1-Мавзу. Кенг қўламли ислоҳотларни амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини оширишда хизмат кўрсатиш соҳасининг ўрни ва роли



Download 36,43 Kb.
bet3/9
Sana23.02.2022
Hajmi36,43 Kb.
#163297
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-Мавзуга

Алоқа хизматлари соҳасида
Ахборот-коммуникация хизматлари ривожланишига фуқаролик жамиятида ва бозор иқтисодиётида юз бераётган жараёнлар салмоқли таъсир кўрсатади. 2016-2018 йилларда республикада алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг 1,6 баравар ўсиши таъминланди. 2018 йилда 9,7 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди, телекоммуникация компаниялари 2016 йилдан бошлаб фаол инвестиция стратегиясини амалга оширмоқда. Телекоммуникация инфратузилмасини модернизациялаш ва ривожлантириш лойиҳалари амалга оширилиши натижасида магистрал шаҳарлараро ва вилоят ички алоқа линияларида транспорт тармоқларини кенгайтириш ва захирага қўйиш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши доирасида 25,6 минг километрдан ортиқ алоқанинг толали-оптик линиялари қурилди.
"Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли телекўрсатувлар тармоғини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида 2015-2017 йиллар мобайнида 90 та кучли ва 404 та кам кучли рақамли телевидение узатгичларини етказиб бериш ва монтаж қилиш ишлари бажарилди, аҳоли рақамли телевидение билан қамраб олиниши 100 фоизгача етказилди.
Давлат ва нодавлат телерадио дастурларини бориш қийин бўлган аҳоли пунктларига, қўшни давлатларга ва узоқ хориж мамлакатларига узатиш мақсадида Европа мамлакатларидан бирининг йўлдош операторларининг алоқа йўлдошидан фойдаланган ҳолда ер усти йўлдош телерадиоэшиттириши тармоғи ташкил этилди.
Халқаро интернет канал – 180 ГБИТ/секундигача етказилди, мамлакатда интернетдан фойдаланувчилар ўсиши 15 фоизга кўпайтирилди ва 22,5 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларни ташкил этди.
Ўтган даврда 30 тадан ортиқ янги электрон давлат хизматлари жорий этилди, натижада Интерактив давлат хизматлари ягона портали томонидан 100 тадан ортиқ электрон давлат хизматлари кўрсатилмоқда.
Мамлакатда мобиль алоқа абонентларининг умумий сони 22,8 млн кишини ташкил этади, бунда учинчи ва тўртинчи авлод мобиль алоқадан фойдаланувчилар сони 16 миллиондан ортиқ абонентни ташкил этди.
Мобиль алоқа тармоқларини ривожлантириш 2013/2020 йилларда телекоммуникация технологияларини, алоқа тармоқлари ва инфратузилмасини ривожлантириш дастурига ва 2015-2019 йилларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг манзилли дастурига мувофиқ амалга оширилади.
Базавий станциялар сонини кўпайтириш, 2020 йил охирига бориб уларнинг умумий сонини 28 мингтагача етказиш ҳисобига мобиль алоқа операторлари тармоқларини қоплаш зоналарини кўпайтириш назарда тутилган. Бу мобиль алоқа абонентлари сонини 100 кишига 70 фоиздан 80 фоизгача кўпайтириш имконини беради.
Таҳлил қилинаётган даврда почта алоқаси хизматлари кенг ривожлантирилади. Почта алоқаси миллий тармоғи 14 та минтақавий филиални, 86 та туманлараро ва туман узелларини, 1 745 та алоқа бўлинмаларини (улардан 14 таси кўчма алоқа бўлинмалари) "Халқаро почтампт", "Халқаро тезкор почта", "Ўзбекистон маркази" ва "Матбуот тарқатиш"нинг ихтисослаштирилган филиалларини, шунингдек, почта жўнатмалари мунтазам ташилишини таъминлайдиган 34 та авиа, 1 та темир йўл, 257 та автомобиль почта йўналишларини ўз ичига олади.
Почта алоқаси объектларида 4794 та етказиб бериш участкалари, шу жумладан, шаҳарларда – 190,1 та, қишлоқ жойларда – 2893 та етказиб бериш участкалари ташкил этилган. Хизмат кўрсатиладиган ҳудудда ёзма хат-хабарларни тўплаш учун 3608 та почта қутилари ўрнатилган. 86 та туманлараро ва туман узелларининг барча филиаллари ҳамда почта алоқасининг 1358 та бўлинмаси компьютерлаштирилган. Почта алоқасининг компьютерлаштирилган бўлинмаларида 1628 та автоматлаштирилган иш ўринлари ташкил этилган, улар корпоратив тармоққа уланган ва бу корпоратив тармоқ ресурсларидан фойдаланиш ҳамда "Электрон пул ўтказмаси", "Аҳолидан тўловларни қабул қилиш", "Рўйхатдан ўтказилган почта жўнатмалари ўтишини назорат қилиш" автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш имконини беради.
"Ўзбекистон почтаси" АЖ почта алоқаси объектлари томонидан ҳар йили ўртача 17 млн ёзма хат-хабарлар, 96 минг жўнатма, пул маблағларининг 1,2 млн почта жўнатмалари қабул қилинади, ишланади ва етказиб берилади. "Ўзбекистон почтаси" АЖ миллий операторидан ташқари хусусий компаниялар почта алоқаси хизматлари кўрсатади. Уларнинг сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда ва ҳозирги вақтда 300 тадан ортиқни ташкил этади. Кирувчи халқаро жўнатмаалар сони бўйича (90 фоиздан ортиқ) бозорнинг асосий улуши хусусий компанияларга тегишлидир ва ушбу кўрсаткич йилдан йилга кўпайиб бормоқда.
Шу билан бирга, АКТ ривожланиши даражаси юқори эмас, тармоқ ривожланишининг мавжуд суръатлари вазифалар самарали ҳал этилишини, жамиятни модернизациялашни ва Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини таъминлаш имконини бермайди. АКТ ижтимоий аҳамиятли соҳаларда (таълим, соғлиқни сақлаш) етарлича жорий этилмаяпти, маҳаллий дастурий маҳсулотлар етарлича ишлаб чиқарилмаяпти, давлат бошқарувида ахборот технологиялари заиф жорий этилмоқда, қишлоқ аҳолисининг компьютер савдохонлиги даражаси Интернет-хизматларни кенг қўллаш имконини бермайди. Сертификатлаштириш ва стандартлаштириш соҳасида норматив базани янада такомиллаштириш талаб қилинади.
Ахборот технологияларини жорий этишнинг паст даражаси он-лайн хизматларни сотиб олиш бўйича имкониятларни, шунингдек, бозор иштирокчилари ва давлат органлари ўртасида маълумотларни электрон ўзаро айирбошлашни ташкил этишни чеклайди, бу ҳам алоқа хизматларининг жадал ўсишига тўсқинлик қилади.
2030 йилгача мақсадли параметрлар билан алоқа ва ахборотлаштириш хизматларини 2,5 баравар ўстиришни таъминлаш мўлжалланган.
Ахборот-коммуникация технологиялари асосида хизматлар соҳаси тармоқларини ривожлантириш, тармоқни техник жиҳозлаш рақамли иқтисодиётга тўлиқ даражада ўтказиш имконини беради, натижада, республика иқтисодиётида ахборот-коммуникация технологиялари улуши 3,5 фоизгача ўсади.
Алоқа хизматлари соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари:
1. "Рақамли иқтисодиёт"га тўлиқ ўтиш.
2. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида ахборот берувчи ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ЯИМнинг ярмидан ортиғини шакллантириш.
3. "Ақлли шаҳарлар" технологияларини жорий этиш, бунда давлат ва жамоат бошқаруви инновацион АКТ асосида амалга оширилади.
4. Ахборот-коммуникация технологияларининг экспортга йўналтирилган йўналишларини янада ривожлантириш.
5. Ахборот-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришда шаҳарлар ва қишлоқ минтақалари ўртасидаги дифференциация даражасини қисқартириш.
6. Импортнинг ўрнини маҳаллий дастурий маҳсулотлар билан алмаштириш.
7. Қишлоқ минтақаларида ахборот-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўсиши.
8. Жаҳоннинг илғор мамлакатлари даражасида дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича ёшлар ва мутахассисларнинг компьютер савдохонлигига эришиш.
9. Жаҳоннинг илғор мамлакатлари даражасида туризм бизнеси соҳасида АКТ-хизматлар кўрсатиш.
10. 5G соҳасида технологияларни жорий этиш, бешинчи авлод тармоқларини қуриш ва қўллаш, хавфсиз шаҳар, электрон ҳукумат, иқтисодиёт ва жамиятни рақамлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.
Хорижий кредитларни албатта жорий этиш, жумладан қуйидаги кўламли лойиҳаларни амалга оширишга жалб этилган тақдирдагина телекоммуникация, телевидение ва радиоэшиттириш тармоғида устувор вазифаларни амалга ошириш мумкин:

Download 36,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish