Озиқ – овқат махсулотлари хавфсизлигини таъминлаш муаммосини асосий йўналишлари нималарга қаратилган?
МАВЗУ. Овқатланиш физиологияси, овқатланиш турлари ва назариялари
Мавзу режаси: Овқатланиш физиологиясини асослари. Халқларни маданий анъаналари ва овқатланш турлари. Овқатланишни классик назариялари. Овқатланишни альтернатив назариялари
1. Овқатланиш физиологиясини асослари Овқатланиш одамнинг физиологик эхтиёжи ҳисобланади. Овқат одам организмидаги ҳар бир хужайранинг қурилиши ва янгиланиши учун бошланғич материал ҳисобланади. Шунинг учун айнан у одам соғлигини биринчи навбатда белгилайди. Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари одам соғлиғи холатининг 50 %ни индивидуал ҳаёт тарзи, 20 %ни ирсият, 20 %ни ташқи муҳит шароитлари ва атиги 10 %ни медицина ходимларини иши белгилайди деб ҳисоблашади. Овқатланиш индивидуал ҳаёт тарзида бош ролни ўйнайди. У нафақат алохида аҳоли гурухларини соғломлаштиришда катта аҳамият касб этади, балким бутун бошли халқлар тақдириги ҳам белгилайди. Охирги юз йиллик давомида овқатни одам организмида энергия ва одам танасини структураларига айланишини ўрганадиган овқатланиш тўғрисидаги махсус фан - нутрициология фаол ривожланмоқда. Одам саводи алифбодан бошланганидек, овқатланиш тўғрисидаги билимлар овқат хазм қилиш органларини иши хақидаги маълумотлар, овқатланиш ва овқатни организмдаги аҳамияти, озиқавий моддаларни кўплиги ва етишмовчилиги, токсик ва бегона моддаларни хавфлилиги хақидаги оддий тассавурларни таҳлил қилишдан бошланади. Тўғри овқатланишнинг, хусусан соғлиқдаги қандайдир бузилишлари ёки озиқ-овқат маҳсулотларини ксенобиотиклар билан бўлиши мумкин бўлган ифлосланиши хавфлари холатларида, қандай бўлиши кераклигини тушуниш учун овқатланиш маҳсулотларини оғиз бўшлиғидан бошлаб организмнинг ҳар бир хужайрасигача бўлган жамики йўлини аниқ тассавур қилиш керак бўлади (2.1-расм). Овқат хазм қилиш тизими оғиз бўшлиғидан бошланади. Бу ерда овқатга механик ва унчалик катта бўлмаган даражада кимёвий ишлов берилади. Сўлак таркибига кирувчи амилаза ферменти крахмални, дастлаб декстрин, сўнгра эса мальтозага айлантириб парчалайди. Оғиз бўшлиғида овқатни қизилўнгач ва сўнгра ошқозон томон харакатланишини енгиллаштириш учун тайёрланиши содир бўлади. Яхши майдаланган овқат луқмаси ошқозон шарбати ва ингичка ичак ферментлари таъсирини енгиллаштиради. Бу овқат хазм бўлишини ва овқатдаги озиқавий ва биологик фаол моддалар сингишини яхшилайди. Овқат луқмасининг оғиз бўшлиғида 15-18 сония давомида бўлиши лозимлиги физиологлар томонидан алохида таъкидланади.