1-мавзу. Кириш. Озиқ – овқат хавфсизлиги муаммосини асосий йўналишлари Мавзу режаси



Download 111,47 Kb.
bet14/37
Sana25.02.2022
Hajmi111,47 Kb.
#283243
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Bog'liq
2 5400132311918317963

Назорат саволлари:
Махсус фан – нутрициология нимани ўрганади?
Одамни овқат хазм қилиш тизимини тушунтиринг.
Қандай овқатланиш турлари фарқланади?
Овқатланишнинг қандай альтернатив назариялари маълум?
Баллансланган овқатланиш назариясини моҳияти қандай қоидаларда аксланган?
Адекват овқатланиш назарияси моҳияти нимадан иборат?
Қандай оқилона овқатланиш қонунлари мавжуд?
Адекват овқатланиш назарияси асосида қандай овқатланиш концепциялари ишлаб чиқилган?
Овқатланишнинг альтернатив назариялари нималарга қаратилган?
МАВЗУ. Озиқавий хавфсизлик ва уни бахолашнинг асосий мезонлари
Мавзу режаси:
Овқатланишни экологик-ижтимоий жихатлари.
Озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлигини таъминлашнинг халқаро тизими.
Озиқ-овқат махсулотлари хавфлари ва хавфсизлигини бахолаш.


1. Овқатланишни экологик-ижтимоий жихатлари.


Замонавий шароитларда бизлар “хаёт сифати” сўзни кўп эшитамиз. У жамият ва алохида одамни соғ-саломатлигини англатади. Ушбу тушунча бир томондан иқтисодий фаровонликни, иккинчи томондан ижтимоий таъминланганликни белгилайди. Иқтисодий ва ижтимоий компонентлардан ташқари хаёт сифатига аниқ бўлмаган ва осон ўлчанмайдиган, аммо реал ва мухим бўлган яна бир жихат-бизни ўраб турган атроф-мухит сифати ҳам тегишлидир. Одамни атроф-мухит билан ўзаро таъсири шундай мураккабки, барча омилларни фақат экологик ёндошув тушуниб етиш имконини беради.
Маълумки, одамни хаёти уни ўраб турган ташқи мухит шароитлари билан яқиндан боғланган: одам хаво кислородисиз 3 дақиқа, сувсиз 3 кун, овқатсиз эса 30 кундан ортиқ яшай олмайди.
Овқатни экологик эффекти биологик, маданий ва ўзини тутиш механизмлари орқали намоён бўлади. Аввало, овқат тўқималар бутунлигини сақлаб туришнинг мухим физиологик жараёнларини белгилайди: моддалар алмашинувининг биокимёвий механизмларини белгилайди ва ўсиш ва ривожланишни мухим детерминанти хисобланади. Буларни хаммаси жамият вакили хисобланган одамга бевосита таъсир кўрсатади. Овқатни бошқа биологик эффектлари унчалик аниқ эмас, аммо популяцияларни маданий ва ўзини тутиш таъсирларини белгилайди, бу иқтисодий тамойилларга тўлиқ мос келади.
Овқатланиш экологиясига бўлган замонавий муносабатлар 1992 йил Римда бўлиб ўтган халқаро конференция билан бошландики, унда инсоният учун тўлақонли овқатланиш муаммоларини ечиш йўллари мухокама қилинди. Конференция ташкилотчилари иккита халқаро ташкилотлар, яъни БМТни озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) хисобланди. Конференцияни зарурати планетани хар бир яшовчиси учун етарлича овқат ишлаб чиқариладиган дунёда 800 млн. одамни доимий равишда оч қолаётганлиги тўғрисидаги парадоксал маълумот билан асосланди. Доимий оч қолишнинг оқибатлари дахшатлидир: касалликлар, ожизлик, болаларда ақлий ривожланишнинг кечикиши, барвақт ўлим.
Айни пайтда, керагидан кўп овқатланиш, доимий кўп овқатланиш ривожланган мамлакатларда ўзига тўқ одамлар ўртасидаги энг жиддий касалликларни сабабчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, бу мамлакатларда янги озиқавий одатлар шаклланмоқда ва озиқавий ўзини тутишнинг бузилиши ҳам кузатилмоқда. Ушбу озиқавий қарамлик шакллари бошқаларидан (наркомания, алкогол ва тамаки қарамлиги) фарқли равишда атрофдагилар учун хавф туғдирмайди, аммо айни пайтда оғир касалликлар ва хаёт давомийлигини пасайиши хавфларини мухим омили ҳисобланади. Озиқавий қарамликни 3 та шакли фарқланади: эмоциоген (хаяжонли таъсирларда овқат қабул қилиш), экстернал (ортиқча овқат қабул қилиш) ва чекловчи (вазни камайтириш мақсадида овқат қабул қилишни онгли назорат қилиш).
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифати муаммоларини долзарблигининг охирги йилларда ошиши, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини амалга оширилиши зарурияти билан ҳам белгиланмоқда. 2020 йилда дунё ахолиси сонининг 7,6 млрд.га етиши тахмин қилинмоқда.Ўсиб бораётган ахолининг озиқ-овқат махсулотларига эришишини таъминлаш ва эхтиёжларини қондириш учун дехқончилик ва чорвачиликни интенсификациялаш, озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, қайта ишлаш ва тақсимлаш тизимлари самарадорлигини ошириш ва янги технологияларни жорий этиш зарурияти пайдо бўлади. Таъкидлаш жоизки, баъзи мавжуд усуллар ва технологиялар озиқ-овқат махсулотларини хавфсизлиги ва овқатланиш сифати учун потенциал муаммоларни юзага келтириши мумкин ва алохида эътиборни талаб қилади. Шиддатли урбанизация ҳам ушбу муаммо долзарблигини ошишига олиб келмоқда. Шахар хизматларини имкониятлари чегарага етиб келди: кўпгина мамлакатларда ичимлик суви етишмайди, оқова сувларини чиқариб юборилиши ва бошқа зарурий хизматларни кўрсатилиши етарлича таъминланмаяпти. Буларни хаммаси овқатланиш экологияси тўғрисидаги фаннинг тадқиқот предмети сифатида “бизларни озиқ-овқат махсулотларимиз хавфсизми?”, “оқилона овқатланиш муаммоси одамни яшаб қолиши шартидир” кабиларни намоён бўлишига олиб келди.
Бу сохадаги мухим қадам 1994 йилда АҚШ конгресси томонидан бир қатор қонунлар (“овқатланиш сохасидаги таълим ва овқатланиш махсулотлари ўрамларини информатив ахамияти тўғрисида”, “соғлом америкаликлар учун соғлом овқатлар хақида”) қабул қилиниши шарофати билан қўйилди.
Аммо озиқ-овқат технологияси, кимёси, микробиологияси ва биотехнологиясини ривожланиши билан кўп сонли янги озиқавий қўшимчалар пайдо бўлди, шунингдек атроф-мухитни ифлосланиш даражаси ҳам ошдики, бу овқатланиш махсулотлари хавфсизлигига бўлган талабларни янада жиддийлаштирувчи халқаро озиқавий қонунчиликнинг яратилиши заруриятини юзага келтирди. 1996 йилни январида Европа иттифоқи томонидан 93/43/СЕЕ директиваси қабул қилиндики, унда келгуси авлод учун генетик хавфсизликни хисобга олган холда озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни қабул қилиниши лозимлиги кўрсатилган эди.
Замонавий тиббиёт фанида одамларни алиментар-қарамлик касалликларини икки синфга бўлиш қабул қилинган бўлиб биринчи синфга ген нуқсони билан боғлиқ бўлган ирсий касалликлар тегишли бўлса, иккинчи синфга генларни экспрессия махсулотларининг тартибга солинишини бузилиши билан касалликлар тегишлидир.
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги муаммосининг долзарблигини белгиловчи кам ахамиятли бўлмаган омиллардан бири озиқ-овқат билан халқаро савдо қилишни кенгайиши хисобланади. Халқаро савдони тартибга солиш учун 1995 йилдаги Марракеш келишуви асосида Бутун дунё савдо ташкилоти (ВТО) ташкил қилинган эди. Озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ва хавфсизлиги нуқтаи назаридан ВТОни санитария ва фитосанитария чораларидан фойдаланиш тўғрисидаги келишуви (СФС келишуви) ва савдодаги техник тўсиқлар бўйича келишуви (ТБТ келишуви) каби иккита келишуви мухим ахамият касб қилади.
СФС келишуви билан тегишли халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган стандартлар, қўлланма ва тавсиялар талабларига жавоб берувчи озиқ-овқат махсулотларини сотиш назарда тутилади. Бундай ташкилотлар ФАО/ВОЗни Codex Alimenterius комиссияси (озиқ-овқат махсулотларини хавфсизлиги бўйича) ва эпизотия бўйича Халқаро бюроси (хайвонлар хавфсизлиги бўйича) хисобланади. Ўсимликларни хавфсизлиги масалалари ўсимликларни мухофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенция билан тартибга солинади.

Download 111,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish