Шифохоналарни қуриш ва жиҳозлаш
Жами 684 млрд сўм (+140 млрд сўм) шифохоналар ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш учун сарфланган. Ушбу маблағнинг 354 млрд сўми 10 минг ўринли махсус шифохоналар қуриш учун, 251 млрд сўм 20 минг ўринли аҳолини вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасини қуриш учун, 69 млрд сўм Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ҳамда Сурхондарё вилоятларида ташкил этиладиган махсус шифохоналар ва вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаларига, шунингдек, 10 млрд сўм диагностика лабораторияси мажмуаси реконструкциясига сарфланган.
Сув таъминоти ва ирригация тадбирлари
Харажатлар қаторида 602 млрд сўм (+29 млрд сўм) сув таъминоти ва ирригация тадбирларига йўналтирилган.
Бунда, ажратилган маблағлар қуйидагича тақсимланган:
335 млрд сўм ирригация объектларини қуриш ва реконструкцияси учун;
153 млрд сўм Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ичимлик суви таъминоти ва оқава сув чиқариш тизимларини қуришга;
61 млрд сўм «Ҳудудий сув таъминоти» МЧЖга ссуда тариқасида ажратилган маблағлар;
53 млрд сўм Давлат экология қўмитасига ссуда сифатида.
4-мавзу. Корхона фаолиятини молиявий таҳлил қилишда қўлланиладиган ахборот манбалари
Режа:
Корхона молиявий ҳолатини таҳлил этишнинг зарурлиги.
Корхонада бошқарув ва молиявий ҳисоб – қарор қабул қилиш жараёнини ахборот билан таъминлаш манбаи сифатида.
Молиявий ҳисобот шакллари ва корхонани таҳлил қилишда улардан ахборот манбаи сифатида фойдаланиш. Молиявий ҳисобот кўрсаткичларидан ахборот манбаи сифатида фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Корхона баланси тушунчаси ва унинг таҳлили. Мажбуриятлар ва унинг турлари: кредиторлар, фискал тизим, молия-кредит тизими, акционерлар олдидаги қарзлар.
1-савол баёни. Хўжалик субъектлари молиявий ҳолатини таҳлил этишнинг зарурий жиҳатлари қуйидагиларда намоён бўлади:
хўжалик субъектлари молиявий ҳолати ва барқарорлигини мунтазам таҳлил этиш ва прогнозлаш асосида жорий ҳамда истиқболдаги иқтисодий ривожланишининг ўзгаришларини аниқ баҳолашда;
кредитор қарздорлик ва унинг оқланиши юзасидан молиявий имкониятлари (ликвидлик ва тўловга лаёқатлик)ни аниқлашда;
хўжалик субъектларининг инвесторлар ва ҳамкорлар, контргентларнинг кенг доираси учун (фаолият натижавийлиги, иш ва бозор активлиги кўрсаткичлари орқали) ишончлигини баҳолашда;
хўжалик субъектларининг иқтисодий ночорлиги (банкротлик)ка қарши чоралар кўришда потециал имкониятларини баҳолашда.
Хўжалик субъектларининг молиявий ҳолатини таҳлил этиш, улар юзасидан молия-хўжалик фаолиятига доир аниқ хулосаларга келишга ҳамда келажак учун муҳим стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини беради.
“Яхши молиявий ҳолатнинг”нинг муҳим жиҳатларини қуйидагилар белгилаб беради:
баланс моддалари (активлар ва капитал ҳажми) ҳисобот даври бошига нисбатан ортган;
жорий активларининг ўсиш суръати узоқ муддатли активларнинг, ўз капитали миқдори ва унинг ўсиш суръати қарз капиталининг ўсиш суръатидан юқори бўлган;
жорий мажбуриятларнинг жорий активлар билан қопланиши, активларнинг ликвидлилик даражаси юқори бўлган;
иш ва бозор активлигидаги ижобий ўзгаришлар ва уларнинг рисклардан ҳимояланганлик даражаси юқори бўлганда.
Корхонанинг молиявий ҳолати иқтисодий категория сифатида корхонанинг ўз фаолиятини юритиш, ривожлантириш ва ўз ўзини молиялаштириш имкониятлари юзасидан капиталнинг ҳолатини ҳарактерлайди. Корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, яъни молиявий таҳлил - бу кенг кўрсаткичлар тизими орқали, комплекс усулларидан фойдаланиб хўжалик субъектлари молиявий ресурслари борлигини, уларнинг ҳолатини, жойлашганлиги ҳамда улардан фойдаланиш даражасини ифодалайди. Корхона молиявий ҳолати – бу корхонанинг ривожини таъминлайдиган, фойда ва капитал ўсишига асосланган ҳолда, мавжуд риск даражасида пул маблағларини қўйиш, тақсимлаш ва ишлатишдир. Трендли таҳлил – горизонтал таҳлилнинг бир кўриниши бўлиб, ундан кўрсаткичларни таққослаш бир неча йиллар бўйича амалга оширилганда фойдаланилади. Бундай таққослаш индексларни қўллаган ҳолда ўтказилади.
Корхона молиявий ҳолати таҳлилининг мақсади – корхона жорий молиявий аҳволи ҳақида тўлиқ ва объектив маълумотга эга бўлиш, уни ўзгариш эҳтимолини прогнозлаш, шунингдек, такомиллаштириш йўналишларини аниқлашдир.
Бугунги кунда хўжалик субъектлари молиявий барқарорлигини таъминлашнинг асосий омилларидан бири – бу уларнинг мавжуд ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари ўртасида мутаносибликка эришишдан иборатдир.
Бизнинг фикримизча, “Молиявий ҳолат” дейилганда, хўжалик юритувчи субъектнинг ўз фаолиятини молиялаштириш имкониятлари тушунилади. У хўжалик субъектлари нормал фаолияти учун зарур бўлган молиявий ресурслар билан таъминланганлиги, уларнинг мақсадли жойлаштирилганлиги ва самарали фойдаланилганлиги, бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан молиявий ҳамкорлиги, тўловга қобиллиги ва молиявий барқарорлиги билан тавсифланади. Хўжалик субъектларининг молиявий ҳолати барқарор, нобарқарор, кризис ҳолатида бўлиши мумкин. Корхона молиявий ҳолати ишлаб чиқариш, тижорат, молиявий фаолияти натижаларига боғлиқ. Агар ишлаб чиқариш ва молия режалари муваффақиятли бажарилса, бу ҳолат корхона молиявий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Аксинча, агар маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш режаси бажарилмаган, харажатлар ошган бўлса, тушум ва фойда ҳажмининг камайиши кузатилади. Бу эса оқибатида, корхона молиявий ҳолати ва тўловга қобилиятлигини ёмонлашишига олиб келади.
Молиявий ҳолат таҳлилининг мақсади – молиявий фаолиятдаги камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, корхона молиявий ҳолати ва унинг тўловга қобилиятлилигини яхшилашнинг имкониятларини аниқлашдир. Хўжалик субъектлари молиявий ҳолати таҳлилини қуйидаги босқичларда амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
хўжалик субъектлари молиявий ҳолатининг дастлабки тавсифи;
ҳисоботлар моддаларидаги ахборотларнинг ишончлилигини баҳолаш;
бухгалтерия балансининг вертикал ва горизонтал таҳлили;
тўлов лаёқатининг таҳлили;
баланс ликвидлигининг таҳлили;
молиявий барқарорлик таҳлили;
маблағлар айланишини таҳлили.
Вертикал таҳлил корхонанинг мулки ва унинг манбалари тузилишини ифодалайди. Горизонтал таҳлил корхонанинг мулки ва унинг манбааларини динамик ўзгаришларини акс эттиради. Горизонтал ва вертикал қаторлар ҳар доим бир-бирини тўлдиради. Тренд таҳлили – горизонтал таҳлил тури бўлиб, асос кўрсаткичга нисбатан динамик ўрганишдир.
Шунинг учун деярли барча тузиладиган таҳлилий жадвалларда бухгалтерия ҳисоботлари моддалари таркиби ва алоҳида кўрсаткичларининг ўзгариши ёнма-ён келади.
2-савол баёни. Бошқарув ҳисоби бошқарувни ахборот билан қўллаб-қувватлаш тизимидир. Бошқарув ҳисобининг мақсади – барча даражадаги корхоналарнинг менежерларини бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур ахборот билан таъминлашдан иборат. У маҳсулот таннархини калкуляция қилиш ва харажатларни бошқариш, узоқ муддатли режали ва бюджет тузиш, бюджетлар ижросини назорат ва таҳлил қилиш, оғишлар бўйича бошқарув усулларини, хилма-хил ва кўп сонли вазиятга оид бошқарув қарорлари учун ахборот тайёрлашни ўз ичига олади.
Бошқарув ҳисоби бухгалтерия ҳисобининг алоҳида кичик тизими бўлиб, молиявий ҳисобни қамраб олади, уларнинг ҳар бирини ўз мақсад ва вазифалари бор.
Молиявий ҳисобнинг мақсади корхона ҳисоботини тузиш учун зарур маълумотларни тўплаш ва тақдим қилишдир. Молиявий ҳисобот маълумотлари таққосланадиган бўлиши ва ундан ташқи фойдаланувчилар, инвесторлар ва кредиторлар корхонанинг молиявий ҳолатига унинг тўлов қобилиятига обектив баҳо бера олишлари учун зарур ахборот бўлиши лозим. Молиявий ҳисоб Бухгалтерия Ҳисобининг Миллий Стандартлари каби аниқ стандарт ва белгиланган меъёрлар асосида юритилиши лозим.
Бошқарув ҳисоби корхонани бошқаришнинг ҳамма даражаларида раҳбарият томонида ички фойдаланиш учун ҳисоб ахборотининг барча турларини қамраб олади. Бошқарув ҳисобини менежерларга режалаштириш, назорат қилиш, қарор қабул қилиш каби жараёнларда ёрдам бериш мақсадида уларга молиявий ва номолиявий ахборот бериш деб таърифлаш мумкин.
Корхона раҳбарияти учун мўлжалланган бошқарув ҳисоби ахборотларига қўйиладиган талаблар молиявий ҳисоботларга ва ташқи фойдаланишга тақдим қилинган маълумотга қўйиладиган талабдан бошқачадир.
Бошқарув ва молиявий ҳисоб ўртасида ўхшашликлар кўп, чунки иккаласи ҳам корхонанинг ҳисоб тизимидан фойдаланади. Бироқ бошқарув ва молиявий ҳисобга оид адабиётларда улар ўртасида катта фарқ мавжуд эканлиги ҳақида ёзилади. Ҳисобнинг бу турлари ўртасидаги энг муҳим фарқлар қуйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |