1-mavzu. Iqtisodiyotda inqiroz va uning mohiyati Reja


Ҳисоб ахбороти ўлчов бирликлари



Download 0,93 Mb.
bet32/48
Sana01.07.2022
Hajmi0,93 Mb.
#724285
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48
Bog'liq
анти

Ҳисоб ахбороти ўлчов бирликлари. Молиявий ҳисобот ахборотларида хўжалик жараёнларини умумлаштириш учун пул ўлчовларидан фойдаланилади. Улар универсал бўлиб, хўжалик юритувчи субект фаолият кўрсатаётган мамлакатнинг миллий валютасида ифодаланади.
Бошқарув ҳисоби ахборотлари ўлчовнинг барча турларидан – натура, меҳнат ва пул ўлчовларидан иборат бўлади. Ахборот узатилаётган шахсга ахборот ўлчов бирлигининг қулайлик даражасига қараб ўлчов шакли танланади.
Ҳисобот ахборотларини тақдим этиш муддатлари. Молиявий ҳисоботлар учун аниқ қатъий муддатлар белгилаб қўйилган. Ҳисобот йилнинг ҳар чораги ва йил тугаганидан сўнг тақдим этилади. Бошқарувчилар учун тайинланган ахборотларнинг муддатлари қатъий вақт билан чеклаб қўйилмаган, улар истаган пайитда бошқарув ҳисоби орқали узатилади. Бундай ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини корхона раҳбари белгилайди.
Ҳисоб объекти. Молиявий ҳисобот умуман ташкилотнинг ўзини ҳисоб объекти деб билади.
Бошқарув ҳисоби учун масъулият маркази деб юритиладиган марказлар, хизматлар, ва буюмлар бўйича харажат марказлари объект бўлиб хизмат қилади. Яхлит корхонанинг ўзи, айрим цехлар, участкалар, бўлинмалар шундай объект бўлиши мумкин.
Ҳисоб усуллари. Молиявий ҳисоб ахборотлари асосан бирламчи бухгалтерия маълумотларига таянади.
Бошқарув ҳисобидаги ахборотлар аввало ташкилотнинг ички бўлимларида мужассамлашган бирламчм маълумотларни, ўтган давр материалларни ва келажакка тахминий баҳоларни қўшиб олиб боришга асосланган.
Ҳисоб қоидалари. Молиявий ҳисоб умум қабул қилинган икки ёқлама ёзув тамойили, маълумотларни қиёсланиши каби қоидаларга асосланади.
Бошқарув ҳисобининг умумий қабул қилинган қоидалари йўқ. Энг муҳими фойдаланиш учун қулайлигидир.
Кўриниб турибдикии, бошқарув ҳисоби ҳам молиявий ҳисоб ҳам турли йўллар билан бошқарув қарорларини ахборотлар билан таъминлашга ҳаракат қилади. Корхонада инқирозга қарши бошқарув жараёни амалда бўлган ҳолларда, бошқфарув ҳисобининг ўрни ички бошқарувни ахборотлар билан таъминлашда белгиланади. Молиявий ҳисоб эса кредиторларни ахборот билан таъминлашда қўл келади. Бу икки ахборот тизимларини корхонада самарали фоалиятини йўлга қўйилиши қабул қилинган қарорларнинг самарадорлигини оширади.

3-савол баёни. Инқирозга қарши бошқарувнинг самарадорлиги корхонанинг инқироз олди вазияти ва инқироз давридаги молиявий ҳолатини тўғри таҳлил қилиш ва инқироз сабабларини аниқлашга боғлиқ. Бунда молиявий ҳисобот шаклларидан таҳлилнинг ахборот манбааси сифатида кенг фойдаланилади.
Инқирозга учраган ёки инқироз ҳавфи мавжуд бўлган корхоналарда молиявий хўжалик фаолиятига тўғри ташхис қўйиш ва у бўйича малакали хулоса чиқариш таҳлилда фойдаланиладиган ахборот манбаалари билан таъминланганлик даражасига боғлиқ. Корхона фаолиятини қанчалик даражада чуқур ва атрофлича таҳлил қилинса, молиявий ва иқтисодий ҳолат ҳақидаги хулосалар шунчалик аниқ бўлади. Таҳлил жараёнини ахборот манбаалари билан таъминлашда бешта шаклдаги молиявий ҳисобот шаклларидан фойдаланилади.Уларга қуйидагилар киради:
1-сонли шакл. Бухгалтерия баланси.
2-сонли шакл. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот.
3-сонли шакл. Асосий воситалар ҳаракати тўғрисиги ҳисобот.
4-сонли шакл. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот.
5-сонли шакл. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот.
Корхонанинг 1-сонли шакли Бухгалтерия баланси ҳисобланиб, у корхона активлари ва уларнинг ташкил топиш манбааларини маълум даврдаги ҳолатини акс эттиради. Баланс сўзи лотинча бис-икки марта, ланх-тарози палласи деган маънони англатади. Демак, баланс сўзи тарозини икки палласи, яъни тенглик маъносини англатади.
Корхона ва ташкилотларнинг маблағлари доимо ҳаракатда бўлиб, улар ҳам миқдор, ҳам қиймат жиҳатидан ўзгариб туради. Корхонанинг ихтиёрида бўлган ушбу хўжалик маблағлари ва уларнинг манбаалари бухгалтерия хисобининг объекти сифати ҳисобланиб, уларнинг ҳаракати бухгалтерия счётларида ҳисобга олиб борилади. Аммо корхонани бошқариш учун маблағлар ва уларни ташкил топиш манбаалари тўғрисидаги маълумотларни счётлардан олиш анча қийинчилик туғдиради. Шунинг учун счётлардаги маблағларни ва уларнинг манбаалари тўғрисидаги маълумотларни маълум санага умумлаштириш керак. Бунинг учун бухгалтерия балансидан фойдаланилади.
Адабиётларда келтирилишича, бухгалтерия баланси схематик тарзда тузилган икки томонлама жадвал бўлиб, чап ва ўнг томонларга бўлинган икки қисмдан иборат. Мос равишда улар актив ва пассив томон деб юритилади. Актив томонида хўжалик маблағларининг жойлашуви ва пассив томонида хўжалик маблағларининг манбаалари жойлашган бўлади. Унинг мазмуни актив ва пассив томоннинг доимо тенг бўлишини англатади. Чунки, корхона ҳисобида мавжуд бўлган ҳар қандай маблағ ёки бошқа активлар ўзининг аниқ келиб чиқиш манбаига эга бўлиши лозим. Акс ҳолда, ҳисоб сиёсати бузилиб кетади. Бу жиҳатдан Бухгалтерия баланси корхонанинг жами мол-мулки ва маблағлари тартиботини олиб боради. Баланснинг қисқача кўриниши қуйидаги жадвалда ўз аксини топган (2.1-жадвал).
Келтирилган жадвалга кўра, бухгалтерия балансига қуйидагича таърифни бериш мумкин: бухгалтерия баланси – бу корхона хўжалик маблағлари таркибини, жойланишини, манбааларини ва ишлатилишини ҳисобот даврининг маълум бир кунига пул ифодаларида кўрсатиб берувчи икки ёқлама жадвалдир. Бундан кўринадики, баланс моментли ҳисобот шакли бўлиб хўжалик операциялари натижасида корхона актив ва пассивидаги ўзгаришларнинг ягона даврдаги ҳолатини кўрсатиб беради.

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish