5-§. Йўл-патруль хизмати саф бўлинмаларининг фаолиятини
ташкил этиш
Йўл-патруль хизмати раҳбарлари ва ходимлари қонун ҳужжатла-
рида белгиланган ваколатлар доирасида йўл ҳаракати хавфсизлиги
ҳамда белгиланган йўналиш ва ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш борасида зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни
амалга оширишда йўл-патруль хизмати фаолиятини ўташ тартибла-
рига риоя этилишини ташкил этиш учун масъул ҳисобланадилар.
Йўл-патруль хизмати фаолиятини ташкил этиш норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган йўл ҳаракатини назорат
қилишнинг турлари, шакл ва усулларини амалиѐтда тўғри қўллаш
орқали таъминланади.
Йўл-патруль хизматини ўташнинг асосий турлари қуйидаги-
лардан иборат:
автомобиль, мотоцикл ва вертолѐтларда патруллик қилиш;
пиѐда патруллик қилиш;
хизматни постларда (жумладан мунтазам йўл-патруль хизмати
масканларида) ўташ;
транспорт воситаларини кузатувини
амалга ошириш.
Йўл ҳаракати устидан назорат транспорт воситаларидан
фойдаланган ҳолда очиқ ва ошкора, махсус ранг-бўѐққа эга бўлган
автомобиль ва мотоциклларда ташкил қилади.
Махсус ранг-бўѐққа эга бўлган патруль автомобили ва
мотоцикллардан фойдаланиб хизмат ўталаѐтганда қуйидаги асосий
усуллар қўлланилади:
300
транспорт воситаларининг оқимида ҳаракатланиш, тунги
вақтларда чироқ-маѐқчаларини ѐққан ҳолда (йўл ҳаракати ва жамоат
тартибини сақлаш мақсадида ҳайдовчи ва йўл ҳаракати қатнашчи-
ларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этишини
назорат қилиш учун);
транспорт оқимининг олдида чекланган тезликдан оширилмаган
тезликда ҳаракатланиш, тунги вақтларда эса чироқ-маѐқчаларини
ѐққан ҳолда (тезлик оширилишининг олдини олиш учун);
йўл-транспорт ҳодисаси муносабати билан хавфли ҳисобланган
жойларда тўхташ (хавфни бартараф этиш, ҳайдовчи ва пиѐдалар
томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузишга барҳам бериш);
йўл ҳаракати иштирокчиларига яхши кўринадиган жойларда
патруль автомобиль ва мотоциклини тўхтатиш, айни вақтда ходим
ҳаракатланишининг жадаллиги жиҳатидан жуда кескин бўлган йўл
қисмларига пиѐда юриб ўтиши ва бошқ.
Қўйилган вазифалар ва патруллик қилиш йўналишларида
вужудга келган вазиятларга қараб,зарурият усуллар қўлланилиб, улар
алмашувини амалга ошириш мумкин.
Вертолѐтда патруллик қилиш асосан халқаро ва давлат
аҳамиятига, юқори ҳаракатланиш жадаллигига эга бўлган автомобиль
йўллари устида амалга оширилади. Вертолѐтлар ѐрдамида йўл-
транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланганларга шошилинч тиббий
ѐрдам кўрсатиш, уларни тиббий муассасаларга элтиш, йўл ҳаракатини
назорат қилиш, автомобиллар ташкилий жамланмаси кузатуви ҳамда
кўп сонли транспорт воситалари ва одамлар иштирокидаги оммавий
тадбирлар ўтказилишини таъминлаш, олиб қочилган, ўғирланган ва
ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган транспорт
воситаларини қидириш амалга оширилади.
Бўлинма командири Марказий ахборот диспетчерлик хизмати –
ахборот диспетчерлик хизматига ҳар бир кунга (суткага) вертолѐтнинг
иш тартибини, патруллик қилиш жойи ва вақтини хабар қилади.
Бевосита учиш олдидан вертолѐт ѐрдамида патруллик қилишга жалб
қилинаѐтган йўл-патруль хизмати ходимларига йўриқнома ўтказади.
301
Вертолѐтда патруллик қилиш наряди таркибига йўл-патруль
хизмати катта инспектори ва инспектори, имконияти борича
фельдшер, ҳар бир патруль автомобиль наряди таркибига эса камида
икки нафар йўл-патруль хизмати ходими киради.
Пиѐда патруллик қилиш масофаси унча узун бўлмаган,
ҳаракатланиш жадаллиги кескин ва йўлларнинг авария ҳолати
муносабати билан хавфли қисмларида қўлланилади.
Пиѐда патруллик қилганида йўл ҳаракати устидан назорат қилиш
тротуар (йўл чеккаси) четида, йўлнинг захирадаги қисмида жойини
ўзгартириб туриш йўли билан очиқ усулда амалга оширилади.
Хизмат ўташ жойи шундай танланадики, йўл-патруль хизмати
ходими ҳаракат қатнашчиларининг аксарият кўпчиллиги учун очиқ-
равшан кўринадиган ва ўз вақтида қоидабузарликка барҳам бериш
имконига эга бўлиши керак.
Постларда хизмат ўталаѐтганда, алоҳида эътибор ҳайдовчилари
йўл-транспорт ҳодисаси жойларидан яширинган транспорт восита-
ларини қидиришга, олиб қочилган ва ўғирланган ҳамда фойдаланиш
тақиқловчи носозликларга эга, жиноий мақсадларда фойдаланилган
транспорт воситаларини фош қилишга (аниқлашга), республикадан
ташқарига узоқ муддатга чиқиб кетиб, «сертификат» билан қайтиб
келаѐтган, давлат рақам белгиларини ноқонуний эгаллаган шахсларни
аниқлашга, қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқланган модда ва
воситалар, буюмлар ва материлларни аниқлашга қаратилади.
Тезкор қизиқиш уйғотган, шубҳали кўринган ҳаракат
қатнашчилари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот марказининг
«АБД-Ўзбекистон» тезкор излов тизимидан текширилиши лозим.
Мунтазам йўл-патруль хизмати масканларида хизмат ўтайдиган
нарядлар таркибига, айниқса, тунги вақтларда ИИВ-ИИББ-ИИБ
раҳбариятининг буйруғи (кўрсатмаси) билан ички ишлар органла-
рининг бошқа бўлинмалари ходимлари жалб этилиши мумкин.
Йўл-патруль хизмати масканларини қуриш, кўчириш, реконс-
трукция қилиш масаласи ҳудудий ИИВ-ИИББ-ИИБ раҳбариятининг
302
асосланган таклифларига биноан Ўзбекистон Республикаси ИИВ
раҳбарияти розилиги билан ҳал этилиши мумкин.
Йўл-патруль хизмати ходимлари фаолиятни самарали ташкил
этиш уларнинг хизмат ўташининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда
белгиланган қоидаларга қатъий риоя этишлари ва раҳбарлар
томонидан уни назорат қилиши орқали таъминланади.
Жамоат тартибини сақлаш бўйича жамоат тузилмалари
вакиллари билан ҳамкорликда хизмат ўтаѐтганда йўл-патруль
хизмати ходими уларни пост ва патруллик қилиш йўналишининг
ҳудудидаги вазиятнинг хусусиятлари билан таништиради.
Йўл-патруль хизмати ходими фақат сафдаги бўлинма командири,
унинг ўринбосарлари ва навбатчининг рухсати ѐки кўрсатмаси билан
пост ѐки патруллик қилиш йўналишини қуйидаги ҳолатларда ташлаб
кетиши мумкин: қўшни пост ѐки патруллик қилиш йўналишларида
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга тўсиқ бўлаѐтган хавфларни
бартараф этиш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўришда;
жиноят ѐки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ушлаш
ва ички ишлар органига олиб боришда; ушланган транспорт
воситаларини сақлаш жойларига олиб боришда; ички ишлар
органларининг нарядлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда
вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик
хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси
ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришга кўмаклашишда;
ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни таъқиб қилишда; йўл-транспорт
ҳодисаси, бахтсиз ҳодисалар ва бошқа фавқулодда ҳолатларда
жабрланганларга ѐрдам кўрсатишда; ѐнғин ва табиий офатларни
бартараф этиш чораларини кўришда; тўсатдан соғлиғи ѐмонлашганда;
ўрнатилган тартибда овқат истеъмол қилишда.
Патруль автомобилида хизмат олиб боришда ҳам йўл-патруль
хизмати ходими ҳам муайян талабларга риоя этиши лозим.
Жумладан, патруль автомобили (мотоцикл)да хизмат ўталаѐтганда
йўл-патруль хизмати ходимига: бегона фуқаро ва юкларни олиб
юриш, патруль автомобил (мотоцикл)ни қаровсиз қолдириш; хизмат
303
зарурати тақозо этмаганда, ўрнатилган ҳаракат тезлигини ошириш,
ўзбошимчалик билан белгиланган йўналишдан четга чиқиш ва хизмат
ўташ
тартибини
ўзгартириш;
патруль
автомобил(мотоцикл)
бошқарувини ким бўлишидан қатъи назар бошқа одамга бериш;
ушланган шахсларни патруль автомобилда қаровсиз қолдириш;
транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш
тақиқланади.
Йўл-патруль хизмати ходимлари фаолиятни самарали ташкил
этиш уларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |