321
хизмати ѐки
унинг шохобчалари, наряд бошлиғи ва ИИБ
навбатчисига фавқулодда ҳолат бўйича мавжуд бўлган барча
маълумотлар ҳақида ахборот берилади.
Йўл-патруль хизмати нарядлари бундай фавқулодда вазиятлар
вужудга келганда қуйидагиларни амалга оширишда иштирок этади:
транспорт воситалари ва пиѐдалар ҳаракатланиши учун хавфли
бўлган жойларни белгилаш ҳамда айланма йўллар ташкил
этилишида;
фуқароларни (биринчи навбатда болалар, аѐллар, қариялар ва
беморларни) қутқариш, жабрланганларни
зудлик билан бинолардан
олиб чиқиш, биринчи тиббий ѐрдам кўрсатишда;
табиий офат юзага келган ҳудудлардаги транспорт ҳаракатининг
назоратини кучайтириш, талон-торожлик, ўғирлик қилиш, аҳоли
ўртасида турли миш-мишлар ва ваҳима тарқалишининг олдини
олишда;
меҳнатга лаѐқатли аҳоли ва транспорт воситаларини, биринчи
навбатда юк, ағдарма ҳамда махсус автомобиллар,
автобуслар,
автокранлар, экскаваторлар, махсус кўтаргичларни қутқариш,
йўлларни тозалаш ишларига сафарбар этишда;
махсус қутқарув, ѐнғин ўчирувчи, фавқулодда вазиятлар ва
тиббий ѐрдам хизматлари автомобилларининг тегишли жойларга
тўхтовсиз етиб боришларини таъминлашда;
ѐнғин юз берган ҳолларда ѐнғинни ўчиришни ташкил этишда;
аҳолини эвакуация қилиш вақтида фуқароларнинг транспорт
воситаларидан рухсатсиз тушмасликлари ва
бегона кишиларнинг
уларга чиқмасликларини назорат қилишда фаол иштирок этади.
Йўл-патруль хизмати нарядлари ўта муҳим, тоифаланган ва ҳаѐт
маромини таъминловчи объектларнинг нормал фаолият кўрсатишига
қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишида иштирок
этишга алоҳида эътибор қаратади.
Йўл-патруль хизмати нарядлари
террорчилик ҳаракатлари содир
этилганда
з
удлик билан ҳолат юзасидан Марказий ахборот
диспетчерлик хизмати – ахборот диспетчерлик хизмати ѐки унинг
322
шохобчалари ва наряд бошлиғи ва ИИБ навбатчисига қуйидаги
маълумотлар ҳақида хабар беради: террорчилик актининг тури (авиа,
авто, мото ва бошқа транспорт воситалари, почта хизматлари
ѐрдамида, механик тузилма ѐки қўл ѐрдамида ташлаш, бевосита
жиноятчи танасига жойлаштирилган
портловчи мосламаларни
ҳаракатга келтириш), содир этилган, жойи, вақти; имкон даражасида
жиноятчиларнинг тахминий сони, уларда мавжуд бўлган қурол-
аслаҳа, портловчи мосламаларнинг тури ва сони; ҳалок бўлган,
жабрланганларнинг сони, уларнинг ҳолати ва ѐрдамга етиб келган
тиббиѐт муассасасининг номи, манзили; шикаст етказилган бино,
иншоатлар, кўприк, тоннель, йўллар ва йўл иншоатларининг сони ва
аҳволи; ѐнғинлар рўй берган бино ва иншоатлар; воқеа
жойига
туташган ҳудудларда йиғилган фуқароларнинг тахминий сони ва
уларнинг ҳодисага нисбатан муносабати.
Йўл-патруль хизмати нарядлари террорчилик ҳаракатлари
содир этилганда қуйидагиларни амалга оширишда иштирок этади:
тезкор-тергов гуруҳи етиб келгунига қадар жиноят изларини
йўқотмаслик учун ҳодисага алоқадор ашѐ ва анжомларга ҳеч кимнинг
тегишига йўл қўймаслик мақсадида воқеа жойини имкон даражасида
қўриқланишини таъминлашда;
воқеа жойига бегона шахс ва транспорт воситаларини
яқинлаштирмаслик ҳамда киритмаслик чоралари кўришда;
террорчилик актини содир этишга алоқадор бўлган шахсларнинг
воқеа жойидан қочиб кетишларига ва яширинишларига имкон
даражасида тезкорлик билан йўл қўймаслик чоралари кўришда;
террорчилар жойлашган бино, иншоат ва уларнинг атроф-
ҳудудларини ўрганган ҳолда улар томонидан амалга оширилаѐтган
ѐки оширилиши лозим бўлган ўқ отиш секторларини белгилашда;
ярадор бўлганларнинг юк ѐки ҳарбий
транспорт воситаларидан
пана сифатида фойдаланилган ҳолда хавфсиз ҳудудларга кўчириш
чораларини кўришда;
террорчилар жойлашган бино, иншоат ва уларнинг атроф-
ҳудудларининг яширинча чиқиш йўллари (канализация люклари, сув