1-МАВЗУ. Кириш. Озиқ – овқат хавфсизлиги муаммосини асосий йўналишлари
Мавзу режаси:
Озиқ – овқат махсулотлари хавфсизлигини ахамияти
Бегона моддалар таснифи
Озиқ – овқат махсулотлари хавфсизлигини бахолаш технологияси
Озиқ – овқат махсулотлари хавфсизлигини таъминлаш муаммосини асосий йўналишлари
1. Озиқ – овқат махсулотлари хавфсизлигини ахамияти
Ахоли соғлигини таъминлаш давлат ахамиятидаги вазифалардан ҳисобланади. Миллатнинг соғлиги ва иш қобилиятини белгиловчи мухим омиллардан бири овқатланиш ҳисобланади. Маълумки, одамни овқатланиш хусусияти ва озиқавий ўзини тутиши эволюция жараёнида ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар натижасида ўзгаради.
Озиқ – овқат маҳсулотларини хавфсизлиги – қимматли ва дахлсиз неъматдир. Хар биримиз хар куни озиқ – овқат маҳсулотлари истеъмол қиламиз ва мазкур маҳсулотлар соғлиқга зарарсиз эканлиги хақида ишонч хосил қилишимиз керак.
Озиқ овқат махсулотларини юқори хавфсизлик даражаси хавфларни камайтиришнинг такомиллашган тизимини яратилиши натижасида таъминланиши мумкин. Ўзини фаолият хусусиятларини хисобга олган холда ушбу тизимни масъул томонлари қишлоқ хўжалиги, озиқ овқат ва қайта ишлаш саноати, савдо корхоналари, назорат органлари, фан ва сиёсат хисобланади. Шу билан бир қаторда, хаётни кўпгина бошқа сохалари каби, амалий нуқтаи назардан юз фоизлик хавфсизлик кафолатини таъминлаш мумкин эмас, чунки озиқ овқат махсулотларини ишлаб чиқариш динамик ривожланиб бормоқда.
Озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлиги тўғрисидаги қонунларни биринчи авлоди (ХХ аср бошлари) уни буйруқ ва назорат шаклларида тартибга солган. Хавфсизликни таъминлаш сиёсати аниқ мамлакатдаги вазиятга йўналтирилган эди. Сиёсат асоси ишлаб чиқариш линиясини узлуксиз назорат қилиш, маҳсулотни визуал назорат қилиш ва гигиеник амалиётни пухта амалга оширишни ташкил қилиш йўли билан саноат бошқаруви амалиёти ҳисобланар эди.
Озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлиги тўғрисидаги қонунлар иккинчи авлодининг (ХХ аср охири ХХI аср бошлари) асосида жамоат соғлигига йўналтирилган, огоҳлантирувчи (превентив) сиёсатни қабул қилиниши заруриятини ўсиб бораётган глобал тушунилиши ётадики, у фермадан бошлаб якуний истеъмолчигача бўлган озиқавий хавфларни комплекс бошқарилишини таъминлаши лозим.
Хавфсизлик сиёсати замонавий босқичини ўзига хос хусусияти, озиқ овқат махсулотлари хавфсизлигини таъминлашнинг мухим омиллари экологик вазиятни ёмонлашуви билан бир қаторда озиқ овқат махсулотларини қайта ишлаш технологиясидаги ўзгаришлар, халқаро савдо ва тармоқланган логистика тизими хисобланиши билан белгиланмоқда. Глобал бозорлар, халқаро товар оқимлари, шунингдек ишлаб чиқариш технологияси ва истеъмол одатларидаги тез ўзгариб бораётган тенденциялар янги хавфларни юзага келтирмоқда ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашнинг янги стратегияларини талаб қилади.
Хавфсизликни таъминлаш стратегиясини аниқлаштиришда кам ахамиятли бўлмаган омиллардан бири озиқ овқат махсулотлари учун бўлган экологик хавфлар хисобланади. Яқин вақтларгача саноатни муваффақиятли ривожланиши атроф муҳитга кўп миқдордаги ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташланиши билан боғлиқ эди. Мамлакатлар бўйича статистика буни тасдиқлайди. Саноат ишлаб чиқариши хажми бўйича лидер - мамлакатлар атмосфера, сув хавзалари ва тўпроқга чиқариб ташланадиган ифлослантирувчи моддалар хажми бўйича ҳам биринчи ўринларни эгаллаб туришмоқда. Улар ўртасида Хитой, АҚШ, Германия, Япония, Россия, Хиндистон ва Бразилия.
Таъкидлаш лозимки, кўпгина мамлакатларда озиқ овқат махсулотлари хавфсизлигини ошириш борасида сезиларли ютуқларга эришилган бўлсада алиментар касалликларни кўпайиши юқори бўлиб қолмоқда. Ҳар йили миллионлаб одамлар хавфсиз бўлмаган, жумладан ташқи муҳитдан контаминантлар билан ифлосланган озиқ-овқатни қабул қилиниши натижасида касалланишади. Бундан ташқари, охирги йилларда кузатилаётган у ёки бу касалликларни чақирадиган бактерияларни антимикробли препаратларга резистентлигини ошиши вазиятни янада чигаллаштиради.
Жамоатчилик истеъмол қилинаётган озиқ овқат махсулотларида мавжуд бўлган патоген ва кимёвий моддалар билан боғлиқ бўлган хавфларни янада теранроқ англаб етмоқда. Озиқ овқат махсулотларини хавфсизлиги бўйича ташвишлар ошиб бораётган замонавий шароитларда янги технологияларни, жумладан ген мухандислиги ва нанотехнологияларни тадбиқ этилиши ўзига хос вазифаларни ечиш зарурлигини белгилайди. Озуқавий хавфсизлик сиёсатини хозирги давр хусусияти шу хам хисобланадики, уни ривожланиши жамоавий иштирок этиш, транспарентлик ва халқаро миқёсда келишилган усуллардан фойдаланган холда кечиши керак. Охирги йилларда келиб чиқиши озиқавий бўлган касалликлар ва уларни сабаблари тўғрисидаги аниқ илмий билимлар асосида хавфларни тахлил этишга ўтилмоқда. Бу эса хам миллий ва хам халқаро даражада озиқ овқат махсулотлари хавфсизлигини белгилайдиган профилактик чораларни кўриш учун асос яратади.
Мазкур фанда озиқ-овқат махсулотларини миллий ва хавфсизлик жихатлари, Ўзбекистон Республикаси ва Божхона Иттифоқида озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлигини таъминлашнинг меъёрий-қонуний асослари, овқатланиш махсулотларини ташқи мухитдаги бирикмалар ва келиб чиқиши табиий бўлган токсинлар ифлосланишининг асосий кўринишлари ва йўллари, овқатланиш махсулотларини ишлаб чиқаришда генмодификацияланган организмлар ва нанотехнологиялардан фойдаланишнинг потенциал хавфлари, озиқ-овқат махсулотларини озиқавий моддалар билан бойитиш хавфлари, сут ва сут махсулотлари, гўшт ва гўшт махсулотларини хавфсизлиги масалалари тизимли равишда ёритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |