1-Мавзу. Кенг қўламли ислоҳотларни амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини оширишда хизмат кўрсатиш соҳасининг ўрни ва роли



Download 36,43 Kb.
bet8/9
Sana23.02.2022
Hajmi36,43 Kb.
#163297
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-Мавзуга

Савдо хизматлари соҳасидаги устуворликлар:
1. Савдо хизмат кўрсатиш даражасини ошириш;
2. Хизматлар инфратузилмаси кенг бўлган универсал ва ихтисослашган бозорларда савдо-сотиқ тармоғини ривожлантириш;
3. Майда чакана савдони тартибга солиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
Кўпинча турғун савдо корхоналари билан таъминланмаган турар жой мавзеларида ер участкаларини ажратишни, кейинчалик уларни савдо залларига эга мажмуаларга айлантиришни назарда тутувчи майда чакана савдони тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар кўриш.
4. Терминал ва контейнер технологиялардан фойдаланган ҳолда логистикани ривожлантириш принциплари.
Терминал ва контейнер технологиялардан фойдаланган ҳолда логистикани ривожлантириш принципларига асосланган ҳолда товар ҳаракатланишини такомиллаштириш.
Натижада савдо хизматлари 2018-2030 йилларда 2,5 баравар ошади.
Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар соҳасидаги устуворликлар:
1. Риэлторлик фаолиятини тартибга солиш механизмини яратиш, давлатнинг ваколатларини риэлторлар профессионал бирлашмаларига қисман ўтказиш;
2. Кўчмас мулк билан операцияларни тартибга солиш, кўчмас мулк билан боғлиқ соҳани тартибга солишга, ҳудудларни уни янада ривожлантиришга қаратилган норматив ҳужжатларни такомиллаштириш орқали кўчмас мулк билан боғлиқ фаолиятни легализациялаш.
Натижада 2018-2030 йилларда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 2,4 баравар кўпаяди.
Туризм соҳасида
Туризм соҳасида тармоқ соҳасини ислоҳ қилиш, туристик тармоқни тартибга солиш бўйича қонун ҳужжатлари базасини такомиллаштириш давом эттирилади. Фақат 2018-2019 йилларда тармоқни тартибга солиш бўйича 20 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Туристик ташкилотлар сони 75 фоизга ошди, кириш ва ички туризмни ривожлантириш бўйича 147 та тадбир амалга оширилди. Жойлаштириш воситалари сони 2018 йилда 142 тага кўпайди ва 914 тани ташкил этди.
Жами ислоҳотлар даврида 64 та мамлакат учун визасиз режим ўрнатилди, 54 та мамлакат учун транзит виза ўрнатилди, барча мамлакатлар 16 ёшдан кичик шахслар учун визасиз киришга эга бўлади.
“E-visa” тизими фаолият кўрсатмоқда, у орқали 76 та мамлакат фуқаролари электрон визалар олиши мумкин. 101 та давлатнинг транзит йўловчилари учун Ўзбекистоннинг халқаро аэропортлари орқали мамлакатга визасиз кириш тартиби жорий этилди.
Хорижий туристлар вақтинчалик рўйхатдан ўтганлик учун жавобгарликдан озод этилган (хорижий фуқаро таклифсиз мустақил келиши ва жойлаштириш воситаларида яшамаслиги мустасно). Ҳозирги вақтда хорижий фуқарони вақтинча рўйхатга олиш учун жавобгарлик таклиф қилган (қабул қилувчи) шахсларнинг зиммасига ва жойлаштириш воситаларига юкланади.
2018 йилда туристик даражадаги 133 та автотранспорт воситаси (48 та автобус ва 85 та микроавтобус) харид қилинди.
Туристик фаолиятга лицензия бериш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари 15 кундан 10 кунгача қисқартирилди.
Хусусий сектор меҳмонхоналарида хорижий туристларни жойлаштириш имконияти яратилди, хизматларни сертификатлаш бўйича талаблар бекор қилинган ҳолда оилавий меҳмонхона уйларни ташкил этиш тартиби соддалаштирилди.
Туристик маҳсулотларни диверсификациялашни давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан экотуризмни ташкил этиш учун сув омбори очилди. Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида жойлашган 18 та сув омборида экотуризм ташкил этиш назарда тутилди. Зиёрат туризмини ривожлантириш ва Жануби-Шарқий Осиёда, жумладан, Индонезия, Малайзия ва Сингапурда мамлакат салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида 2018 йил 28 октябрдан бошлаб ҳафтасига 2 марта Куала-Лумпур-Тошкент рейслари билан туташган “Тошкент-Жидда” авиарейслари очилди.
Аввал жорий этилган қатор чекловлар олиб ташланди, масалан, тунги вақтда туристик автобус ҳаракатланишига қўйилган тақиқ бекор қилинди.
Тошкентда Йирик инвестиция лойиҳалари – “Амирсой” тоғ-чанғи мажмуаси, гольф-клуби ва гольф-академияси, “Учта шаҳар мажмуаси, ЕТТБ билан Хоразм вилоятида маданий мерос объектларини сақлаш бўйича қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда, Бухоро шаҳрида 1 150 ўринга мўлжалланган учта меҳмонхона реконструкция қилинди.
Тармоқнинг инвестиция салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида Франция компаниялари “Чорвоқ” эркин туристик зонасини ривожлантиришга жалб қилинди.
Туркиянинг IdeallST компанияси билан Хоразм, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 295 минг долларлик учта кластер ташкил этиш учун шартномалар имзоланган.
Хорижий ва мамлакатимиз инвесторлари билан умумий қиймати 600 млн. долларлик инвестиция таклифлари ишлаб чиқилган.
Кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида туристлар оқими 2018 йилда қарийб 5,3 млн. кишини ташкил этди, бу эса 2017 йилнинг шундай давридаги кўрсаткичлардан икки баравар ортиқ (2,69 млн.). 31-55 ёшдаги ёш туристлар оқими ошди. Ички туризм бўйича сафарлар сони 1 миллиондан ошди, шу жумладан, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан 0,3 млн., Ёшлар иттифоқи томонидан 0,2 млн., “Маҳалла” фонди томонидан 0,1 млн., жамоат ва диний ташкилотлар томонидан 0,1 млн., тадбиркорлик субъектлари томонидан 0,2 млн. сафар ташкил этилди.
Шу билан бирга, тармоқда ҳал этилмаган муаммолар етарли:

  1. Туристик тармоқнинг норматив базасини такомиллаштириш талаб этилади, туристик хизматлар, шу жумладан, меҳмонхона хизматлари кўрсатиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш зарур, овқатланиш ва транспорт объектларини таснифлаш бўйича стандартлар ишлаб чиқилмаган;

  2. Республикада меҳмонхонадаги хоналар фонди етарли эмас;

  3. Ҳаво алоқалари сони етарли эмас, йўловчиларни ташиш тарифлари баланд ва рақобатбардош эмас;

  4. Зиёрат, тиббий, гастрономик, қишлоқ (фермер) каби туризм хизматларини диверсификациялаш даражаси паст;

  5. Миллий туристик бренд шаклланмаган;

  6. Туристик салоҳият, хорижий туристларнинг республикада бўлиш шартлари тўғрисидаги хорижий туристлар учун ахборот етарли эмас;

  7. Ички туризм суст ривожланмоқда;

  8. Туризм соҳасида малакали кадрлар етишмаслиги қайд этилмоқда, бу туризм соҳасидаги узлуксиз таълимнинг комплекс кўп даражали тизими мавжуд эмаслиги, эскирган ўқув режалари ва дастурларидан фойдаланиш билан изоҳланади, ўқитишни методик таъминлаш даражаси жаҳон стандартларидан ортда қолмоқда.


Download 36,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish