Биринчидан, давлат миқёсида банкротлик таомиллари қўлланилаётган саноат корхоналарининг маълумотлар базаси бирхиллаштирилади.
Иккинчидан, иқтисодий ночор саноат корхоналари учун ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш имконияти ва унинг самарадорлиги ортади.
Учинчидан, инқирозга қарши бошқарувда иқтисодий ночор корхоналар ўртасида тажриба ва маълумот алмашиш имконияти ахборотлар базасининг ўхшашлиги натижасида ортади.
Тўртинчидан, инқирозга қарши бошқарув тизмини ташкилотларда жорий қилишнинг ички механизми шаклланади.
Умуман олганда, инқирозга қарши бошқарув стратегияси ва тактикасининг Республика шароитига хос амал қилиши юқорида келтирилган тавсиялар натижасида такомиллашади. Бугунги кунга келиб дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, молиявий соғломлаштириш дастурларига киритилган лойиҳалар бўйича жами 1 408,2 млрд. сўмлик инвестиция ўзлаштирилиб, унинг 756,2 млрд. сўмини тижорат банкларининг кредит маблағлари ташкил этди. 1881,7 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, шундан 48 млн. доллардан ортиқ маҳсулотларни экспорт қилишга эришилди, 22,6 мингга яқин яқин янги иш ўринлари барпо этилди ва бу ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.
7-мавзу. Тўлов қобилиятсиз корхонанинг ривожланиш истиқболларини баҳолаш
Режа:
Бизнесни баҳолаш зарурияти ва мақсади. Бизнесни баҳолашда қийматлар турлари: бозор қиймати; инвестицион қиймат; ички қиймат; фаолиятдаги корхона қиймати; тугатиш қиймати; баланс қиймати.
Корхонани баҳолашда даромадли ёндошув.
Фаолиятдаги корхонани баҳолашга бозор ёндошуви: капитал бозори усули ва шартномалар усули.
http://www.c-a.ru/liquidation.htm
1-савол баёни. Антиинқирозий бошқарув жараёнида кўпгина ҳолатларда бизнесни баҳолаш зарурияти пайдо бўлади. Бундай ҳолатлар қуйидагилар:
корхонани тўлиқ сотиш;
корхона устав капиталида таъсисчилар улушларининг ёки корхона акция пакетининг бозор баҳосини аниқлаш;
мерос ва ҳадя этиш бўйича суд жараёни;
корхонанинг солиққа тортиладиган базасини аниқлаш;
банк ёки бошқа соҳалардан инвестиция киритиш;
қўшма корхоналар ёки холдинг компанияларни ташкил этиш;
корхонани сотиш.
Бизнесни баҳолаш мақсади корхона дуч келадиган юқоридаги ҳолатлар билан бевосита боғлиқ бўлиб, мақсадни тўғри танлашда қуйидаги вазифалар белгиланди:
корхонанинг бозор қийматини аниқлаш,
устав капиталида таъсисчилар улушининг бозор қийматини аниқлаш,
мерос ва ҳадя этиш жараёнида мулкнинг асосланган қийматини ҳамда корхона мулкининг солиққа тортиладиган даражасини аниқлаш,
корхонанинг инвестицион қийматини аниқлаш;
корхонанинг сотиш қийматини белгилаш.
Халқаро амалиётда бизнес қийматини аниқлашда маълум бир тушунчалар шаклланган. Қуйида энг кўп қўлланиладиган бизнесни баҳолаш қийматлари келтирилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |