1-Мавзу. Кенг қўламли ислоҳотларни амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини оширишда хизмат кўрсатиш соҳасининг ўрни ва роли



Download 36,43 Kb.
bet7/9
Sana23.02.2022
Hajmi36,43 Kb.
#163297
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-Мавзуга

Яшаш, овқатланиш, кўчмас мулк билан боғлиқ савдо хизматлари соҳасидаги муаммолар
Ривожланмаган савдо инфратузилмаси туфайли қишлоқ аҳолисининг савдо корхоналаридан фойдаланиш даражаси шаҳар аҳолисиникидан ортда қолмоқда.
Қишлоқ аҳолисининг озиқ-овқат корхоналари билан таъминланганлиги шаҳарликларникидан анча ортда қолмоқда. Агар умуман республика бўйича 10 минг аҳолига 4 та корхона тўғри келишини ҳисобга олсак, шаҳарга 7 та корхона тўғри келади, қишлоқ жойларда шаҳардагига нисбатан таъминланганлик 7 баравар кам ва 10 минг қишлоқ аҳолисига 1 та корхона тўғри келади.
Қишлоқ аҳолисининг савдо корхоналари билан таъминланганлиги шаҳарликларникидан анча ортда қолмоқда. Агар умуман республика бўйича 10 минг аҳолига 34 та корхона тўғри келишини ҳисобга олсак, шаҳарга 44 та корхона тўғри келади, қишлоқ жойларда шаҳардагига нисбатан таъминланганлик 1,8 баравар кам ва 10 минг қишлоқ аҳолисига 24 та корхона тўғри келади.
Турли тўлаш қобилиятига эга хорижий меҳмонларни қабул қилишга мўлжалланган меҳмонхоналар сони етарли эмас.
Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар соҳасида ноқонуний битимлар муҳим улушга эга.
2030 йилгача озиқ-овқат ва яшаш хизматлари 3,2 баравар, савдо хизматлари 2,5 баравар, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар бўйича 2,4 баравар оширилишини таъминлаш белгиланмоқда.
Савдо ва озиқ-овқат соҳасида прогноз параметрларига эришиш мақсадидаги устувор йўналишлар:

  1. Савдо марказлари 2030 йилгача замонавий шакл касб этади ва универсал “марказлар” ва кўп тармоқли мажмуаларга айланади. Кейинчалик улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати кенгаяди (тиббий хизмат кўрсатиш, таълим ва кўнгилочар хизматлар).

  2. Истеъмол бозори тизимида “Ақлли шаҳар” лойиҳаси доирасида унинг таркибий қисми – “Ақлли истеъмол бозори” амалга оширилади, у рақамли технологияларни фаол жорий этишни ва интернет-савдони, омборхона ва логистика инфратузилмасини ривожлантиришни назарда тутади.

  3. Қалбакилаштирилган ва сифатсиз маҳсулот билан кураш самаралироқ бўлади.

  4. Товарлар ва хизматлар тўғрисида ахборот олишнинг интерактив сервиси ташкил этилади, бу эса товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшироқ назорат қилиш имконини беради. Бундан ташқари, мамлакатимиз товарларини реализация қилиш учун электрон савдо майдончаси яратиш назарда тутилмоқда, бу эса ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотини масофадан туриб ва воситачиларсиз сотиш имконини беради.

Яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасидаги устувор йўналишлар:
2030 йилгача меҳмонхоналар ва хостеллар сони кескин кўпаяди, туристлар нимани истеъмол қилишни маъқул кўришига қараб овқатланиш ассортименти кенгаяди.
Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар соҳасидаги устувор йўналишлар:

  1. Яқин ўн йилда юқори сифатли уй-жой қиймати жиддий ошади.

  2. Урбанизация дастури амалга оширилиши билан мегаполис урбанизациясидан аҳоли учун қулайроқ паст қаватли, ландшафт урбанизацияга ўтилди.

  3. Риэлтер фаолиятининг қонунийлаштирилиши риэлтерлик хизматлари роли ва ҳажмларини жиддий ошириш имконини беради.

Яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасидаги устувор йўналишлар:
1. Меҳмонхона ва ресторанларда асосий талаблар рўйхатини, шу жумладан, меҳмонхоналарни техник жиҳозлаш, туну кун хизматлар кўрсатилишини таъминлаш, хизмат кўрсатувчи ходимлар мулоқот қиладиган тиллар сони, овқатланиш, ичимликлар бўйича талаблар, қулай психологик муҳит яратиш каби талабларни ўз ичига оладиган таснифлаш тизимини жорий этиш;
2. Миллий меҳмонхона тармоқларини яратиш;
3. 3 юлдузли меҳмонхоналар қуриш ва реконструкция қилиш;
4. Ички бозорда жаҳон меҳмонхона тармоқлари хизматларини ошириш;
5. Жаҳон бозорида меҳмонхоналарни тарғиб қилиш комплекс маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш;
6. Ўзбекистонда “Nice”, “A&O Hotels and Hostels”, “Stayokay”, “The Youth Hotel Network of Catalonia”, “The Equity Point Group”, “Лайк” каби хориждаги етакчи хостер тармоқларининг франшизе бўйича сифатли хостелларини яратиш;
7. Ўртача нарх эвазига яшаш бўйича сифатли хизматдан тезда фойдаланиш имконини берадиган хостелларнинг экскурсия хизмат кўрсатиш ягона электрон тизимини яратиш;
8. Миллий хостеллар уюшмасини тузиш;
9. Меҳмонхоналарда турли мамлакатлардан келадиган туристларнинг миллий таомларига йўналтирилган овқатланиш корхоналари тармоғини кенгайтириш. Натижада яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 3,2 баравар ошади.

Download 36,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish