331
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат
акциядорлик компанияси
1994 йил 7 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган
собиқ Ўрта Осиѐ темир йўллари негизида ташкил этилди. Компания
темир йўллар, орқали юкларни экспедициялаш ва етказиб бериш,
темир йўл вагонларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш,
йўловчилар ва туристларни ташиш ҳамда
локомотив ва вагон
паркини янгилаш, хизмат кўрсатиш каби асосий йўналишларда
самарали фаолият олиб бормоқда.
Ҳозирги пайтда мамлакатимизда асосий темир йўлларнинг
умумий узунлиги 6500 км ни ташкил этади. Компанияда 75 мингга
яқин киши ишлайди. Компаниянинг йиллик юк айланмаси барча
турдаги транспорт юк айланмасининг 90 фоизга яқинини
ташкил
этади. Ҳозирги кунда компаниянинг эксплуатация қилинаѐтган
электрлаштирилган участкаларининг узунлиги 619,9 км, ѐйилган
узунлиги эса 1769,9 км ни ташкил этади. Темир йўл
шохобчаларининг кўплиги жиҳатидан мамлакатимиз Марказий
Осиѐда етакчи ўринда туради. Ҳар куни 10 мингдан ортиқ яқин
йўловчи темир йўл транспорти хизматларидан фойдаланади.
Айтиш жоизки, 1992 йилда ташкил этилган «Ўзбекистон ҳаво
йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистонни дунѐнинг бошқа
давлатлари билан ҳаво йўллари орқали боғлаб келмоқда. Ҳозирги
пайтда компания дунѐнинг 50 дан ортиқ нуқталарига маршрутларини
йўлга қўйган бўлса, 25 та мамлакатда ўз ваколатхонасига эга.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси таркибида 11 та
аэропорт, шу жумладан 6 та (Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч,
Термиз, Навоий) халқаро мақомдаги аэропортлар мавжуд. Темир йўл
ва ҳаво транспортида яратилган имкониятлардан фуқароларнинг тўлиқ
фойдаланишлари ҳамда уларнинг ўз манзилларига тез ва хавф-
хатарсиз етиб боришларида ички ишлар
органларининг транспортда
хавфсизликни таъминлаш хизматларининг ўрни ва роли ниҳоятда
каттадир.
Темир йўл ва ҳаво транспортлари объектларида жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳаѐти
332
ва соғлиғи ҳамда юк ва бошқа моддий бойликларни жиноий
тажовузлардан ишончли ҳимоя қилиш мақсадида, Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Транспортда
хавфсизликни таъминлаш бош
бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар
ИИБ (ИИББ)лари таркибидаги қуйи тузилмалари туну-кун самарали
тарзда фаолият олиб боради.
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ва унинг
ҳудудий таркибий тузилмалари Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлигининг етакчи тармоқ хизматларидан ҳисобланади.
Улар темир йўл ва ҳаво транспортларининг бошқарув
тизимига
мувофиқ ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикасининг барча темир йўл йўналишларида
ички ишлар органларининг бўлим, бўлинма ѐки тармоқ постлари
ташкил этилган. Улар одатда, темир йўл қайси шаҳардан ўтса, ўша
ерда жойлаштирилган.
Транспортда
хавфсизликни
таъминлаш
хизматларининг
тизимига қуйидагилар киради:
1. Ўзбекистон
Республикаси
Ички ишлар вазирлигининг
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси;
2. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ
(ИИББ)ларининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқарма
(бўлим)лари;
3. Транспортда
хавфсизликни
таъминлаш
бўлимлари
(бўлинмалари).
Do'stlaringiz bilan baham: