1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари саф бўлинмаларининг 
командирлари шахсий таркибни хизматга тайѐрлаш ва биргаликдаги 
йўриқномаларни ўтказиш юзасидан қуйидагиларни амалга оширади: 
бир кун олдин пост ва йўналишга жалб этиладиган нарядларнинг 
рўйхатини кунлик қарорга киритилиши учун раҳбариятга тақдим 
этади;
хизматга тайинланган ходимларни ички ишлар бўлимига ѐки 
махсус белгиланган жойга йўриқнома бошланишидан камида 
15 дақиқа олдин етиб келишини таъминлайди. Зарур қурол-яроғлар ва 
аслаҳаларни, алоқа воситаларини, алоҳида ҳимоя ва махсус 
воситаларни, хизмат ҳужжатларини олишларини ва бу ҳақда постлар 
ва патруллик йўналишларига тақсимлаш китобига қайд этиб, имзо 
қўйишларини назоратга олади;
нарядни йўриқнома учун сафлаб, пост ва хизматни ўташ вақтини 
эълон қилади, содир этилган жиноятлар, қидирилаѐтган шахслар, 
олиб қочилган ва ўғирланган транспорт воситалари тўғрисидаги 
маълумотлар билан таништиради, уларнинг хизмат китобларида қайд 
этилишини назорат қилади;
хизматга бораѐтган ҳар бир ходимнинг кийиниши, ташқи 
кўриниши ҳамда махсус хизмат воситалари билан тўлиқ таъминлан-
ганлигини текширади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш 
чорасини кўради;
шахсий 
таркиб 
хизматни 
ўташга 
тайѐрлиги 
ҳақидаги 
йўриқномани ўтказувчи раҳбар ходимга ахборот беради; 
ходимнинг хизматга келмаслик ҳолати аниқланганида, унинг иш-
га чиқмаслик сабабини аниқлайди ва йўриқномани ўтказувчи раҳбар 
ходимга очиқ қоладиган пост ѐки йўналиш ҳақида ахборот беради; 
йўриқномани ўтказувчи раҳбар ходим кўрсатмасига асосан 
постлар ва патруллик йўналишларига тақсимлаш китобига тегишли 
ўзгартиришларни киритади ҳамда навбатчилик қисми (Марказий 


315 
ахборот диспетчерлик хизмати – ахборот диспетчерлик хизмати, 
шунингдек, унинг шохоб¬чалари)га маълум қилади; 
йўриқномадан сўнг патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари 
бўлинмаларининг хизматга жалб этиладиган автотранспорт воситала-
рининг техник ҳолатини текширади; 
қабул қилинган қарорга мувофиқ нарядлар хизматининг ташкил 
этилиши ва ўталиши, постлар ва йўналишларини қайд этиш китобида 
кўзда тутилганидек шахсий таркибдан, патруль автомототранспорт 
воситасидан фойдаланган ҳолда нарядларни хизматга қўйиш 
ишларининг бажарилишини назоратга олади. 
Оммавий тадбирларга тайѐргарлик кўриш ва уни ўтказиш 
жараѐнида патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари саф бўлинмалари 
ушбу тадбир бўйича ишлаб чиқилган режалар ҳамда куч-воситалар 
тақсимоти асосида жалб этилиб, шахсий таркибнинг иш фаолияти 
ички ишлар органлари қошида тузилган тезкор штаб раҳбари 
томонидан бошқарилади. Демак, патруль-пост ва йўл-патруль 
хизматлари саф бўлинмалари командирларига эса тадбирга жалб 
этилган шахсий таркибнинг хизматини белгиланган йўналишлар 
бўйича ташкил этиш ва назорат қилиш, аниқланган камчиликларни ўз 
вақтида бартараф этиш вазифаси қўйилади.
Жойлашувларда кўзда тутилган пост ва патруллик қилиш 
йўналишларида ҳамкорликда хизмат ўташ жараѐнида патруль-пост ва 
йўл-патруль хизматлари ходимларига хизмат йўналишларига қараб 
зиммасига қуйидаги вазифаларни амалга ошириш юклатилади: 
тадбир давомида юзага келаѐтган вазият тўғрисида мунтазам 
равишда масъул раҳбар ходимга ахборот бериб бориш; 
оммавий тадбир ўтказиладиган объект ва унинг атрофида, тадбир 
қатнашчилари ва томошабинлар йиғиладиган ҳудудларда, транспорт 
воситаларини тўхташ бекатларида жамоат тартибини сақлаш ва йўл 
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш;
тадбир қатнашчилари, транспорт воситалари ҳайдовчилари ва 
томошабинларнинг белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш-
ларини таъминлаш; 


316 
бириктирилган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва йўл 
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини 
олиш чораларини кўриш ҳамда фуқароларнинг хатти-ҳаракатларини 
кузатиб бориш; 
ўраб олинган ҳудудга ўзини бошқара олмайдиган даражада маст 
ҳолатда ѐки ѐнида спиртли ичимликлар бўлган фуқароларни, қурол-
яроғ, катта ҳажмдаги қўл юки бўлган фуқароларни, шунингдек, 
таклифномаси ѐки махсус рухсатномаси бўлмаган шахслар ва 
транспорт воситаларини ўтказмаслик; 
оммавий тадбир ўтказиладиган объект ва унинг атроф ҳудудла-
рида фуқароларнинг спиртли ичимликларни истеъмол қилишларига 
йўл қўймаслик; 
ички ишлар органлари ходимлари ҳарбий нарядларни ташиѐтган 
ҳамда авария-қутқарув хизматларининг транспорт воситаларини 
тўсиқсиз ҳаракатланиши (ўтиб кетиши)га кўмаклашиш; 
зарурат туғилганида тезкор штаб топшириғи асосида транспорт 
воситалари ва йўловчиларнинг ҳаракатини белгиланган тартибда 
чеклаш; 
тадбир давомида жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар, террорчилик-
қўпорувчилик ҳаракатлари ҳамда жамоат тартиби бузилиши ҳолат-
лари содир этилишининг олдини олиш чораларини кўриш; 
қўшни пост ва йўналишларга жамоат тартибини сақлаш ҳамда 
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жиноятлар ва маъмурий 
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан кўмаклашиш; 
тадбир қатнашчилари ва томошабинларни тадбир ўтказилган 
жойдан тартиб билан чиқишларини таъминлаш, уларни транспорт 
воситаларининг тўхташ бекатларигача кузатиш ва ўтқазиб юбориш 
ҳамда асосий ҳаракатланиш йўлларида жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизликни таъминлаш чораларини кўриш. 
Халқаро ва республика миқѐсидаги муҳим оммавий тадбирларга 
тайѐргарлик кўриш борасида патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари 
ҳамда бошқа соҳавий хизматлар билан рекогносцировка ўтказилади.


317 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish