1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


IX боб. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ТРАНСПОРТДА



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

IX боб. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ТРАНСПОРТДА 
ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ФАОЛИЯТИ 
 
1-§. Транспортда хавфсизликни таъминлаш хизматларининг 
ҳуқуқий мақоми ва фаолиятининг ҳуқуқий асослари 
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмаларининг
 
жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашдаги ўрнини аниқлаш 
бир қатор объектив омиллар билан боғлиқдир:
биринчидан
, темир йўл ва ҳаво транспортида жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишларидан 
ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз-
лигини таъминлаш тизимининг асосий таркибий тузилмаларидан 
ҳисобланади; 
иккинчидан
, транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари 
амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳудудларда юк ва 
йўловчиларни ташиш билан бир вақтда қонун ва қонуности 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ваколат доирасида 
темир йўл ва ҳаво транспорти объектлари ҳамда унга туташ 
ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
учун масъул ҳисобланади ҳамда бу борада ички ишлар 
органларининг соҳавий хизматлари, шунингдек, давлат органлари, 
жамоатчилик билан ҳамкорлик қилади; 
учинчидан
, транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмала-
рининг ҳуқуқий мақоми давлат бошқарув тизимидаги ўрни, асосий 
вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларни амалга ошириш 
бўйича фаолиятининг мазмун-моҳияти билан белгиланади.
Транспортда 
хавфсизликни 
таъминлаш 
бўлинмаларининг 
ҳуқуқий мақомини аниқлаш учун, авваламбор, унинг тизими, асосий 
вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи ҳамда уларни 
амалга ошириш бўйича фаолиятини тартибга солувчи норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш талаб қилинади. 


325 
Мазкур бўлинмалар фаолиятининг ҳуқуқий асослари бўлиб 
хизмат қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юридик кучига кўра: 
халқаро ҳужжатлар; миллий қонунлар; Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг Фармон ва Қарорлари; Вазирлар Маҳкамасининг 
қарорлари, идоралараро ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ идоравий 
қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ажратиш мумкин. 
Халқаро ҳуқуқнинг бир қатор, хусусан, жисмоний ва юридик 
шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга оид бўлган 
нормалари барча давлат органлари каби транспортда хавфсизликни 
таъминлаш бўлинмалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари бўлиб 
хизмат қилади. Ушбу бўлинмалар мазкур соҳада фаолият олиб 
борувчи махсус давлат органи бўлгани учун «Ҳаво кемаларининг 
қонунга хилоф тарзда босиб олинишига қарши курашиш 
тўғрисида»ги Конвенция (Гаага) (Ўзбекистон Республикаси учун 
1993 йил 29 декабрдан кучга кирди), «Фуқаро авиациясининг 
хавфсизлигига қарши қаратилган қонунга хилоф тарздаги хатти-
ҳаракатларга қарши курашиш тўғрисида»ги Конвенция (Монреаль) 
(Ўзбекистон Республикаси учун 1993 йил 29 декабрдан кучга кирди), 
«Халқаро ҳаво транспортида ташишларга доир айрим қоидаларни 
бирхиллаштириш ҳақида»ги Конвенция (Варшава) (Ўзбекистон 
Республикаси учун 1995 йил 6 майдан кучга кирди), «Ҳаво кемаси 
бортида содир этиладиган жиноятлар ва баъзи бошқа актлар 
тўғрисида»ги Конвенция (Токио) (Ўзбекистон Республикаси учун 
1995 йил 6 майдан кучга кирди) унинг фаолиятини тартибга солувчи 
асосий халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар сифатида кўрсатиш мумкин. 
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари фаолиятининг 
ҳуқуқий асослари бўлиб хизмат қилувчи қонунлар жуда ҳам ранг-
баранг. Биринчи навбатда транспортда хавфсизликни таъминлаш 
бўлинмалари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-
нинг нормалари талаблари асосида амалга оширади. Транспортда 
хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари тизимида терговга қадар 
текширув ва суриштирув фаолияти Ўзбекистон Республикасининг 
Жиноят-процессуал кодекси, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича 


326 
ишларни юритиш Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгар-
лик тўғрисидаги кодекси, шунингдек, Маъмурий суд ишларини 
юритиш тўғрисидаги кодекси талаблари асосида олиб борилади. 
Темир йўл ва ҳаво транспортида жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлашда транспортда хавфсизликни таъминлаш 
бўлинмалари махсус давлат органи сифатида унинг фаолиятини 
бевосита тартибга солувчи, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 
«Темир йўл транспорти тўғрисида»ги (1999 йил 15 апрель) қонунига 
алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. 
Мазкур қонуннинг темир йўлда ташиш хавфсизлигини 
таъминлашга қаратилган давлат назорати ва бошқа чораларга 
бағишланган нормасида ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати 
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар 
ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 
уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилиши белгиланган. 
Ушбу қонуннинг темир йўл транспортида юклар ва объектларни 
қўриқлашга 
доир 
нормасида 
белгиланганидек, 
темир 
йўл 
транспортининг энг муҳим объектлари ва махсус юкларни қўриқлаш 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бўлинмалари 
ва давлат бошқарув органларининг бошқа ваколатли бўлинмалари 
томонидан амалга оширилади.
Қонуннинг мақсади темир йўл транспорти соҳасидаги 
муносабатларни тартибга солиш орқали фуқаролар ҳаѐти ва соғлиғи 
муҳофаза этиш, уларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини, 
юридик ва жисмоний шахсларнинг мулклари ҳамда атроф-муҳит 
ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборатдир. 
Қонунда фуқаролар ҳаѐти ва соғлиғи муҳофазаси, жисмоний ва 
юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, атроф-
муҳит ҳимояси ва темир йўл транспортида ҳаракатланиш 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларнинг устуворлиги ҳамда 
бу соҳадаги фаолиятнинг тизимлилигининг асосий принциплари этиб 
белгиланганлиги 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish