Мақсадли параметрлар ва устувор йўналишлар
2025 йилгача туризм экспортининг 951 млн. АҚШ долларидан 2 млрд. АҚШ долларигача ошишини таъминлаш.
Туроператорлар ва туризм соҳасининг бошқа субъектлари сони 860 тадан 1676 тагача, жойлаштириш воситалари сони эса 850 тадан 1600 тагача ошишини таъминлаш.
Туристлар сонини 2 баравар – йилига 10 миллиондан 19 миллионгача ошириш.
Хорижий туристлар сонини йилига 4,8 миллиондан прогноз қилинган 7,2 миллионгача ошириш.
Туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган туризм соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш (“Туристик фаолиятни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни).
Республикага туристларнинг асосий оқимини таъминловчи иқтисодий барқарор ва хавфсиз давлатлар фуқаролари учун виза режимини янада эркинлаштириш.
Хусусий секторни жалб қилиш ва туризм соҳасидаги тадбиркорликни раҳбалантириш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш.
Туризм соҳасида рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.
Туризм соҳасида давлат-хусусий шериклик концепциясини амалга ошириш.
Республиканинг барча ҳудудларида туризм инфратузилмасини ва тегишли инфратузилмани янада ривожлантириш.
Замонавий халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда йирик шаҳарларда кўча инфратузилмасини, туристик-рекреацион марказларни ривожлантириш (подъезд йўллари, кўрсаткичлар ва вивескаси, тротуарлар, кичик меъморий шакллар, санитария-гигиена тугунлари, имкониятлари чекланган одамлар учун қулайлик элементлари).
Туристик навигациянинг ягона унификацияланган тизимини жорий этиш ва ривожлантириш, туристик намойиш объектлари бўлган кўчаларда, жойларда, бино ва иншоотлар ичкарисида, транспорт воситаларида, транспорт тугунларида, автоомбиль йўлларида туристик навигациянинг унификацияланган кўрсаткичларини ўрнатиш, туристик марказлар, объектлар ва маршрутларда халқаро стандартлар мажбурий қўлланган ҳолда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси реконструкция қилинишини таъминлаш.
Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ташқи ва ички транспорт маршрутларини кенгайтириш, транспортда кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш.
Темир йўл транспортида юқори тезликда юрадиган электрпоездлар имкониятларини кенгайтириш.
Туристик пакетлар умумий қийматида авиачипталар қийматини 100-150 АҚШ долларигача пасайтириш.
Ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспортини ўз ичига оладиган қулай ва очиқ транспорт логистикасини таъминлаш, туристлар келганда аэропортларда ва вокзалларда, шунингдек, шаҳарлар ўртасида саёҳат вақтида қулай шарт-шароитлар яратиш.
Ички туризмни ривожлантириш, ижтимоий, маданий-билиш, патриотик, экологик, этно-маданий ва қишлоқ туризм дастурларини амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикасининг ягона миллий туристик брендини, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, ҳудудларнинг туристик брендларини ишлаб чиқиш.
Ўзбекистон Республикасида ҳам республикада, ҳам хорижда реклама-ахборот кампанияси имижини оширишга қаратилган ихтисослашган кўргазма фаолиятини амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |