Биринчидан, корхонанинг инқироз давридаги молиявий-иқтисодий ҳолати эътиборга олинади. Иккинчидан, корхонанинг молиявий таъминот масалалари таҳлил қилинади. Учинчидан, ишлаб чиқариш даражаси ва тайёр масулотга бўлган бозор талаби ўрганилади. Тўртинчидан, ташқи муҳит ва ҳамкорларнинг иқтисодий ҳолати ва улар билан боғлиқ бўлган муносабатлар мониторинг қилинади. Бешинчидан, корхонани реструктуризацияга мослашуви ва ундан олиниши мумкин бўлган натижа аниқланади. Олтинчидан, юқоридаги мезонларга асосан, инқирозга қарши корхона дастури таркибий тузилишининг шакли бўйича бошқарув қарори қабул қилинади. Инқирозга қарши бошқарувни стратегик режаси ишлаб чиқилаётганда қуйидаги тамойилларга эътибор қаратилса, бошқарув самарадорлиги янада ортади: Ҳисоботларни вақтида тақдим этиш. Маълумки, ҳозирги шароитда ишлаб чиқариш корхоналари ички бошқарув ҳисоб сиёсатига катта эътибор қаратмоқда. Чунки, раҳбарият томонидан ишлаб чиқариш фаолиятини самарали бошқаришда бу жуда асқотади. Кўп ҳолларда ички бошқарув ҳисоб сиёсатидаги маълум рақамлар, кўрсаткичлар ташқи фойдаланувчиларга эълон қилинмайди – сир сақланади. Ҳисоботларни вақтида тақдим этиб туриш орқали корхонада кечаётган жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар ойдинлашиб боради. Шу сабабли, корхонанинг ҳар бир бўлимида содир бўлаётган воқеаларни ҳисобот тарзида акс эттириб марказлаштирилган ҳолларда бошқарувчига топшириб туриш лозим. Бу кўплаб ижобий оқибатларга олиб келади. Айниқса, инқирозга қарши бошқарув йўлга қўйилган даврда вақтида ҳисоботларни бошқарувчига тақдим этиш тезлик билан қарор қабул қилиш жараёнига ёрдам беради. Ҳисоботларни тузишда иш бўйича обектив маълумотларни кўпайиши нотўғри ахборот оқимини қисқартиради. Бунинг учун ички бошқарув ҳисоб сиёсатида кўпроқ пул маблағларини ҳаракатини рентабеллик даражалари тўғрисида ахборотларни кўпайтириш лозим. Деталлаштириш. Ҳисоботларни вақтида тақдим этиш тамойилига асосланиб, корхона балансида турувчи ва унга бевосита қарам бўлган филиал, шўъба корхона, ҳудудий оффислар ва бошқа барча бўлимлардан топширилаётган ахборотлар иложи борича деталлаштирилган, қисмларга бўлинган ҳолда тақдим этилган бўлиши керак. Бошқарилаётган обектлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилаётганда деталларга ажратиб топширилади. Бу ахборотлар корхонани ҳар қандай шароитда қарор қабул қилиниши ва бошқарувини соддалаштиради. Харажатларнинг қисқартирилишини ўзига хослиги. Харажатларни қисқартиришда корхона раҳбариятидан эҳтиёт бўлиш талаб қилинади. Қисқартирилаётган харажатлар аксинча корхонага зарар ҳам келтириш мумкин. Кўп жорий харажатлар маҳсулот учун ҳаётий зарур харажатлар сифатида акс этади ва уларни қисқартириб бўлмайди. Шу сабабли, режа тузишни биринчи босқичида хўжалик юритувчи субект узоқ муддатли ривожланиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қисқартириши лозим: масалан, илмий тадқиқотлар билан боғлиқ харажатларни, капитал қурилиш, кўп томонлама маркетинг ва бошқа иккинчи даражали харажатларни қисқартириши шарт. Кадрлар билан боғлиқ муносабатларда харажатларни қисқартиришдаги шошма-шошарлик аҳволни оғирлаштириш мумкин. Иқтисодий инқироз ҳавфи ҳали тўлиқ аниқланмагунга қадар кадрларни ишдан бўшатиш ёки ўрнини алмаштириш каби ҳодимлар бошқарувига тегмаслик лозим. Фақатгина, янги ишчи ва мутахассисларни қабул қилишни тўхтатиб туриш талаб қилинади. Режаларни қайта ишлаб чиқиш. Молиявий зарарга олиб келаётган ҳар қандай стратегияни ўзгартириш керак. Бунинг учун авваламбор, уни ўрнига муқобил вариантдаги режа ишлаб чиқилади. Чунки, талабга жавоб бермайдиган бизнес-режа корхонанинг мақсад ва вазифаларини бажарилишини назоратини йўқотади. Бу бошқарувнинг самарадорлиги ва корхонанинг провард натижасини камайишига олаиб келади. Айбдорларга қарши чора. Корхонага инқироз ҳавф солаётганда, ҳавф туғилишига сабаб бўлган субъект ким бўлишидан қатъий назар уларга қарши чора кўрилиши керак. Агар корхонадаги нобарқарор вазият масъул шахснинг шахсий манфаатларидан келиб чиққан бўлса, масалани жиноий жавобгарликка қадар олиб бориш талаб қилинади. Чунки, бу бошқа ҳодимларнинг кейинги ҳаракатларига ҳам туртки бўлади. Корхонананинг келиши мумкин бўлган таҳдидига доим тайёр туриш. Бунда ҳавфни олдинидан аниқлаш ва унга қарши чораларни кўришга асосий эътибор қаратилади. Корхона менежери ташқи ва ички ҳатарларни мунтазам эътиборда ушлаб туриши ва уни назоратини қарши чоралар билан ўз назоратида ушлаб туриши зарур. Шунда корхона кейинги барча қарши иммунитет ҳосил қилади. Бу корхона муваффақитининг кафолатидир. Корхона фаолиятини мунтазам таҳлил қилиб бориш ва эртароқ ташхис қўйиш. Бу ўз ичига доимий таҳдидлардан сақланиш учун узлуксиз таҳлилини ва ташхислашни ўз ичига олади ва шу билан биргаликда корхонанинг ички фойдаланилиши мумкин бўлган имкониятларини мунтазам ҳисоб-китоб қилади. Корхона ривожланишига тўсқинлик қилаётган иқтисодий инқирозларга дифференциал ёндошув. Бунда пайдо бўлаётган ҳар бир ҳатарни табақалаштиради ва шунга мос стратегия ишлаб чиқади. Бу корхонанинг инқирозга таъсирчанлигини оширади. Ҳар қандай молиявий хатарларга мослашувчанлик. Яъни корхона ҳатарни худди олдиндан сезгандек унга мослаша олиши ва уни тўлиқ назоратда ушлаши лозим. Инқирозни тўлиқ назоратга олиш уни назорат қилиш ва тартибга солишни англатиб, ҳатарларни бартараф этишга хизмат қилади. Иқтисодий инқироздан чиқиш учун корхонанинг барча имкониятларини тўлиқ ишга сола олиш қобилияти. Бунда корхона ички имкониятларинин баҳолаб бориши ва керак бўлганда бор кучини сарфлай олиш стратегиясини ишлаб чиқиш лозим. Корхона иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш даражасини максималлаштириш молиялаштиришнинг ташқи манбаларига эҳтиёжни камайтиради ва иқтисодий механизмни такомиллашувига олиб келади. Бундан кўриниб турибдики, корхонанинг молиявий соғломлаштириш дастури қандай тузилмада бўлиши унинг умумий мезонлари натижасида аниқланади. Шундай экан, инқирозга қарши дастурнинг таркибий тузилиши қуйидаги блоклардан иборат бўлиши тавсия қилинади: Инқирознинг тури ва сабабини аниқлаш блоки. Корхонанинг хозирги ҳолатини таҳлил ва мониторинг қилиш блоки. Корхонани соғломлаштириш учун амалга ошириладиган тадбирлар блоки. Инқирозни бартараф этиш учун зарур бўладиган маблағлар ва уларнинг манбаасини аниқлаш блоки. Агар зарур бўлса, реструктуризация усулини танлаш блоки. Инқирозга қарши бошқарув давридаги корхона бюджети блоки. Инқироз давридаги корхонанинг бошқарув аппарати ва ишчи ходимлари блоки. Давлат томонидан корхонага берилган имтиёзлар ва давлат билан муносабатларни такомиллаштириш учун масъул шахслар блоки. Корхона инқирозини бартараф этиш муддати ва ишларни бажарувчи масъул шахслар блоки. Юқорида келтирилган инқирозга қарши бошқарув стратегияси дастурининг таркибий тузилиши Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Қўмитаси томонидан иқтисодий ночорлик юзага келган саноат ишлаб чиқариш корхоналарига нисбатан ёки корхоналар томонидан мустақил равишда амалиётга татбиқ этилса, қуйидаги ютуқларга эришилади: