1-Мавзу. Кенг қўламли ислоҳотларни амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини оширишда хизмат кўрсатиш соҳасининг ўрни ва роли


V. ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ



Download 36,43 Kb.
bet2/9
Sana23.02.2022
Hajmi36,43 Kb.
#163297
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-Мавзуга

V. ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ


Юқори қўшилган қийматли юқори технологик хизматлар турларини кенгайтириш, хизматлар соҳасининг салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳисобига тармоқни ривожланишнинг янги даражасига ўтиши.
Хизматлар соҳаси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг етакчи секторларидан бирига айланмоқда. 2018 йил якунлари бўйича хизматлар улуши республика иқтисодиётида 35,6 фоизни ташкил этади. Хизматларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги қўшимча иш ўринлари яратишга, харажатларни қисқартиришга, уй хўжаликлари хизмат кўрсатиши вақтини қисқартиришга ва аҳоли ҳаёти сифати яхшиланишини таъминлашга кўмаклашади. Кейинги вақтларда хизматлар соҳаси қулай иқтисодий шароитларда ривожланди. Бунга:
иқтисодиётда бир қатор соҳаларда ривожланишнинг тармоқ дастурларини амалга ошириш;
янги бозор институтлари (депозитар, суғурта, аудиторлик фаолияти, электрон ҳукумат, электрон тижорат ва шу кабилар) фаолиятининг қонунчилик ва ташкилий асосларини яратишга йўналтирилган чора-тадбирлар;
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, савдони эркинлаштириш ва товар бозорларини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Ҳукумат қарорларини амалга ошириш ҳисобига хизматлар бозорини давлат томонидан тартибга солишнинг юмшатилиши;
кредитлашни кенгайтириш ҳисобига талаб ва таклифни рағбатлантириш;
самарали ижтимоий сиёсат, хизматларнинг тўлиқлиги сифатини талаб қилувчи аҳолининг маданий-таълим даражасини ошириш кўмаклашди.
Урбанизациянинг чуқурлаштирилаётган жараёни хизматларнинг янги турлари, масалан, хавфсизликни таъминлаш соҳасида, шу жумладан, АКТ, банк соҳасида виртуал тусдаги хизматлар соҳасида янги турлари пайдо бўлишига кўмаклашади. Кейинги йилларда бандликни таъминлаш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришда хизматлар соҳасининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақланиб қолмоқда.
2016-2018 йилларда хизматлар 1,4 баравар ўсди. Молиявий хизматлар (2,1 баравар), архитектура соҳасидаги хизматлар (1,9 баравар), алоқа-ахборотлаштириш ва соғлиқни сақлаш хизматлари (1,6 баравар), кўчмас мулк, ижара ва прокат билан боғлиқ савдо хизматлари (1,3 баравар) бўйича ўсишнинг юқори суръатларига эришилди.
2017 йил ўртасидан бошлаб талабга бўлган инфляциявий босимнинг нисбатан юқорилиги сақланиб қолмоқда, натижада хизматларнинг кўпчилик турлари бўйича ўсиш секинлашмоқда.
Жумладан, хизматлар нархларининг ўсиши 2018 йилда 112,1 фоизни ташкил этди. Хизматлар орасида темир йўл транспорти хизматларига тарифлар 134,3 фоизга, уяли алоқа хизматлари 119,6 фоизга, ксеронусха хизматлари 118,9 фоизга, сартарошхона хизматлари 117,5 фоизга анча ўсди. Шаҳар транспортида юриш қиймати 19,1 фоизга, халқаро алоқанинг 1 та қўнғироғи қиймати – 60,6 фоизга ўсди ва ҳоказо.
Талаб томонидан чекловлар натижасида хизматлар соҳасининг 800 та корхонаси ўз ҳажмларини пасайтирди, корхоналарнинг кўпчилик қисми фаолиятини тўхтатди.
Сервис инфратузилмаси етишмаслиги туфайли қишлоқ хизматлар соҳаси тегишлича ривожланмади. Жумладан, 2018 йилда қишлоқда яшовчи 1 кишига кўрсатилган хизматлар шаҳардагига қараганда 2,7 марта кам бўлди.
Савдо хизматлари, автотранспорт хизматлари, тегишли тармоқларнинг норасмий секторида кўрсатилаётган кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган хизматлар улуши юқорилиги сақланиб қолмоқда.
2030 йилгача хизматлар соҳаси ривожланишнинг янги индустрлаштиришдан кейинги босқичига киради, ЯИМда ва аҳоли бандлигида хизматлар соҳаси устунлик қилади. Аста-секин, 2030 йилга бориб хизматлар соҳаси устунлик мавқеини эгаллайди, хизматлар соҳасининг индустрлаштиришдан кейинги ривожланиш фазасига ёки "сервис иқтисодиётига" ("хизматлар иқтисодиётига") ўтиши қайд этилади, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти хизматлар соҳаси ривожланиши ҳисобига кўпаяди, республика иқтисодиётида унинг улуши 2030 йилга бориб 45 фоиздан ортиқни ташкил этади.
2018-2030 йилларда хизматлар 2,5 баравар ўсади. Туризмнинг жадал ривожланиши билан боғлиқ бўлган яшаш ва овқатланиш хизматлари (3,2 баравар), молиявий хизматлар, соғлиқни сақлаш хизматлари (3,1 баравар), архитектура соҳасидаги хизматлар (3 баравар), савдо хизматлари, компьютер ва бошқа маиший техникани таъмирлаш бўйича хизматлар (2,5 баравар), алоқа, ахборотлаштириш хизматлари, транспорт хизматлари (2,3 баравар) бўйича ўсишнинг юқори суръатларига эришилади.
Соҳанинг мақсадли параметрларига эришиш учун қуйидаги устувор йўналишлар талаб этилади:
1. Қишлоқ хизматлар соҳаси замонавий сервис инфратузилмаси ташкил этилиши, қишлоқ аҳолисининг хизматларидан фойдаланишининг ошиши ва шаҳарларни бошқаришнинг мавжуд тизимини такомиллаштиришни ва шаҳарлар ривожланишини мақбул режалаштиришни назарда тутувчи урбанизация сиёсати комплекс амалга оширилиши ҳисобига жадал ривожланади.
2. Соҳа тармоқларини бошқаришни ва хизмат кўрсатиш технологияларини модернизация қилиш хизматлар соҳасининг стратегик барқарорлигини таъминлаш мақсадларини тўлиқ даражада амалга ошириш имконини беради.
3. Ахборотлаштириш тизимларини, пировард истеъмолчи ва тадбиркорлик тузилмалари, шу жумладан, қишлоқ бизнеси учун интерактив хизматлар маълумотлар базаларини кенг жорий этиш.
4. Иқтисодиёт ва инновацияларда илмий-техник сиёсат амалга оширилиши ҳисобига хизматларнинг янги турлари ўсиши.
5. Молиявий соҳада янги технологияларни жорий этиш, аҳолининг маблағларини банк соҳасига жалб қилиш, аҳолининг банкларга бўлган ишончини ошириш.
6. Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида ижтимоий йўналтирилган хизматлар жадал ўсишини таъминлаш, инновацион иқтисодиётни янада ривожлантириш ҳисобига инсон капитали сифатини ошириш.
7. Замонавий, жаҳон стандартлари даражасидаги сервис инфратузилмаси ва коммуникацияларни шакллантириш ҳамда аҳолининг хизматлардан фойдаланишини ошириш.
8. Хизматлар соҳасида таркибий қайта ўзгартиришларни амалга ошириш, бунда алоқа хизматларининг замонавий турлари, молиявий хизматлар, соғлиқни сақлаш соҳасида хизматларнинг юқори технологик турлари, соҳа тармоқларининг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича хизматлар жадал ривожланади.

Download 36,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish