Овқатланиш инсоният тарихида ҳар доим жамиятни ривожланиш даражасини белгиловчи кучли ва барқарор омиллардан бўлган.
Турли цивилизация одамларини таъблари ҳар бир халқнинг маданий анъаналари билан яқин боғлиқликда ишлаб чиқилди. Таъблар қарама-қаршилиги шунчалик сезиларли эдики, бир одамларни овқати иккинчиларида ажабланиш ва ёқимсизликни юзага келтирган.
Тарихан шаклланган анъанавий овқатланиш хусусиятига ҳаёт тарзини белгилайдиган географик ўрни ва иқтисодий ривожланиши, диний ман этишлар, урф-одатлар таъсир кўрсатган.
Овқатланиш анъаналари одамни яшаш зоналари билан белгиланади. Одамни яшаш зонаси ва овқатланиш хусусиятига боғлиқ ҳолда учта асосий хўжалик тури фарқланади.
Биринчи турдаги ахоли хусусан оқсилли овқатни, иккинчи турдаги ахоли эса асосан углеводли овқатларни истеъмол қилишади. Оқсилли овқат манбаъи сифатида хайвонлар (уй ва ёввойи) ва балиқ хизмат қилган. Углеводли овқат манбаъи гурунч, буғдой, маккажухори ва бошқалар каби донли экинлар ҳисобланган. Аммо ушбу барча овқатланиш манбаълари тоза кўринишда ишончли ҳисобланмаган, чунки одамлар ов, балиқ овлаш муваффақияти ёки донли ва бошқа экинларни хосилдорлигидан боғлиқ бўлишган. Учинчи - аралаш хўжалик турини энг ишончли бўлиб чиқдики, у аллақачон эрамизга қадар 4000 йилда Ўрта Европада, Дунай ерларида пайдо бўлди. “Дунай маданияти” ахолиси уй хайвонларига эга бўлишган, донли ва мевали экинларни ўстиришган, балиқ овлаш билан шуғулланишган.
Овқатланиш хусусияти овқатни энергетик қийматини белгилайди. Яшаш муҳитига боғлиқ ҳолда овқатланиш маҳсулотларига бўлган эхтиёж ҳам ўзгарадики, бу маълум регионда яшовчи барча ахолида аниқ кузатилади. Мисол учун, қутб доирасидан наридаги ерларда истиқомат қилувчиларни энергия манбаъи сифатидаги оқсил ва ёғларга бўлган эхтиёжи тропикдаги иссиқ жойлар ахолисига нисбатан анча юқори. Шу сабабли, бир халқлар овқатланиши хусусиятини механик йўсинда бошқа халқларга тадбиқ этиш мумкин эмас.
Юз йиллар давомида одам ўз овқатланишини, овқат билан организм учун барча озиқавий моддаларни тўлиқ хажмда олиши учун, қандайдир йўл билан оптималлаштиришга харакат қилиб келди. Дастлаб у интуитив равишда харакат қилди, ўз хаётий тажрибасига ва олдинги авлод тажрибасига таянди. Қандай тўғри овқатланишни тамойиллари, ёндашувлари, маслахатлари мақол, маталларда ва миллий ошхоналарни анъаналарида ўз аксини топди.
Шундай қилиб, овқатланиш тури ва анъанаси - организмнинг узоқ вақт давомида маълум овқат турига тарихий мослашиши натижасидир. Таъкидлаш жоизки, Ерни турли регионларидаги ахолининг миллий овқатланиш турини қуйидаги мезонлар белгилайди: асосий донли экин, асосий энергия манбаъи, асосий оқсил манбаъи, витаминлар ва минерал моддаларни асосий манбаълари. Хозирги пайтда, одамни маълум овқат турига кўп асрлар давомида мослашиши натижасида, 20 та овқатланиш тури фарқланади (2.1- жадвал).
Аммо овқатланиш турлари қатъий ва ўзгармас ҳисобланмайди. Шаклланган овқатланиш турларига ташқи таъсирларни таъсир қилиши жараёни давом этмоқда. Овқатланишни сифатий ва миқдорий эволюцияси кузатилмоқда. Бошқа кимёвий таркибга эга бўлган озиқ – овқат маҳсулотлари ассортиментини кенгайиши натижасида овқатланишни сифатий эволюцияси рўй бермоқда. Овқатланишнинг миқдорий эволюцияси истеъмол қилинадиган маҳсулотлар миқдоридаги ўзгаришларни тақозо қилади. Озиқ – овқат маҳсулотларининг структураси ва унинг истеъмоли ўзгаришларидаги барқарор тенденцияларни ўз вақтида аниқланиши аниқ регион ахолиси озиқавий статусини географик, климатик ва ижтимоий шартларни ҳисобга олган ҳолда шакллантириш зарурлигини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |