1.Асосланган бозор қиймати – бу ҳозирги вақтда (ҳозирги иқтисодий ҳолатда) бир қатор ўзига хос шартларга амал қилиб, маълум бир корхона учун бериладиган энг мақбул қийматдир. Бундай шартлар сифатида қуйидагиларни эътироф этиш мумкин:
сотувчи ва харидорни корхона фаолияти билан тўла таъминлинганлиги;
сотиш ва харид қилишнинг энг мақбул вақтини белгилаш;
сотувчи ва харидор ҳар қандай босимдан ҳоли, форс-мажор ҳолатларининг учрамаслиги ва ҳ.к.
2.Ушбу шартларга амал қилмаганда юзага келадиган қиймат бозор қиймати деб аталади. Капитал таркиби корхонанинг бозор баҳосига бевосита таъсир кўрсатади. Ҳаракатдаги корхонанинг бозор баҳоси унинг келгусидаги пул оқимларини баҳолаш билан аниқланади. Ҳисоблаш даромадлилик даражасига асосланган дисконтлаш ставкасини танлаш ва кутилаётган рискни баҳолаш билан боғлиқ.
Корхонанинг бозор баҳосини аниқлаш бир неча босқичдан иборат.
Биринчи босқичда корхонанинг узоқ муддатга жорий даромадининг кутилаётган қиймати башоратланади. Корхонанинг жорий даромади - фоизлар тўлангунига қадар, лекин солиқлар тўланганидан кейинги даромад. Бу билан пул оқимларининг корхона жорий фаолиятини молиялаштириш манбалари таркибига боғлиқ бўлмаслигига эришилади. Сўнг жорий даромад ҳисобдан чиқарилган асосий капитал ва номоддий активларнинг едирилиш қиймати ва қолдирилган солиқлар суммасига кўпайтирилади, шунингдек пул оқимларида акс эттирилмаган бошқа элементлар ҳисобга олинади.
Иккинчи босқичда ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлаш ва корхона даромадининг жорий даражасини ушлаб туриш учун зарур бўлган келгусидаги капитал харажатларнинг умумий қиймати аниқланади. Уларга машина ва ускуналар сотиб олиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, айланма капитални ошириш харажатлари киради. Натижада корхонанинг бозор баҳосини баҳолашда қўлланадиган, корхона соф пул оқимлари олинади.
Соф пул оқимлари корхона ихтиёрида бўлган ва корхона инвесторлар олдида ўз мажбуриятларини бажаришда (фоизлар, дивидендларни тўлашга, қарзни тўлаш ва ўз акцияларини сотиб олишга) ишлата оладиган капитални ифодалайди.
Корхонанинг бозор баҳоси (V) бўйича соф пул оқимлари суммасини даромадлиликнинг маъқул ставкаси бўйича дисконтлаш натижасида олинган соф жорий нархга тенг:
(12)
бу ерда, - йиллик соф пул оқимлари;
- даромадлилик ставкаси;
- йиллар сони.
Агар корхона даромадлари бир неча йил давомида тахминан бир хил, фаолият муддати эса маълум йиллар сони билан чекланмаган, деб тасаввур қилсак, у ҳолда формула соддалашади:
. (13)
Бу ерда даромад сифатида фоизлар тўлангунига қадар бўлган, даромад солиғи ва бошқа даромаддан мажбурий тўловлар қийматига камайтирилган фойда кўрсаткичи иштирок этади.
Даромадлиликнинг маъқул ставкаси сифатида капиталнинг ўртача тортилган қиймати (W) ишлатилади. Бу корхона ҳар йил, акционерларга дивиденд тўловлари ва кредиторлага фоизлар кирадиган, капиталнинг шаклланиш манбаларига хизмат кўрсатишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун ишлатиладиган, бир хил даражадаги даромад олади дегани. Шундай қилиб, корхонанинг жорий бозор баҳоси (V) қуйидаги формула бўйича топилиши мумкин:
, (14)
бу ерда, - корхонанинг солиқ тўлангандан кейин, лекин фоизлар тўланишидан олдинги соф даромади;
- капиталнинг ўртача тортилган баҳоси.
Do'stlaringiz bilan baham: |