетик алмашинув билан жуда яқин боғлиқликда бўлади, чунки одам организми доимий равишда энергияга мухтож бўлади, усиз хаёт фаолияти тўхтайди. Шундай қилиб одамни соғлиги уни озиқавий мавқеи билан белгиланади.
Одамни озиқавий мавқеи бу организмни энергия ва асосий озиқавий моддалар билан таъминланганлик даражасидир.
Асосий озиқавий моддалар бу нормал ўсиш, тўқималарни сақлаб туриш ва тиклаш, шунингдек кўпайиши учун зарур бўлган органик ва анорганик бирикмалардир.
Озиқавий моддалар иккита асосий гуруҳга бўлинади:
макронутриентлар - оқсиллар, ёғлар, углеводлар ва макроэлементлар;
микронутриентлар - витаминлар ва микроэлементлар.
Макро- ва микронутриентлар миқдори одамни озиқавий рационида маълум минимал даражадан паст бўлмаслиги лозим. Айни пайтда озиқавий моддаларни қабул қилиниши зарурий даражадан анча кўп ёки кам бўлганида организмни турли бузилишлари, хаттоки ўлим холатлари келиб чиқиши мумкин.
2. Оқсиллар, липидлар, хазм бўлувчи ва хазм бўлмайдиган углеводлар, витаминлар, минерал моддалар ва сувни кўплиги ва етишмаслиги келтириб чиқарадиган хавфлар.
Одам организмини оқсилларга бўлган эхтиёжи уни ёши, жинси, минтақани иқлимий хусусиятлари ва мехнат фаолияти тавфсифидан боғлиқ бўлади. 1 кг тана массасига 1 г оқсил тўғри келиши энг оптимал ҳисобланади. Шундай қилиб катта ёшдаги одамни оқсилга бўлган эхтиёжи суткада 65 - 108 г ни ташкил қилади. Болаларни оқсилга бўлган эхтиёжи 1 кг тана массасига 1,5 4,0 г ни ташкил қилади. Бу ҳолда хайвон оқсиллари 60 % ни ташкил қилиши лозим. Оқсил энергетик етишмовчилиги кенг спектрдаги патологик холатларни юзага келтирадики, улардан энг оғирлари алиментар маразм ва квашиоркор ҳисобланади. Ортиқча оқсилли озиқланишда организм томонидан назорат қилинмайдиган ичакдаги чириш жараёнлари кучаяди, буйрак ва жигарга бўлган юклама ортади.
Озиқавий ёғлар хайвон, ўсимлик ёки келиб чиқиши микробли бўлган бирикмалар гуруҳи бўлиб липидлар синфига тегишлидир. Ёғларни мухим таркибий қисми тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари ҳисобланади. Замонавий тассавурларга мувофиқ триглицеридларни қуйидаги ёғ кислотали таркиби баллансланган ҳисобланади: поли тўйинмаган ёғ кислоталари 10 %, монотўйинмаган ёғ кислоталари 60 %, тўйинган ёғ кислоталари 30 %. Одамни линолев кислотасига бўлган суткалик талаб 4 10 г ни ташкил қиладики, 20 30 г ўсимлик мойларига мос келади.
Одам рационида ёғларни тавсия қилинадиган миқдори суткада 90 100 г ни ташкил қиладики, бунда уларни 1/3 қисми ўсимлик мойларини, 2/3 қисми эса хайвон ёғларини ташкил қилиши керак. Катта ёшдаги эркак ва аёллар учун ёғларни хавфсиз истеъмол қилишни қуйи чегараси суткада 20 30 г ни ташкил қилади.
Ёғларни етишмаслиги ёки кўплиги одам организми учун деярли бир хил хавфли ҳисобланади. Рационда ёғларни етишмаслиги, хусусан моддалар алмашинуви бузилган одамлар учун терида қуруқликни ва йирингли касаликларни пайдо бўлишига, сўнгра сочларни тўкилиши ва овқат хазм қилишни бузилишига, инфекцияга қаршилигини пасайишига, витаминлар алмашинувини бузилишига олиб келади. Ёғларни ортиқча истеъмол қилинишида уларни қон, жигар бошқа тўқима ва органларда тўпланиши содир бўлади. Қон суюқлашади, уни ивувчанлиги ошади, бу эса қон томирларини ёпилиб қолишга мойиллигини оширади ва атеросклероз юзага келади. Ёғларни кўплиги шунингдек ривожланган давлатларда кенг тарқалган касалликлардан бири ҳисобланган семизликка ҳам олиб келади.
Углеводларга бўлган ўртача талаб суткада 350-500 г ни ташкил қилади. Жисмоний юклама ошиши сарин углеводлар улуши ошиб бориши керак.
Углеводлар асосий озиқ-овқат макронутриентлари синфига киради ва озиқ-овқатнинг муҳим энергия таркибий қисмидир (1 г углеводларни оксидлаш жараёнида 16,74 кЖ энергия ажралиб чиқади). Бироқ, углеводларнинг овқатланишдаги роли нафақат энергия манбаи сифатида уларнинг аҳамияти билан чекланиб қолмайди, чунки улар бир қатор бошқа муҳим функцияларни бажарадилар: углеводлар ва уларнинг ҳосилалари турли бириктирувчи тўқима ва тана суюқликларининг таркибий қисмидир, марказий асаб тизимини тинчлантиради, ёғларни оксидланиши пайтида кетон таналари тўпланишини тартибга солади, инсон танасидан токсик элементларнинг чиқариб юборилишига ҳисса қўшади, ошқозон-ичак трактининг мотор функциясини тезлаштиради ва баъзи махсус функцияларни бажаради, масалан, қон ивиши олдини олади.
Углеводлар - полигидроксиалдегидлар ва полигидроксикетонлар - барча тирик организмлар таркибига кирадиган Ердаги энг кенг тарқалган органик бирикмалар синфидир. Ҳайвонлар ҳужайраларида улар қуруқ массанинг тахминан 2%, ўсимлик ҳужайраларида - 80% ва ундан кўп миқдорда бўлади.
Углеводларнинг таснифи. Углеводлар табиий органик бирикмаларнинг кенг синфи хисобланиб, улар гидролиз қилиш қобилиятига қараб оддий ва мураккаб углеводларга бўлинади. Оддий углеводлар - моноқандлар ёки монозлар – деб оддий бирикмалар ҳосил қилиб гидролизланишга қодир бўлмаган углеводларга айтилади. Оддий қандларга, масалан, глюкоза, фруктоза, ксилоза, арабиноза ва бошқалар киради. Ушбу моддаларнинг аксарияти CnH2nOn умумий формуласига мос келадиган таркибга эга. Мураккаб углеводлар оддий углеводлар ҳосил қилиб гидролизга учрайдиган углеводлардир. Улар икки гуруҳга бўлинади: 1) паст молекуляр (қандга ўхшаш ёки олигосахаридлар) полисахаридлар ва 2) юқори молекуляр (қандга ўхшаш бўлмаган) полисахаридлар.
Олигосахаридлар - полисахаридлар, уларнинг молекулалари 2-10 моносахарид қолдиқларидан иборат. Қандга ўхшаш полисахаридлардан молекулалари иккита бир хил ёки турли хил моноз қолдиқларидан тузилган дисахаридлар (сахароза, малтоза ва лактоза) алоҳида аҳамиятга эга. Тузилишига кўра олигосахаридлар қайтариладиган ва қайтарилмайдиган бўлиши мумкин. Агар монозлар ўзларининг ярим ацетал (гликозид) гидроксиллари билан дисахарид молекуласини шакллантиришда иштирок этсалар, қайтарилмайдиган дисахарид (масалан, сахароза) ҳосил бўлади, агар моноз молекулалардан бири ўзининг ярим ацетал гидроксили билан дисахарид молекуласини қуришда иштирок этса, иккинчиси спирт гидроксили билан иштирок этса қайтариладиган дисахарид (масалан, малтоза, лактоза) хосил бўлади. Бу дисахаридларнинг асосий хусусиятларидан биридир.
Юқори молекуляр қандга ўхшаш бўлмаган полисахаридлар кўп сонли (6-10 минггача) моноз қолдиқларидан қурилган. Улар фақат битта турдаги (крахмал, гликоген, клетчатка) моносахарид молекулаларидан тузилган гомополисахаридларга ва турли хил моносахаридларнинг қолдиқларидан ташкил топган гетерополисахаридларга бўлинади. Полисахаридларга гемицеллюлозалар, крахмал, инулин, гликоген, клетчатка, пектин моддалар, камеди, декстранлар ва декстринлар киради.
Моно ва олигосахаридлар сувда чин эритмаларни ҳосил қилади, улар кристалланиши мумкин. Улар ширин таъмга эга. Юқори полисахаридлар юқори молекуляр моддалардир. Моно ва олигосахаридлардан фарқли ўлароқ, улар коллоид ёки кристалланмайдиган углеводлар деб аталади.
Озиқавий қиймати нуқтаи назаридан углеводлар ҳазм бўладиган ва ҳазм бўлмайдиганларга бўлинади. Углеводларнинг ҳазм бўлиши одамнинг ошқозон-ичак трактида маълум ферментларнинг мавжудлигига боғлиқ.
Ҳазм бўладиган углеводларга моносахаридлар (глюкоза, фруктоза, галактоза), баъзи дисахаридлар (сахароза, лактоза, малтоза, рафиноза) ва полисахаридлар (инулин, крахмал, декстринлар) киради. Овқат ҳазм қилиш трактида дисахаридлар ва ҳазм бўладиган полисахаридлар овқат хазм қилувчи ферментлар томонидан монозларгача гидролизланади, улар орасида глюкоза асосий рол ўйнайди.
Фруктоза, глюкоза, сахароза, шунингдек малтоза ва лактоза энг осон хазм бўлади; бир оз секинроқ - крахмал ва декстринлар, чунки улар аввал оддий қандларга бўлиниши керак.
Ҳазм бўладиган қандлардан сахароза (шакар) катта аҳамиятга эга бўлиб, у турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Глюкоза ва фруктоза аралашмаси асалда (75%), узумда (15%) мавжуд. Ҳазм бўладиган полисахаридлардан крахмал овқатланишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг улушига истеъмол қилинадиган углеводларнинг 80 фоизи тўғри келади. Крахмал иккита фракциядан - амилоза ва амилопектиндан иборат бўлиб, улар одамнинг ошқозон-ичак трактида организм томонидан тўғридан-тўғри фойдаланиладиган малтозага бир қатор оралиқ маҳсулотлар (декстринлар) орқали гидролиз қилинади. Кўп миқдорда крахмал дон ва макарон маҳсулотлари (55-70%), дуккакли экинлар (40-45%), нон (30-40%), картошкада (15%) учрайди. Ҳайвонот маҳсулотларида оз миқдордаги бошқа полисахарид - гликоген (жигарда - 2-10%, мушак тўқимасида - 0,3-1%) мавжуд.
Ҳазм бўлмайдиган углеводлар таркибига целлюлоза (клетчатка), гемицелулоза, лигнин (бу уч гуруҳ баъзида «қўпол озиқавий толалар» дейилади) каби озиқавий толалар (ёки балласт моддалар), пектин моддалари, камеди ва декстранлар (ўз навбатида, ушбу уч гуруҳ углеводлар баъзан «юмшоқ озиқавий толалар» деб номланади) киради.
Инсон озиқавий толаларни хазм қила олмайди, чунки у уларни парчалаш учун зарур бўлган ферментларни продуцияламайди (ишлаб чиқармайди). Аммо йўғон ичакдаги микроорганизмлар таъсири остида ушбу моддаларнинг қисман парчаланиши (целлюлоза - 30-40%, гемицелулоза - 60-80%, пектин моддалари - 95% гача) содир бўлиши мумкин. Ўсимлик махсулотларининг парчаланмайдиган ва ҳазм қилинмайдиган ягона компоненти лигнин хисобланади.
Вояга етган одамнинг кундалик рационида озиқавий толаларнинг (қўпол ва юмшоқ) мақбул миқдори 20-25 г, шу жумладан бевосита клетчатка ва пектин миқдори - 10-15 г бўлиши керак. Бундай эхтиёж йирик тортилган нон (клетчатка ва гемицелулоза), сабзавотлар ва мевалар (пектин, камеди, қисман клетчатка) билан осон таъминланади. Кўп клетчатка қуритилган сабзавотларда (қуруқ картошкада 2,9% дан) ва меваларда (1,6-6,1%), эти уруғларидан ажратилмайдиган кўпгина янги резавор меваларда (крижовник ва клюквада 2% дан ва ертут ва малина ичида 4-5% гача) ва баъзи янги сабзавотларда (карамда - 1%, сабзида - 1,2%, турп ва брюквада - 1,5%) мавжуд бўлади.
Кўп миқдорда пектин лавлаги ва қора смородина (1,1%), олма (1%) ва янги олхўри (0,9%) да учрайди.
Хом ашёни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида углеводлар турли хил ўзгаришларга дуч келиши мумкинки (ферментация, карамелизация, меланоид ҳосил бўлиши), бу тайёр маҳсулот сифатини ошириши ёки пасайтириши мумкин.
Углеводларнинг озуқавий ва биологик аҳамияти. Углеводларда асосий озиқавий омиллар мавжуд эмас, улар асосан енгил ҳазм бўладиган энергия этказиб берувчиси сифатида зарурдир.
Рациондаги углеводларнинг манбалари асосан ўсимлик маҳсулотлари - нон, дон, картошка, сабзавот, мева, резаворлар хисобланади. Ҳайвон маҳсулотларидан фақат сутда углеводлар - сут қанди (лактоза) мавжуд.
Ҳазм бўладиган углеводлар асосий энергия таъминотчисидир. Уларнинг энергия коэффициенти ёғларга қараганда камроқ, аммо одам кўп миқдорда углеводларни истеъмол қилади ва улар билан бирга керакли калорияларнинг 50-60 фоизини олади. Энергия этказиб берувчиси сифатида ҳазм бўладиган углеводларни асосан оқсил ва ёғлар билан алмаштириш мумкин, аммо уларни овқатланишдан бутунлай чиқариб бўлмайди. Акс ҳолда, қонда «кетон таналари» деб аталадиган ёғларнинг тўлиқ бўлмаган оксидланиш жараёни махсулотлари хосил бўлади, марказий асаб тизими ва мушакларнинг ишламай қолиши, ақлий ва жисмоний фаолиятнинг сусайиши ва умрнинг қисқариши кузатилади.
Ўртача жисмоний фаолликка эга бўлган катталар кунига 365-400 г (ўртача 382 г) ҳазм бўладиган углеводларни, шу жумладан 50-100 г (ортиқ эмас) оддий қандларни истеъмол қилиши керак деб хисобланади.
Рационда ҳазм бўладиган углеводларнинг мунтазам равишда ошиб кетиши бир қатор касалликларга олиб келиши мумкин. Улардан бири семизлик, бу ўз навбатида диабет ва атеросклерознинг бошланишига ҳисса қўшади. Бунда углеводларни ортиқча истеъмол қилиш муҳим рол ўйнайди.
Ҳазм бўлмайдиган углеводлар илгари фойдасиз деб ҳисобланар эди, шунинг учун улар балласт моддалар деб аталган эди. Озиқавий толаларни организмда хазм бўлмаслигига қарамай, уларнинг ҳаёт фаолиятдаги роли жуда катта.
Баласт моддалар ошқозон-ичак тракти бўйлаб озиқ-овқат ҳаракати учун зарур шарт-шароит яратиб, ичак ҳаракатига таъсир қилади. Улар холестеринни танадан чиқариб юборилишига ёрдам беради, токсик моддаларнинг (айниқса, сабзавот ва меваларда мавжуд бўлган пектин клетчатка билан бирга) сўрилишини олдини олади. Клетчатка фойдали ичак микрофлораси фаолиятини нормаллаштиради, маълум даражада иштаҳани камайтиради, тўйиниш хиссини ҳосил қилади. Шу билан бирга, клетчаткани ортиқча истеъмол қилиш асосий озуқа моддалари - оқсиллар, ёғлар, витаминлар ва айниқса минералларнинг ҳазм бўлишини 5-15% га камайишига олиб келади. Масалан, ўсимлик маҳсулотларидан темир ҳайвонот маҳсулотларига қараганда 2-3 баравар кам ҳазм қилинади. Овқат ҳазм қилиш қобилиятининг пасайиши ошқозон-ичак трактида бузилишларга олиб келиши мумкин.
«Юмшоқ озиқавий толалар»нинг пектин ва бошқа таркибий қисмлари, юқорида айтиб ўтилганидек, одам томонидан хазм қилинмайди. Шу билан бирга, пектиннинг, масалан, токсик метал билан заҳарланишларда, чиритувчи микроорганизмлар фаолиятини чегаралашдаги фойдали ролини исботловчи далиллар мавжуд. Пектин клетчаткага қараганда, қонда холестеринни камайтиришга ва сафро кислоталарини олиб ташлашга самаралироқ ёрдам беради.
Витаминлар ферментатив катализ механизмларини амалга ошириш, метаболизмнинг нормал оқими, гомеостазни ушлаб туриш ва тананинг барча ҳаётий функцияларини биокимёвий қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган турли хил кимёвий табиатдаги паст молекуляр органик бирикмалардир.
Витаминлар инсон танаси томонидан синтез қилинмайдиган энг муҳим алмашинмайдиган озиқавий моддалардир. Бошқа озиқавий моддалардан фарқли ўлароқ, витаминлар пластик материал ёки энергия манбаи эмас, балки метаболизмда индивидуал биокимёвий ва физиологик жараёнларнинг катализаторлари ва регуляторлари сифатида иштирок этади. Организмда витаминларни бўлмаслиги ёки етишмаслиги гиповитаминозни (узоқ вақт давомида витамин етишмаслиги натижасида келиб чиқадиган касаллик) ва авитаминозни (витаминлар бўлмаганида келиб чиқадиган касаллик) келтириб чиқаради. Физиологик меъёрлардан сезиларли даражада ошиб кетадиган миқдорларда витаминларни қабул қилганда, гипервитаминоз ривожланиши мумкин.
Ҳозирги кунда инсон учун жуда зарур бўлган 13 та витамин маълум. Нормал инсон ҳаёти учун витаминлар оз миқдорда керак бўлади - бир неча микрограмдан ўнлаб миллиграмгача.
“Витаминлар” атамасини Полша биокимёгари К. Функ (лотинчадан vita - ҳаёт) таклиф қилган. Витаминлар таснифини мукаммал деб ҳисоблаш мумкин эмас. Дастлаб, харфли таснифлаш жорий этилди (А, Б, C, D ва бошқалар) ва витаминларнинг биологик ёки физик мохиятини акс эттирмаса ҳам, у кенг қўлланилади. Ўрганиш қулайлиги учун витаминлар эрий олиш қобилиятига кўра таснифланади: а) ёғда эрийдиган (А, D, E, К) ва б) сувда эрийдиган (B ва C гуруҳи).
Витаминлар ва витаминга ўхшаш бирикмалар фарқланади. Иккинчисига ўзларининг физиологик таъсири бўйича витаминларни эслатадиган, аммо бундай бўлмаган келиб чиқиши ҳайвон ва ўсимлик бўлган моддалар киради. “Псевдовитаминлар”га биофлавоноидлар, холин, карнитин, липолик, оротик ва n-аминобензой кислоталар тегишли.
Баъзи махсулотларда провитаминлар – организмда витаминларга айланиши мумкин бўлган бирикмалар мавжуд. Масалан, β-каротин А витаминига ўтади, одам организмида ултрабинафша нурлар таъсири остида эргостероллар D витаминига айланади. Айни пайтда, кўпинча витаминларга яқин бўлган бирикмалар гуруҳи мавжуд бўлиб, улар улар билан рақобатлашиб, фермент тизимларида витаминлар ўрнини эгаллаши мумкин, аммо улар вазифаларини бажара олмайдилар. Улар антивитаминлар номини олган.
Озиқ-овқат маҳсулотларидаги витаминларни миқдорий аниқлаш учун кимёвий, физик-кимёвий, биологик ва микробиологик усуллар қўлланилади.
Ёғда эрийдиган витаминлар. Ушбу гуруҳ витаминлари ёғларда яхши эрийди. Сувда эрийдиганлардан фарқли ўлароқ, ёғда эрийдиган витаминлар танада узоқ вақт сақланиб туради, уларнинг ортиқча миқдори жигар ва ёг захираларида тўпланиб, керак бўлганда улардан озод қилинади.
Ушбу гуруҳга А, Д, E витаминлари киради. Санаб ўтилган витаминлардан ташқари озиқ-овқат билан оз миқдорда бирга келиб тушадиган ва ўзига хос биологик таъсирга эга бўлган бошқа органик моддалар ҳам мавжуд. Бундай моддаларга нафтохинонлар (К витамини деб аталадиган), биофлавоноидлар (витамин Р), алмашинмайдиган (поли тўйинмаган) ёғ кислоталари, холин ва бошқа моддалар киради. Ҳозирги вақтда улар витаминга ўхшаш моддалар деб номланади.
А витамини. А витамини - бу табиий бирикмалар гуруҳидир. А витаминининг витамерлари ретинол (А1 витамини), ретинал (А1 витамини - алдегид) ва ретиноик кислота (А2 витамини) хисобланади. .
А гуруҳидаги витаминларнинг бирикмалари турли хил биологик фаолликка эга. Чунончи, ретинол эпителия ва суяк тўқималарининг ўсиши, фарқланиши ва функциялари сақланиши учун зарурдир; ретинал кўриш механизмида муҳим рол ўйнайди, опсин оқсили билан визуал пигмент родопсин пигментини ҳосил қилади.
А витамини гидроксиди муҳитда барқарор, атмосфера кислородининг таъсири остида нурда жуда тез йўқ қилинади.
А витамини фақат ҳайвонот маҳсулотларида учрайди. А витаминининг кўп қисми балиқ ёғида (100 г га 19 мг), мол гўшти жигарида (100 г га 8 мг), жигар жигарида ва чўчқа жигарида (100 г га 4 мг), шунингдек, сут маҳсулотларида, тухум сариғи.
Ўсимликларда провитамин А, каротионидлар кенг тарқалган. Уларга сабзи, шиповник, қовоқ, помидор, баргли кўкатлар, ўриклар, апелсинлар эга.
Витамин D. Витамин D – антира[итик таъсирга эга бўлган табиий бирикмалар гуруҳи. А витамини каби, D витамини ҳам бир неча витамерлар шаклида мавжуд. Энг кенг тарқалган витамерлар кимёвий таркиби ўхшаш ва калсий-фосфор метаболизмини тартибга солиш қобилиятига эга бўлган D2 (эргокалсиферол) ва D3 (холекалсиферол) хисобланади.
Эргостерол ва холестерол мос равишда D2 ва D3 провитаминлари бўлиб, улар УБ нурлари таъсирида фаоллашади. Эргостерол кўп миқдорда хамиртурушда, холестеролд инсон терисида, яъни D3 витамини танада синтезланиши мумкин, шунинг учун уни озиқ-овқат билан истеъмол қилиш керак эмас.
Витамин D нинг асосий вазифаси танадаги калсий ва фосфорнинг доимий концентрациясини сақлаб қолишдир.
Рационда D витамин йўқ бўлса, болаларда рахит, катталарда – суякларнинг сийраклашиши (остеопороз) ривожланади. Физиологик эҳтиёждан катта бўлган дозаларда, D2 ва D3 жуда заҳарли ҳисобланади.
Одамлар учун витамин витаминининг манбалари ҳайвонот маҳсулотларидир, уларнинг асосий қисми баъзи балиқ маҳсулотларида мавжуд: балиқ ёғи, треска жигари, атлантика селдлари.
Вояга етган одамнинг кунлик эҳтиёжи 2,5-10 мкг ни ташкил қилади.
Е витамини. Е витамини - табиий бирикмалар гуруҳи. Е витаминининг энг муҳим бирикмалари қуйидагилардир: ɑ-, β-, γ-, δ-токофероллар ва токотриеноллар.
Авитаминозда кўпайиш, қон томир ва асаб тизимларининг функциялари бузилади. А-токоферол нуқтаи назаридан, катта ёшли одамнинг Е витаминига кунлик эҳтиёжи 10 мг ни ташкил қилади.
Токофероллар асосан ўсимлик овқатларида учрайди.
Сувда эрийдиган витаминлар. Сувда эрийдиган витаминлар коферментларнинг бир қисми сифатида метаболизмда иштирок этади ва биокимёвий реакциялар катализатори ҳисобланади. Сувда эрийдиган витаминлар таркибига С витамини ва барча В гурухини барча витаминлари киради.
Ушбу гуруҳнинг витаминлари сувда яхши эрийди, тўқималарда тўпланмайди ва танадан тезда чиқарилади. Бундай хусусиятлар, бир томондан, организмдаги витаминлар миқдорининг кўпайишини олдини олишга имкон беради, иккинчи томондан, уларнинг доимий равишда шаклланиб келаётган танқислиги тўлдирилиши керак. Шунинг учун, кундалик менюда сувда эрийдиган витаминларга бой озиқ-овқатларни киритиш керак.
С витамини. С витамини анти цингот фаолликка эга бўлган бирикмалар гуруҳидир. С витаминининг витамерлари L-аскорбин кислотаси ва дегидроаскорбин кислотаси хисобланади.
Дегидроаскорбин кислота аскорбин кислотанинг оксидланган шаклидир.
Одам, ҳайвонларнинг аксариятидан фарқли ўлароқ, C витаминини синтез қила олмайди ва озиқ-овқат билан бирга барча керакли миқдорни олади. Одамлар учун C витаминининг манбалари хилма-хил ўсимлик маҳсулотларидир.
В1 витамини. В1 витамини - бу В гуруҳидаги сувда эрийдиган витамин, унинг молекуласида аминокислотадан ташқари олтингугурт атоми мавжуд, шунинг учун унга тиамин кимёвий номи берилган (юнончадан - олтингугурт).
В1 витамини углерод метаболизмини тартибга солишда иштирок этади. Етишмовчилиги асаб тизимида (уйқусизлик, асабийлашиш), юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизимларида бузилишларни келтириб чиқаради.
Кўпгина табиий манбаларда тиамин дифосфорик эфир - кокарбоксилаза шаклида учрайди. Бир қатор углевод алмашинуви ферментларининг фаол гуруҳи бўлган холда, кокарбоксиллаза оқсил билан боғланган ҳолатда бўлади. Тиамин миқдорини аниқлаш учун комплексларни бузиш ва ўрганилаётган витаминни физик-кимёвий таҳлил учун қулай эркин шаклда шаклда ажратиш керак. Тиаминнинг боғланган ҳолатидан чиқариш одатда кислота ва ферментли гидролиз орқали амалга оширилади.
В2 витамини. Витамин В2 ёки рибовлавиннинг етишмаслиги билан тери касалликлари, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши юзага келади, қон ҳосил қилувчи тизим ва ошқозон-ичак касалликлари ривожланади.
Витамин РР. Витамин РР (ниацин, В5 витамини) билан витамин фаоллигига эга иккита модда тушунилади: никотин кислота ва унинг амиди - никотинамид.
Организмда РР витаминининг етишмаслиги билан лохаслик, чарчоқ, уйқусизлик, юқумли касалликларга қаршилиги камаяди. Кучли етишмовчилик билан пеллагра ривожланади (италянчадан - қўпол тери) - оғиз ва ошқозон шиллиқ қаватининг бузилишига олиб келадиган жиддий касаллик, терида доғлар пайдо бўлади, асаб ва юрак-қон томир тизимлари ва психиканинг фаолияти бузилади.
Озиқ-овқат маҳсулотларидаги минерал элементларни микро- ва макро элементларга бўлиш қабул қилинган.
Макроэлементлар бу озиқ-овқат маҳсулотларида нисбатан катта миқдорда (100 г да 1 мг дан юқори) мавжуд бўлган минерал моддалар ҳисобланади. Уларга кальций, магний, натрий, калий, фосфор, хлор ва бошқалар тегишли.
Микроэлементлар озиқ-овқат маҳсулотларини 100 г да 1 мг дан кам миқдорда учрайдиган минерал моддалардир. Уларга фтор, йод, мис, рух, марганец, мишьяк, бром, алюминий ва бошқалар тегишли.
Минерал моддалар озиқ-овқат маҳсулотларида нафақат табиий таркибий қисми сифатида, шунингдек, уларни озиқ-овқат маҳсулотларига бошқа манбалардан ўтиши билан боғлиқ ҳолда ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Бу минерал моддалар маҳсулот таркибига уни ишлаб чиқариш технологик жараёнида ишлатиладиган жиҳоз ва реактивлардан, маҳсулоларни сақлаш ва жўнатишда идиш ва қадоқлаш материаллардан, шунингдек маҳсулотларни консервалашда ишлатиладиган антисептиклардан ва бошқалардан ўтиши мумкин.
3. Сақлаш пайтида махсулотлар озиқавий қийматини пасайиши.
Озиқ овқат маҳсулотларини сақлаш, жўнатиш ва қайта ишлаш пайтида қайтмас кимёвий ўзгаришлар содир бўладики, улар озиқавий қийматни пасайишига олиб келади.
Озиқ овқат маҳсулотларининг физиологик ролини баҳолашда унинг озиқавий ва энергетик қиймати фарқланади.
Маҳсулотларни, биринчи навбатда хайвон маҳсулотлари, тугунакли ва илдизмевалиларни хавфсизлиги ва хазм бўлишини ошириш учун уларни термик ишлов берилиши амалга оширилади. 80 % озиқ овқат маҳсулотлари овқатга термик ишлов берилгандан кейин ишлатиладики, бу эса тўқималарни юмшашига олиб келади. Термик ишлов бериш микроорганизмларни халок бўлишига ва баъзи токсинларни парчаланишига кўмаклашади.
Аммо ижобий таъсирига қарамасдан термик ишлов бериш озиқ овқат маҳсулотларига салбий таъсир ҳам қилади. Термик ишлов бериш пайтида кўпгина витаминлар парчаланади, оқсил, липидларни чуқур ўзгаришлари содир бўладики, натижада турли тузилиш ва хусусиятга эга бўлган антиозиқавий бирикмалар хосил бўлади.
Озиқ овқат маҳсулотларига термик ишлов бериш, стерилизация, консервалаш ва кейинги сақлаш пайтида оқсилларни чуқур бузилишлари (оқсилларни денатурацияси, аминоқанд бирикмаларни хосил бўлиши, аминокислоталарни декструкцияси) содир бўлади. Таркибига ёғлар киритилган оқсилли маҳсулотларни сақлаш пайтида аминокислоталар миқдорини кескин пасайиши содир бўлади.
Липидларни иситишда кечадиган кимёвий реакциялар турли гидроокси, эпокси ва перокси бирикмаларни пайдо бўлишига олиб келадики, уларни баъзилари хужайра структурасини бузиши қобилиятига кўра токсиклиги билан ажралиб туради. Ёғларни ўзгариши паст хароратларда ҳам кечиши мумкин.
Озиқавий хом ашёда витаминлар миқдорини кенг чегараларда ўзгариши сабабли иссиқлик ишлов беришнинг улар миқдорини камайтириши хақида ишончли хулосалар қилиш имконини бермайди. Хом ашёни сақлаш шароитлари ва муддатлари, транспортировка қилиш ва қайта ишлаш шароитлари витаминларни биокимёвий ўзгариши жараёнларига ўз хусусиятларини киритади.
2-Amaliy mashg’ulot
2 mavzu:Ovqatlanish fiziologiyasi, ovqatlanish turlari va nazariyalari
Mashg’ulotning maqsadi: Ovqatlanish fiziologiyasini asoslari,Xalqlarni madaniy an’analari va ovqatlansh turlari,Ovqatlanishni klassik nazariyalari,Ovqatlanishni alternativ nazariyalari.
Ovqatlanish odamning fiziologik extiyoji hisoblanadi. Ovqat odam organizmidagi har bir xujayraning qurilishi va yangilanishi uchun boshlang’ich material hisoblanadi. Shuning uchun aynan u odam sog’ligini birinchi navbatda belgilaydi.
Butunjaxon sog’liqni saqlash tashkiloti ekspertlari odam sog’lig’i xolatining 50 %ni individual hayot tarzi, 20 %ni irsiyat, 20 %ni tashqi muhit sharoitlari va atigi 10 %ni medisina xodimlarini ishi belgilaydi deb hisoblashadi. Ovqatlanish individual hayot tarzida bosh rolni o’ynaydi. U nafaqat aloxida aholi guruxlarini sog’lomlashtirishda katta ahamiyat kasb etadi, balkim butun boshli xalqlar taqdirigi ham belgilaydi.
Oxirgi yuz yillik davomida ovqatni odam organizmida energiya va odam tanasini strukturalariga aylanishini o’rganadigan ovqatlanish to’g’risidagi maxsus fan - nutrisiologiya faol rivojlanmoqda. Odam savodi alifbodan boshlanganidek, ovqatlanish to’g’risidagi bilimlar ovqat xazm qilish organlarini ishi xaqidagi ma’lumotlar, ovqatlanish va ovqatni organizmdagi ahamiyati, oziqaviy moddalarni ko’pligi va yetishmovchiligi, toksik va begona moddalarni xavfliligi xaqidagi oddiy tassavurlarni tahlil qilishdan boshlanadi.
Ovqat xazm qilish tizimi og’iz bo’shlig’idan boshlanadi. Bu yerda ovqatga mexanik va unchalik katta bo’lmagan darajada kimyoviy ishlov beriladi. So’lak tarkibiga kiruvchi amilaza fermenti kraxmalni, dastlab dekstrin, so’ngra esa maltozaga aylantirib parchalaydi. Og’iz bo’shlig’ida ovqatni qizilo’ngach va so’ngra oshqozon tomon xarakatlanishini yengillashtirish uchun tayyorlanishi sodir bo’ladi. Yaxshi maydalangan ovqat luqmasi oshqozon sharbati va ingichka ichak fermentlari ta’sirini yengillashtiradi. Bu ovqat xazm bo’lishini va ovqatdagi oziqaviy va biologik faol moddalar singishini yaxshilaydi. Ovqat luqmasining og’iz bo’shlig’ida 15-18 soniya davomida bo’lishi lozimligi fiziologlar tomonidan aloxida ta’kidlanadi.
Ovqat chaynalgandan keyin qizilo’ngach bo’ylab oshqozonga kelib tushadi, u yerda uning mexanik va biokimyoviy ishlov berilishi ro’y beradi.
Ovqatni mexanik ishlov berilishi, ya’ni uning aralashtirilishi, ishqalanishi va xarakatlanishi, oshqozonning xarakatlanuvchan faoliyati xisobida amalga oshiriladi.
Ovqatning biokimyoviy ishlov berilishi oshqozon sharbati fermentlari xisobidan sodir bo’ladi. Oshqozon sharbatidagi xlor kislotasi kislotali muhitni (oshqozon sharbatini rNi 1,5 - 1,8) belgilaydiki, u ovqatdagi mikroorganizmlarga antibakterial ta’sir ko’rsatadi. Xlor kislotasi, oqsillarni parchalaydigan fermentlar - proteazalarni faollashtiradi va o’simlik, shuningdek xayvon oqsillarini xazm bo’lishiga ko’maklashadi.
Shunday qilib, ovqat xazm qilish jarayoni bir qator organlar, ovqat xazm qilish bezlari, fermentlar, gormonlar, mikroorganizmlar va asab tizimini aniq uyg’unlashgan faoliyatini qamraydigan murakkab tizimni ishidir. Ovqat kimyoviy tarkibini o’zgarishi ovqat xazm qilishni buzilishiga va bir qator kasalliklarni paydo bo’lishiga olib keladi.
Xalqlarni madaniy an’analari va ovqatlansh turlari
Ovqatlanish insoniyat tarixida har doim jamiyatni rivojlanish darajasini belgilovchi kuchli va barqaror omillardan bo’lgan.
Turli sivilizasiya odamlarini ta’blari har bir xalqning madaniy an’analari bilan yaqin bog’liqlikda ishlab chiqildi. Ta’blar qarama-qarshiligi shunchalik sezilarli ediki, bir odamlarni ovqati ikkinchilarida ajablanish va yoqimsizlikni yuzaga keltirgan.
Tarixan shakllangan an’anaviy ovqatlanish xususiyatiga hayot tarzini belgilaydigan geografik o’rni va iqtisodiy rivojlanishi, diniy man etishlar, urf-odatlar ta’sir ko’rsatgan.
Ovqatlanish an’analari odamni yashash zonalari bilan belgilanadi. Odamni yashash zonasi va ovqatlanish xususiyatiga bog’liq holda uchta asosiy xo’jalik turi farqlanadi.
Birinchi turdagi axoli xususan oqsilli ovqatni, ikkinchi turdagi axoli esa asosan uglevodli ovqatlarni iste’mol qilishadi. Oqsilli ovqat manba’i sifatida xayvonlar (uy va yovvoyi) va baliq xizmat qilgan. Uglevodli ovqat manba’i gurunch, bug’doy, makkajuxori va boshqalar kabi donli ekinlar hisoblangan. Ammo ushbu barcha ovqatlanish manba’lari toza ko’rinishda ishonchli hisoblanmagan, chunki odamlar ov, baliq ovlash muvaffaqiyati yoki donli va boshqa ekinlarni xosildorligidan bog’liq bo’lishgan. Uchinchi - aralash xo’jalik turini eng ishonchli bo’lib chiqdiki, u allaqachon eramizga qadar 4000 yilda O’rta Yevropada, Dunay yerlarida paydo bo’ldi. “Dunay madaniyati” axolisi uy xayvonlariga ega bo’lishgan, donli va mevali ekinlarni o’stirishgan, baliq ovlash bilan shug’ullanishgan.
Ovqatlanish xususiyati ovqatni energetik qiymatini belgilaydi. Yashash muhitiga bog’liq holda ovqatlanish mahsulotlariga bo’lgan extiyoj ham o’zgaradiki, bu ma’lum regionda yashovchi barcha axolida aniq kuzatiladi. Misol uchun, qutb doirasidan naridagi yerlarda istiqomat qiluvchilarni energiya manba’i sifatidagi oqsil va yog’larga bo’lgan extiyoji tropikdagi issiq joylar axolisiga nisbatan ancha yuqori. Shu sababli, bir xalqlar ovqatlanishi xususiyatini mexanik yo’sinda boshqa xalqlarga tadbiq etish mumkin emas.
Yuz yillar davomida odam o’z ovqatlanishini, ovqat bilan organizm uchun barcha oziqaviy moddalarni to’liq xajmda olishi uchun, qandaydir yo’l bilan optimallashtirishga xarakat qilib keldi. Dastlab u intuitiv ravishda xarakat qildi, o’z xayotiy tajribasiga va oldingi avlod tajribasiga tayandi. Qanday to’g’ri ovqatlanishni tamoyillari, yondashuvlari, maslaxatlari maqol, matallarda va milliy oshxonalarni an’analarida o’z aksini topdi.
Shunday qilib, ovqatlanish turi va an’anasi - organizmning uzoq vaqt davomida ma’lum ovqat turiga tarixiy moslashishi natijasidir. Ta’kidlash joizki, Yerni turli regionlaridagi axolining milliy ovqatlanish turini quyidagi mezonlar belgilaydi: asosiy donli ekin, asosiy energiya manba’i, asosiy oqsil manba’i, vitaminlar va mineral moddalarni asosiy manba’lari. Xozirgi paytda, odamni ma’lum ovqat turiga ko’p asrlar davomida moslashishi natijasida, 20 ta ovqatlanish turi farqlanadi (2.1.-jadval).
Ammo ovqatlanish turlari qat’iy va o’zgarmas hisoblanmaydi. Shakllangan ovqatlanish turlariga tashqi ta’sirlarni ta’sir qilishi jarayoni davom etmoqda. Ovqatlanishni sifatiy va miqdoriy evolyusiyasi kuzatilmoqda. Boshqa kimyoviy tarkibga ega bo’lgan oziq – ovqat mahsulotlari assortimentini kengayishi natijasida ovqatlanishni sifatiy evolyusiyasi ro’y bermoqda. Ovqatlanishning miqdoriy evolyusiyasi iste’mol qilinadigan mahsulotlar miqdoridagi o’zgarishlarni taqozo qiladi. Oziq – ovqat mahsulotlarining strukturasi va uning iste’moli o’zgarishlaridagi barqaror tendensiyalarni o’z vaqtida aniqlanishi aniq region axolisi oziqaviy statusini geografik, klimatik va ijtimoiy shartlarni hisobga olgan holda shakllantirish zarurligini belgilaydi.
Ovqatlanishni klassik nazariyalari
Fan tarixi ovqatlanishning antik, ballanslangan va adekvat nazariyalarini ko’rib chiqadi. Shuningdek, ovqatlanishning bir qator alternativ nazariyalari ham ma’lum.
Ovqatlanishning antik nazariyasi Aristotel va Galen nomlari bilan bog’langan va ularni tiriklik xaqidagi tassavurlarini bir qismi hisoblanadi. Ushbu nazariyaga muvofiq, organizm barcha strukturalarini oziqlanishi qon xisobida sodir bo’ladiki, u ovqat xazm qilish tizimida oziqaviy moddalardan tabiati noma’lum bo’lgan jarayonlar natijasida uzluksiz xosil bo’ladi. Jigarda bu qonning tozalanishi ro’y beradi, shundan so’ng u xamma organlar va to’qimalarni oziqlanishi uchun foydalaniladi. Ushbu nazariya asosida qadimdagilarni ko’plab davolash parxezlari tuzilgan.
Ovqatlanishning ballanslangan nazariyasi bundan 200 yil oldin paydo bo’ldi va diyetologiyada oxirgi vaqtlargacha ustunlik qilib keldi. Ballanslangan ovqatlanish nazariyasini mohiyati quyidagi qoidalarda akslangan edi:
- shunday ovqatlanish ideal hisoblanadiki, unda oziqaviy moddalarni organizmga kelib tushishi uni sarflanishiga mos keladi;
- ovqat fiziologik ahamiyati bo’yicha turlicha bo’lgan bir necha foydali, ballast va zararli yoki toksik komponentlardan iborat bo’ladi. Unda organizmda xosil bo’lmaydigan, ammo uning hayot faoliyati uchun zarur bo’lgan almashtirilmaydigan moddalar ham mavjud bo’ladi;
- odam organizmidagi moddalar almashinuvi aminokislotalar, monosaxaridlar, yog’ kislotalari, vitaminlar va mineral moddalarni konsentrasiyalari darajalari bilan belgilanadiki, bu esa elementli (monomerli) parxezlar yaratish yaratish imkonini beradi;
- ovqatni yo’qotilishi organizmning o’zi tomonidan amalga oshiriladi.
Ammo, ballansli yondoshuv va undan kelib chiqadigan rafinasiyalangan, ballastsiz ovqat g’oyasi sezilarli zararlarga olib keldi. Tadqiqotchilar ateroskleroz, diabet, osteoxondroz, osteoartroz va boshqa sivilizasiya kassaliklarini qayd qila boshlashdi. Yuqori tozalanganlik darajasiga ega bo’lgan rafinasiyalangan mahsulotlarni yaratilishi bir qator oshqozon-ichak trakti kasalliklarini paydo bo’lishi muammolari bilan kechdi. Odam uchun ovqatlanish rejimini kam axamiyatli emasligi ham ma’lum bo’ldi. Bir yoki ikki marotabalik ovqatlanish katta miqdordagi ovqatning xazm qilinishini qiyinligi sababli nafaqat ovqatni qisman yo’qotilishiga, shuningdek moddalar almashinuvini chuqur buzilishlariga ham olib keldi.
Shunday qilib, ballanslangan ovqatlanish nazariyasi qayta baholandi. Ushbu nazariyani inqirozi ovqat xazm qilish fiziologiyasi, oziq-ovqat biokimyosi, mikrobiologiyasi sohasidagi yangi ilmiy tadqiqotlarga turtki berdi. Ovqat xazm qilishning yangi mexanizmlari kashf qilindi. Ovqatni xazm bo’lishi nafaqat ichak bo’shlig’ida, shuningdek, xazm bo’lishning katta qismini bevosita ichak devorlarida, uning xujayra membranalarida kechishi ham ma’lum bo’ldi. Oldin noma’lum bo’lgan ichak gormonal tizimi kashf qilindi. Ichakda doimiy yashaydigan mikroorganizmlarni ahamiyati va ularni odam organizmi bilan munosabatlari to’g’risida yangi ma’lumotlar olindi.
Bularni xammasi yangi nazariya - adekvat ovqatlanish nazariyasini paydo bo’lishiga olib keldi. U ballanslangan ovqatlanish nazariyasining barcha ahamiyatli jihatlarini qamrab oldi, shuningdek yangi qoidalar ham paydo bo’ldi. Ushbu nazariyaga muvofiq, ovqatni zaruriy komponentlari nafaqat foydali moddalar, shuningdek ballast moddalar (oziqaviy tolalar) ham hisoblanishadi. Organizm va uni mikroflorasini o’zaro natijasida xosil qilinadigan odamni ichki ekologiyasi (endoekologiyasi) xaqidagi tassavurlar ta’riflandi.
Normal ovqatlanish, organizm muxitiga nafaqat oshqozon ichak traktidan kelib tushayotgan birgina foydali moddalar oqimi bilan, balkim bir necha oziqaviy va tartibga soluvchi moddalar oqimlari bilan belgilanadi.
Asosiy oziqaviy oqim ovqatning fermentativ parchalanishi jarayonida xosil bo’ladigan aminokislotalar, monosaxaridlar (glyukoza, fruktoza), yog’ kislotalari, vitaminlar, mineral moddalardan iborat. Ushbu asosiy oqimdan tashqari oshqozon-ichak traktidan ichki muxitga yana bir necha turli moddalar oqimlari kelib tushadi (2.2-rasm).
Shunday qilib, ovqatlanish nafaqat ballanslangan, shuningdek adekvat, ya’ni organizmning imkoniyatlariga mos kelishi lozim. Adekvat ovqatlanish nazariyasini ishlab chiqilishida Sankt-Peterburgdagi I.P.Pavlov nomidagi fiziologiya Institutining ovqatlanish fiziologiyasi laboratoriyasi mudiri akad.A.M.Ugolevning xissasi katta bo’ldi.
Adekvat ovqatlanish nazariyasi postulatlarining amaliy amalga oshirilishi oqilona ovqatlanish qonunlari hisoblanadi (2.3-rasm).
Birinchi qonun – ovqat bilan kelib tushayotgan energiya (ovqatning kaloriyaligi) va organizmning energetik xarajatlari o’rtasidagi muvozanatning saqlanishi zarurligidir.
Ikkinchi qonun – organizmga kelib tushayotgan oqsillar, yog’lar, uglevodlar, vitaminlar, mineral moddalar va ballast moddalar o’rtasidagi ballansni saqlash zarurligini ta’kidlaydi.
Ushbu qonunga muvofiq, odam qandaydir oziq-ovqat mahsulotlariga emas, balkim ularda mavjud bo’lgan oziqaviy moddalarni ma’lum nisbatiga extiyoj sezadi. Xozirgi vaqtda sog’lom odamning kunlik rasionidagi oqsillar, yog’lar va uglevodlarni optimal nisbati 1:1,2:4 ga yaqin bo’lishi kerak deb hisoblanadi. Bunday nisbat organizmning energetik va plastik extiyojlarini maksimal qondirish uchun eng qulay hisoblanadi. Oziqaviy rasionning 12 %ni oqsillar, 30-35 % ni yog’lar va 56-58 %ni uglevodlar tashkil etishi lozim.
Medisina fanlari Akademiyasining ovqatlanish Instituti raxbarligida mamlakatdagi bir qator institutlarni ko’p yillik mexnati natijasida, ballanslangan ovqatlanishning asosiy konsepsiyalariga asoslanadigan, “Turli axoli guruxlari uchun oziqaviy moddalar va energiyaga bo’lgan fiziologik extiyojlar me’yorlari” 1982 yilda ishlab chiqildi va 1991 yilda oxiriga yetkazildi. Oziqaviy komponentlarning ularni miqdoriy tavfsifi bilan birgalikdagi ro’yxatini jadvali oqilona ovqatlanish formulasi sifatida ma’lum.
Uchinchi qonun – ovqatlanish rejimiga, ya’ni doimiy va ovqatni kun davomida optimal taqsimlanishiga rioya qilinishi zarurligini nazarda tutadi.
Kunlik rasion kaloriyasining 2/3 qismidan ortig’ini nonushta va tushlik paytida, 1/3dan kam qismini esa kechki ovqat paytida olinishi odam uchun eng foydali rejim ekanligi ko’pgina kuzatishlar bilan tasdiqlangan.
To’rtinchi qonun, ovqatlanishda organizmning yosh extiyojlari va xarakat faoligiga amal qilgan holda ovqatlanish rasionini zaruriy profilaktik yo’naltirilganligini hisobga olish kerakligiga qaratiladi.
Adekvat ovqatlanish nazariyasi asosida turli ovqatlanish konsepsiyalari ishlab chiqilgan.
Differensirlangan ovqatlanish konsepsiyasi oziq-ovqat mahsulotlari tarkibi va odamni biologik konstitusiyasi (genotip) to’g’risidagi eng zamonaviy ma’lumotlarga asoslanadi. Ovqatning organizmga keltiradigan foydasi ovqatning tarkibiy qismi va organizmning uni o’zlashtirish qobiliyatidan bog’liq bo’ladi.
Yo’naltirilgan (maqsadli) ovqatlanish konsepsiyasining tarafdorlari bir turdagi omillar ta’siri ostida evolyusion jarayon natijasida organizmning tartibga soluvchi tizimlarini tavfsiflari yaqinlashib boradi. Shuning uchun har bir oqilona ovqatlanish turi faqat yetarlicha bir jinsli axoli guruxi uchun tavsiya etilishi mumkin.
Individual ovqatlanish konsepsiyasida o’xshash ovqatlanish me’yorlarini faqat unchalik katta bo’lmagan axoli guruxlari uchun tavsiya etish mumkinligi nazarda tutiladi. Xaqiqatdan ham, bir xil yosh va jinsdagi odamlarning, xattoki o’xshash sharoitlarda yashasalar ham, xammasini o’xshash deb hisoblash xato va shuning uchun xar birini individual xususiyatini inobatga olish zarur bo’ladi.
Ovqatlanishni alternativ nazariyalari
Oxirgi o’n yillarda ko’plab yangi ovqatlanish nazariyalari paydo bo’ldiki, ular, chuqur tarixiy ildizlarga ega bo’lgan, an’anaviy tassavurlarga mos kelmaydi. Shubxasiz, xar bir ushbu nazariyalarda maqsadga muvofiqlik mavjud. Ularning asosiylarini ko’rib chiqamiz.
Vegetarianlik eng qadimiy alternativ ovqatlanish nazariyalariga tegishli. Bu, hayvonot mahsulotlari iste’molini inkor etuvchi yoki cheklovchi ovqatlanish nazariyalari tizimining umumiy nomlanishi hisoblanadi. “Vegetarianlik” atamasi lotinchadan “wegetarlus” - o’simlikdan kelib chiqadi. Oziqaviy rasiondan nafaqat go’sht va baliqni, shuningdek sut, tuxum, uvildiriqni ham chiqarib yuborilishini taqozo etuvchi toza yoki qattiq vegetarianlik va sut, tuxum, ya’ni xayvonot mahsulotlarini iste’mol qilinishiga ruxsat beruvchi yumshoq vegetarianlik farqlanadi.
Vegetarianlikni odatiy ovqatlanishga nisbatan ustunligi ateroskleroz bilan kasallanish xavfini kamaytirilishi hisoblanadi. Vegetarianlik parxezida arterial bosim normallashtiriladi, bunda qonning qovushqoqligi pasayadi, ichakning shishli kasalliklari kam qayd qilinadi, safro ajralishi va jigar funksiyasi yaxshilanadi, boshqa ijobiy effektlar kuzatiladi.
Ammo ko’pgina tadqiqotchilar, qattiq vegetarianlikda organizni to’laqonli oqsillar, to’yingan yog’ kislotalari, temir, ba’zi vitaminlar bilan yetarlicha ta’minlanishida qiyinchiliklar yuzaga kelishi mumkinligini taxmin qilishadi, chunki o’simlik mahsulotlarida ko’p hollarda bunday moddalar nisbatan kam bo’ladi. Qattiq vegetarianlik qisqa vaqt davomida yengillashtiruvchi parxez sifatida tavsiya etilishi mumkin.
Nazorat savollari:
Maxsus fan – nutrisiologiya nimani o’rganadi?
Odamni ovqat xazm qilish tizimini tushuntiring.
Qanday ovqatlanish turlari farqlanadi?
Ovqatlanishning qanday alternativ nazariyalari ma’lum?
Ballanslangan ovqatlanish nazariyasini mohiyati qanday qoidalarda akslangan?
Adekvat ovqatlanish nazariyasi mohiyati nimadan iborat?
Qanday oqilona ovqatlanish qonunlari
3-Amaliy mashg’ulot
Oziqaviy xavfsizlik va uni baxolashning asosiy mezonlari
Mashg’ulotning maqsadi:Ovqatlanishni ekologik-ijtimoiy jixatlari.Oziq-ovqat maxsulotlari xavfsizligini ta’minlashning xalqaro tizimi. Oziq-ovqat maxsulotlari xavflari va xavfsizligini baxolash.
Zamonaviy sharoitlarda bizlar “xayot sifati” so’zni ko’p eshitamiz. U jamiyat va aloxida odamni sog’-salomatligini anglatadi. Ushbu tushuncha bir tomondan iqtisodiy farovonlikni, ikkinchi tomondan ijtimoiy ta’minlanganlikni belgilaydi. Iqtisodiy va ijtimoiy komponentlardan tashqari xayot sifatiga aniq bo’lmagan va oson o’lchanmaydigan, ammo real va muxim bo’lgan yana bir jixat-bizni o’rab turgan atrof-muxit sifati ham tegishlidir. Odamni atrof-muxit bilan o’zaro ta’siri shunday murakkabki, barcha omillarni faqat ekologik yondoshuv tushunib yetish imkonini beradi.
Ma’lumki, odamni xayoti uni o’rab turgan tashqi muxit sharoitlari bilan yaqindan bog’langan: odam xavo kislorodisiz 3 daqiqa, suvsiz 3 kun, ovqatsiz esa 30 kundan ortiq yashay olmaydi.
Ovqatni ekologik effekti biologik, madaniy va o’zini tutish mexanizmlari orqali namoyon bo’ladi. Avvalo, ovqat to’qimalar butunligini saqlab turishning muxim fiziologik jarayonlarini belgilaydi: moddalar almashinuvining biokimyoviy mexanizmlarini belgilaydi va o’sish va rivojlanishni muxim determinanti xisoblanadi. Bularni xammasi jamiyat vakili xisoblangan odamga bevosita ta’sir ko’rsatadi. Ovqatni boshqa biologik effektlari unchalik aniq emas, ammo populyasiyalarni madaniy va o’zini tutish ta’sirlarini belgilaydi, bu iqtisodiy tamoyillarga to’liq mos keladi.
Ovqatlanish ekologiyasiga bo’lgan zamonaviy munosabatlar 1992 yil Rimda bo’lib o’tgan xalqaro konferensiya bilan boshlandiki, unda insoniyat uchun to’laqonli ovqatlanish muammolarini yechish yo’llari muxokama qilindi. Konferensiya tashkilotchilari ikkita xalqaro tashkilotlar, ya’ni BMTni oziq-ovqat va qishloq xo’jaligi tashkiloti (FAO) va Butunjaxon sog’liqni saqlash tashkiloti (VOZ) xisoblandi. Konferensiyani zarurati planetani xar bir yashovchisi uchun yetarlicha ovqat ishlab chiqariladigan dunyoda 800 mln. odamni doimiy ravishda och qolayotganligi to’g’risidagi paradoksal ma’lumot bilan asoslandi. Doimiy och qolishning oqibatlari daxshatlidir: kasalliklar, ojizlik, bolalarda aqliy rivojlanishning kechikishi, barvaqt o’lim.
Ayni paytda, keragidan ko’p ovqatlanish, doimiy ko’p ovqatlanish rivojlangan mamlakatlarda o’ziga to’q odamlar o’rtasidagi eng jiddiy kasalliklarni sababchisi hisoblanadi. Bundan tashqari, bu mamlakatlarda yangi oziqaviy odatlar shakllanmoqda va oziqaviy o’zini tutishning buzilishi ham kuzatilmoqda. Ushbu oziqaviy qaramlik shakllari boshqalaridan (narkomaniya, alkogol va tamaki qaramligi) farqli ravishda atrofdagilar uchun xavf tug’dirmaydi, ammo ayni paytda og’ir kasalliklar va xayot davomiyligini pasayishi xavflarini muxim omili hisoblanadi. Oziqaviy qaramlikni 3 ta shakli farqlanadi: emosiogen (xayajonli ta’sirlarda ovqat qabul qilish), eksternal (ortiqcha ovqat qabul qilish) va cheklovchi (vazni kamaytirish maqsadida ovqat qabul qilishni ongli nazorat qilish).
Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi va sifati muammolarini dolzarbligining oxirgi yillarda oshishi, shuningdek, oziq-ovqat xavfsizligini amalga oshirilishi zaruriyati bilan ham belgilanmoqda. 2020 yilda dunyo axolisi sonining 7,6 mlrd.ga yetishi taxmin qilinmoqda.O’sib borayotgan axolining oziq-ovqat maxsulotlariga erishishini ta’minlash va extiyojlarini qondirish uchun dexqonchilik va chorvachilikni intensifikasiyalash, oziq-ovqat mahsulotlariga ishlov berish, qayta ishlash va taqsimlash tizimlari samaradorligini oshirish va yangi texnologiyalarni joriy etish zaruriyati paydo bo’ladi. Ta’kidlash joizki, ba’zi mavjud usullar va texnologiyalar oziq-ovqat maxsulotlarini xavfsizligi va ovqatlanish sifati uchun potensial muammolarni yuzaga keltirishi mumkin va aloxida e’tiborni talab qiladi. Shiddatli urbanizasiya ham ushbu muammo dolzarbligini oshishiga olib kelmoqda. Shaxar xizmatlarini imkoniyatlari chegaraga yetib keldi: ko’pgina mamlakatlarda ichimlik suvi yetishmaydi, oqova suvlarini chiqarib yuborilishi va boshqa zaruriy xizmatlarni ko’rsatilishi yetarlicha ta’minlanmayapti. Bularni xammasi ovqatlanish ekologiyasi to’g’risidagi fanning tadqiqot predmeti sifatida “bizlarni oziq-ovqat maxsulotlarimiz xavfsizmi?”, “oqilona ovqatlanish muammosi odamni yashab qolishi shartidir” kabilarni namoyon bo’lishiga olib keldi.
Bu soxadagi muxim qadam 1994 yilda AQSh kongressi tomonidan bir qator qonunlar (“ovqatlanish soxasidagi ta’lim va ovqatlanish maxsulotlari o’ramlarini informativ axamiyati to’g’risida”, “sog’lom amerikaliklar uchun sog’lom ovqatlar xaqida”) qabul qilinishi sharofati bilan qo’yildi.
Ammo oziq-ovqat texnologiyasi, kimyosi, mikrobiologiyasi va biotexnologiyasini rivojlanishi bilan ko’p sonli yangi oziqaviy qo’shimchalar paydo bo’ldi, shuningdek atrof-muxitni ifloslanish darajasi ham oshdiki, bu ovqatlanish maxsulotlari xavfsizligiga bo’lgan talablarni yanada jiddiylashtiruvchi xalqaro oziqaviy qonunchilikning yaratilishi zaruriyatini yuzaga keltirdi. 1996 yilni yanvarida Yevropa ittifoqi tomonidan 93/43/SEYe direktivasi qabul qilindiki, unda kelgusi avlod uchun genetik xavfsizlikni xisobga olgan xolda oziq-ovqat maxsulotlari xavfsizligini ta’minlash uchun barcha choralarni qabul qilinishi lozimligi ko’rsatilgan edi.
Zamonaviy tibbiyot fanida odamlarni alimentar-qaramlik kasalliklarini ikki sinfga bo’lish qabul qilingan bo’lib birinchi sinfga gen nuqsoni bilan bog’liq bo’lgan irsiy kasalliklar tegishli bo’lsa, ikkinchi sinfga genlarni ekspressiya maxsulotlarining tartibga solinishini buzilishi bilan kasalliklar tegishlidir.
Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi muammosining dolzarbligini belgilovchi kam axamiyatli bo’lmagan omillardan biri oziq-ovqat bilan xalqaro savdo qilishni kengayishi xisoblanadi. Xalqaro savdoni tartibga solish uchun 1995 yildagi Marrakesh kelishuvi asosida Butun dunyo savdo tashkiloti (VTO) tashkil qilingan edi. Oziq-ovqat mahsulotlarini sifati va xavfsizligi nuqtai nazaridan VTOni sanitariya va fitosanitariya choralaridan foydalanish to’g’risidagi kelishuvi (SFS kelishuvi) va savdodagi texnik to’siqlar bo’yicha kelishuvi (TBT kelishuvi) kabi ikkita kelishuvi muxim axamiyat kasb qiladi.
SFS kelishuvi bilan tegishli xalqaro tashkilotlar tomonidan ishlab chiqilgan standartlar, qo’llanma va tavsiyalar talablariga javob beruvchi oziq-ovqat maxsulotlarini sotish nazarda tutiladi. Bunday tashkilotlar FAO/VOZni Codex Alimenterius komissiyasi (oziq-ovqat maxsulotlarini xavfsizligi bo’yicha) va epizotiya bo’yicha Xalqaro byurosi (xayvonlar xavfsizligi bo’yicha) xisoblanadi. O’simliklarni xavfsizligi masalalari o’simliklarni muxofaza qilish to’g’risidagi xalqaro konvensiya bilan tartibga solinadi.
TBT kelishuvi VTO a’zolarini sifatsiz va xavfsizlik mezonlariga javob bermaydigan ovqatlanish maxsulotlarini olib kirish yoki olib chiqishning cheklash bo’yicha faoliyatini belgilaydi.
Xalqaro standartlarni o’rnatish va oziq-ovqat xom ashyosi va ovqatlanish maxsulotlari bilan savdoni yengillatish maqsadida 1961 yili FAO konferensiyasida Codex Alimenterius maxsus komissiyasi tashkil qilingan edi. FAO Birlashgan millatlar tashkilotini mandati bo’yicha faoliyat olib bordi. Mandat bo’yicha ushbu komissiya xalqaro savdoni yengillatish maqsadida sifat standartlarini ishlab chiqishi va shu bilan urushdan keyingi dunyoda och qolayotganlar extiyojlarini qondirishi lozim edi. Oziq-ovqat maxsulotlari xavfsizligining muximligini anglagan xolda FAO Butun dunyo sog’liqni saqlash tashkilotiga ushbu muxim ishda kuchlarni birlashtirish chaqirig’i bilan murojaat qildi.
1962 yili oziq-ovqat maxsulotlari standartlari bo’yicha FAO/VOZni Birlashgan dasturi tashkil qilindiki, uning ijrochi organi Codex Alimenterius komissiyasi hisoblandi.
Codex Alimenterius komissiyasi xukumatlararo organ xisoblanib FAO va VOZni barcha a’zolari uchun ochiq xisoblanadi, unda qaror xukumat tomonidan qabul qilinadi. Ammo standartlarni ishlab chiqishda barcha a’zolarni fikri inobatga olinadi. Xozirgi paytda Codex Alimenterius komissiyasida 153 ta a’zo mavjud.
Oziq-ovqat maxsulotlarini xavfsizligi bo’yicha Codex Alimenterius komissiyasini standartlari sanitariya va fitosanitariya choralaridan foydalanish to’g’risidagi kelishuvida (SFS) maxsus ko’rsatilgan. Codex Alimenterius komissiyasini standartlari, texnik me’yorlari va qoidalari davlat organlariga tavsiyalar xisoblanib xavfsiz, sifatli, aniq markirovka qilingan, gigiyenik sharoitlarda tayyorlangan va o’ralgan oziq-ovqat maxsulotlari bilan savdo olib borish imkonini beradi.
Codex Alimenteriusni u yoki bu standartini yoki tavsiyasini qabul qilish to’g’risidagi qaror ushbu standartning iste’molchilarni ximoya qilish uchun zarurligini va uni oqibatlarini xalqaro savdo uchun bo’lmasligini taxlil qilinganidan so’ng qabul qilinadi. Standartlarni ishlab chiqish to’g’risidagi takliflar o’z qonunchiligida amalga oshirilgan xarakatlari asosida Codex Alimenteriusni a’zo-mamlakatlari tomonidan kiritilishi mumkin.
Standartlarni ishlab chiqishda odamlarni ximoya qilinishini ta’minlash maqsadida xavflarni baxolash talab qilinadi. Odatda bu ishlarni FAO/VOZni oziqaviy qo’shimchalar bo’yicha birlashgan qo’mitasining xolis ekspertlar guruxi amalga oshiradi. Bunday baxolashni milliy darajada amalga oshirilishida oziq-ovqat qo’shimchalarini xavfsizligi yoki agroximikatlar to’g’risidagi ma’lumotlarni ancha qismi oziq-ovqat va kimyo sanoati korxonalari, ilmiy-tadqiqot institutlari yoki OTMlar tomonidan kelib tushadi. Taklif etilayotgan standartni zararsizligi belgilangandan keyin u “Codex Alimenteriusni standartlari va tushuntirish xatlarini ishlab chiqish bo’yicha Komissiya tartibi” ni 8 bosqichini o’tishi mumkin. Tamomila Codex Alimenterius standarti faqat Codex Alimenterius komissiyasini plenar yig’ilishlarida qabul qilinishi mumkin.
Shunday qilib, agar standartlar xukumatlarni milliy va yuridik talablarini qoniqtirsa, SFS va TBT to’g’risidagi kelishuvlar Codex Alimenterius komissiyasi standartlaridan foydalanish uchun xuquqiy doirani shakllantiradi.
Codex Alimenterius komissiyasi 200 dan ortiq aloxida oziq-ovqat maxsulotlari uchun standartlarni, maxsulotlar va oziqaviy qo’shimchalarni markirovkalash soxasida umumiy standartlarni, gigiyena qoidalarini qabul qildi va oziq-ovqat maxsulotlarida mavjud bo’lgan 2800 ta kimyoviy moddalarni aniq chegaraviy konsentrasiyalarini (umum tan olingan agrotexnik va veterinariya usullari asosida) tasdiqladi.
Ovqatlanish maxsulotlarini kafolatlangan xavfsizligini ta’minlash uchun kritik nazorat nuqtalari bo’yicha xavfsizlikni taxlil qilish tizimi (Hazard Analysis and Critical Control Point, HACCP) ishlab chiqildiki, u oziq – ovqat maxsulotlari ishlab chiqarishda xavf mezonlari bo’yicha sifatni nazorat qilish tizimi xisoblanadi. Ushbu tizim dunyo oziq-ovqat industriyasida yetakchi o’rinni egallaydi. HACCP tizimi sifat tizimiga organik ravishda mos tushadi. U 93/43/SEYe kengash direktivasi bilan xavli vaziyatlarni boshqarish uchun tavsiya qilingan.
HACCP tizimi AQShda ishlab chiqilib 1970 yilda kimyo sanoatida tadbiq qilingan edi va sifatni kafolatlash va ishlab chiqarishdagi xavfsizlikni ta’minlashga yo’naltirilgan edi. 1972 yilda bu tizim birinchilardan bo’lib Pitlsbury firmasi tomonidan ovqatlanish maxsulotlarini ishlab chiqarishda foydalanilgan edi.
HACCP konsepsiyasini qishloq xo’jalik maxsulotlarini ishlab chiqarishdan boshlab, so’ngra qayta ishlash, tayyor maxsulot ishlab chiqarish, chakana va ulgurji savdo, iste’mol qilinishi laxzasini qamrab olgan xolda, barcha oziqaviy zanjir bo’yicha oziq-ovqat sanoatini barcha tarmoqlarida qo’llash mumkin.
Kritik nuqtalar bo’yicha xavfsizlikni taxlil qilish tartibi 3.1-rasmda keltirilgan.
Xavflarni baxolashda asosiy komponentlar quyidagilar xisoblanadi:
- xavfli omilni aniqlash (organizm va uni kasallanishi manbaini bog’lash imkonini beradigan epidemiologik va boshqa ma’lumotlar yordamida);
- xavfli omilni tavfsiflash (ovqatda mavjud bo’lgan kasallik tug’diruvchi mikroorganizm chqirgan salbiy effektni og’irlik darajasi va davomiyligini sifatiy va miqdoriy baxolash uchun);
- ta’sirini baxolash (ovqat bilan organizmga kelib tushgan patogen mikroorganizmlar miqdorini baxolash uchun);
- xavfni tavfsifi.
Korxonada bunday tizimni tadbiq etilishi ishlab chiqarish jarayoni naqadar yaxshi nazorat qilinishini aniqlash va o’rnatilgan standartlarga muvofiq uning oziq-ovqat maxsulotlari xavfsizligini ta’minlash bo’yicha darajasini baxolash imkonini berishi lozim.
HACCP tizimi yettita asosiy tamoyillardan iborat:
1. xavfli omillar taxlilini amalga oshirish;
2. nazoratning kritik nuqtalarini aniqlash;
3. ishlab chiqarish jarayonlari va jixozlar uchun chegaraviy me’yorlarni belgilash va qattiq rioya qilish;
4. barcha ishlab chiqarish texnologik liniyasini tizimli monitoringi;
5. ishlab chiqarish jarayonlarini tuzatish bo’yicha choralar ishlab chiqish;
6. texnologik parametrlarni doimiy yozib borish;
7. olingan informasiyani doimiy tekshirish.
HACCP bo’yicha ma’lumotlarni to’ldirish shaklining misoli 3.2.-rasmda keltirilgan.
Rasm 3.1. Xavflarni kritik nuqtalar bo’yicha taxlil qilish sxemasi
HACCP tizimi ikki darajada baxolanishi mumkin:
- mas’ul shaxslar tomonidan bajarish orqali o’z kuchi bilan baxolash (tekshirish);
- davlat nazorat idoralari yoki uchinchi tomon tomonidan bajarish orqali xolis tashqi baxolash (tekshirish).
Davlat va ichki baxolash natijalari korxonada HACCPni 7 ta tamoyili foydalanilganligini, ularni amalga oshirish uchun yetarli zamin yaratilganligini, HACCP rejasi amalga oshirilganligi va xarakatda ekanligini ko’rsatishi lozim.
Rasm 3.2. HACCP bo’yicha ma’lumotlarni to’ldirish shakli blankasining misoli
Odatda baxolash jarayoni uchta bosqichdan iborat bo’ladi:
1. rejalashtirish – baxolashning bosh maqsadi va uning amalga oshirish tartibini belgilash;
2. joylarda baxolashni amalga oshirish – zaruriy axborotni yig’ish;
3. taxlil – natijalarni ko’rib chiqish, me’yoriy talablarga mosligini aniqlash va kamchiliklarni yo’qotish bo’yicha choralar ko’rish.
Maxsulotlarni belgilangan sifat me’yorlarini buzganlik uchun mas’uliyat choralari va jazolash tizimi buzuvchiga nisbatan 3 turdagi sanksiyalarni nazarda tutadi:
- sud tartibida maxsulotlarni konfiskasiya qilish;
- jismoniy va yuridik shaxslarga nisbatan jinoiy ish qo’zg’atish imkoniyati;
- ishni sud organlariga ishlab chiqarishni yoki kompaniyalar tomonidan aloxida maxsulot turlarini realizasiya qilishni to’xtatish taklifi bilan uzatish.
Oziq-ovqat maxsulotlari xavflari va xavfsizligini baxolash
Axoli sog’lig’i xolatini monitoringi bo’yicha ishlarni tegishli moddiy-texnik baza, malakali mutaxassislar va o’rnatilgan informasion oqimlarga ega bo’lgan sanitariya-epidemiologik xizmatlar amalga oshirishi mumkin.
“Monitoring” atamasi 1972 yilda BMTni atrof-muxit bo’yicha Stokgolm konferensiyasini o’tkazilishi oldidan paydo bo’ldi, va moxiyati bo’yicha “ma’lum maqsad bilan bir yoki undan ko’p sifat va xavfsizlik ko’rsatkichlarini takroriy kuzatish tizimi”ni anglatadi. Sog’liq xolatini monitoringi ijtimoiy va gigiyenik monitoringlardan iborat.
Ijtimoiy monitoring tizimi quyidagi ma’lumotlarni taxlil qilish va umumlashtirishni nazarda tutadi:
-O’zbekiston Respublikasi Davlat statistika qo’mitasi tomonidan bajariladigan oziq-ovqatni ballans xisobi natijalarini;
- O’zbekiston Respublikasi Davlat statistika qo’mitasi tomonidan amalga oshiriladigan oila byudjetlarini tekshirish natijalari bo’yicha oilalarda oziq-ovqat maxsulotlarini iste’mol qilinishi to’g’risidagi ma’lumotlarni;
- axoli turli guruxlarining ovqatlanishi va oziqaviy statusini maxsus umum mamlakat va regional epidemiologik tekshirishlarini;
- demografik vaziyat va axolini, jumladan ayollar, bolalar, katta yoshli odamlar va turli kasbiy guruxlar sog’lig’i xolati to’g’risidagi ma’lumotlarni.
Gigiyenik monitoring atrof muxit, oziq-ovqat xom ashyosi va ovqatlanish maxsulotlarini toksik va radioaktiv elementlar ifloslanishi darajasining aniqlashni, shuningdek turli guruxlarni faktik ovqatlanishi xolatini dinamikada o’rganishni nazarda tutadi (3.3-rasm).
O’zbekiston Respublikasi Davlat sanitariya – epidemiologik nazorat muassalari tomonidan amalga oshiriladigan ijtimoiy va gigiyenik monitoring natijalari shundan dalolat beradiki, xozirgi vaqtda O’zbekistonda bolalar va katta yoshli odamlar salomatligi ko’rsatkichlariga sezilarli ta’sir qiluvchi eng muxim ustivor omillarga, birinchidan adekvat bo’lmagan ovqatlanish xarakteri va ikkinchidan, atrof – muxitni ifloslanishi tegishli bo’lmoqda.
Ijtimoiy-gigiyenik monitoring - kelib tushayotgan informasiyani taxlil etish va yaqin va uzoq kelajakda bo’lishi mumkin bo’lgan xolatlarni oldindan aytishning murakkab muassasalararo kuzatuv tizimidir.
Ijtimoiy-gigiyenik monitoring tizimini rivojlanishi axoli salomatligiga atrof-muxit omillarining ta’sir etishi xavfini baxolash metodologiyasidan foydalanishga imkon beradi, bu esa oxir oqibat nafaqat profilaktik ishlar rejalarini shakllantirish, shuningdek salomatlik qiymatini, sog’liqga yetkazilgan zarar qiymatini baxolashga bevosita o’tish imkonini beradi.
Rasm 3.3. Gigiyenik monitoring
Xavf (R) xavflilik va xavf manbai ta’sir darajasining funksiyasi xisoblanadi va quyidagicha ifodalanishi mumkin:
- bo’sag’ali xisoblanmagan effekt uchun;
- bo’sag’ali mexanizm yuzaga keltiradigan effekt uchun.
Ushbu tenglamada D - ta’sir dozasi; Db - bo’sag’ali doza; f - «doza-ta’sirlanish» bog’liqligini tavfsiflovchi funksiya. Doza odatda tana massasi birliklarida ifodalanadi (mg/kg).
Shunday qilib, xavfni aniqlashning ikkita asosiy yondashuvlari mavjud.
Birinchi usul «xavfsizlikni baxolash»ga asoslangan va xavflilik tabiati va «doza-ta’sirlanish» ma’lumotlari bo’sag’a mavjudligiga ishora qilgan xollarda qo’llaniladi. Bunday holda baholash quyidagi sxema bo’yicha amalga oshiriladi:
sezilarli xavfli effekt yo’qligi darajasini baholash; yo’l qo’yiladigan sutkalik iste’molni (YSI) baholash;
ta’sirni (iste’molni) baholash;
xavf tavfsifini aniqlash: agar iste’mol YSIdan past bo’lsa, sezilarli xavf yo’q; agar iste’mol YSIdan katta bo’lsa xavf yakka tartibda baholanadi.
Ikkinchi usul xavfni miqdoriy baholashga asoslangan. Toksiklik bo’sag’asi aniqlanmaganda xavfni baholash quyidagicha amalga oshiriladi:
asosiy tadqiqotlarda «doza-ta’sirlanish» tavfsifini aniqlash;
f ni tavfsiflash va amaliy xavfsiz doza (AXD) yoki aniq xavf dozasini xisoblash uchun matematik modelni qo’llash;
ta’sirni (iste’molni) baholash;
xavf tavfsifini aniqlash: agar iste’mol AXDdan kichik bo’lsa xavf yo’l qo’yiladigan xisoblanadi yoki ushbu ta’sir darajasi bilan bog’liq xisoblanadi.
Oziq ovqat maxsulotlari xavfsizligini baxolash uchun oziq ovqat maxsulotlarini iste’mol qilinishi bilan bog’liq bo’lgan xavflar bir necha guruxlarga birlashtiriladi. Har bir guruxdagi xavfni baxolash og’irligi, uchrash chastotasi va salbiy effektni paydo bo’lishi vaqti kabi uchta asosiy mezonlarni qamraydi.
Xalqaro me’yorlar bo’yicha xavfni baxolash xavfli omillarni identifikasiyalash, ularni tavfsifini aniqlash va yo’ldosh noaniqlik omillarini baxolash asosida amalga oshiriladi.
Nazorat savollari:
Ovqatlanish ekologiyasiga bo’lgan zamonaviy munosabatlar qachon boshlandi?
Nima sababdan oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi va sifati muammolarini dolzarbligi oxirgi yillarda oshmoqda?
Oziq-ovqat bilan xalqaro savdo qilishni tartibga solish uchun qanday tashkilot tashkil qilingan?
Xalqaro standartlarni o’rnatish va oziq-ovqat xom ashyosi va ovqatlanish maxsulotlari bilan savdoni yengillatish maqsadida qachon va qanday maxsus komissiyasi tashkil qilingan?
Ovqatlanish maxsulotlarini kafolatlangan xavfsizligini ta’minlash uchun qanday tizim ishlab chiqilgan?
Kritik nuqtalar bo’yicha xavfsizlikni taxlil qilish qanday tartibda amalga oshiriladi?
HACCP tizimida xavflarni baxolash asosiy komponentlari nimalar xisoblanadi?
HACCP tizimida qanday asosiy tamoyillar mavjud?
HACCP tizimida baxolash jarayoni qanday bosqichlardan iborat? Ijtimoiy monitoring tizimi qanday ma’lumotlarni taxlil qilish va umumlashtirishni nazarda tutadi?
Gigiyenik monitoring nimani o’rganishni nazarda tutadi?
Xavf (R) qanday ifodalanishi mumkin?
Xavfni aniqlashning qanday yondashuvlari mavjud?
4-Amaliy mashg’ulot
O’zbekiston Respublikasida oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlashning xuquqiy asoslari
Mashg’ulotning maqsadi:O’zbekiston Respublikasining “Oziq – ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligi to’g’risida” gi qonuni. O’zbekiston Respublikasi Prezidentining “Mamlakatning oziq-ovqat xavfsizligini yanada ta’minlash chora tadbirlari to’g’risida” gi PF 5303 – sonli farmoni.
2019-2024 yillarda mamlakatda oziq – ovqat xavfsizligini ta’minlash milliy dasturi.
O’zbekiston Respublikasining “Oziq – ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligi to’g’risida” gi qonuni
O’zbekiston respublikasining “oziq-ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligi to’g’risida” 483-i-son qonuni 1997 yil 30 avgust qabul qilingan bo’lib 18 moddadan iborat. Ushbu Qonun aholini sifatli va xavfsiz oziq-ovqat mahsuloti bilan ta’minlashning huquqiy asoslarini belgilab beradi. Ushbu Qonunning talablari atir-upa, pardoz-andoz mollari va tamaki mahsulotlariga ham taalluqlidir.
Ushbu Qonunda quyidagi asosiy tushunchalar qo’llaniladi:
bolalarbop oziq-ovqat mahsulotlari — bolalar organizmining (uch yoshgacha) fiziologik xususiyatlariga javob beradigan maxsus oziq-ovqat mahsulotlari;
sanitariya-epidemiologik xulosa — oziq-ovqat mahsulotining va uni tayyorlash hamda undan foydalanish uchun mo’ljallangan uskunalarning sanitariya qoidalariga, normalariga va gigiyena normativlariga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjat;
ovqatga qo’shiladigan biologik faol qo’shimchalar — oziq-ovqat xom ashyosini qayta ishlash yo’li bilan yoki sun’iy usulda hosil qilingan hamda bevosita ovqat bilan birga iste’mol qilishga yoki oziq-ovqat mahsulotlari tarkibiga qo’shishga mo’ljallangan tabiiy yoxud tabiiyga aynan o’xshaydigan biologik faol moddalarning konsentratlari;
oziq-ovqatlar — oziq-ovqat xom ashyosidan tayyorlangan hamda natural yoki qayta ishlangan holida iste’mol qilinadigan mahsulotlar;
oziq-ovqat mahsuloti — oziq-ovqat xom ashyosi, (shu jumladan etil spirti), oziq-ovqatlar (shu jumladan alkogolli ichimliklar) va ularning tarkibiy qismlari, oziq-ovqat xom ashyosi va oziq-ovqatlarga tegib turadigan moddalar, materiallar, yordamchi va qadoqlash materiallari hamda ulardan tayyorlangan buyumlar birga;
oziq-ovqat mahsuloti muomalasi — oziq-ovqat mahsulotini ishlab chiqarish, tayyorlash, xarid qilish, qayta ishlash, yetkazib berish, saqlash, tashish va realizasiya qilish bilan bog’liq faoliyat;
oziq-ovqat mahsulotini realizasiya qilish — oziq-ovqat mahsulotini ma’lum shartlar bilan sotish, yetkazib berish va topshirishning boshqa shakllari;
oziq-ovqat mahsulotining sifati — oziq-ovqat mahsulotining iste’mol xossalarini belgilab beradigan va uning odamlar hayoti va sog’lig’i uchun xavfsizligini ta’minlaydigan mezonlar majmui;
oziq-ovqat mahsulotining xavfsizligi — oziq-ovqat mahsulotining sanitariya, veterinariya, veterinariya-sanitariya, fitosanitariya qoidalari va normalariga mosligi;
oziq-ovqat xom ashyosi — oziq-ovqatlar ishlab chiqarish uchun foydalaniladigan o’simlik, hayvonot, mikrobiologiya, shuningdek minerallar obyektlari, suv;
oziq-ovqatlarni hamda oziq-ovqat xom ashyosini taqqoslash — oziq-ovqatlar hamda oziq-ovqat xom ashyosi aniq turdagi va nomdagi mahsulotga doir normativ va (yoki) texnikaviy hujjatda belgilab qo’yilgan muhim mezonlarga mos kelishini aniqlash;
oziq-ovqat mahsulotining yaroqlilik muddati (foydalanish muddati) — bu muddat davomida oziq-ovqat mahsulotini saqlash, tashish, realizasiya qilish chog’ida xavfsizlik normalari va qoidalari talablariga rioya etilgan taqdirda u foydalanishga yaroqli bo’lib turadi, bu muddat tamom bo’lganidan keyin esa mahsulot odamlar hayoti va salomatligi uchun xavfli bo’lib qolishi mumkin;
oziq-ovqat mahsulotini qalbakilashtirish — oziq-ovqat xom ashyosining hamda oziq-ovqatlarning xossalari va mezonlarini ataylab o’zgartirish yoki ularni almashtirib qo’yish;
oziq-ovqat qo’shimchalari — oziq-ovqatlarga belgilangan xossalarni baxsh etish va (yoki) ularni saqlab qolish maqsadida ataylab qo’shiladigan tabiiy holdagi yoki sintez qilingan moddalar, birikmalar;
toksikologiya-gigiyena ekspertizasi — oziq-ovqat mahsuloti ustida amalga oshiriladigan bir turkum laboratoriya tadqiqotlari bo’lib, ular mavjud normalar va qoidalar bilan qiyoslashga mo’ljallangan bo’ladi;
qadoqlash materiallari, yordamchi materiallar va ulardan tayyorlangan buyumlar — oziq-ovqat mahsulotini muomala jarayonida tashqi ta’sirlardan himoyalash maqsadida ishlatiladigan vositalar.
energetik ichimliklar — tarkibida 150 mg/l.dan ortiq miqdorda kofein va (yoki) inson organizmiga tonusni o’zgartiruvchi ta’sir ko’rsatish uchun yetarli miqdordagi boshqa komponentlar mavjud bo’lgan ichimliklar.
Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви мазкур қонуннинг 4-моддасида келтирилган. Таъкидланишича, оziq-ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligini ta’minlash sohasidagi davlat boshqaruvi O’zbekiston Respublikasi Sog’liqni saqlash vazirligining Davlat sanitariya-epidemiologiya xizmati, O’zbekiston Respublikasi Davlat veterinariya qo’mitasi, O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi O’simliklar karantini davlat inspeksiyasi, O’zbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi hamda qonun hujjatlari bilan belgilanadigan boshqa organlar tomonidan amalga oshiriladi. Oziq-ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligini ta’minlash sohasidagi davlat boshqaruvi quyidagilarni o’z ichiga oladi: davlat tomonidan normalash; oziq-ovqat mahsulotini hamda uni tayyorlashga mo’ljallangan va foydalanganda oziq-ovqatga tegib turadigan uskunalarni davlat ro’yxatidan o’tkazish; oziq-ovqat mahsulotini sertifikatlash; davlat nazorati va tekshiruvi; oziq-ovqat mahsulotining sifatini va xavfsizligini ta’minlash tadbirlarini rejalashtirish.
Oziq-ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligini ta’minlash sohasida davlat tomonidan normalash (5-modda) oziq-ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligiga, uni ishlab chiqarish, tayyorlash, xarid qilish, qayta ishlash, yetkazib berish, saqlash, tashish va realizasiya qilish shart-sharoitlariga qo’yiladigan talablarni o’z ichiga oladigan sanitariya, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini, fitosanitariya normalarini, qoidalarini va gigiyena normativlarini, davlat standartlarini, texnikaviy shartlarni belgilash yo’li bilan amalga oshiriladi. Oziq-ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligiga doir normalar va qoidalar davlat organlari tomonidan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tasdiqlanadi va ular oziq-ovqat mahsuloti muomalasi sohasida ish olib borayotgan yuridik hamda jismoniy shaxslar uchun majburiydir.
Oziq-ovqat mahsuloti hamda uni tayyorlashga mo’ljallangan va foydalanganda oziq-ovqatga tegib turadigan uskunalar oziq-ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligiga doir normalar va qoidalar talablariga mosligi baholanganidan hamda davlat ro’yxatidan o’tkazilganidan keyin ishlab chiqarilishi, O’zbekiston Respublikasi hududiga olib kirilishi, realizasiya qilinishi va ishlatilishi mumkin.
O’zbekiston Respublikasida ishlab chiqarilayotgan va uning hududiga olib kirilayotgan, O’zbekiston Respublikasi hududida muomalaga ruxsat berilgan oziq-ovqat mahsulotini va uskunalarni davlat ro’yxatidan o’tkazish sanitariya-epidemiologik xulosa berilayotganda davlat sanitariya nazorati organlari tomonidan amalga oshiriladi.
Quyidagilarga yo’l qo’yilmaydi:
oziq-ovqat mahsulotining har xil turlarini bir xil nomda davlat ro’yxatidan o’tkazish;
ayni bir turdagi oziq-ovqat mahsulotini bir xil yoki har xil nomlar bilan qayta-qayta ro’yxatdan o’tkazish;
tarkibida giyohvandlik moddalari bo’lgan oziq-ovqatlarni, ovqatga qo’shiladigan oziq-ovqat qo’shimchalari, yembop qo’shimchalar va biologik faol qo’shimchalarni ro’yxatdan o’tkazish.
Oziq-ovqat mahsuloti, uni ishlab chiqarish, saqlash, tashish va u bilan savdo qilishga mo’ljallangan texnologiyalar, uskunalar, buyumlar va vositalar ularning normalar va qoidalarga mosligini tasdiqlash maqsadida sertifikatlanishi lozim.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.15.00 Маҳсулот сифати хавфсизлиги, белгиланган нормаларга ва савдо қоидаларига риоя этиш устидан назорат;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.18.00.00 Умумий овқатланиш / 09.18.02.00 Умумий овқатланиш соҳасини бошқариш ва назорат қилиш.Истеъмолчи ҳуқуқини ҳимоя қилиш.]
Oziq-ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligi davlat nazorati organlari tomonidan ularning vakolatlari doirasida nazorat qilinadi va tekshiriladi.
Oziq-ovqat mahsulotini ishlab chiqarish, tayyorlash, xarid qilish, qayta ishlash, yetkazib berish, saqlash, tashish va realizasiya qilish bilan shug’ullanuvchi yuridik va jismoniy shaxslar belgilangan normalar va qoidalarga rioya etilishi ustidan ishlab chiqarish nazoratini ta’minlaydilar. Ishlab chiqarish nazoratini amalga oshirish tartibi oziq-ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligiga doir normalar va qoidalarga, normativ hamda texnologiya hujjatlari talablariga muvofiq yuridik va jismoniy shaxslar bajaradigan ishlar va xizmatlarning xususiyatlarini va shart-sharoitlarini hisobga olgan holda belgilanadi hamda tegishli davlat nazorati organlari bilan kelishiladi.
Ishlab chiqarish nazoratini amalga oshiruvchi yuridik va jismoniy shaxslar normalar va qoidalarning talablari buzilganligi aniqlangan taqdirda ishlarni amalga oshirishni va xizmatlar ko’rsatishni aniqlangan kamchiliklar bartaraf etilgunga qadar to’xtatib qo’yishlari shart.
O’zbekiston Respublikasi fuqarolari, fuqarolarning o’zini o’zi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari hamda ommaviy axborot vositalari oziq-ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligini ta’minlashga doir normalar va qoidalar bajarilishi ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirishga haqli.
Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини режалаштириш қонуннинг 9-моддасида келтирилган. Oziq-ovqat mahsuloti ishlab chiqarishni, oziq-ovqat mollari bilan savdo qilishni, umumiy ovqatlanish tizimini rivojlantirishning respublika va mintaqaviy maqsadli dasturlarini ishlab chiqish chog’ida oziq-ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligini ta’minlash tadbirlari nazarda tutilmog’i kerak.
Yuridik va jismoniy shaxslar yangi oziq-ovqat mahsulotini yaratish va ishlab chiqarish yoki uni takomillashtirish chog’ida, shuningdek ishlab chiqarish texnologiyasini ishlab chiqish chog’ida oziq-ovqat mahsulotining xavfsizligini, yaroqlilik muddatini, sifat ko’rsatkichlarini va nazorat qilish usullarini asoslab berishlari shart.
Oziq-ovqat mahsulotining sifat ko’rsatkichlari, uning xavfsizligiga qo’yiladigan talablar majburiy bo’lib, ushbu mahsulotning normativ hujjatlariga kiritiladi.
Sifati va xavfsizligi muayyan vaqt o’tganidan keyin o’zgarishi hamda odamlarning hayoti va salomatligiga xavf tug’dirishi mumkin bo’ladigan oziq-ovqat mahsulotiga yaroqlilik muddati belgilanadi.
Yangi oziq-ovqat mahsulotini ishlab chiqarishga, yangi texnologiya jarayonlarini, uskunalarni joriy etishga ular toksikologiya-gigiyena ekspertizasidan, hayvonlardan olinadigan oziq-ovqat xom ashyosi esa davlat veterinariya xizmati tomonidan o’tkaziladigan veterinariya va veterinariya-sanitariya ekspertizasidan keyin va (yoki) mahsulot belgilangan qoidalar va normalarga mosligi haqida davlat sanitariya nazoratini amalga oshiruvchi organlarning sanitariya-epidemiologik xulosasi, davlat veterinariya xizmatining veterinariya xulosasi olinganidan hamda oziq-ovqat mahsuloti davlat reyestriga kiritilganidan keyin yo’l qo’yiladi.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Озиқ-овқат саноати]
Oziq-ovqat mahsulotini yuridik va jismoniy shaxslar normalar va qoidalar talablariga muvofiq ishlab chiqaradilar.
Oziq-ovqat mahsulotini ishlab chiqarishda belgilangan tartibda ro’yxatdan o’tkazilgan oziq-ovqat xom ashyosidan, oziq-ovqat qo’shimchalardan, qadoqlash va yordamchi materiallardan va ulardan ishlangan buyumlardan, uskunalardan foydalanishga yo’l qo’yiladi.
Tarkibida giyohvandlik moddalari bo’lgan oziq-ovqat qo’shimchalari, yembop qo’shimchalar va biologik faol qo’shimchalarni ishlatish taqiqlanadi.
Ishlab chiqarilayotgan oziq-ovqat mahsulotining sifati belgilangan normalar va qoidalar talablariga mos bo’lishi ushbu Qonun 7-moddasining ikkinchi qismida nazarda tutilgan mahsulotlarning sifati esa sertifikat bilan ham tasdiqlanishi kerak.
Hayvonlardan olinadigan oziq-ovqat xom ashyosini yetishtirish chog’ida veterinariya dori vositalarini va ozuqabop qo’shimchalarni qo’llashga ular belgilangan tartibda davlat ro’yxatidan o’tkazilganidan keyin yo’l qo’yiladi.
O’simliklardan olinadigan oziq-ovqat xom ashyosini yetishtirish chog’ida zaharli kimyoviy moddalar va mineral o’g’itlarni qo’llanishiga ular toksikologiya-gigiyena ekspertizasidan o’tkazilganidan keyin yo’l qo’yiladi.
Oziq-ovqatlar ishlab chiqaruvchi yuridik va jismoniy shaxslar ularni qadoqlangan, o’ralgan (barcha muomala bosqichlarida sifati va oziqlik qimmati saqlanib qolishini ta’minlaydigan) va qonun hujjatlariga muvofiq tamg’alangan holda chiqarishlari shart.
Qadoqlangan va o’ralgan oziq-ovqatlar, ovqatga qo’shiladigan biologik faol qo’shimchalar, oziq-ovqat qo’shimchalari yorliqlarga (suqma varaqalarga) ega bo’lishi, ularda quyidagilar ko’rsatilishi kerak:
oziq-ovqatning nomi;
oziq-ovqatni nimaga mo’ljallanganligi (bolalarga maxsus mo’ljallangan mahsulotlar va parhyez taomlar uchun);
tayyorlovchining nomi;
tovar belgisi (belgiga ega tashkilotlar uchun);
oziq-ovqat tarkibiga kirgan narsalar, shu jumladan oziq-ovqat qo’shimchalarining nomi;
oziqlik qimmati, navi;
saqlash shart-sharoitlari;
tayyorlangan sanasi, yaroqlilik muddati;
tayyorlash usuli (masalliqlar hamda maxsus bolalarbop va parhyez oziq-ovqat mahsulotlari uchun);
og’irligi;
foydalanish usuli (biologik faol qo’shimchalar: oziq-ovqat qo’shimchalari, maxsus bolalarbop va parhyez oziq-ovqat mahsulotlari uchun);
muvofiqlik belgisi (mahsulotini muvofiqlik belgisi bilan tamg’alash huquqini beradigan lisenziyasi bor korxonalar uchun);
normativ yoki texnikaviy hujjatlarning nomerlari.
Oziq-ovqatlarni saqlaydigan va tashiydigan yuridik va jismoniy shaxslar normalar va qoidalarga rioya etishlari, oziq-ovqat sifati saqlanishini va xavfsizligini ta’minlashlari shart.
Majburiy sertifikatlanadigan oziq-ovqat mahsuloti yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan oziq-ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligini tasdiqlaydigan moslik sertifikati yoki muvofiqlik belgisi bo’lgan taqdirda realizasiya qilinadi.
Oziq-ovqat mahsulotini chakana sotish O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan qoidalarga muvofiq amalga oshiriladi.
Oziq-ovqat mahsuloti bilan savdo qilishga mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan shu maqsadlar uchun ajratilgan joylarda yo’l qo’yiladi.
Quyidagi hollarda oziq-ovqat mahsulotini realizasiya qilishga yo’l qo’yilmaydi:
mahsulot sifati belgilangan normalar va qoidalar talablariga muvofiq bo’lmasa, majburiy sertifikatlanadigan mahsulotlar uchun esa moslik sertifikati bo’lmasa;
saqlash va realizasiya qilish uchun tegishli sharoit bo’lmasa;
yaroqlilik muddati tugagan bo’lsa;
mahsulot qalbakilashtirilgan bo’lsa;
mahsulotlarni taqqoslash mumkin bo’lmasa.
Energetik ichimliklarning o’n sakkiz yoshga to’lmagan shaxslarga realizasiya qilinishiga yo’l qo’yilmaydi.
O’zbekiston Respublikasi hududiga olib kirilayotgan oziq-ovqat mahsuloti ushbu Qonunda ko’rsatilgan normalar va qoidalarning talablariga muvofiq bo’lishi shart.
Chetdan olib kirilayotgan oziq-ovqat mahsulotini yetkazib beruvchi uni davlat ro’yxatidan o’tkazish uchun ishlab chiqaruvchining va eksport qiluvchi mamlakat maxsus vakil qilgan organning ushbu mahsulot xavfsiz ekanligini tasdiqlovchi hujjatlarini, tegishli ekspertiza o’tkazish zarur bo’lganida esa oziq-ovqat mahsulotining namunalarini taqdim etadi.
Chetdan olib kirilayotgan oziq-ovqat mahsuloti, texnologiyalar va uskunalar qonun hujjatlariga muvofiq majburiy sertifikatlanishi lozim.
O’zbekiston Respublikasiga olib kirilayotgan oziq-ovqat mahsuloti sifati va xavfsizligining normalar va qoidalariga mosligi davlat nazorati organlari tomonidan bojxona organlari bilan birgalikda belgilangan tartibda aniqlanadi.
Odamlar hayoti va sog’lig’i uchun xavfli bo’lgan oziq-ovqat mahsuloti tegishli davlat nazorati organlarining qaroriga muvofiq qonun hujjatlarida belgilangan tartibda olib qo’yilishi kerak.
Yaroqlilik muddati o’tgan, sifatsizligi belgi berib turgan, taqqoslash va ishlab chiqaruvchisini aniqlash mumkin bo’lmagan, shuningdek sanitariya-gigiyena ekspertizasi, laboratoriya tekshiruvlari va (yoki) veterinariya, veterinariya-sanitariya ekspertizasi va sertifikatlashtirish sinovlari natijalariga ko’ra davlat sanitariya nazorati va (yoki) davlat veterinariya xizmati organlari tomonidan ovqatga ishlatish uchun yaroqsiz deb topilgan oziq-ovqat mahsuloti ishlab chiqarilish va realizasiya qilinishdan olib tashlanadi, u belgilangan maqsadda ishlatilmasligi hamda qayta ishlanishi yoki yo’q qilib tashlanishi kerak.
Oziq-ovqat mahsulotini qayta ishlash yoki yo’q qilib tashlash usullari va shartlari uchun egasi tomonidan tegishli davlat nazorati organlari bilan kelishib olinadi.
Oziq-ovqat mahsulotidan foydalanish (uni qayta ishlash) yoki yo’q qilib tashlash uning egasi tomonidan yoki mahsulot egasi shu ishlarni bajarishni shartnoma bo’yicha topshiradigan tashkilotlar tomonidan komissiya ishtirokida amalga oshiriladi. Komissiya tarkibiga davlat hokimiyati mahalliy organlarining, davlat nazorati organlarining, soliq organlarining va jamoatchilikning vakillari kiradi.
Oziq-ovqat mahsuloti hayvonlarga yem sifatida ishlatilgunicha yoki yo’q qilib tashlagunicha alohida joyda (rezervuarda), alohida hisobda, miqdorini, ishlatish (qayta ishlash) yoki yo’q qilib tashlash usullari va shartlari aniq ko’rsatilgan holda saqlanishi kerak. Bunday mahsulotning but saqlanishi uchun uning egasi javobgar bo’ladi.
Oziq-ovqat mahsulotini ekspertiza qilish, yo’q qilib tashlash usullari va shartlarini belgilash, qayta ishlash, saqlash, tashish va yo’q qilib tashlash bilan bog’liq xarajatlarni uning egasi to’laydi.
Oziq-ovqat mahsulotining egasi davlat sanitariya nazorati va (yoki) davlat veterinariya xizmati organlariga ushbu mahsulotdan foydalanilganligi yoki u yo’q qilib tashlanganligi to’g’risidagi dalolatnomani taqdim etadi.
Oziq-ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligi to’g’risidagi qonun hujjatlarini buzishda aybdor bo’lgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar bo’ladilar.
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining “Mamlakatning oziq-ovqat xavfsizligini yanada ta’minlash chora tadbirlari to’g’risida” gi PF 5303 – sonli farmoni
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining “Mamlakatning oziq-ovqat xavfsizligini yanada ta’minlash chora tadbirlari to’g’risida” gi PF 5303 – sonli farmoni 2018 yil 16 yanvarda qabul qilingan bo’lib ushbu xujjat mamlakatning oziq-ovqat xavfsizligini yanada ta’minlash, bozorni sifatli, xavfsiz va arzon oziq-ovqat mahsulotlari bilan to’ldirish, aholining xarid imkoniyatlarini mustahkamlash, tashqi iqtisodiy faoliyatni liberallashtirish va sog’lom raqobat muhitini rivojlantirish, shuningdek, mazkur sohadagi mavjud tizimli muammolarga barham berishga qaratilgan. Ushbu maqsadda quyidagilarni amalga oshirilishi nazarda tutilgan:
1. 2018 yil 1 fevraldan boshlab O’zbekiston Respublikasiga oziq-ovqat tovarlarini import qilish bo’yicha ayrim xo’jalik yurituvchi subyektlarga taqdim qilingan individual bojxona, soliq va boshqa imtiyozlar, shuningdek, boshqa preferensiyalar bekor qilish.
O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan respublikaga oziq-ovqat tovarlarini olib kirish bo’yicha ayrim xo’jalik yurituvchi subyektlarga individual bojxona, soliq va boshqa imtiyozlar, shuningdek, boshqa preferensiyalar taqdim etishni nazarda tutuvchi qarorlarning qabul qilinishini taqiqlash.
Ushbu band talablari buzilgan hollarda aybdor shaxslar qonunchilikda belgilangan jinoiy javobgarlikkacha bo’lgan javobgarlikka tortish.
2. O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Tashqi savdo vazirligi, Investisiyalar bo’yicha davlat qo’mitasi, «O’zstandart» agentligi, Davlat bojxona qo’mitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikasiyalarini rivojlantirish vazirligi, Qoraqalpog’iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi, «O’zbekoziqovqatxolding» XK, O’zbekiston Respublika tovar-xom ashyo birjasi, Respublika universal agrosanoat birjasi, Savdo-sanoat palatasi hamda boshqa tashkilotlar bilan birgalikda bir oy muddatda:
2018 yilga oziq-ovqat mahsulotlarini tashuvchilarni izlab topish va jalb qilish, ular uchun bozorga kirishda teng sharoitlar yaratish, ularga shartnomalar tuzish, kiritilgan mahsulotlarni tashish va saqlashda ko’maklashish bo’yicha kompleks chora-tadbirlar, shuningdek, aholining sifatli, arzon oziq-ovqat tovarlariga bo’lgan talabini to’liq qanoatlantirishga qaratilgan boshqa chora-tadbirlarni ishlab chiqishni;
respublikaning barcha hududlarida davlat-xususiy sheriklik shartlarida ixtisoslashtirilgan omborxona imoratlari, omborlar, muzlatish kameralari, oziq-ovqat tovarlarini qayta ishlash va qadoqlash bo’yicha zamonaviy yuqori texnologik, energiya samarador uskunalarni tashkil etishni ta’minlash.
3. 2018 yil 1 fevraldan boshlab quyidagilar belgilab qo’yilgan:
iste’mol tovarlarini respublika tovar-xom ashyo birjalarida sotish (sotib olish)ga taqiq bekor qilinadi;
iste’mol tovarlarini tovar-xom ashyo birjalarining ochiq elektron savdolarida sotish (sotib olish) uchun ulgurji savdoni amalga oshirishga lisenziya mavjudligi talab etilmaydi;
ulgurji savdoga lisenziya olishda eng kam ish haqining 3500 baravaridan kam bo’lmagan miqdorda, shundan pul mablag’lari eng kam ish haqining 1200 baravaridan kam bo’lmagan miqdorda shakllantirilgan ustav fondi mavjudligi haqidagi talab bekor qilinadi;
ijtimoiy ahamiyatga ega oziq-ovqat mahsulotlari turlarini Ichki iste’mol bozorida narx-navoni barqarorlashtirishga ko’maklashish jamg’armasi (keyingi o’rinlarda Jamg’arma deb yuritiladi) mablag’lari hisobidan import qilish istisno hollarda va faqat tovar-xom ashyo birjalari, jumladan xorijiy birjalarning ochiq elektron savdolari tizimi orqali amalga oshiriladi;
oziq-ovqat mahsulotlarining rejalashtirilayotgan xaridi, Jamg’arma mablag’lari tushumi va xarajatlari to’g’risidagi batafsil axborot har oy O’zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida e’lon qilib boriladi;
birja brokerlari tijorat banklariga mijoz — norezident nomidan tovar-xom ashyo birjasining ochiq elektron savdolarida mahsulotlarni sotishdan olingan mablag’lar hisobidan xorijiy valyutani sotib olish (sotish)ga talabnoma berish, norezident — yuridik shaxslar esa O’zbekiston Respublikasi tijorat banklarida hisob raqamlari ochish va tovar-xom ashyo birjasining ochiq elektron savdolarida mahsulotlarni sotishdan olingan mablag’lar hisobidan xorijiy valyutani sotib olish (sotish)ni amalga oshirish huquqiga ega bo’ladi.
4. O’zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi, O’zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi, Xususiylashtirilgan korxonalarga ko’maklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qo’mitasi Bosh prokuratura, Adliya vazirligi va boshqa manfaatdor idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda:
Jamg’arma mablag’lari hisobidan ijtimoiy ahamiyatga ega oziq-ovqat mahsulotlarini sotib olish tartibini chayqovchilik va boshqa suiiste’molchilik hollariga imkon bermaydigan choralarni nazarda tutgan holda belgilash to’g’risidagi hukumat qarori loyihasi;
bozorni sifatli, xavfsiz va arzon oziq-ovqat mahsulotlari bilan to’ldirish, agrar kompleksni rivojlantirish, ijtimoiy va davlat-xususiy sheriklikning ta’sirchan mexanizmlarini joriy etish, oziq-ovqat bozori barqarorligiga tahdidlarni o’z vaqtida bartaraf etish, oziq-ovqat tovarlari importini qulay bojxona-tarif tartibga solish bo’yicha choralarni belgilovchi «Oziq-ovqat xavfsizligi to’g’risida»gi qonun loyihasining ishlab chiqilishi va Vazirlar Mahkamasiga kiritilishini ta’minlash.
5. Axborot texnologiyalari va kommunikasiyalarini rivojlantirish vazirligi, Davlat axborot tizimlarini yaratish va qo’llab-quvvatlash bo’yicha yagona integrator O’zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi va boshqa manfaatdor idoralar bilan birgalikda 2018 yil 1 martga qadar muddatda tovar-xom ashyo birjalari tomonidan foydalanilayotgan axborot tizimlari va dasturiy mahsulotlarni axborotdan erkin foydalanish va uning ochiqligi, jumladan ma’lumotlarni chet tillarda (rus, ingliz tillari) joylashtirish, amalga oshirilayotgan operasiyalarning shaffofligini, shuningdek, o’tkaziladigan elektron savdolarga aralashish va ularning natijalarini buzib ko’rsatish imkoniyatini istisno etishni nazarda tutgan holda tubdan takomillashtirishni ta’minlash.
6. O’zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi tomonidan:
O’zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi va Tashqi savdo vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda oziq-ovqat tovarlariga bojxona to’lovlari stavkalari, bojxona tartib-taomillari va respublika bojxona chegarasi orqali tovarlarni tashish tizimining tanqidiy o’rganilishini hamda bojxona to’lovlari stavkalarini optimallashtirish, ortiqcha to’siq va g’ovlarni bartaraf etish, jumladan tartib-taomillarni «yagona darcha» tamoyili asosida rasmiylashtirishga o’tish orqali tovarlarning bojxona rasmiylashtiruvi tartib-taomillarini maksimal soddalashtirish va eksport-import operasiyalarini amalga oshirish xarajatlarini qisqartirish bo’yicha takliflar ishlab chiqilishini ta’minlash;
O’zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va Davlat soliq qo’mitasi bilan birgalikda ikki oy muddatda chakana savdo va xizmatlar ko’rsatishni tartibga soluvchi qonunchilikni ortiqcha to’siq va g’ovlar, davlat tomonidan tartibga solishning asossiz choralarini bartaraf etish nuqtai nazaridan tanqidiy tahlil qilsin, shuningdek, natijalari bo’yicha mazkur sohani tubdan takomillashtirish bo’yicha takliflar kiritish;
oziq-ovqat tovarlari narxini pasaytirish va barqarorlashtirish, tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishdagi sansalorlik va byurokratiyani bartaraf etish, shuningdek, respublikada ishchanlik muhitini yaxshilash bo’yicha asoslantirilgan takliflar kiritish maqsadida tadbirkorlik subyektlari, jumladan ahamiyatga molik oziq-ovqat tovarlarini eksport va import qiluvchilar, chet ellik investorlar va xorijiy hamkorlar bilan doimiy asosda muntazam ochiq va to’g’ridan-to’g’ri muloqotlarni tashkil etish.
7. O’zbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikasiyalarini rivojlantirish vazirligi Davlat bojxona qo’mitasi, Davlat soliq qo’mitasi va boshqa manfaatdor idoralar bilan birgalikda ikki hafta muddatda Bosh prokuratura huzuridagi Soliq, valyutaga oid jinoyatlarga va jinoiy daromadlarni legallashtirishga qarshi kurashish departamentiga Davlat bojxona qo’mitasi, Davlat soliq qo’mitasi va boshqa idoralarning axborot ma’lumotlar bazalaridan masofadan turib foydalanish imkoniyatini yaratish.
8. O’zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo’mitasi va uning hududiy tuzilmalari rahbarlari bojxona tartib-taomillarini amalga oshirishda sun’iy to’siqlar yaratish, sansalorlik va suiiste’molchilik holatlariga yo’l qo’yganlik uchun shaxsiy javobgarligi haqida qat’iy ogohlantirish.
9. 2020 yil 1 yanvarga qadar muddatga bojxona to’lovlari to’lashdan ozod qilinadigan (bojxona rasmiylashtiruvi uchun yig’imlar bundan mustasno) oziq-ovqat mahsulotlari va xom ashyolarning ayrim turlari ro’yxatini ilovaga muvofiq tasdiqlsh.
10. O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2002 yil 19 iyuldagi «Respublikaga iste’mol tovarlari noqonuniy olib kelinishi va sotilishining oldini olish chora-tadbirlari to’g’risida»gi 257-son qarorining 2-bandi o’z kuchini yo’qotgan deb hisoblash.
11. O’zbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga ko’maklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qo’mitasi, Adliya vazirligi Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, Davlat bojxona qo’mitasi va boshqa manfaatdor idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda qonun hujjatlariga mazkur Farmondan kelib chiqadigan o’zgartish va qo’shimchalar to’g’risida takliflar kiritish.
2019-2024 yillarda mamlakatda oziq – ovqat xavfsizligini ta’minlash milliy dasturi.2019-2024 yillarda mamlakatda oziq – ovqat xavfsizligini ta’minlash milliy dasturi Vazirlar Mahkamasining qarori asosida tasdiqlangan. Ta’kidlash joizki, mamlakatimizda oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlash jamiyatning ijtimoiy-iqtisodiy xolatini barqaror rivojlantirish, fuqarolarning sogligi va xayotini yaxshilash, milliy xavfsizligi va mamlakat mustaqqiligini barqaror saqlashning asosiy yunalishlaridan biriga aylandi.
Mazkur yunalishda Respublikamizda aholini sifatli oziq-ovqat mahsulotlari bilan barqaror ta’minlash, qishloq xo’jaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarni qo’llab-quvvatlash buyicha strategik jihatdan maqsadli hamda izchil chora-tadbirlar hamda izchil chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, mamlakatda oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlash sohasida qator muammolar saqlanib qolmoqda. Jumladan:
birinchidan, ax,olini oziq-ovqat max,sulotlari bilan ta’minlash bugunga qadar turli darajada tasdiqlangan agrar sohani rivojlantirish dasturlari doirasida amalga oshirilib, yagona davlat dasturi ishlab chiqilmagan;
ikkinchidan, oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlashga aloqador vazirlik, idora vatashkilotlarning bu boradagi faoliyatini muvofiqlashtirish mexanizmi va o’zaro yaxlit tizimda ishlash tartibi tuliq shakllantirilmagan;
uchinchidan, ax,olini oziq-ovqat max,sulotlari bilan ta’minlanganlik darajasini aniqlash, mamlakatning oziq-ovqat xavfsizligini bax,olash indekslari mavjud emas.
Mazkur xujjatga muvofiq aholining faol va soglom hayoti uchun zarur bulgan yetarli miqdordagi xavfsiz oziq-ovqat max,sulotlari uchun jismoniy va iqtisodiy imkoniyatga ega bo’lishi, max,sulotlarni sifatini yaxshilash, narxlar barqarorligini ta’minlash, tugri va soglom ovqatlanishni targib qilish orqali ax,oli salomatligini ta’minlash maqsadida, shuningdek, 2017-2021 yillarda Uzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yunalishi buyicha Harakatlar strategiyasiga muvofiq:
1. Quyidagilar oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlashning asosiy yunalishlari etib belgilandi:
oziq-ovqat xavfsizligi sox,asida meyoriy-h,uquqiy bazani takomillashtirish;
qishloq xujaligiga muljallangan yerlar va suv resurslaridan oqilona foydalanish;
asosiy turdagi qishloq xujalik va oziq- ovqat max,sulotlari, xom-ashyoni ichki ishlab chiqarishni barqaror rivojlantirish;
chorvachilik, parrandachilik, baliqchilik sox,asini barqaror rivojlantirish, max,sulot ishlab chiqarish xajmlarini kupaytirish, ozuqa bazasini mustax,kamlash;
qishloq xujaligi va oziq-ovqat mahsulotlari ishlab chiqarish infratuzilmasini yaxshilash;
oziq - ovqat max,sulotlari xavfsizligini ta’minlash;
ax,olini barcha qatlamlarini oziq-ovqat max,sulotlari bilan ta’minlanishi uchun iqtisodiy imkoniyatlarini oshirish;
oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlashni davlat tomonidan tartibga solish va nazorat qilish.
2. 2019-2024 yillarda mamlakatda oziq- ovqat xavfsizligini ta’minlash milliy dasturi ilovaga muvofiq tasdiqlandi.
2019-2024 yillarda mamlakatda oziq- ovqat xavfsizligini ta’minlash milliy dasturining (keyingi o’rinlardaMilliy dastur deb ataladi) maqsadi har bir insonning faol va soglom xayot uchun zarur bulgan yetarli miqdordagi xavfsiz oziq-ovqat max,sulotlari uchun jismoniy va iqtisodiy imkoniyatga ega bulishi, max,sulotlarni sifatini yaxshilash, narxlar barqarorligini ta’minlash, narxlar barqarorligini ta’minlash, importga bogliqlikni kamaytirish, tugri va soglom ovqatlanishni targib qilish orqali ax,olining salomatligini ta’minlashdan iborat.
Oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlashning asosiy yunalishlaridan kelib chiqib, quyidagi vazifalar bajariladi:
a) oziq-ovqat xavfsizligi soxasida iormativ-xuquqiy bazani takomillashtirish soxasida:
oziq-ovqat xavfsizligi sox,asini kompleks xuquqiy tartibga solish;
organik max,sulot ishlab chiqarishning xuquqiy asoslarini mustax,kamlash;
gen injeneriyasi sox,asini davlat tomonidan tartibga solishning x,uquqiy asoslarini yaratish;
suv resurslaridan samarali foydalanish tizimini takomillashtirish, bu sox,adagi qonun x,ujjatlarini kodifikasiyalashtirish;
ax,olining fiziologik talabini va yangilangan meyoriy talablarni inobatga olib "iste’mol savatchasi"ning x,uquqiy asoslarini belgilash;
Uzbekistan Respublikasining "Yaylovlardan foydanish tugrisida"gi K,onuni loyix,asini ishlab chiqib, belgilangan tartibda kiritish;
v) chorvachilik, parrandachilik, baliqchilik soxasini barqaror rivojlantirish, maxsulot ishlab chisarish xajmlarini ko’paytirish, ozuqa bazasini mustaxkamlash soxasida:
chorva ozuqa bazasini mustaxkamlash, chorva mollarini tuyimli, to’la qimmatli ozuqalar bilan ta’minlashni kuchaytirish, zamonaviy ozuqa ishlab chiqarish korxonalarini tashkil etish;
qishloq xujaligi ekinlari strukturasida ozuqa ekinlari maydonlarini kupaytirish va yangi serxosil ozuqa ekinlari yetishtirishni tashkil etish;
chorva mollarining zotini yaxshilash, naslchilik ishlarini kuchaytirish, ax,oli tasarrufidagi chorva mollarini zooveterinariya xizmatlari bilan maksimal qamrab olish;
chorvachilik max,sulotlari ishlab chiqaruvchilarni davlat tomonidan qullab- quvvatlash maqsadida subsidiyalar berishni tashkil etish, subsidiyalar berishda Uzbekistan Respublikasi Qishloq xujaligi vazirligining vakolatlarini kengaytirish;
parrandachilik, asalarichilik, quyonchilik va boshqa yunalishlarni rivojlantirish choralarini ko’rish;
ax,oli tomorqasidagi chorva mollari uchun ozuqa yetishtirishgayer ajratish mexanizmini shakllantirish;
chorva ozuqa bazasini mustax,kamlash uchun yuqori sifatli ozuqa qushimchalari va veterinariya uchun dori vositalari ishlab chiqarishga doyr yangi texnologiyalarni amaliyotga joriy qilish;
uzluksiz suv ta’minlash imkoniyati bulgan sun’iy suv xavza maydonlari mavjud bulgan baliqchilik xujaliklarini bosqichma-bosqich intensiv usulda baliq yetishtirishga ixtisoslashtirish;
Astraxan davlat texnika unverstetining baliqchilik buyicha Uzbekistondagi filiyalini tashkil etish.
baliq maxsulotlarni yetishtirish, x,ajmini oshirish va ax,olini baliq max,sulotlariga bulgan talabini qoplash uchun yopiq aylanma tizimi, mavjud tabiiy kullarda qafasda va kichik intensiv suv x,avzalarda baliq yetishtirishni bosqichma-bosqich kengaytirish;
yuqori maxsuldor baliqlar va boshqa baliqlar yetishtirish texnologiyalarini kiritish va bu yunalishlarda baliq yetishtirish xajmini bosqichma-bosqich oshirish;
baliq yetishtirish va ovlash, baliq yetishtirish inshootlari va qurilmalarini barpo etish, baliqchilik xujaliklariga omixta yem va mineral ugit (ammofos) yetkazib berish, reproduktor xovuzlarni tashkil etish, baliq chavoqlari yetishtirish, baliq maxsulotlarini qayta ishlash va saqlash quvvatlarini ishga tushirish prognoz parametrlari va loyix,alarni moliyalashtirib borilishini nazoratga olib doimiy soxa monitoringini urnatish;
ilmiy-tadqiqot institutlari tomonidan foydalanishdan chiqib ketgan, shur, lalmi yerlarni o’zlashtirish yaylovlarni madaniylashtirish uchun xududlarni tuproq-iqlim sharoitidan kelib chiqib qishloq xujaligi ekinlari va ozuqa ekinlari x,amda chul-yaylov ozuqa ekinlari birlamchi urugchiligini rivojlantirish, ularga yer maydonlari ajratish va moddiy- texnika ta’minotini yaxshilash tadbirlarini aniq belgilash;
g) oziq-ovqat maxsulotlari xavfsizligini ta’minlash sox,asida:
qishloq xujaligi va oziq-ovqat maxsulotlarini ishlab chiqarishda belgilangan texnik jixatdan taribga solish soxasidagi me’yoriy xujjatlari talablariga rioya qilishni ta’minlash;
mahalliy standartlarni xalqaro standartlarga uygunlashtirish, qishloq xujalik max,sulotlarini yetishtirishda S1oa1 S.A.R, "Na11a1"va organik standartlar talablari asosida sertifikasiyalash tizimini shakllantirish;
qishloq xujaligi maxsulotlarini qayta ishlash jarayonida "NASSR" tamoyillari asosida 150 22000 standartlarini joriy qilish;
qishloq xujaligi va oziq-ovqat maxsulotlari xavfsizligiga doir texnik reglamentlar ishlab chiqish;
oziq-ovqat max,sulotlari xavfsizlik kursatkichlari belgilangan sanitariya xamda veterinariya meyor va qoidalarini xalqaro kodeks alimentarius me’yor va qoidalariga ilmiy asoslangan xolda uygunlashtirish yoki Markaziy Osiyoning iqlim sharoitidan kelib chiqib max,alliy xavfsizlik kursatkichlari buyicha meyor va qoidalarni istisno tariqasida kodeks alimentarius komissiyasi tomonidan tan olinishiga erishish;
oziq-ovqat max,sulotlari xavfsizlik kursatkichlarini ta’minlash maqsadida ilm-fanning sunggi yutuqlari asosida ishlab chiqilgan aniqlash metodikalari va sinov va o’lchov vositalari bilan ta’minlangan laboratoriyalarni tashkil etish, ushbu laboratoriyalarni xalqaro tan olingan tashkilotlar tomonidan akkreditasiyalashni ta’minlash;
oziq-ovqat max,sulotlari xavfsizligini ta’minlashni davlat tomonidan tartibga solish va nazorat qilish sox,asida tuman (shax,ar) dex,qon bozorlarida yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan sotilayotgan oziq-ovqat va qishloq xujaligi max,sulotlari sanitariya va gigiyena qoidalariga rioya etilishi ustidan davlat sanitariya epidemiologiya nazorati markazi va veterinariya xizmatlari rolini kuchaytirish x,amda nazorat qilishni takomillashtirish;
gen mux,andisligi yordamida ishlab chikatshlgan maxsulotlayuni majbuyuiychiqarilgan max,sulotlarni majburiy tamgalashni (markirovka) joriy etish;
gen mux,andisligi yuli bilan olingan oziq-ovqat max,sulotlarini ishlab chiqarish va sotish jarayonini nazorat qilish tizimini joriy etish;
hududlarni gen mux,andisligi asosida ishlab chiqarilgan max,sulotlarni aniqlash imkonini beruvchi zamonaviy laboratoriyalar bilan ta’minlash;
gen mux,andisligi asosida tayyorlangan uch yoshgacha bulgan bolalar ozuqasini ishlab chiqarish, import qilish va sotishni taqiqlash;
gen mux,andisligi asosida ishlab chiqarilgan uruglik va ekin materiallarini import qilish va qishloq xujaligida foydalanishni taqiqlash;
Milliy dasturga muvofiq oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlash xolatining indikatorlari quyidagi yunalishlar buyicha aniqlanadi:
a) miqdoriy ko’rsatkichlar:
minimal iste’mol savatchasi;
viloyatlar buyicha axoli o’rtacha kunlik rasionlarining quvvatlilik darajasi;
urtacha oylik ish x,aqi;
aholining jon boshiga umumiy daromadlari;
umr kurish davomiyligi;
ta’lim darajasi;
asosiy oziq-ovqat max,sulotlarining ax,oli jon boshiga iste’moli;
b) sifat ko’rsatkichlar:
uy-joy bilan ta’minlanganlik darajasi;
ish bilan bandlik va ishsizliq
moliyaviy ta’minlanganliq
ta’limning ochiqligi;
sogliqni saqlash yunalishidagi
xizmatlardan erkin foydalanish;
jamiyatda tinchlik va xavfsizliq
soglom ekologik vaziyat.
Milliy dasturda shuningdek, oziq-ovqat ta’minotining uzuluksiz, barqaror narxlarda bulishiga doir manzilli, tezkor choralar ko’rish maqsadida axolining asosiy turdagi oziq-ovqat maxsulotlari bilan ta’minlanishi xolati yuzasidan monitoring amalga oshirilishi ham nazarda tutilgan.
Monitoring har chorak yakuni buyicha quyidagi asosiy yunalishlarda amalga oshiriladi:
talab etiladigan me’yorlarda oziq- ovqatning yetarliligi;
oziq-ovqatning muvozanatliligi;
iqtisodiy jix,atdan aholining xarid imkoniyati;
oziq-ovqat max,sulotlarining xavfsizligi;
oziq-ovqat max,sulotlarini ishlab chiqarish va iste’mol qilish ko’rsatkichlari;
oziq-ovqat max,sulotlariga kutilayotgan taqchillikning prognozlashtirilayotgan xajmlari.
Mazkur Milliy dasturni amalga oshirish orqali quyidagilarga erishiladi:
ax,oli zarur mivdor va sifatda asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlari bilan barqaror narxlarda ta’minlanadi;
qishloq xujaligida foydalaniladigan ekin maydonlarining meliorativ x,olati yaxshilanadi;
266 ming gektar ishlab chiqarishdan chiqib ketgan yerlar bosqichma-bosqich foydalanishga qaytariladi;
qishloq xujalik va oziq-ovqat mahsulotlari ishlab chiqarish xajmlari 30-40 foizga ortadi, shu jumladan chorvachilik mahsulotlari ishlab chiqarish 20 foizga, baliq yetishtirish va ovlash 2018 yilga nisbatan 2024 yilda 509 foizga, qishloq xujalik mahsulotlarini qayta ishlash xajmlari 15-20 foizga kupayadi;
oziq-ovqat maxsulotlari xavfsizligiga tegishli xalqaro standartlarni keng joriy qilish natijasida mahsulotlar sifati yanada yaxshilanadi;
aholi o’rtasida to’gri va soglom ovqatlanish borasidagi targibot-tashviqot ishlari aholining soglom ovqatlanishini ta’minlashga xizmat qiladi.
5-Amaliy mashg‘ulot
Oziq-ovqat maxsulotlarini sertifikatlash
Mashg‘ulotning maqsadi: Oziq-ovqat maxsulotlarini sertifikatlash.Oziq-ovqat maxsulotlarini ekologik sertifikatlash.
Oziq-ovqat maxsulotlarini sertifikatlash. Zamonaviy xalqaro bozorni mahsulot, ishlar va xizmatlarni sertifikatlashtirishsiz tassavur qilish mumkin emas. Sertifikatlashtirish mahsulot yoki xizmatlarni muayyan standart yoki texnik shartlarga mos kelishini tasdiqlash maqsadida o’tkaziladigan faoliyatni aks ettiradi.
«Sertifikatlashtirish» iborasi lotincha so‘zdan olingan bo‘lib, «to‘g‘ri qilingan» degan ma’noni bildiradi. Mahsulot, xizmat yoki jarayonning to‘g‘ri qilinganligi yoki bajarilganligi, ularning me’yoriy hujjatlarda belgilangan talablarga mos kelishini ishlab chiqaruvchi va iste’molchilarga tobe bo‘lmagan uchinchi tomon yordamida tekshirish orqali aniqlanadi. Shuning uchun ham me’yoriy hujjatlar talablariga to‘liq mos keladigan mahsulot, xizmat yoki jarayon sertifikatlashtirishdan bemalol o‘tadi. Amalda mahsulotdan tashqari, shu mahsulotni ishlab chiqarayotgan korxonaning sifat tizimlari ham sertifikatlashtirishdan o‘tkaziladi. Sertifikatlashtirishdan asosiy maqsad – mahsulot ishlab chiqarayotgan korxonaning me’yoriy hujjatlar talablari yoki iste’molchilar bilan tuzilgan shartnomalarda ko’rsatilgan talablarga mos keladigan mahsulot ishlab chiqarish imkoniyatiga ishonch hosil qilishdan iboratdir. Shyning uchun ham korxonalarning mahsulotlari va sifat tizimlarining sertifikatlashtirishdan o‘tkazilishi milliy mahsulotimizni, jumladan oziq-ovqat maxsulotlarini jahon bozorida raqobatbardoshligini ta’minlashda muhim ahamiyatga ega bo‘ladi.
O‘zbekiston Respublikasining 1993 yil 28 dekabrdagi “Mahsulotlar va xizmatlarni sertifikatlashtirish to‘g‘risida” gi qonuni va O‘zRST 5.0:1998 (O‘zbekiston sertifikatlashtirish milliy tizimi. Asosiy qoidalar)da mahsulot, xizmat, jarayon yoki boshqa obyektlarni sertifikatlashtirish bo’yicha huquqiy, iqtisodiy va tashkiliy asoslari hamda sertifikatlashtirishda qatnashuvchi tomonlarning huquqlari, vazifalari va javobgarliklari belgilab berilgan.
Sertifikatlashtirish milliy tizimi – sertifikatlashtirish bo‘yicha o‘zining boshqaruv va ijro idoralari (organlari) hamda tartib-qoidalariga ega bo‘lgan va davlat miqyosida amal qiladigan tizim hisoblanadi. Respublikamizda sertifikatlashtirish milliy tizimi to‘liq, shakllangan va u amalda. Uning qoida va tartiblari ISO/MEK va ISO xalqaro standartlari, EN 45000 Yevropa standartlari, sertifikatlashtirish bilan shug’ullanuvchi boshqa xalqaro me’yorlar hamda qoidalarga muvofiq tuzilgan. Bunday choralar, o‘z navbatida sertifikatlashtirish idoralari tomonidan berilgan muvofiqlik sertifikatlari va belgilarini chet mamlakatlarda ham tan olinishini ta’minlaydi.
O’zbekiston Respublikasining sertifikatlashtirish milliy tizimi qoidalari va «Mahsulotlar va xizmatlarni sertifikalashtirish to‘g‘risida»gi qonuni birgina respublikamizda ishlab chiqarilayotgan mahsulotlargagina emas, balki chetdan keltirilgan mahsulotlar uchun ham taalluqlidir.
Sertifikatlash milliy tizimining asosiy maqsadi sertifikatlashtirish sohasidagi asosiy atama va tushunchalarning mazmuni, respublikada sertifikatlashtirish jarayonlarini o‘tkazish tartib va qoidalarini belgilash hisoblanadi. Sertifikatlashtirishning asosiy maqsadi esa, inson hayoti va sog‘ligi va atrof-muhitni turli zararli ta‘sirlardan saqlash hamda tovarlar o‘zaro almashuvi va muvofiqligi bo’yicha iste’molchilar manfaatini himoya qilish, xalqaro tijorat ishlarida to’siqlarni bartaraf etish va milliy mahsulotning raqobatbardoshligini oshirishdan iborat.
Mahsulotlarni sertifikalashtirish bir turdagi mahsulotlarni sertifikatlashtirish bo‘yicha akkreditlangan idoralar tomonidan amalga oshiriladi. Sertifikatlashtirish sinovlarini akkreditlangan sinov laboratoriyalari (markazlari) o‘tkazadi.
Sertifikatlashtirishning vazifalari uning asosiy maqsadidan kelib chiqadi va quyidagilardan iborat:
- inson hayoti va sog‘ligi, yuridik va jismoniy shaxslarning mol-mulki hamda atrof-muhit uchun zararli yoki xavfli bo’lgan mahsulotlar ishlab chiqarish va sotish ustidan qat’iy nazorot o’rnatish;
- jahon bozorida milliy mahsulot raqobatbardoshligini oshirish;
- milliy va qo’shma korxonalar hamda tadbirkorlarning xalqaro tijorat ishlarida qatnashishi uchun zarur bo’lgan sharoitlarni yaratish;
- iste’molchini mahsulot ishlab chiqaruvchi (sotuvchi, bajaruvchi)ning noinsofligidan himoya qilish;
- iste’molchilarning talablarida ko’rsatilgan talablarni mahsulot sifati orqali ta’minlash.
O’zbekiston Respublikasining «Mahsulotlar va xizmatlarni sertifikatlashtirish to’g’risida»gi qonuniga asosan sertifikatlashtirish O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahamasi tomonidan tasdiqlanadigan majburiy sertifikatlashtirishdan o’tkazilishi lozim bo’lgan mahsulotlar va xizmatlarning ro’yxati va qonun hujjatlari talablari asosida o’tkaziladi. Sertifikatlashtirish bo’yicha qonun hujjatlarining asosini O’zbekiston Respublikasining «Mahsulotlar va xizmatlarni sertifikatlashtirish to’g’risida»gi, «Oziq-ovqat mahsulotlarining sifati va xavfsizligi to’g’risida»gi, «O’simliklar karantini to’g’risida»gi va «Iste’molchilar huquqlarini himoya qilish to’g’risida»gi qonunlar tashkil qiladi va bu qonunlar talablariga ko’ra mahsulotlar majburiy sertifikatlashtirishdan o’tkaziladi. Majburiy sertifikatlashtirishni o’tkazish bo’yicha ishlarni tashkil qilish O’zdavstandart («O’zstandart» agentligi)ga yoki uning topshirig’i bo’yicha majburiy akkreditlashtirilgan holda sertifikatlashtirish bo’yicha boshqa idoralarga yuklatiladi. Majburiy sertifikatlashtirish subyektlari O’zdavstandart («O’zstandart» agentligi), sertifikatlashtirish bo’yicha idoralar, sinov laboratoriyalari (markazlari), tekshirish idoralari va mahsulot tayyorlovchilar (sotuvchilar) hisoblanadi.
O’zbekiston Respublikasining sertifikatlashtirish milliy tizimida qo’llanishi shart bo’lgan atama va ta’riflar amaldagi O’z.RST 5.5-93 (O’zbekiston Respublikasining sertifikatlashtirish milliy tizimi. Asosiy atamalar va ta’riflar) standarti va O’zbekiston Respublikasining «Mahsulotlar va xizmatlarni sertifikatlashtirish to’g’risida»gi qonunida ko’rsatilgan.
Sertifikatlashtirish bo’yicha atamalar va tushunchalar quyidagicha ta’riflanadi:
Muvofiqlik - bu mahsulot, xizmat yoki jarayonga belgilangan barcha talablarga rioya qilish yoki ularni bajarishlikdir. Mahsulot muvofiqligini ishlab chiqaruvchi va iste’molchilardan manfaatdor bo’lmagan uchinchi tomon (tashkilot yoki shaxs) tasdiqlaydi. Odatda, bu holda uchinchi tomon vazifasini sinov laboratoriyalari (markazlari) bajaradi. Chunki, har qanday sinalgan namunaning ma’lum bir standart yoki boshqa me’yoriy hujjat talabiga mos kelishini sinov laboratoriyalari tasdiqlaydi. Bunday faoliyatga muvofiqlikni sertifikatlashtirish deyiladi.
Mahsulot, xizmat yoki jarayonning me’yoriy hujjatlarda belgilangan talablarga asosan ishlab chiqarilganligini tasdiqlash uchun uchinchi tomon ham ma’lum bir tartibda faoliyat olib boradi. Bunday (uchinchi tomon) faoliyatning tarkibi va tartibi sertifikatlashtirish sxemasi deyiladi.
Muvofiqlik sertifikati - mahsulot, xizmat yoki jarayonlarini ma’lum bir standart yoki boshqa me’yoriy hujjatlarga mos kelishini ishontiradigan va sertifikatlashtirish tizimi qoidalari asosida nashr etilgan hujjatdir. Muvofiklik sertifikati, uchinchi tomondan mahsulot, xizmat yoki jarayonlar ularga belgilangan talablar asosida ishlab chiqarilganligini tasdiqlagan holda beriladi.
Muvofiqlik belgisi ham xuddi shu asosda beriladi. Muvofiqlik belgisi deb, ushbu mahsulot, xizmat yoki jarayonni ma’lum standart yoki boshqa me’yoriy hujjatga mos kelishini ishontiruvchi sertifikatlashtirish tizimi qoidalari asosida berilgan yoki ishlatiladigan va ma’lum tartibda himoya qilinadigan belgiga aytiladi.
O’zbekiston Respublikasida mahsulot (xizmat)ni sertifikatlashtirish majburiy va ixtiyoriy ravishda amalga oshiriladi.
Majburiy sertifikatlashtirish – sertifikatlashtirish vakolatiga ega bo’lgan idora tomonidan mahsulot (xizmat)ning standartlardagi majburiy talablarga muvofiqligini tasdiqlashdir.
Ixtiyoriy sertifikatlashtirish deganda, ishlab chiqaruvchi (bajaruvchi), sotuvchi (ta’minlovchi) yoki iste’molchi tashabbusi bilan ixtiyoriy ravishda o’tkaziladigan sertifikatlashtirish tushuniladi.
Sertifikatlashtirish sohasidagi guvohnoma - sertifikatlashtirish tizimi qoidalariga asosan nashr etilgan hujjatdir. Bu hujjat sifat sertifikati bilan birgalikda mahsuloti yoki xizmati sertifikatlashtirishdan o’tkazilgan shaxs yoki idora (korxona, tashkilot)ga beriladi va bu hujjat (lisenziya) shaxs yoki idoraga undan tegishli ravishda foydalanish huquqini beradi.
Sifat sertifikati - yetkazib berilayotgan molga ilova qilinadigan va uning sifatini tasdiqlaydigan hujjat hisoblanadi.
Mahsulot, xizmat va jarayonlardan tashqari korxona yoki tashkilotning ishlab chiqarish sharoitlari ham sertifikatlashtirishdan o’tkaziladi. Ishlab chiqarishni sertifikatlashtirish - bu sertifikatlashtirish idorasi yoki boshqa maxsus vakolatga ega bo’lgan idora tomonidan ma’lum mahsulotni ishlab chiqarish uchun zarur va yetarli sharoitlar mavjudligini, unga tegishli bo’lgan me’yoriy hujjatlarda belgilangan talablarning barqarorligi va sertifikatlashtirishda nazorat ostiga olinishini ta’minlashning rasmiy tasdig’idir.
Sifat tizimini sertifikatlashtirish deganda, tizimning xalqaro yoki milliy standart talablariga muvofiq kelishini tekshirish, baholash va sertifikat berish orqali tasdiqlash haqidagi faoliyat tushuniladi. Sifat tizimini sertifikatlashtirish ta’minlovchining raqobatbardosh mahsulot ishlab chiqara olishiga to’liq ishonch hosil qilish maqsadida o’tkaziladi.
Mahsulotning tavsiflari milliy va xalqaro me’yoriy-texnik hujjatlarga mos kelishini aniqlash uchun o’tkaziladigan sinovlarga sertifikatlashtirish sinovlari deb ataladi. Sertifikatlashtirish sinovlari uchun mahsulotdan namunalar olinadi va ushbu namunalar bo’yicha sertifikatlashtirish sinovlari o’tkaziladi.
Sinov laboratoriyalari (markazlari)ning ma’lum sinovlar yoki sinovlarning ma’lum xillarini amalga oshirish huquqlarini rasmiy jihatdan tan olish laboratoriyalarni akkreditlash deyiladi. Laboratoriyalarni akkreditlash uchun akkreditlovchi idoralar o’z ish tartibi va boshqarish qoidalariga ega bo’lishi lozim. O’z ish tartibi va boshqarish qoidalariga ega bo’lgan tizim laboratoriyalarni akkreditlash tizimi deb ataladi. Laboratoriyalarni akkreditlash mezoni deganda esa, sinov laboratoriyasini akkreditlash uchun qanoatlantirishi lozim bo’lgan akkreditlash idorasi tomonidan ishlatiladigan barcha talablar majmuasi tushuniladi. Laboratoriyani akkreditlash maqsadida uning mezonlariga muvofiqligini tekshirish orqali aniqlash laboratoriyani attestasiyalash deb ataladi. Akkreditlashdan o’tgan sinov laboratoriyalari esa akkreditlangan laboratoriya deyiladi.
Yuqorida ko’rsatib o’tilganlardan tashqari sertifikatlashtirish sohasida «Ekspert-auditor», «Tekshiruvchan nazorat» kabi atamalar va «bir, ikki va ko’p tomonlama kelishuvlar» degan tushunchalar ham ishlatiladi.
O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qoshidagi davlat standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish markazi O’zdavstandart O’zbekiston Respublikasining «Mahsulotlar va xizmatlarni sertifikatlashtirish to’g’risida»gi qonunining 5-moddasida ko’rsatilgandek, O’zbekiston Respublikasining sertifikatlashtirish bo’yicha milliy idorasi hisoblanadi va u quyidagi yo’nalishda o’z faoliyatini olib boradi:
- sertifikatlashtirish sohasida davlat siyosatini amalga oshirish, sertifikatlashtirishni o’tkazish bo’yicha umumiy qoidalar belgilash va ular haqida rasmiy axborotlarni matbuotda bosib chiqish;
- respublikamizda sertifikatlashtirish tizimini takomillashtirish bo’yicha dasturlar loyihalarini ishlab chiqish va ularni hukumat muhokamasiga taqdim etish;
- O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilgan holda xalqaro sertifikatlashtirish tizimlariga qo’shilish to’g’risida qarorlar qabul qilish hamda sertifikatlashtirish natijalarini o’zaro tan olish to’g’risida bitimlar tuzish, sertifikatlashtirish masalalari bo’yicha boshqa davlatlar va xalqaro tashkilotlar bilan o’zaro hamkorlik qilish va O’zbekiston Respublikasini ushbu tashkilotlar faoliyatida qatnashishlarini ta’minlash;
- majburiy sertifikatlashtirilishi lozim bo’lgan mahsulotlar ro’yxatini belgilash;
- bir turdagi mahsulotlarni sertifikatlashtirish bo’yicha idoralar, sinov laboratoriyalari (markazlari), sertifikatlashtirish sohasi bo’yicha nazorat qilish idoralari hamda sifat bo’yicha ekspert-auditorlarni akkreditlash;
- sertifikatlashtirilgan mahsulotlar, sifatni boshqarish tizimlari, sertifikatlashtirish bo’yicha akkreditlangan idoralar, sinov laboratoriyalari (markazlari), sifat bo’yicha ekspert-auditorlarning Davlat reyestrini yuritish hamda oziq-ovqat mahsulotlari va ularni tayyorlashda ishlatiladigan jihozlarning davlat ro’yxatidan o’tkazish;
- sertifikatlashtirish qoidalariga rioya qilish hamda sinov laboratoriyalari va bir turdagi mahsulotlarni sertifikatlashtirish idoralari tomonidan sertifikatlashtirilgan mahsulotlar ustidan davlat tekshiruvi va nazoratini amalga oshirish;
- muvofiqlik sertifikatlari va belgilarini amal qilishini bekor qilish va to’xtatish, sertifikatlashtirish bo’yicha idoralar (organlar)ning akkreditlanganligi haqidagi guvohnomalarini bekor qilish, sertifikatlashtirish bo’yicha qonuniy me’yorlarni buzganligi uchun sinov laboratoriyalar (markazlari)ning faoliyatini to’xtatib qo’yish.
Bir turdagi mahsulotlarni sertifikatlashtirish bo’yicha O’zdavstandart («O’zstandart» agentligi) tomonidan akkreditlangan idoralar quyidagi vazifalarni bajaradi:
- bir turdagi mahsulotlarni sertifikatlashtirish tizimini tuzish va ularning amal qilinishini ta’minlash;
- sertifikatlashtirishni tashkil qilish va o’tkazish;
- milliy muvofiqlik yoki chet mamlakatlarning muvofiqlik sertifikat belgilarini berish va rasmiylashtirish;
- sertifikatlashtirilgan mahsulot ustidan tekshiruvlarni amalga oshirish;
- respublikada sertifikatlashtirish milliy tizimining talablariga asosan sertifikatlashtiriladigan mahsulot turlari va majburiy sertifikatlashtirish uchun me’yoriy hujjatlarni belgilash;
- sertifikatlashtirish, akkreditlash va sinovlar bo’yicha tizimining davlat ro’yxatini olib borish;
- mahsulotlarni sertifikatlashtirish tartiblarini aniqlash.
Yuqorida ta’kidlanganidek, respublika hududlarida sertifikatlashtirish bo’yicha milliy idora (organ)lar vazifalarini standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish metrologik xizmatlar (SMSMX) bajaradi. Bu hujjatlar O’zdavstandart vakolati asosida quyidagi ishlarni bajaradi:
- mahsulot (xizmat) ishlab chiqaruvchilar va ta’minlovchilarga sertifikatlashtirish qoidalari to’g’risida rasmiy ravishda xabar berish;
- sertifikatlashtirish qoidalariga rioya qilish ustidan davlat tekshiruvi va nazorati hamda ular tomonidan sertifikatlashtirilgan mahsulotlarning inspeksion tekshiruvini amalga oshirish;
- ushbu hududda sertifikatlashtirilgan mahsulotlar reyestrini yuritish;
- O’zdavstandart topshirig’iga asosan sertifikatlashtirish bo’yicha hududiy idoralar va sinov laboratoriyalari (markazlari)ni akkreditlash bo’yicha komissiyalar tashkil qilish, ularning ishi, idora va laboratoriyalari (markazlari) hamda inspeksion tekshiruvlarida ishtirok etish.
Barcha sertifikatlashtirish idoralari va sertifikatlashtirish sinovlarini o’tkazuvchi laboratoriyalar (markazlar) majburiy ravishda akkreditasiyadan o’tishadi.
Akkreditlash yoki akkreditasiyadan o’tish deganda, muvofiqlikni baholash va tasdiqlash, shuningdek inson faoliyatining iqtisodiy, huquqiy, texnik va boshqa turli sohalarida sertifikatlashtirishni amalga oshirayotgan laboratoriya va idoralarning layoqatligini baholash hamda tan olishning xalqaro amaliyotida tan olingan usuli tushuniladi.
Har qanday laboratoriya, uning qaysi tarmoq yoki mulk shakliga mansub bo’lishi yoki qaysi idoraga bo’ysunishidan qat’iy nazar mahsulotni sertifikatlashtirish uchun akkreditlanishi mumkin. Buning uchun laboratoriya holisona sinov natijalarining ishonchliligi va aniqligini taminlaydigan huquqiy hamda tashkiliy holat va sifat tizimiga ega bo’lishi kerak. Bunday laboratoriyalar belgilangan tartibda O’zdavstandart («O’zstandart» agentligi)ga buyurtmalar beradi va unga «Akkreditasiyadan o’tgan laboratoriyasi to’g’risida» Nizomning loyihasi laboratoriya pasporti va to’ldirilgan anketa savolnomasi ilova qilinadi. So’ngra talabnoma (buyurtma) ilovalari bilan O’zdavstandart («O’zstandart» agentligi) yoki uning topshirig’i bo’yicha sertifikatlashtirish uslubiy markazi O’zbekiston standartlashtirish, metrologiya, sertifikatlashtirish va mahsulot sifatini boshqarish sohasidagi tadqiqotlar va mutaxassislar tayyorlash instituti (O’zTMTI) tomonidan ko’rib chiqiladi. Buyurtmaga ilova qilingan hujjatlarni ekspertizadan o’tkazadi va ekspertiza natijalari bo’yicha O’zdavstandart («O’zstandart» agentligi) tegishli qaror qabul qiladi va qaror to’g’risida talablar laboratoriya hamda sertifikatlashtirish idorasiga xabar beradi. Agar ekspertiza natijalari bo’yicha ijobiy qaror qabul qilinsa, u holda O’zdavstandart yoki uning topshirig’iga asosan sertifikatlashtirish idorasi laboratoriyani tekshirish bo’yicha tarkibi O’zdavstandart («O’zstandart» agentligi) tomonidan tasdiqlangan maxsus komissiya tuziladi va bu komissiya tarkibiga O’zstandart («O’zstandart» agentligi) yoki sertifikatlashtirish idorasining vakili yoki xodimi (rais), O’zTMTIning mutaxassisi, ishlab chiqaruvchi va boshqa tashkilotlarning vakillari hamda sertifikatlashtirish davlat tizimining ekspert auditorlari kiradi.
Ushbu komissiya akkreditlanadigan laboratoriya holatini asosiy hujjatlar va akkreditlashtirish talablariga javob berish darajasi, texnik layoqatligi va holisligini tekshiradi. Shuning bilan birgalikda laboratoriyaning texnik layoqatligini baholash paytida laboratoriyaning tashkiliy va boshqaruv darajasi, rahbariyatning javobgarlikni hal qilishi, mutaxassislar bilan ta’minlanganligi va xodimlarning malakasi, ishlab chiqaruvchilar bilan o’zaro manfaatlik joylarining yo’qligi ham tekshiriladi.
Komissiya o’tkazilgan tekshirish natijalari asosida belgilangan tartibda dalolatnoma tuzadi va unga barcha komissiya a’zolari imzo chekkanlaridan so’ng uning bir nusxasi akkreditlanayotgan laboratoriya rahbariga tanishtirish uchun yuboriladi.
Agar tekshirish natijalari bo’yicha akkreditlanayotgan laboratoriyaning texnik layoqatligi va holisligi bo’yicha yoki faqat texnik layoqatligi bo’yicha akkreditlash uchun komissiya tomonidan qaror qabul qilinsa, u holda laboratoriyaga u yoki bu ko’rsatkichi bo’yicha muvofiqlik sertifikati beriladi.
Akkreditlash attestasiyasi 5 yil muddatga beriladi va shuning bilan birgalikda akkreditlashdan o’tgan sinov laboratoriya to’g’risidagi «Nizom» loyihasi ham O’zdavstandart («O’zstandart» agentligi)ning bosh direktori yoki uning o’rinbosari tomonidan tasdiqlanadi. Akkreditasiyadai o’tgan sinov laboratoriyasi Davlat reyestri (ro’yxati)ga kiritiladi va shu kundan boshlab sinov laboratoriyasi attestasiyadan o’tgan deb hisoblanadi.
Davlat reyestridan o’tgan akkreditlash haqidagi attestat va O’zdavstandart («O’zstandart» agentligi) tomonidan tasdiqlangan «Nizom» loyihasi akkreditlangan sinov laboratoriyasiga yuboriladi.
O’zbekiston standartlashtirish, metrologiya, sertifikat-lashtirish va mahsulot sifatini boshqarish sohasidagi tadqiqotlar va mutaxassislar tayyorlash instituti (O’zTMTI) O’zbekiston Respublikasi sertifikatlashtirish milliy tizimining ilmiy-uslubiy markazi sifatida mahsulotlarni sertifikatlashtirish va akkreditlash bo’yicha asos bo’luvchi me’yoriy hujjatlar ishlab chiqadi. Sertifikatlashtirish idoralari va sinov laboratoriyalari (markazlari) da ishlaydigan mutaxassislar hamda ekspert-auditorlar malakasini oshirish, ularni tayyorlash va sertifikatlashtipish idoralariga bir turdagi mahsulotlarni sertifikatlashtirish bo’yicha uslubiy yordam ko’rsatadi.
Hozirgi kunda respublikamizda sertifikatlashtirish bo’yicha xalqaro tajribaga asoslangan milliy va import qilinayotgan mahsulotlarni majburiy va ixtiyoriy sertifikatlashtirishning umumiy tartibi va sertifikatlashtirish sxemalarini belgilaydigan O’zbekiston davlat standarti O'zDSt 5.7:2003 qabul qilingan va u 2004 yildan buyon amalda.
O'zDSt 5.7:2003 O’zbekiston davlat standarti bo’yicha barcha mahsulotlarni O’zbekiston milliy standartlashtirish tizimida majburiy va ixtiyoriy ravishda sertifikatlashtirishdan o’tkazish uchun 10 ta (1.1a: 2.2a; 3.3a; 4.4a; 5; 6; 7; 8; 9.9a; 10.10a) sertifikatlashtirish sxemasi nazarda tutilgan. Shulardan 1-6, 9a 10a sxemalari muvofiqlik sertifikatining amal qilish muddati davrida seriyalab ishlab chiqariladigan, 7, 8 va 9 sxemalar sertifikatsiz ishlab chiqarilgan mahsulotlar partiyasi va onda-sonda ishlab chiqariladigan buyumlarni sertifikatlashtirishidan o’tkazishda qo’llaniladi.
O’zbekiston Respublikasi sertifikatlashtirish milliy tizimi tomonidan qabul qilingan sertifikatlashtirish sxemalari quyidagilardan iborat:
1-sxema. Mahsulot namunasini sinovdan o’tkazish. Bu sxema yordamida faqat mahsulot namunalarining turlarini me’yoriy hujjatlar talablariga mos kelishini (muvofiqligini) maxsus tasdiqlangan sinov tashkilotlari (idoralari)da sinovdan o’tkaziladi, ya’ni sinovga taqdim etilgan namunani belgilangan talablarga muvofiqligi tasdiqlanadi, xolos. Bu sxema bo’yicha sertifikatlashtirish natijalari mahsulot sifatining doimiyligini kafolatlay olmaydi. Sertifikat beruvchi idora sinovdan so’ng hyech qanday tekshiruv yoki nazoratni tashkil qilmaydi. Bu sxema o’zining oddiyligi va kam chiqimliligi sababli milliy hamda xalqaro savdo munosabatlarida muayyan darajada tarqalgan.
2-sxema. Bu sxema bo’yicha mahsulot namuna turlari maxsus tasdiqlangan sinov tashkilotlarida sinovdan o’tkaziladi, so’ngra uning sifatini savdo shaxobchalaridan vaqti-vaqti bilan olinadigan namunalar asosida nazorat qilib turiladi. Bu sxema yordamida taqdim etilayotgan namunalar sifatini baholash bilan bir qatorda chetdan keltirilgan seriyali ishlab chiqarilayotgan mahsulot sifatini ham baholash mumkin. Buhol uning afzalligini bildiradi. Agar nazorat sinovlari natijasi bo’yicha mahsulot sifati me’yoriy hujjatlar talablariga muvofiq kelmasa, u holda mahsulotni savdo shahobchalaridan chiqarib tashlash mumkin bo’lmaydi yoki uni chiqarib tashlash uchun ayrim qiyinchiliklar tug’iladi, u holda bu sxemaning kamchiligi hisoblanadi.
3-sxema. Bu sxema namunalarga sertifikat berilgandan so’ng sotuvchi yoki iste’molchiga yubormasdan oldin vaqti-vaqti bilan tayyorlovchi korxonaning tayyor mahsulotlar omboridan olinadigan namunalarni sinash yo’li bilan inspeksion tekshiruv o’tkazishni nazarda tutadi. Bu sxemaning 2-sxemadan farqi shuki, mahsulot savdoga tushmasdan turib sinov nazoratidan o’tkaziladi va me’yoriy hujjat talablariga muvofiq bo’lmasa, u holda mahsulotning iste’molchiga jo’natilishi to’xtatilib, sifatsiz mahsulot ishlab chiqarishning oldi olinadi.
Bu sxema bo’yicha sertifikat 12 oy muddatga beriladi va har 6 oyda bir marta nazorat qilinadi.
4-sxema. Bu sxema 3-sxemadan shunisi bilan farq qiladiki, bunda qo’shimcha ravishda sotuvchidan olinadigan namunalarning ham inspeksion tekshiruvi o’tkaziladi. 4-sxema seriyali ishlab chiqarish mahsulotlarini har tomonlama va qat’iyroq inspeksiya tekshiruvini o’tkazish zarur bo’lganda qo’llaniladi.
5-sxema. Sertifikatlashtirishning bu usuli faqat mahsulot sifatini nazorat qilibgina qolmasdan, balki korxonada ishlab chiqarilayotgan mahsulot sifatini kerakli darajada bo’lishini ham nazorat qiladi. Bu sxema sanoati rivojlangan davlatlarda ham xalqaro ceptifikatlashtirish tizimlarida eng ko’p tarqalgan sxema hisoblanadi.
5-sxemaning boshqa sxemalardan farqi uning murakkabligi va nisbatan ko’p chiqim talab qilishida, uning faolligi esa iste’molchining mahsulot sifat darajasining yuqori ekanligiga ishonch hosil qilishidadir. Bu esa asosiy mezon hisoblanadi.
6-sxema. Bu usul ayrim paytlarda korxona-tayyorlovchini attestasiyalash usuli ham deb ataladi va u faqat korxonadagi mahsulot sifatini ta’minlash orqali tizimni baholanishini o’tkazishiga asoslangan (mo’ljallangan) bo’lib, faqat korxonaning belgilangan sifat darajasidagi mahsulot ishlab chiqarish qobiliyatini baholaydi.
7-sxema. Bu sxema tovarlar partiyasini sinash uchun mo’ljallangan. Bunda korxona ishlab chiqarayotgan yoki chetdan keltirilgan (import bo’yicha) tovarlar partiyasidan belgilangan qoidalar bo’yicha o’rtacha kichik namunalar tanlab olinadi va akkreditlangan laboratoriyada sinovlardan o’tkaziladi, so’ngra sertifikat berish prosedurasi bajariladi, inspeksion tekshiruv o’tkazilmaydi.
8-sxema. Bu usul tayyorlangan har bir yoki ayrim buyumlarning me’yoriy hujjatlar talablariga muvofiqligini sinovlar o’tkazish yo’li bilan aniqlashga asoslangan bo’lib, mahsulotni iste’mol qilish jarayonlarida uning me’yoriy hujjatlar talablariga mos kelmasligi natijasida iste’molchiga katta iqtisodiy zarar yetkazganidan qo’llaniladi. Sertifikatlashtirishning bu usuli ko’proq qimmatbaho metallar va qotishmalardan tayyorlangan buyumlarda qo’llaniladi, chunki bu yerda qimmatbaho metallarning belgilangan miqdori, tarkibi va ularning tozaligi tekshiriladi
O’zbekiston Respublikasining milliy sertifikatlashtirish tizimida ikki xil, ya’ni majburiy va ixtiyoriy sertifikatlashtirishni ishlatilishi eslatilgan edi. Mahsulot (xizmat)larni u yoki bu turdagi sertifikatlashtirishga mansubligi, ularning tashqi muhit, inson salomatligi va mol-mulkiga zararli ta’siri asosiy me’zon bo’lib hisoblanadi. Shuning uchun ham atrof-muhit, inson sog’ligi va uning mol-mulkiga ta’sir ko’rsatuvchi mahsulot (xizmat)lar, albatta majburiy sertifikatlashtirishdan o’tkaziladi, qolgan mahsulotlar esa ixtiyoriy ravishda sertifikatlashtiriladi.
Oziq-ovqat maxsulotlarini ekologik sertifikatlash.O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1994 yil 14 avgustdagi 409-sonli «O’zbekiston Respublikasi hududiga keltiriladigan va uning hududidan chetga chiqariladigan, xavfsizligini ta’minlash uchun majburiy sertifikatlashtirilishi kerak bo’lgan mahsulotlar ro’yxatini, sertifikatlashtirish tartibini tasdiqlash to’g’risida»gi qarori bilan mahsulotlar, shu jumladan sertifikatlashtirish va xavfsizligini ta’minlash kerak bo’lgan oziq-ovqat mahsulotlarinn Respublika hududiga kiritish yoki ularni respublika hududidan chetga olib chiqib ketish tartib-qoidalari ko’rsatib berilgan. Shuningdek, ushbu qaror bilan majburiy sertifikatlashtirishdan o’tkaziladigan mahsulotlar ro’yxati ham tasdiqlangan.
Ushbu qarorga asosan oziq-ovqat mahsulotlarining barcha turlari, jumladan ishlab chiqariladigan barcha pishloq turlari majburiy sertifikatlashtirishdan o’tkaziladi. Majburiy sertifikatlashtirish ishlarini tashkil qilish va o’tkazish O’zbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish markazi O’zdavstandartga yoki uning topshirig’iga ko’ra boshqa akkreditasiyadan o’tgan sertifikatlashtirish idoralari (organlari) zimmasiga yuklatiladi.
Mahsulotlarni majburiy sertifikatlashtirish bosqichlarini shartli ravishda quyidagilarga bo’lish mumkin:
- deklorasiya - talabnoma berish va u asosida qaror qabul qilish;
- namunalar tanlash (olish), identifikasiyalash va sinovdan o’tkazish;
- ishlab chiqarish yoki sifat tizimini sertifikatlashtirish (agar sertifikatlashtirish tartibi bo’yicha sertifikatlashtirish lozim bo’lsa, yoki arizachi talabiga ko’ra);
- muvofiqlik sertifikati muvofiqlik belgisi berish va mahsulotni Davlat ro’yxatiga (reyestriga) kiritish;
Respublika hududida majburiy sertifikatlashtirilishi lozim bo’lgan, lekin muvofiqlik sertifikatiga ega bo’lmagan holda xilof ravishda muvofiqlik belgisi bosilgan mahsulotlarni sotish (realizasiya qilish) man etiladi.
Tayyorlovchi (ta’minlovchi yoki tadbirkor) larning mahsulotlari majburiy sertifikatlashtirishdan o’tishi lozim bo’lganda, ular quyidagi qoida va tartiblarga amal qilishlari kerak:
- majburiy sertifikatlashtirilishi lozim bo’lgan mahsulotlarni sertifikatlashtirish uchun taqdim etish;
- mahsulotlarni sertifikatlashtirish idora (organ) lari yoki ular tan olgan idoralar tomonidan berilgan muvofiqlik sertifikati yoki belgisi mavjud bo’lgandagina realizasiya qilish yoki sotish;
- agar sertifikatlashtirilgan mahsulot belgilangan me’yoriy hujjatlar talablariga javob bermasa yoki ushbu mahsulotga berilgan muvofiqlik sertifikati yoki belgisining amal qilish muddati tugagan bo’lsa, u holda mahsulotni realizasiya qilishni to’xtatib qo’yish:
- mahsulot ishlab chiqarish texnalogik jarayonlariga texnik yoki boshqa o’zgartirishlar kiritilganligi to’g’risida sertifikatlashtirish idoralariga belgilangan tartibda xabar berish va boshqalar.
Ixtiyoriy sertifikatlashtirishning asosiy maqsadi mahsulot raqobatbardoshligini ta’minlash va o’zini sifat tizimiga ishonch hosil qilishidan iborat. Shuningdek, ixtiyoriy sertifikatlashtirish o’ziga xos reklama vazifasini ham bajaradi.
Yuqorida aytib o’tilganidek, sertifikatlashtirishdan majburiy o’tkazilishi lozim bo’lgan, ammo xali sertifikatlashtirishdan o’tmagan barcha mahsulot respublika hududida realizasiya qilinishi (sotilishi) man etilgan.
Sertifikatlashtirishni O’zbekiston sertifikatlashtirish milliy tizimi doirasida o’tkazish uchun respublika yoki chet el so’rovchi (arizachi)si bir turdagi mahsulotlarni sertifikatlashtirish bo’yicha akkreditlangan muvofiqlik idorasiga deklorasiya - buyurtmanoma yuboradi. Deklorasiya – talabnomaga sertifikatlashtirish bo’yicha sinovlarni o’tkazish, sertifikatni rasmiylashtirish va uni Davlat ro’yxati (reyestri)dan o’tkazish bilan bog’liq bo’lgan hujjatlar ilova qilinadi. Sertifikatlashtirish bo’yicha idora deklorasiya - buyurtmanomani ko’rib chiqadi, ularni tekshiradi va tahlil qiladi, so’ngra 15 kundan kechiktirmasdan (hujjat kelib tushgandan so’ng) sertifikatlashtirish bo’yicha barcha asosiy shartlarni o’z ichiga olgan, ya’ni sertifikatlashtirish sxemasi va sertifikatlashtirish o’tkaziladigan meyoriy hujjatlar ko’rsatilgan qarorni so’rovchi (arizachi)ga xabar qiladi. Undan tashqari qarorda sinovlarni o’tkazadigan akkreditlangan sinov laboratoriyalari (markazlari) va sifat tizimi yoki ishlab chiqarishni sertifikatlashtirish (agar bu sertifikatlashtirish sxemasi bilan nazarda tutilgan bo’lsa) kim tomonidan o’tkazilishi ham ko’rsatiladi. Sertifikatlashtirish idorasining ijobiy qarorini olgan arizachi (talabgor) qarorda ko’rsatilgan sinov laboratoriyasi (markazi) bilan sinov o’tkazish bilan bog’liq bo’lgan harajatlarni to’lash haqida xo’jalik shartnomasini tuzadi. Sertifikatlashtirishning umumiy muddati bir oydan oshmasligi kerak.
Sinovlarni o’tkazish uslublari, sinovlar uchun namunalar olish (tanlash) qoidalari va ularning maqsadi hamda identifikasiyalash (tenglashtirish, o’xshatish) va ularni saqlash me’yorlari sertifikatlashtirish me’yoriy hujjatlarida belgilab berilgan. Sinov namunalari O’zRH 51-094-98 (O’zbekiston sertifikatlashtirish milliy tizimi. Mahsulotni identifikatlash-tirish bo’yicha yo’riqnoma) rahbariy hujjat talablariga binoan identifikatlashtiriladi.
Sinovlarni o’tkazishdan asosiy maqsad – mahsulot sifat ko’rsatkichlarining xaqiqiy qiymatlari haqida obyektiv va ishonchli axborot olish va ularni ushbu mahsulotni me’yoriy hujjatlar talablariga muvofiqligini baholashdan iborat.
Namunalar tanlab olish sertifikatlashtirish bo’yicha idora yoki sinov laboratoriyasi tomonidan so’rovchining ishtirokida amalga oshiriladi va dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi. Agar uning maxfiyligiga rioya qilish kerak bo’lsa, u holda tanlab olingan namunalar yopiq idishlarga solinib, muhrlanishi va kodlanishi mumkin.
Bu paytda dalolatnoma uch nusxada tuziladi va ikkita nusxasi bojxona idorasiga yuboriladi.
O’tkazilgan sinov natijalari bo’yicha sinov laboratoriyasi (markazi) qaror qabul qiladi va u vakolatlangan mutaxassislar tomonidan imzo qo’yilgandan so’ng laboratoriya (markaz) boshlig’i tomonidan tasdiqlanadi.
Agar sinov natijalari salbiy bo’lsa, u holda sertifikatlashtirish idorasi arizachi (so’rovchi)ga sertifikat bermaslik to’g’risidagi rad xulosasi (javobi)ni yuboradi.
Arizachi va sinov laboratoriyasi (markazi) o’rtasida sinov o’tkazish bo’yicha tuzilgan xo’jalik shartnomasiga asosan sinov namunalari saqlanadi, utillashtiriladi yoki arizachi (so’rovchi)ga yetkazib beriladi.
Sertifikatlashtirish idorasi o’tkazgan sinov natijalari bo’yicha tuzilgan qarorni ko’rib chiqadi va u ijobiy bo’lsa, mahsulotga muvofiqlik sertifikat berish to’g’risida qaror qabul qiladi. So’ngra rasmiylashtirilgan muvofiqlik sertifikati sertifikatlashtirish milliy tizimining Davlat ro’yxatiga (reyestriga) kiritiladi va unga ro’yxatga olingan tartib raqami (nomeri) qo’yiladi. Aks holda, u haqiqiy deb hisoblanmaydi. Muvofiqlik sertifikatining amal qilish muddati uch yildan oshmasligi kerak.
Mahsulotlarni sertifikatlashtirishdan o’tganligi to’g’risidagi ma’lumotlar davriy ravishda O’zdavstandart («O’zstandart» agentligi)ning bosma idoralari tomonidan berilib turiladi.
Shu narsani ta’kidlash joizki, mahsulotga berilgan har qanday muvofiklik sertifikati ham o’zining amal qilish davrida korxonada sifatli, inson sog’ligi, uning hayoti va atrof-muhit uchun xavfsiz mahsulot ishlab chiqarilishini kafolatlay olmaydi. Shuning uchun ham sertifikatlashtirilgan mahsulot ustidan inspeksion nazorat o’tkaziladi. Masalan, mahsulotni sertfikatlashtirishdan o’tkazish tartibi to’g’risidagi Nizomning 28-bandiga asosan seriyalab ishlab chiqarilayotgan mahsulot ustidan yiliga kamida bir marta inspeksion nazorat o’tkaziladi.
Inspeksion nazoratning o’tkazilishi na uning davriyligi mahsulotning turi, uning o’ziga xos xususiyatlari, ishlab chiqarish muddati, hajmi va boshqa omillarga bog’liq bo’ladi.
Ishlab chiqarilayotgan mahsulotning sertifikatlashtirishdan o’tkazilgan tavsif va me’yorlarini me’yoriy hujjatlar talablari asosida nazoratdan o’tkazish yo’li bilan ularning barqarorligiga ishonch hosil qilish inspeksion tekshiruvning asosiy maqsadi hisoblanadi.
Agar mahsulot sifati me’yoriy hujjatlar talablariga mos kelmasa, u holda inspeksion nazorat natijasi bo’yicha berilgan muvofiqlik sertifikatining muddati vaqtincha to’xtatiladi.
Inspeksion nazoratning asosiy vazifasi – sertifikatlashtirilgan mahsulotning me’yoriy hujjatlar talablariga muvofiqligini tasdiqlashdan iborat.
Sertifikatlashtirilgan mahsulot ustidan inspeksion nazorat quyidagi tartib va bosqichlarda amalga oshiriladi:
- nazoratga tayyorlanish;
- nazorat obyektlarining muvofiqligini baholash;
- nazorat natijalarini rasmiylashtirish;
- nazorat natijalari bo’yicha qaror va chora-tadbirlar qabul qilish.
Yuqorida ko’rsatib o’tilganlardan tashqari ayrim rivojlangan davlatlar mahsulot (xizmat, jarayon)ni ekologik sertifikatlashtirish bo’yicha ham ma’lum darajada tajribalarga ega. O’zbekiston Respublikasi bu masala bo’yicha hali yetarli darajada tajribaga ega emas. Shunga qaramasdan, respublikada bu soha bo’yicha ma’lum darajada ishlar olib borilmoqda. Ayniqsa, bu sohada atrof-muhitni boshqarish va ekologik audit bo’yicha qo’llanmalarni o’z ichiga olgan ISOning 14000 seriyali xalqaro standartlarining qabul qilinishi O’zbekistonda ekologik nuqtai-nazardan mahsulotlar (xizmatlar yoki jarayonlar)ni sertifikatlashtirish bo’yicha ishlarni yanada rivojlanishida muhim ahamiyatga ega bo’ladi.
Ekologik sertifikatlashtirishning asosiy maqsadi – tabiiy muhitni minimal darajada ifloslantiradigan va iste’molchi hayoti, sog’ligi, mol-mulki va yashash sharoiti uchun mahsulot xavfsizligi kafolatini beruvchi texnologik jarayonlar joriy etish va tovar ishlab chiqiruvchilarni rag’batlantirishdan iborat.
Nazorat savollari:
ОOziq-ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligini ta’minlash sohasidagi davlat boshqaruvi qanday organlar tomonidan amalga oshiriladi?
Oziq-ovqat mahsulotining sifati va xavfsizligini ta’minlash sohasida davlat tomonidan normalash qanday amalga oshiriladi?
Oziq-ovqat mahsulotini va uskunalarni davlat ro’yxatidan o’tkazishda nimalarga yo’l qo’yilmaydi?
Qadoqlangan va o’ralgan oziq-ovqatlar, ovqatga qo’shiladigan biologik faol qo’shimchalar, oziq-ovqat qo’shimchalari yorliqlarida nimalar ko’rsatilishi kerak?
Qanday hollarda oziq-ovqat mahsulotini realizasiya qilishga yo’l qo’yilmaydi?
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining “Mamlakatning oziq-ovqat xavfsizligini yanada ta’minlash chora tadbirlari to’g’risida” gi sonli farmoni nimaga qaratilgan?
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining “Mamlakatning oziq-ovqat xavfsizligini yanada ta’minlash chora tadbirlari to’g’risida” gi sonli farmonida nimalarni amalga oshirilishi nazarda tutilgan?
Mamlakatda oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlash sohasida qanday muammolar saqlanib qolmoqda?
Do'stlaringiz bilan baham: |