транспорт воситалари кузатувини амалга ошириш
тартибига
қатъий риоя этишлари ва раҳбарлар томонидан уни назорат
қилиши орқали таъминланади.
Транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини патруль
автомобилларида кузатиб таъминлаш Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатмалари, алоҳида дастурлари,
вазирлик ва ташкилотларнинг сўровномалари асосида ташкил
этилади.
Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари томонидан
таклиф қилинган делегация ва шахсларни кузатиш Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган нархлар бўйича
шартнома асосида амалга оширилади.
Транспорт воситалари карвони ѐки транспорт воситалари
ҳамроҳлигида кузатиб бориш тўғрисидаги қарор ҳудудий ИИВ-
ИИББ-ИИБ раҳбарлари томонидан қабул қилинади. Одамлар
ташилаѐтганда ҳамроҳликда кузатиб борилиши лозим бўлган
автобусларнинг ташкилий жамланмаси (карвони), одатда, камида 3 та
автомобилдан иборат бўлиши лозим.
Кузатиб бориш ранг-бўѐқ, таниқлик белгиларга эга бўлган ва
махсус товуш сигналлари ва ѐруғлик билан жиҳозланган патруль
автомобилларида амалга оширилади.
Сафдаги бўлинма командири кузатиб боришга топшириқ
олгандан сўнг, қуйидагилар чора-тадбирларни амалга оширади:
кузатиб бориш учун керак бўлган патруль автомобиллари сонини
белгилайди;
304
жамланма (карвон)нинг бориш-келиш йўналиши, ҳаракатни
ташкил қилиш хусусиятлари ҳамда пост ва патруллик қилиш
йўналишларининг дислокацияси, алоқа тизими ва улар билан кузатиб
борувчи патруль автомобилнинг экипажи ҳамкорлигини ўрганади;
кузатиб бориш таркиби ва раҳбарини тайинлайди, улар билан
йўриқнома ўтказади, кузатиб борувчи патруль автомобилнинг
экипажининг икки ходимдан иборат бўлишини таъминлайди;
кузатиб боришга ажратилган транспорт ҳамда радио алоқа
воситалари, махсус ѐруғлик ва товуш сигналлари созлигини
текширишни ташкил этади.
Кузатиладиган транспорт воситалари ҳайдовчилари билан
йўриқномани кузатиб бориш раҳбари ўтказади.
Йўл-патруль хизмати ходимлари фаолиятни самарали ташкил
этиш уларнинг махсус мосламаларни қўллаши, шунингдек, ички
ишлар органларининг соҳавий хизматлари томонидан махсус мосла-
малардан фойдаланиш тартибларига
қатъий риоя этишлари ҳамда
раҳбарлар томонидан уни назорат қилиши орқали таъминланади.
Патруль автомобиллари ва мотоциклларга ўрнатиладиган махсус
мосламалар – махсус товуш сигналлари ва ѐруғлик Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида жорий этилган стандарт талабларига мос
келиши шарт.
Патруль автомобиллари ва мотоцикл ҳайдовчилари махсус
ишораларни фақат тезкор топшириқларни бажариш вақтида, вужудга
келган вазиятга қараб қўллайдилар. Бундай пайтда улар «Йўл
ҳаракати қоидалари»да ўрнатилган тартибда имтиѐзга эга бўладилар.
Йўл-патруль хизмати ходимлари патруль автомобиллари ва
мотоциклларида фаолият олиб бориш вақтида махсус мосламаларни
қўллаш бўйича ўрнатилган қоидаларга қатъий риоя қилишлари шарт.
Ҳудудий ИИВ-ИИББ-ИИБ навбатчилик қисмлари, бошқа тезкор
автомобиллари ҳайдовчилари қуйидаги ҳолларда махсус воситалардан
фойдаланадилар: оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилган
жойларга, марказлаштирилган тарзда қўриқланадиган ташкилот,
банкнинг жамғарма кассалари, хўжалик корхоналари, фуқароларнинг
305
турар жойларидан хабар келганда ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари
содир этилган жойларга боришда; оммавий тартибсизлик ѐки
безорилик содир этилаѐтган жойга етиб боришда; транспорт воситаси
билан боғлиқ жиноятлар содир этилганда жиноятчиларни ушлаш
ҳақида кўрсатма олинганда; табиий офат юз берган ѐки ѐнғин содир
бўлган жойларга етиб боришда; ҳаѐт учун хавфли тан жароҳати олган
шахсларни тиббиѐт масканларига етказишда.
Барча турдаги патруль ва тезкор автомобиллар, мотоцикл
ҳайдовчилари қуйидаги ҳолларда махсус воситалардан
фойдаланиш-
лари мумкин:
ўз тизимидаги навбатчи қисмлардан кечиктириб бўлмас
тадбирларни амалга ошириш ҳақида кўрсатма олинган ҳолларда; оғир
ва ўта оғир жиноят содир этган шахсларни тутиш чоралари
кўрилаѐтганда; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳолларда.
Йўл-патруль хизмати патруль автомобиллари ва мотоцикллари
ҳайдовчилари томонидан кузатув тадбирлари амалга оширилаѐтган
вақтда раҳбар ходимлар ѐки бевосита йўл-патруль хизмати бўлин-
маси командирининг кўрсатмасига асосан махсус мосламаларни
қўллашлари мумкин.
Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл-транспорт ҳодисалари
содир бўлган жойлардаги хатти-ҳаракатлари
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларда белгиланган талабларга қатъий риоя этган ҳолда амалга
оширилиши шарт. Йўл-патруль хизмати ходимига маълум бўлган ҳар
қандай ҳодиса, шу жумладан унинг пости ѐки патруллик қилиш
йўналишидан ташқарида рўй берган бўлса ҳам Марказий ахборот
диспетчерлик хизмати, шунингдек, унинг шохобчалари ҳамда ички
ишлар бўлими навбатчисига хабар беради ва шундан кейин ундан
олган кўрсатмаларга мувофиқ ҳаракат қилади.
Ҳодиса бўйича маълумотни бевосита хабар берувчидан олганда,
йўл-патруль хизмати ходими хабар берувчини диққат билан
тинглаши ва қуйидагиларни қайд қилиб олишга мажбур: хабар берган
шахснинг фамилияси, исми-шарифи, яшаш манзили ва телефон
рақами; ҳодисанинг жойи, вақти, тури ва ҳолати; жабрланувчилар
ҳақида маълумот; жабрланувчиларга тиббий ѐрдам кўрсатилганлиги
306
ҳақида маълумот; жабрланувчилар қайси шифохонага ва ким
томонидан юборилганлиги; жабрланувчилар жўнатилган транспорт
воситалари русуми, ранги ва давлат рақами
белгилари; ҳодисага
алоқаси бўлган транспорт воситалари.
Одамлар жабрланган (ҳалок бўлган) ҳодиса жойига етиб келган
йўл-патруль хизмати ходими тезкор-тергов гуруҳи келгунга қадар
қуйидаги чораларни кўради:
жабрланганлар сонини, улар жароҳатининг оғирлик даражасини
аниқлайди, тез тиббий ѐрдам чақиртиради, келгунича ѐки
чақирилишининг иложи бўлмаса, шахсан ўзи биринчи тиббий ѐрдам
кўрсатади ва керак бўлганида тиббиѐт муассасасига юборилишини
ташкил қилади, жабрланувчиларнинг фамилияси, исм-шарифи, яшаш
жойи (ишлаш жойи)ни аниқлайди;
ҳодисада иштирок этган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва
шунга алоқадор бошқа шахсларни аниқлайди, ўрнатилган тартибда
ҳодиса иштирокчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўяди;
тезкор-тергов гуруҳи келгунига қадар кўрсатилган шахсларнинг
ҳодиса жойида бўлишини таъминлайди;
ҳодиса гувоҳларини аниқлайди ва улар ҳақида маълумотларни
ѐзиб қўяди;
далилий ашѐлар, излар, мол-мулк ва ҳодисага алоқадор бошқа
нарсаларнинг сақланиши ҳамда қайд қилиш чораларини кўради;
ҳодиса жойига етиб келган тезкор-тергов гуруҳининг раҳбари
(прокурор, терговчи, суриштирув олиб борувчи ходим)га ҳодисага
алоқадор шахслар ва гувоҳлар ҳақида маълумотлар бўйича ахборот
беради, далилий ашѐларни топширади ва унинг кўрсатмасига
мувофиқ ҳаракат қилади;
зарурати бўлса транспорт воситаларининг ҳаракатини айланиб
ўтиш орқали ташкил қилади, иложи бўлмаганда, иккита холис ва
ҳодиса қатнашчилари иштирокида транспорт воситалари, ҳодиса
излари, унга алоқадор бошқа нарсалар жойлашган ерини ўрнатилган
тартибда белгилайди, ундан кейин ҳаракатни тиклаш чораларини
кўради;
307
агар ҳайдовчи транспорт воситасида ҳодиса жойидан яширинса,
унда транспорт воситасининг эҳтимолдаги йўналиши, русуми, хили,
давлат рақам белгиси, ранги, транспорт воситаси ва ҳайдовчининг
алоҳида белгиларини аниқлайди. Ҳодиса жойини кўздан кечириш ва
гувоҳлардан яширинган транспорт воситаси ва ҳайдовчиси тўғрисида
олинган маълумотлар ҳақида зудлик билан сафдаги бўлинма ѐки ички
ишлар бўлими навбатчисига ахборот беради, шундан кейин уларнинг
кўрсатмасига мувофиқ ҳаракат қилади;
дахлсизлик ва имтиѐзлардан фойдаланилаѐтган шахслар
транспорт воситалари билан боғлиқ ҳодисалар бўйича ҳужжатлар
расмийлаштирилаѐтганда (агар улар тиббий ѐрдамга муҳтож
бўлмасалар) ҳайдовчига ушбу ҳодиса юзасидан ҳужжатларни расмий-
лаштиришда қатнашишини таклиф қилади, агар ҳайдовчи ѐки
йўловчилардан бирортаси ҳужжатларни расмийлаштиришда қатна-
шишни хоҳламаса, у ҳодиса иштирокчилари ҳақида керакли
маълумотларни ѐзиб олиб, уларга кетишга рухсат беради. Бундай
ҳолатларда ҳодиса рўй берган жойни кўздан кечириш баѐнномасида
ҳайдовчининг қатнашмаганлиги (бўлмаганлиги) сабаби ҳақида ѐзиб
қўйилади, баѐннома тузувчи ва иккита гувоҳлар имзо қўйишади;
йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида транспорт воситаси,
юк, йўл, йўл иншоатлари ѐки бошқа мол-мулкларга шикаст етган
бўлса ва бунда фақат моддий зарар етказилганда навбатчининг
кўрсатмасига биноан мустақил равишда ўрнатилган тартибда
ҳужжатларни расмийлаштиради.
Йўл-патруль хизмати ходимларининг
Do'stlaringiz bilan baham: |