Молиявий хизматлар соҳасидаги устуворликлар:
қимматли қоғозларни иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш воситаси сифатида кенг кўллаш ҳисобига мамлакат фонд бозорини ривожлантиришнинг янги босқичига чиқиш ва аҳоли кенг қатламларининг қимматли қоғозларга эгалик қилиш ва улар олди-сотдисидан муқобил даромад олиши.
1. Банкларнинг молиявий барқарорлигини ошириш ва ички бозорда молиявий хизматлар доирасини кенгайтириш.
2. Ўзбекистон банкларининг капиталнинг халқаро бозоридаги фаоллигини ошириш.
3. Энг аввало, Россия Федерацияси ва Хитой каби асосий савдо шериклари мамлакатларидан хорижий тижорат банкларини мақсадли жалб этиш.
4. Тижорат банклари акциялари айланмасини очган ҳолда қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини ривожлантириш чора-тадбирларини кўриш. Бу улар молиявий фаолиятининг шаффофлигини оширади ва иш самарадорлигини ва капитал қийматини баҳолаш имконини беради.
5. Банк маҳсулотларини инновацион ривожлантириш ва энг янги ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва Интернет-банкингни ривожлантириш асосида жисмоний шахслар учун кўрсатиладиган банк хизматлари доирасини кенгайтириш.
6. Ҳам узоқ муддатли кредитлаш ёки лойиҳавий молиялаштириш ҳисобига, ҳам аниқ инвестиция лойиҳалари учун корпоратив облигациялар чиқаришда корхоналарга кўмаклашиш ҳисобига инвестиция лойиҳаларини аралаш молиялаштиришни кенг амалиётга жорий этиш йўли билан узоқ муддатли кредитлар бозорида ва қимматли қоғозлар бозорида тижорат банкларининг инвестициявий фаоллигини ошириш.
7. Кейинчалик молиявий институт иштироки улушини асосий муассисларга сотиш имконияти билан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг бошланғич капиталини молиялаштириш учун тижорат банклари билан биргаликда инвестиция компанияларини ташкил этишга хорижий инвестиция фонларини, халқаро иқтисодий ва молиявий институтларни жалб қилиш.
8. Молиявий воситачиликнинг самарадорлиги ва сифатини ошириш. 2030 йилга бориб суғурта бозорини ривожлантиришдаги устуворликлар:
1. Мажбурий суғуртанинг миллий моделини яратиш.
2. Банклар ҳузурида суғурта компанияларини аккредитация қилиш институтини жорий этиш.
3. Ахборотдан фойдаланишни кенгайтириш йўли билан суғурта бозорида ишонч даражасини ошириш, суғурта компаниялари фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларга жамоатчиликнинг киришини, суғурта қилувчилар учун – турли суғурта маҳсулотларининг хавф-хатари ва бўлиши мумкин бўлган зарар кўриши учун фойдаланиладиган давлат ва идоравий статистикадан фойдаланиш имконияти (йўл-транспорт ҳодисалари, касалликларга чалиниш, турли сабаблар билан вафот этиш ва шу кабилар).
4. Аудиторлар, божхона блокерлари жавобгарлигини, шартнома бўйича жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш механизмларини жорий этиш, суғурта қонунчилигининг ягона тизимини яратиш.
5. Профессионал жавобгарликни суғурта қилишни жорий этиш йўли билан мажбурий суғуртани кенгайтириш.
6. Йўловчиларни мажбурий суғурта қилишни ташувчиларнинг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга алмаштириш. Ушбу алмаштириш кўрсатилаётган хизматларнинг хавфсизлиги ва сифати даражасини ошириш йўналишида транспорт корхоналари ишини рағбатлантиришга қодирдир.
7. Суғурта бозорида монополистик фаолиятга йўл қўймаслик мақсадида суғурта фаолиятида қонунчиликни такомиллаштириш.
8. Тармоққа қўшимча инвестицияларни жалб этиш ҳисобига суғурта хизматлари сифатини ошириш ва суғурта маҳсулотлари турларини кенгайтириш.
9. Ўзбекистон суғурта бозорини суғурта хизматлари жаҳон бозорига интеграциялашнинг асосий йўналишларини амалга ошириш.
10. Ўзаро суғурта тизимини жорий этиш, суғурта қилдирувчиларнинг асосий суғурта маслаҳатчилари сифатида воситачиларнинг ролини кучайтириш.
Транспорт хизматлари
2016-2018 йилларда транспорт хизматлари 1,2 баравар ўсди, шу жумладан, автотранспорт хизматлари – 1,4 баравар ўсди.
2018 йилда юк ташиш транспорт хизматлари ўсиши 105,7 фоизни, йўловчилар ташиш 103,4 фоизни ташкил этди. Бунда ўсиш суръатлари транспорт турлари бўйича бир хил эмас. Қувур йўли транспортида юк айланмаси ўсишининг 111,4 фоизи, автомобиль транспортида 103 фоизи таъминланди, темир йўл транспортида ўсиш 2017 йил даражасида таъминланди. Йўловчи айланмаси ўсиши 190,6 фоизни, ҳаво транспортида ўсиш 117 фоизни, метрополитенда ўсиш 112,2 фоизни ташкил этди.
Шу билан бирга, юкларнинг 47,7 фоизи қувурли транспорт турида, 32,5 фоизи темир йўл транспортида, 19,6 фоизи автомобиль транспортида ташилди. Йўловчи айланмаси тузилмасида йўловчиларни автомобилда ташиш 89,8 фоизни, авиаташув 6,6 фоизни, темир йўл транспортида ташиш 3,2 фоизни ташкил этди.
Йўловчилар ташиш хизматлари бозорида аҳоли турли қатламларининг тўлаш қобилияти талаби транспортнинг муқобил турлари томонидан қондирилиши мумкинлигидан келиб чиқиб, улар ўртасида йўловчилар оқими қайта тақсимланиши кузатилмоқда.
Темир йўл транспорти хизматлари соҳасида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Янги локомотивлар ва юқори тезликдаги йўловчилар электрпоездларидан фойдаланиш ҳисобига хизмат кўрсатиш сифати яхшиланмоқда.
Янги иқтисодий рентабелли йўналишларни ташкил этиш, ташишлар бўйича чартер рейслар эвазига йўналишлар кўпайтирилиши, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳамкорларининг Интер-лайн йўналишларидан фойдаланиш орқали йўловчилар ва юк ташиш йўналишлари тармоғини кенгайтириш ҳисобига ҳаво транспорти хизматлари 1,5 баравар ошганлиги қайд этилмоқда.
Автотранспорт тизимида 105 та янги йўловчи йўналиши ташкил этилди, 2018 йилда 15 та автостанция қурилиши, 8 та автостанция реконструкция қилиниши белгиланган. Амалда 17 та янги автостанция, шу жумладан, Нукус шаҳрида 2 та автостанция, Андижон, Термиз, Янгиер, Қўнғирот шаҳарларида, Зомин, Арнасой, Муборак, Чуст, Мингбулоқ, Иштихон, Нарпай, Қизириқ, Бешариқ, Ёзёвон ва Хазарасп туманларида 1 тадан автостанция қурилди.
Чимбой, Тахтакўпир, Бўз, Когон, Қоракўл, Кармана, Косонсой ва Боёвут туманларида автостанциялар қайта қурилиши ниҳояси етказилди.
Минтақавий йўловчи ташиш учун 100 та янги автобус харид қилинди.
Транспорт хизматларининг жадал ўсиши тармоқ хусусиятига эга муаммоларга тўсқинлик қилади:
Транспорт тармоғида давлат ва бозор томонидан тартибга солиш механизмлари тўлиқ мувозанатга келтирилмаган;
Амалдаги инфратузилма объектларининг ишлаб чиқариш қувватларидан, айниқса мамлакатнинг транзит салоҳиятидан етарлича фойдаланилмаяпти;
Автомобиль йўлларининг ҳолати ва ривожланиш суръатлари, айниқса қишлоқ жойларда автомобиллаштиришнинг белгиланган стандартлари ва суръатларига мос келмайди;
Асосий фондларнинг эскириши кузатилмоқда, транспорт тизимларининг технологик даражаси етарли эмас.
2030 йилгача мақсадли параметрларда транспорт хизматлари 2,2 баравар ошишини таъминлаш белгиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |