1-mavzu. Iqtisodiyotda inqiroz va uning mohiyati Reja


IV.Энг кўп таъсир кўрган соҳаларни қўллаб-қувватлаш чоралари



Download 0,93 Mb.
bet29/48
Sana01.07.2022
Hajmi0,93 Mb.
#724285
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   48
Bog'liq
анти

IV.Энг кўп таъсир кўрган соҳаларни қўллаб-қувватлаш чоралари.
Биринчидан, туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган тармоқларни қўллаб-қувватлаш учун, юз минглаб иш ўринларини ва малакали мутахассисларни сақлаб қолиш, уларни даромадларини ушлаб туриш учун Ўзбекистонда қатор чоралар кўрилди.
Иккинчидан, Ўзбекистонда пандемия билан боғлиқ жаҳон иқтисодий инқирозининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришдаги салбий таъсирини юмшатиш назарда тутилган комплекс чора-тадбирлар ҳам тасдиқланди.
Унга кўра:
тўқимачилик корхоналари ва кластерларини янада қўллаб-қувватлаш, маҳсулот рақобатдошлигини ошириш мақсадида хомашё нархини 10 фоизгача пасайтириш имкониятини берувчи халқаро биржа нархларига ўтилди;
тўқимачилик соҳаси учун муҳим бўлган 64 турдаги импорт қилинадиган хом ашё ва материаллар (2022 йил 1 январга қадар) божхона божи тўлашдан озод қилинди;
тўқимачилик корхоналари экспорт қилган маҳсулот бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлиқ қайтарилиши назарда тутилган (2020 йил 31 декабрга қадар) соддалаштирилган тартиб жорий этилди. Яъни, тўқимачилик корхоналари маҳсулотлари республикадан чиқиб кетиши билан қўшилган қиймат солиғи тўлиқ қайтарилади.
Шунингдек, тайёр маҳсулот экспортини кескин кўпайтириш, йирик, камида мингта одам ишлайдиган, халқаро бренд остида ишлаб чиқарувчи замонавий йирик тўқимачилик ва тикув кластерларини барпо этиш кўзда тутилди.
Ўзбекистонда ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида корхоналар фаолияти қайта тикланди ва барча иш ўринлари сақлаб қолинди, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт суратлари ўсишда давом этди.

3-савол баёни. Жаҳон миқёсида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда, шу жумладан, инсонларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритиш ва корхоналар фаолиятини тўхтатиш орқали мисли кўрилмаган чоралар кўрилмоқда.
Бу эса энг йирик иқтисодиётга эга мамлакатларда ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмларининг кескин қисқариши, глобал ишлаб чиқариш занжирлари ва савдо алоқаларининг издан чиқиши, дунё молия бозорларида хомашё товарлари нархининг пасайиши ва конъюнктуранинг ёмонлашувини келтириб чиқарди.
Глобал иқтисодиёт тизимининг бир қисми бўлган Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам мазкур омиллар таъсир қилмоқда, бу эса ўз навбатида ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи чоралар кўришни талаб қилади. Бунда туризм, транспорт, фармацевтика ва тўқимачилик саноати каби республика иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармони
қабул қилинди. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, 10 трлн. сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди.
Қуйидагилар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
а) коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича қуйидаги тадбирларни молиялаштириш, шу жумладан:
даволаш ва бошқа муассасаларни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун зарур бўладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар, ҳимоя воситалари ва тест тизимлари билан таъминлаш;
хавф-хатар остида бўлган ёки вирус юқтирганлар билан мулоқотда бўлган шахсларни карантинда сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда иштирок этаётган тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш, республика санитария-эпидемиология хизмати томонидан ҳимоя чораларини амалга ошириш харажатлари учун қўшимча маблағлар ажратиш;
юқумли касалликларни аниқлаш, профилактика қилиш ва даволаш бўйича тадбирларга жалб этилган даволаш ва бошқа муассасаларни қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш;
б) қуйидагилар орқали тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш:
Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан биринчи навбатда ижтимоий аҳамиятга эга истеъмол товарларини ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва сотиш учун берилган кредитлар бўйича фоиз xаражатларини қоплашга кафиллик ҳамда компенсация тақдим этишни кенгайтириш;
республика ҳудудларида иқтисодий фаолликни ва бандликни кенгайтиришга қаратилган қўшимча инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, энг аввало, кичик саноат зоналарида муҳандислик коммуникацияларини қуриш;
в) аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, шу жумладан, қуйидагилар учун қўшимча маблағлар ажратиш:
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши орқали кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича чораларни кучайтириш ва нафақа олувчилар сонини ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасига жамоат ишларини кенгайтириш;
"Ишга марҳамат" мономарказларини ва касбга тайёрлаш марказларини ташкил қилиш, шунингдек, меҳнат мигрантларини касбга ва тилга ўргатишни ташкиллаштириш орқали уларни қўллаб-қувватлаш;
г) қуйидагилар орқали иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш:
Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати остида жалб этилган кредитларни сўндириш, шунингдек, биринчи даражали харажатларни амалга ошириш учун фоизсиз бюджет ссудалари ажратиш йўли билан стратегик корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
ташқи савдо фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари транспорт xаражатларининг бир қисмини компенсация қилиш;
коронавирус инфекцияси тарқалишининг салбий таъсирига энг кўп учрайдиган иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини, шунингдек, кредит портфели сифати ёмонлашган ҳолларда тижорат банкларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чораларини тақдим этиш;
уч йилгача бўлган муддатга фоизсиз бюджет ссудаларини ажратиш орқали солиқ тўлаш муддатлари бўйича кечиктириш тақдим этилиши ҳамда тадбиркорлик фаоллигининг сустлашиши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида олинмай қолинадиган даромадлар ўрнини тўлдириш.
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (шу жумладан, харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига), халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар МаҳкамасиЎзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Инқирозга қарши курашиш жамғармасини молиялаштиришни таъминлаш мақсадида 2020 йилда бюджетни қўллаб-қувватлаш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва бошқа манбалар ҳисобидан 1 млрд АҚШ доллари миқдоригача ташқи қарз маблағларини, шунингдек, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари, экспорт қилувчилар ва тижорат банкларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш учун қўшимча маблағларни жалб қилиш чораларини кўрди.
2020 йил июл ойидаги маълумотларга кўра, 17 июль кунига қадар Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғарма ҳисобига жами 7,44 трлн. сўм келиб тушган. Улардан 7,32 трлн. сўми халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари бўлса, қолган 123,5 млрд сўми Давлат бюджети ҳисобидан. Жамғарма харажатлари 6,4 трлн. сўмга тенг бўлгани маълум қилинди.
Ижтимоий соҳа
Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан энг кўп маблағ мамлакат ижтимоий соҳасига – жами 2,2 трлн. сўм (+1,3 тлрн сўм) йўналтирилган.
Бунда, маблағлар қуйидагича тақсимланган:
512 млрд сўм шаҳарлар ва кўча йўлларини таъмирлаш ишларига;
311 млрд сўм ижтимоий нафақаларга;
298 млрд сўм умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни қуриш, реконструкциялаш, жиҳозлаш ишларига;
200 млрд сўм банд бўлмаган фуқароларни вақтинчалик ишларга жалб қилиш учун Жамоат ишлари жамғармасига;
181 млрд сўм Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ссуда сифатида;
138 млрд сўм мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига
117 млрд сўм бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига субсидия;
100 млрд сўм Президент мактабларини қуриш ва жиҳозлаш ишларига;
80 млрд сўм кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун Касаба уюшмалари федерациясига;
78 млрд сўм маҳаллий бюджетларга солиқ имтиёзлари берилиши натижасида даромадлар етишмовчилигини қоплаш учун;
54 млрд сўм «Ўзтемирйўловчи» АЖнинг фуқароларни манзилларига етказиб қўйиш харажатлари;
50 млрд сўм ишсиз, кам таъминланган оилаларга шахсий томорқаларини ривожлантиришга;
24 млрд сўм «Тошкент метрополитени» ва «Тошшаҳартрансхизмат» ходимларига иш ҳақи тўлаш учун;
20 млрд сўм «Агробанк» АТБга аҳоли бандлигини таъминлаш учун кредит линиялари;
20 млрд сўм карантиндаги фуқароларни доимий яшаш манзилларига олиб бориб қўйиш ҳамда хорижий давлатлардан қайтиб келган фуқароларни карантин ҳудудларига ташиш харажатлари;
9 млрд сўм «Ўзавтотранссервис» ва «Тошшаҳартрансхизмат» транспорт харажатларини қоплашга.



Иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш
Мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун жами 2 трлн. сўм (+320 млрд сўм) сарфланган. Ушбу маблағнинг 500 млрд сўми «Иссиқлик электр станциялари» АЖ корхоналарига, 401 млрд сўм эса Ўзбекнефтгаз АЖга субсидия сифатида, 250 млрд сўм «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга ссуда сифатида берилган.
Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 300 млрд сўм маблағ туман бюджетларига ер майдонларидан фойдаланиш учун ажратилган.
Шу билан бирга, авиация соҳасига жами 507 млрд сўм сарфланган (406 млрд сўм Uzbekistan Airways ва 101 млрд Uzbekistan Airports`га ссуда сифатида берилган). Ўз ўрнида, туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 20 млрд сўм ажратилган.
Қолган 40 млрд сўм эса «Биринчи Резинотехника Заводи» МЧЖнинг харажатларини қоплаш учун сафарбар этилган.


Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги
Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳисобига 907 млрд сўм (+262 млрд. сўм) ўтказилган. Ушбу суммадан 375 млрд сўм тест тизимлари, реактивлар ва ҳимоя воситаларини сотиб олиш учун сарфланган.
202 млрд сўм фуқароларни карантинда сақлаш билан боғлиқ харажатларга ва 76 млрд сўм уларнинг овқатлантиришга; 25 млрд сўм жамоат жойларини дезинфекция қилиш ишларига, 9 млрд сўм эпидемиологик ҳолат билан курашиш бўйича тадбирларга сарфланган.
Бундан ташқари, карантин тадбирлари ва коронавирусга қарши курашда иштирок этаётган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларга қўшимча рағбатлантириш учун тўловларга 301 млрд сўм сарфланган. 11 млрд сўм махсус автотранспорт воситаларини харид қилиш учун яратилган.



Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish