1-mavzu. Iqtisodiyotda inqiroz va uning mohiyati Reja


-расм. Мажбуриятларни бажариш имкониятларини камайиш сабаблари



Download 0,93 Mb.
bet40/48
Sana01.07.2022
Hajmi0,93 Mb.
#724285
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   48
Bog'liq
анти

1-расм. Мажбуриятларни бажариш имкониятларини камайиш сабаблари

Корхона мажбуриятларини мунтазам назорат қилиб бориш ва уларни оқилона бошқариш инқирозга қарши бошқарув жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланади. Чунки, пул маблағлари кирим-чиқимини, корхона тўлов қобилиятини мунтазам кузатиб бориш мажбуриятларни бошқариш асносида содир бўлади.
Корхоналарни инқирозга юз тутиши ва иқтисодий ночорликни бошдан кечиришининг охирги сабаби ҳам мана шу мажбурияитларни кескин даражада кўпайиб кетиши натижасида, тўлов қобилиятини тушиб кетиши билан ифодаланади. Шу сабабли, мажбуриятларни турли классификацияси бўйича тўғри бошқариб бориш, кредиторлар билан доимий илиқ муносабатни шакллантириш инқироз рискини камайтиради.
Корхона қарздорлигин шартли равишда қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
Фискал тизим олдидаги қарзлар. Бу давлат бюджети олдидаги қарзлар ҳисобланиб, унга корхона ўз ихтиёридан ташқари мажбурий белгиланган тартибда тўлайдиган тўловлар киради. Булар солиқлар, пенсия фондига ажратмалар, ягона ижтимоий тўлов ва шу кабилар. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, бюджет олдидаги қарздорлик жазоловчи бўлиши ҳам мумкин. Яъни пенчлар турли кўринишдаги жарималар бунга мисол бўла олади.
Молия-кредит тизими олдидаги қарздорлик. Бунга турли молия муассасалари, молия бозорлари билан бўладиган муносабатларда вужудга келадиган қарздорликлар киради. Булар даврий фоиз тўловлари, кредитнинг тани, қимматли қоғозлар юзасидан вужудга келган тўловлардан қарздорликлар ҳисобланади. Шу билан биргаликда бу турдаги қарздорликка суғурта компаниялар олдидаги қарздорликларни ҳам киритиш мумкин.
Кредиторларга улар томонидан таклиф этилган товарлар ва хизматлар учун мажбуриятлар. Бу бошқа ҳамкорлар, мол этказиб берувчилар ва турли хизмат кўрсатувчилар билан тузилган шартномалар юзасидан келиб чиқадиган қарздорликни англатади. Бугунги кунда корхоналар қарздорлигини энг катта қисми шу турдаги мажбуриятларга тўғри келмоқда. Бу эса ўз вақтида корхоналар ўртасидаги иммобилизациялашган пул маблағлари ҳажмини ортиб келишига олиб келмоқда.
Акциядорлар ва корхона ишчи ҳодимлари олдидаги қарздорлик (ички қарздорлик). Бу гуруҳга иш ҳақи тўловларидан, турли мукофот ва хизмат сафари учун тўловлардан, дивиденд ва бошқа тўловлардан қарздорликлар киради. Ички қарздорликни ўсиб кетиши корхона имиджини омма олдида пасайиб кетишига ва инвестор ва ишчи-хизматчилар ўртасида ишончни йўқолиб кетишига олиб келади.
Корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти натижасида вужудга келган мажбуриятларни аниқ бажариш вақтлари мавжуд. Мажбуриятларни ўз вақтида бажармаслик, тўлов интизомини бузилиши ҳамкорлар ва бошқа кредиторларнинг хатар даражасини оширади. Корхонанинг тўлов қобилияти бўйича ҳатар даражасини ортиб бориши ва тўлов муддатини узайиб кетиши муассислар, инвесторлар, ҳамкорлар олдидига корхонага бўлган ишончни пасайтиради. Бундай корхоналар ўз фаолиятларини ишончсиз шериклар билан давом эттиришга мажбур бўладилар. Ва улар бевосита жамият олдида интизомсиз тўловчига айланадилар.

3-савол баёни. Мажбуриятлар ихтиёрий бўладими ёки мажбурий бўладими уларни тўлов муддатини ўтиши корхоналарни тўлов қобилиятини пастлигидан ва иқтисодий ночорлик аломатларини мавжудлигидан далолат беради. Мажбуриятларни бажарилмаслиги яна айтиш мумкинки, корхона фаолиятини сусайиши ҳамда инқироз хатарини ортиб бораётганлигини кўрсатади. Лекин айтиш мукинки, ҳар қандай фаолиятни юз фоизлик олдиндан тўлов билан амалга ошириш мушкул, асли мумкин эмас. Деярли барча ташкилотдаларда даврий тартибда мажбуриятлар мавжуд бўлади. Бундан ҳамма корхоналар ҳам тўловга ноқобил деб айтиб бўлмайди. Чунки корхоналар ўзаро шартномалар тузаётганда мол етказиб бериш ва тўлов муддатини кўрсатиб ўтадиларки, унга риоя қилган корхонани молиявий барқарор деб айтиш мумкин. Ваҳоланки, товар етиб келгандан муддатдан бошлаб 3 кун ичида пулни мол етказиб берувчини мижоз банкидаги ҳисоб рақамига ўтказиб беришга келишилган бўлса, мол етиб келгандан сўнг корхона етказиб берувчи олдида 3 кунгача қарздор бўлади. Бу уни мажбурияти бор, демак тўловга қобилиятсиз дейишга асос бўлмайди. Шу сабабдан ҳам корхоналарни тўловга ноқобиллиги таҳлил қилинаётганда энг муҳими муддати ўтиб кетган кредиторлик қарздорлиги ҳисобланади.
Тўловга ноқобилликнинг даврий хусусият мавжуд. Кўп ишлаб чиқариш корхоналарида буни яққол кўриш мумкин. Фаслларни алмашиниши ёки, маълум мода ва урфларни ўзгариши деярли барча корхона учун мавсумийликни мавжуд эканлигини исботлайди. Корхоналар эса мавсумга мослашиб токи бозор сегментини ушлаб қолгунларича муайян муддат тўлов қобилиятлари пасайиб боради. Молиявий барқарор корхоналар ҳам тез-тез янги мавсумга мослашиб олишлари учун бундай ҳолатларни бошдан ўтказадилар. Бу ҳолатда ўзини тезлик билан тиклаб олишлик корхона барқарорлигини оширса, бу даврда эсанкираб қолиш корхонани буткул муаммолар гирдобига ташлаб қўяди.
Корхонанинг тўловга ноқобиллиги (тўловга лаёқатизлиги) – бу тўлов муддати келган мажбуриятларини шартномада келишилган ва (ёки) Қонун билан белгиланган муддатларда бажара олмаслиги. Тўлов қобилиятининг мавжуд эмаслиги корхонанинг ўз мажбуриятларини вақтида бажаришига тўсқинлик қилади ва иқтисодий ночорлик ҳолатини юзага келтиради. Инқирозга қарши молиявий бошқарувнинг асосий вазифаси корхона тўлов лаёқатини тиклаш бўлиб ҳисобланади. Чунки, корхона тўлов лаёқатини пастлиги инқирозга қарши бошқарувни самарасиз фаолиятидан дарак беради. Агар корхона тўлов лаёқати тикланмайдиган бўлса, корхонадаги инқирозли вазият янада авж олади.
Корхона тўловларни муддатидан бироз кечиктириб тўлаши ва муддатини ўтказиб юбориши тўлов қобилиятини пасайиб кетаётганлигидан ва инқироз ҳудудига тушиб қолганлигидан далолат беради. Ҳамкор корхонани шу каби инқирозга тушиб ўз мажбуриятларини бажариш имкониятини пасайиши бошқа шерикларини ҳам тўлов қобилиятини пасайиб бориши натижасида бу ҳолат занжирсимон кўриниш олиши мумкин. Бу албатта кредиторларнинг молиявий ҳолатларига жиддий таъсир кўрсатиб уларнинг бошқа ҳамкорлари олдидидаги мажбуриятларини бажара олмасликларига олиб келади. Бошқа сўзлар билан айтиш мумкинки, тўловга ноқобиллик корхона кредиторларига молиявий зарар етказади, ўз ресурсларидан самарали фойдаланишига тўсқинлик қилади. Охир-оқибат тўловга ноқобиллик корхона кредиторларининг олдига бир қанча вариантларнинг танловини қўяди:
корхонанинг тўловга ноқобиллиги шароитида унга инқироздан чиқиш ва тўлов қобилиятини тиклаш учун имконият бериш;
ўз ҳақини тезроқ ундириш мақсадида корхона мулкини сотиш, тугатишга доир иш юритишни хўжалик судидан сўраш.
Бу ерда ҳамма нарса фақатгина кредиторга боғлиқ бўлмайди. Қарздорнинг ўзи ҳам хусусий тартибда инқирозли вазиятни ва мажбуриятларини бажара олиш имконияти йўқлигини тўғри баҳолаган ҳолда кредиторлар билан келишув ишларини амалга ошириши мумкин. Ҳаттоки, корхона сифатида ўз-ўзига нисбатан тугатишга доир иш юритиш (ликвидация)ни қўллаши мумкин.
Тадқиқотлардан кўринадики, тўловга ноқобилликни келтириб чиқарувчи сабабларга барча олимлар турлича фикр билдирганлар. Баъзилар ноқобилликни вужудга келтирувчи асосий омил маркетинг сиёсатини тўғри йўлга қўйилмаганлиги деб баҳоласа бошқалар молиявий менежментни тўғри ташкил этилмаганлиги билан боғлайди. Дарҳақиқат, корхоналарда тўловга ноқобилликни келтириб чиқарувчи омиллар хилма-хил бўлиб улар бозор ёки ички муҳитда ишларни ташкил этилганлик даражаси билан боғлиқ бўлади. Масалани бу нуқтаи назар орқали ўрганиш, ҳудди инқироз каби тўловга ноқобилликни ҳам келтириб чиқарувчи сабаблар ташқи ва ички сабабларга бўлинишини кўрсатади.
Фикримизча, инқирозга кўпроқ ташқи омиллар таъсир кўрсаца, тўлов лаёқатини йўқотишга ички омилар таъсир кучли бўлади. Бундан, инқироз ва тўлов лаёқатини йўқотиш айнан бир хил вазият эмаслигини билиш мумкин. Иқтисодий инқироз тўлов лаёқатини йўқотишга нисбатан кенгроқ тушунча бўлиб, корхона инқирозга учрашидан аввал тўлов лаёқатини йўқотади ва шу пайитда бошқа ташқи сабабларнинг салбий таъсири натижасида ўзини тиклай олмасдан, инқирозга юз тутади. Яъни, корхона ички муҳитида, бошқарувида вужудга келган муаммолар ва вақтинчалик қийинчиликлар тўловга лаёқатизликни ҳосил қилади, шу даврда корхонани фаолиятига салбий таъсир қилувчи ташқи омилларнинг вужудга келиши инқироз ҳатарини янада кучайтиради. Демак, тўловга ноқобиллик инқирознинг дастлабки босқичи эканлигини англаш мумкин.

4-савол баёни. Умумий қилиб олганда, корхона тўлов лаёқатини бузилишига қуйидаги омиллар олиб келади:
Кадрлар малакасини пастлиги натижасида молияни бошқариш ишларини тўғри ташкил этилмаганлиги;
Маҳсулот сифатини пасайиши оқибатида сотишни камайиши;
Валюта курсидаги фарқларни ортиб кетиши;
Жарима ва пеняларни кўпайиб кетиши;
Йирик дебиторлик қарзларини қайтарилмаслиги;
Фавқулодда ҳодисалар натижасида айланма маблағларнинг камайиши ва ш.к.
Келтириб ўтилган асосий ноқобилликни келтириб чиқарувчи сабаблар охир-оқибат корхона айланма маблағларини кескин камайиб кетишига олиб келади. Жорий активларнинг жорий мажбуриятлардан камайиб кетиши эса тўловга ноқобилликни келтириб чиқаради.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, тўловга лаёқатизликни сабаби нима бўлишидан қатъий назар барча сабаблар битта ҳодисага, яъни айланма маблағларни камайишига олиб келади. Корхонада айланма маблағларнинг этишмовчилиги эса нақд пул танқислигини келтириб чиқаради сўнг корхона тўлов лаёқатини йўқотади.
6-мавзу. Тўлов қобилиятсиз корхонанинг иқтисодий ҳолатини таҳлили
Режа:
Инқирознинг турли босқичларидаги корхоналар фаолиятининг жорий таҳлили.
Тўлов қобилиятсиз корхонанинг молиявий таҳлили. Молиявий таҳлил мақсади ва вазифалари.
Корхоналарни молиявий соғломлаштиришнинг моҳияти ва унинг корхоналар фаолиятини ривожлантиришдаги аҳамияти.

1-савол баёни. Маълумки, корхоналар фаолияти давомида турли хил молиявий муаммоларга дуч келишади. Корхоналарда ички таҳлилни олиб борувчи субъектлар ҳамда ташқи таҳлил қилувчи (аудитор)лар корхона ривожланиши ҳамда инқирознинг турли босқичларида юзага келиши мумкин бўлган молиявий қийинчиликларни, улардан чиқиш йўлларини, шунингдек, корхонада бошқарув қарорларидан самарасиз фойдаланиш натижасида ёки тасодифан юзага келадиган молиявий муаммоларни оқилона бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишлари лозим.
Нормал шароитларда фаолият олиб бораётган корхона ҳар доим зарарсизлик даражасидан юқори ҳолатда бўлади. Бунда корхона тушуми ҳамда фойдасининг тебраниш даражаси ўртасидаги фарқ жуда ҳам катта бўлмайди ва бу ҳолат корхонанинг ўз қарз мажбуриятларини бажаришига, хусусан, бу мажбуриятларни соф фойдадан амалга оширишга сезиларли таъсир қилмайди. Акс ҳолатда корхоналар ўзларининг юқори инвестицион фаолиятларини сақлаб қолган ҳолда, харажатларини қўшимча кредит ёки қарз маблағларидан фойдаланиб амалга оширишлари мумкин бўлади. Корхоналар фаолиятида учрайдиган хавф-хатар даражасини унинг резерв (заҳира)лари ва потенциал имкониятлари билан тенглаштириш мақсадида корхоналарда турли хил ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилади. Аммо бу дастурларни оқилона қўллай олмаслик корхона маҳсулотининг меъёридан кўп ишлаб чиқарилишига ёки кредит ҳажмининг ошиб кетишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Ноқулай шароитларда фаолият олиб бораётган корхона охир-оқибатда ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин камайиб кетишига ва натижада зарарсизлик нуқтасидан пастга тушиб кетиш ҳолатига етади. Бундай ҳолларда корхонанинг асосий маҳсулотини сотишдан тушадиган тушум ҳажми ҳамда таннархни ўзгартириш имкониятларидан фойдаланиш ҳам корхонани зарар билан ишлашини бартараф этишга, унинг инвестицион фаолиятини яхшилашга, шунингдек ривожланиши учун етарлича маблағга эга бўлиши ва харажатларини қоплашига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Бунинг оқибатида корхонада келажакда унинг фаолиятига янада салбий таъсир кўрсатадиган жарима ва пеня йиғилиб боради. Корхона ҳаёт циклининг ана шундай мураккаб, яъни бошқарув қарорларини қабул қилиш ва улардан фойдаланиш муддатининг қисқариши даврида корхона фаолиятини таҳлил қилиш ўзига хос аҳамиятга эга. Одатда корхона бундай муаммоларга ҳаёт циклининг дастлабки биринчи-иккинчи йилларида, яъни корхонани ташкил этиш, унга маблағ киритиш, янги маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни бозорга олиб кириш, рақобат муҳитининг пайдо бўлиши билан дуч келади. Таҳлилчилар, одатда ҳисобчилар, ҳар қандай ҳолатда ҳам корхонани ана шундай хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш учун стратегик қарорлар ёки қисқа муддатли чора-тадбирларни ишлаб чиқишлари талаб этилади. Бундай қарорлар эса корхонада олиб бориладиган жорий таҳлил натижасида шакллантирилади. Инқироз ҳолатидаги корхонанинг инқироз даражасини ўрганиш, сабабларини аниқлаш ва унга қарши соғломлаштириш режаларини ишлаб чиқиш корхона мутахассисиларидан таҳлил қилишни талаб қилади. Инқироз ҳолати, уни корхона хўжалик фаолиятига таъсири даражаси ва инқирозни вужудга келтирган омилларнинг турлари инқирозли ҳолатни таҳлил қилишни ва шунга мувофиқ хулоса бериш билан аниқланади. Корхонадаги инқироз даражасини ўрганишда таҳлилнинг умумий хусусиятлари ва вазифалари билан танишиб, қайси кўрсаткичлар ёрдамида таҳлил қилишни амалга ошириш бўйича аниқлик киритиб олиш таҳлил жараёнидаги муаммоларни бартараф этади. Шунинг учун, инқирозга қарши бошқарувнинг ажралмас қисмларидан бири инқироз ҳолатини таҳлил қилиш жараёнидир.
Таҳлил хўжалик юритувчи субектлар фаолиятини ўрганишни ва шунга мувофиқ ташхислаш имкониятларини юзага келтиради. Таҳлил натижасида, корхонада мавжуд сақланиб турган муаммолар аниқланади ва бартараф этиш йўналишлари кўрсатилади.
Умуман олганда, корхонанинг инқироз даражасини баҳолаш ва таҳлил қилишнинг мақсади – корхонада вужудга келган инқирозли ҳолатни ўрганиш ва уни бартараф этиш заҳираларини излаб топишдан иборатдир. Мазкур мақсаддан келиб чиққан ҳолда, инқирозга қарши бошқарув шароитида таҳлил қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ўрганилаётган корхонанинг инқирозли ҳолатига тўғри ва холисона баҳо бериш;
Инқирозга таъсир этувчи барча омилларни аниқлаш, уларнинг таъсирини ҳисоблаш;
Соғломлаштириш режасининг бажарилиши натижасида корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминланиши, унинг иқтисодий қудратини яхшиланиши, ҳар бир хўжалик субектининг рақобатбардошлилигини оширилиши учун мавжуд ички ва ташқи имкониятларни ўрганиш;
Корхона ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш даражасига баҳо бериш;
Корхонанинг иқтисодий ва молиявий потенциалига, унинг тўловга қобилиятлигига баҳо бериш;
Инқирозга қарши бошқарув жараёнида корхонанинг иқтисодий ва молиявий ҳолатини мунтазам текшириб туриш;
Корхонада инқирозга қарши бошқарув жараёнида самарадорликни ошириш имкониятларини аниқлаш;
Корхонанинг тижорат сирини сақлаган ҳолда, унинг молиявий аҳволини тикланишини кенг жамоатчиликка кўрсата билиш ва ташқи инвесторларни корхона фаолиятини яхшилашга жалб қилиш;
Инқирозга қарши бошқарувнинг энг қулай ва нафли усулларини ишлаб чиқиш, илғор ғоя ва тажрибаларни ўрганилаётган ҳодисага қўллаш йўл-йўриқларини кўрсатиб бериш каби жараёнларга тегишли ахборотлар манбаини этказиб бериш;
Инқирозга қарши бошқарувнинг бориши бўйича хулосалар бериш;
Корхонани истиқболдаги стартегия ва тактикасини тузиш учун иқтисодий кўрсаткичлар асосини аниқлаш;
Соғломлаштириш режасининг бажарилишига обектив баҳо бериш ҳамда уни бажаришда корхоналарга боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган омилларни бир-биридан ажратган ҳолда аниқлаш.
Корхонанинг соғломлаштириш режасини тузиш учун тегишли ахборотлар билан таъминлаш;
Тузилган соғломлаштириш режасини тўғри ва илмий асосланганлигига баҳо бериш;
Инқирозга қарши бошқарув жараёнида таҳлилнинг вазифалари ўша ҳолатдан келиб чиқиб, яна бир қанча даражада кўпайиши мумкин. Бу корхона инқирозини тенденциясига боғлиқ бўлади.
Кўриниб турибдики, бу вазиятда таҳлил ўтказиш ишлари жуда ҳам муҳим ҳисобланиб, бу таҳлилнинг олдига қўйилган вазифаларида яққол намоён бўлади. Мазкур вазифаларни тўғри ва объектив бажарилиши инқирозга қарши бошқарув жараёнида қабул қилинган қарорларнинг самарадорлигини янада оширади. Таҳлилнинг барча вазифаларини бажарилиши даражаси кўрсаткичлар тизимини тўғри танланишига боғлиқ.
Бугунги кунда, корхона инқирозини таҳлил қилувчи кўрсаткичлар тизимини таклиф этишда ранг-барангликни кузатиш мумкин.
Корхонада вужудга келган инқирозни таҳлил қилиш жараёни ва унинг йўналишлари хилма-хил бўлиб, буни учта катта гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин:
Корхонанинг инқирозли ҳолатини турли гуруҳдаги кўрсаткичлар комплекси асосида таҳлил қилиш.
Корхона иқтисодий аҳволини рейтинг асосида баҳолаш.
Корхона молиявий ҳолатини омилли моделлари ёрдамида баҳолаш.
Мазкур кўрсаткичлар гуруҳи кўплаб таҳлилчилар томонидан деярли барча адабиётларда бир хил кўрсатилиб, уларни тўртта йирик гуруҳга бўлинади:
Ликвидлик коэффициентлари;
Молиявий мустаҳкамлик коэффициентлари;
Ишчанлик фаоллиги коэффициентлари;
Рентабеллик кўрсаткичлари.
Корхонадаги инқироз даражасини мана шу кўрсаткичлар тизими ёрдамида тўрт томондан баҳо берилади. Ликвидлик кўрсаткичлари мажбуриятларни қоплаш даражасини, молиявий мустаҳкамлик коэффициентлари корхонанинг молиявий ҳолатини, ишчанлик кўрсаткичлари корхона маблағларини айланувчанлигини ва рентабеллик фойдасининг нисбий ҳолатини кўрсатиб беради.
Инқироз ҳолатидаги корхонанинг инқироз даражасини ўрганиш, сабабларини анқлаш ва унга қарши соғломлаштириш режаларини ишлаб чиқиш корхона мутахассисиларидан таҳлил қилишни талаб қилади. Инқироз ҳолати, уни корхона хўжалик фаолиятига таъсири даражаси ва инқирозни вужудга келтирган омилларнинг турлари инқирозли ҳолатни таҳлил қилишни ва шунга мувофиқ хулоса бериш билан аниқланади. Корхонадаги инқироз даражасини ўрганишда таҳлилнинг умумий хусусиятлари ва вазифалари билан танишиб, қайси кўрсаткичлар ёрдамида таҳлил қилишни амалга ошириш бўйича аниқлик киритиб олиш таҳлил жараёнидаги муаммоларни бартараф этади. Шунинг учун, инқирозга қарши бошқарувнинг ажралмас қисмларидан бири инқироз ҳолатини таҳлил қилиш жараёнидир.
Таҳлил хўжалик юритувчи субектлар фаолиятини ўрганишни ва шунга мувофиқ ташхислаш имкониятларини юзага келтиради. Таҳлил натижасида, корхонада мавжуд сақланиб турган муаммолар аниқланади ва бартараф этиш йўналишлари кўрсатилади.

2-савол баёни. Умуман олганда, корхонанинг инқироз даражасини баҳолаш ва таҳлил қилишнинг мақсади – корхонада вужудга келган инқирозли ҳолатни ўрганиш ва уни бартараф этиш заҳираларини излаб топишдан иборатдир. Мазкур мақсаддан келиб чиққан ҳолда, инқирозга қарши бошқарув шароитида таҳлил қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ўрганилаётган корхонанинг инқирозли ҳолатига тўғри ва холисона баҳо бериш;
Инқирозга таъсир этувчи барча омилларни аниқлаш, уларнинг таъсирини ҳисоблаш;
Соғломлаштириш режасининг бажарилиши натижасида корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминланиши, унинг иқтисодий қудратини яхшиланиши, ҳар бир хўжалик субектининг рақобатбардошлилигини оширилиши учун мавжуд ички ва ташқи имкониятларни ўрганиш;
Корхона ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш даражасига баҳо бериш;
Корхонанинг иқтисодий ва молиявий потенсиалига, унинг тўловга қобилиятлигига баҳо бериш;
Инқирозга қарши бошқарув жараёнида корхонанинг иқтисодий ва молиявий ҳолатини мунтазам текшириб туриш;
Корхонада инқирозга қарши бошқарув жараёнида самарадорликни ошириш имкониятларини аниқлаш;
Корхонанинг тижорат сирини сақлаган ҳолда, унинг молиявий аҳволини тикланишини кенг жамоатчиликка кўрсата билиш ва ташқи инвесторларни корхона фаолиятини яхшилашга жалб қилиш;
Инқирозга қарши бошқарувнинг энг қулай ва нафли усулларини ишлаб чиқиш, илғор ғоя ва тажрибаларни ўрганилаётган ҳодисага қўллаш йўл-йўриқларини кўрсатиб бериш каби жараёнларга тегишли ахборотлар манбаини этказиб бериш;
Инқирозга қарши бошқарувнинг бориши бўйича хулосалар бериш;
Корхонани истиқболдаги стартегия ва тактикасини тузиш учун иқтисодий кўрсаткичлар асосини аниқлаш;
Соғломлаштириш режасининг бажарилишига обектив баҳо бериш ҳамда уни бажаришда корхоналарга боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган омилларни бир-биридан ажратган ҳолда аниқлаш.
Корхонанинг соғломлаштириш режасини тузиш учун тегишли ахборотлар билан таъминлаш;
Тузилган соғломлаштириш режасини тўғри ва илмий асосланганлигига баҳо бериш;
Инқирозга қарши бошқарув жараёнида таҳлилнинг вазифалари ўша ҳолатдан келиб чиқиб, яна бир қанча даражада кўпайиши мумкин. Бу корхона инқирозини тенденсиясига боғлиқ бўлади.
Кўриниб турибдики, бу вазиятда таҳлил ўтказиш ишлари жуда ҳам муҳим ҳисобланиб, бу таҳлилнинг олдига қўйилган вазифаларида яққол намоён бўлади. Мазкур вазифаларни тўғри ва обектив бажарилиши инқирозга қарши бошқарув жараёнида қабул қилинган қарорларнинг самарадорлигини янада оширади. Таҳлилнинг барча вазифаларини бажарилиши даражаси кўрсаткичлар тизимини тўғри танланишига боғлиқ.
Бугунги кунда, корхона инқирозини таҳлил қилувчи кўрсаткичлар тизимини таклиф этишда ранг-барангликни кузатиш мумкин.
Корхонада вужудга келган инқирозни таҳлил қилиш жараёни ва унинг йўналишлари хилма-хил бўлиб, буни учта катта гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин:
Корхонанинг инқирозли ҳолатини турли гуруҳдаги кўрсаткичлар комплекси асосида таҳлил қилиш.
Корхона иқтисодий аҳволини рейтинг асосида баҳолаш.
Корхона молиявий ҳолатини омилли моделлари ёрдамида баҳолаш.
Мазкур кўрсаткичлар гуруҳи кўплаб таҳлилчилар томонидан деярли барча адабиётларда бир хил кўрсатилиб, уларни тўртта йирик гуруҳга бўлинади:
Ликвидлик коэффициентлари;
Молиявий мустаҳкамлик коэффициентлари;
Ишчанлик фаоллиги коэффициентлари;
Рентабеллик кўрсаткичлари.
Корхонадаги инқироз даражасини мана шу кўрсаткичлар тизими ёрдамида тўрт томондан баҳо берилади. Ликвидлик кўрсаткичлари мажбуриятларни қоплаш даражасини, молиявий мустаҳкамлик коэффициентлари корхонанинг молиявий ҳолатини, мшчанлик кўрсаткичлари корхона маблағларини айланувчанлигини ва рентабеллик фойдасининг нисбий ҳолатини кўрсатиб беради.

3-савол баёни. Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг капиталлашув даражасини янада ошириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва уларни бошқариш механизмларини такомиллаштириш, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш жараёнига инвестицияларни, шу жумладан, тижорат банкларининг маблағларини кенг жалб этиш иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ўзгаришларнинг асосий йўналишларидан ҳисобланади. Бугунги кунда корхоналар фаолиятини молиявий соғломлаштириш, бу йўналишда давлатнинг иштирокини фаол таъминлаш, қонунчилик асосларни мустаҳкамлаш муҳим ҳисобланади.
Молиявий соғломлаштириш - корхонанинг банкротлигини бартараф этиш ёки рақобатбардошлигини ошириш мақсадида чора-тадбирлар тизимини қўллаш орқали унинг молиявий ҳолатини соғломлаштириш. Бошқача қилиб айтганда, корхоналар фаолиятини молиявий соғломлаштириш дейилганда, корхона фаолиятини ташқи манбалар ҳисобига молиялаштириш, уларда реструктуризациялаш жараёнларини жорий этиш, хўжалик - молиявий фаолиятини модернизациялаш ва диверсификация қилиш жараёнларининг мажмуи ҳисобланади. Корхоналар фаолияти молиявий соғломлаштиришнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
хўжалик-молиявий фаолиятини ташқи манбалар ҳисобига молиялаштириш;
банкротлик таомилларини жорий этиш;
корхонани ташқи инвесторларга сотиш;
корхонани қайта таркиблаш;
ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнини диверсификациялаш ва бошқалар.
Корхоналар фаолиятини молиявий соғломлаштиришнинг яна бир муҳим усулларидан бири бу банкротлик таомилларини қўллаш орқали амалга оширилади. Банкротлик таомиллари дейилганда "Банкротлик тўғрисида" ги Қоннунинг 28-моддасига мувофиқ қуиидагилар тушунилади .
Қарздор юридик шахснинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда қуйидаги таомиллар қўлланилади:
кузатув;
суд санацияси;
келишув битими;
ташқи бошқарув;
тугатишга доир иш юритиш.
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда қуйидаги таомиллар қўлланилади:
келишув битими;
тугатишга доир иш юритиш.
Кузатув - хўжалик суди томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан унинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлилини ўтказиш мақсадида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза қабул қилинган пайтдан эътиборан кейинги таомилга қадар қўлланиладиган банкротлик таомили. Кузатув банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганда хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритишига қабул қилган санадан эътиборан жорий этилади.
Бугунги кунда, Инқирозга учраётган корхоналарда молиявий соғломлаштириш дастурини ишлаб чиқиш жараёни бир мунча мураккаб бўлиб ҳисобланади. Хусусан, саноат корхоналарида инқирозга қарши ички дастурни тузиш ва амалга оширишда бир қанча муаммолар мавжуд бўлиб, у қуйидагилардан иборат:
Инқирозга қарши дастурни тузиш структурасини яхши тушунмаслик;
Уни бизнес-режа билан аралаштириб юбориш;
Иқтисодий ночор корхоналарда дастурни амалга ошириш учун молиявий таъминотдаги муаммолар;
Дастурни амалга оширишда малакали ҳодимларнинг етишмаслиги ва ш.к.
Инқирозга қарши бошқарувни битта андозаси бўлмагани каби дастур ҳам барча корхоналар учун битта тизимга солинмаган. Бу ҳолат, бир томондан инвесторларни қизиқтиришда муаммоларни туғдирса, иккинчи томондан дастурнинг мазмунини тушуниш ва амалиётга татбиқ этиш маълум муаммоларни вужудга келтиради. Шу сабабдан, амалиёт учун инқирозга қарши дастурни давлат миқёсида битта стандартини ишлаб чиқиш талаб қилинади. Мазкур дастур андозаси содда, тушунишга осон ва турли ортиқча маълумотлардан ҳоли бўлиши лозим. Иқтисодий ночор корхоналар учун инқирозга қарши дастур таркиби ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, тадқиқотчи томонидан тавсия этилган қуйидаги мезонлар асосида ишлаб чиқилса мақсадга мувофиқ бўлади:

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish