1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Транспортда 
хавфсизликни 
таъминлаш 
хизматларининг 
терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш борасидаги 
вазифалари қуйидагилардан иборат: 
республикамиз ҳудудидаги барча аэропортлар ва темир йўл 
вокзаллари ҳамда уларга яқин фуқаролар гавжум бўлган ҳудудларда 
террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилишининг 
олдини олиш, ўз вақтида аниқлаш ва тезкор-профилактик ҳамда 
огоҳлантирув тадбирларини ўтказиш; 
республика ҳудудига чегара орқали қурол-яроқ, ўқ-дори, 
портловчи моддалар, турли диний мазмундаги адабиѐтлар, варақалар, 
электрон воситалар ва гиѐҳвандлик моддаларни олиб киришга 
уринаѐтган шахсларни аниқлашга қаратилган тезкор тадбирларни 
ташкил қилиш; 
давлат аҳамиятига эга махсус, ўта муҳим тоифаланган объектлар, 
темир-йўл ва ҳаво транспорти ҳамда алоқа коммуникация 
воситаларини йўқ қилиш мақсадида террорчилик ташкилотлари 


338 
томонидан портловчи моддалар ва портловчи қурилмалар ѐрдамида 
содир этишлари мумкин бўлган террорчилик актларнинг олдини 
олишни зудлик билан аниқлаш ва чораларини кўриш; 
транспортда хавфсизликни таъминлаш хизматлари ва қуйи 
таркибий тузилмалар, ҳудудий ички ишлар органлари билан 
ҳамкорликда ҳаво ва темир йўл объектларида хизмат олиб бораѐтган 
ходимларнинг масъулиятини ошириш мақсадида «муляж» махсус 
ўқув машғулотларини ўтказиш; 
республика ҳудудида террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатлари, 
шунингдек, экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм гуруҳлари, 
норасмий ташкилот ва партиялар ҳамда ноисломий тузилмалар 
вакиллари томонидан ижтимоий-сиѐсий таҳдид солувчи элементларга 
қарши курашишни кучайтириш; 
террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатларини содир этиш 
мақсадида «худкушлик» тайѐргарликдан ўтган шахслар тўғрисида 
тезкор маълумотлар олишни ташкил этиш, айниқса, махсус ҳисобда 
турган ҳамда узоқ муддатга бошқа давлатларга бориб келган 
шахсларни синчковлик билан қамровга олиш ва фуқаролигини 
аниқлашга қаратилган тезкор тадбирларни ўтказиш; 
республикамизга қўшни ҳудудлардан террорчилик ташкилотлари 
ва экстремистик гуруҳлари кириб келишининг олдини олиш ҳамда 
ижтимоий-сиѐсий аҳвол ва тезкор вазият тўғрисида маълумотлар 
тўплаш; 
махсус қидирувда бўлган фуқароларнинг республикамиз 
ҳудудидан чиқиб кетишлари ѐки халқаро қидирувда бўлган 
фуқароларнинг кириб келишининг олдини олишга қаратилган тезкор 
тадбирларни олиб бориш. 
Транспортда 
хавфсизликни 
таъминлаш 
хизматларининг 
транспорт инфратузилмаларида содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси ҳамда фуқароларнинг шахсий хавфсизлигини 
таъминлаш йўналишидаги вазифалари қуйидагилардан иборат: 
ҳудудий ички ишлар органлари билан ҳамкорликда барча 
транспорт инфратузилмалари билан боғлиқ ҳолатларни таҳлил қилган 


339 
ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон берадиган 
сабаблар ва шарт-шароитларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш, фош 
этилмаган жиноят ва бошқа қонунбузарлик ҳолатларининг фош 
этилиши бўйича аниқ
тезкор-профилактик тадбирларни амалга 
ошириш; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида лазерли нур тарқатгичларни ишлатишни 
тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2013 йил 20 февраль) 
қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси 
ҳаво кемаларига «Лазер» нурлари туширилишининг олдини олишга 
қаратилган тезкор-профилактик тадбирларни олиб бориш ҳамда 
мазкур ҳолатлар аниқланган тақдирда ҳудудий ИИВ-ИИББ-ИИБлар 
билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни аниқлаш ва 
жавобгарликка тортиш чораларини кўриш; 
жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, шахс ѐки 
жамият хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳодисалар ҳақидаги ариза, 
хабар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, уларни ўз вақтида 
қонунда назарда тутилган тартибда кўриб чиқиш; 
транспортда юк ва йўловчи ташиш, шунингдек, транспорт 
иқтисодиѐти соҳасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш 
ва уларга чек қўйиш мақсадида оператив қидирув фаолиятини ташкил 
қилиш; 
темир йўлларга яқин жойлашган аҳоли масканларида, корхона ва 
ташкилотларда, таълим-тарбия муассасаларида, маҳаллий ҳокимият 
ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда транспорт 
инфратузилмаларида рўй бераѐтган ҳуқуқбузарликлар ва бахтсиз 
ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ва 
огоҳлантирув чора-тадбирлари юзасидан тарғибот ва ташвиқот 
ишларини ўтказиш; 
фуқароларнинг ҳаѐти, соғлиғи, ҳуқуқ ва эркинликларини жиноий 
ва бошқа ғайриқонуний тажовузлардан ҳимоя қилиш; 
жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва бахтсиз ҳодисалардан 
жабрланган, шунингдек, ожиз аҳволда ѐки ҳаѐти ва соғлиғи учун 


340 
хавфли бошқа ҳолатларда бўлган фуқароларга ўз ваколатлари 
доирасида ѐрдам бериш; 
авариялар, ҳалокатлар, ѐнғинлар, табиий офатлар ва фавқулодда 
ҳодисалар юз берганида ички ишлар органларининг бошқа соҳалари 
билан биргаликда одамларни қутқариш ва уларга биринчи тиббий 
ѐрдам кўрсатиш, шунингдек, ҳодиса жойи ҳамда назоратсиз қолган 
мулкни қўриқлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриш; 
транспорт магистраллари, станциялар, вокзаллар, поездлар, 
аэропортлар ва ҳаво кемаларида жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш; 
қонунга мувофиқ, темир йўл ва ҳаво транспортининг ҳарбий-
лашган қўриқлаш бўлинмаларига ўқотар қурол ва ўқ-дориларни олиш 
(сотиб олиш), сақлаш, олиб юриш ва ташиш учун рухсатномалар 
бериш; 
тинчлик вақтида фавқулодда ҳолатлар ва ҳодисалар юзага 
келганида ҳамда уруш вақти шароитларида фуқаролар ҳимояси 
тадбирларини бажариш, бўйсунувчи бўлинмаларнинг барқарор 
фаолият кўрсатиш қобилиятини ошириш борасида чора-тадбирлар 
мажмуини ташкил қилиш ва амалга ошириш; 
қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, жумладан, 
айрим махсус жойларда фавқулодда ѐки ҳарбий ҳолат жорий 
этилганида ушбу ҳолатнинг ҳуқуқий тартибини таъминлашда 
иштирок этиш; 
фуқаролар ҳимояси бўйича сафарбарлик топшириқлари ҳамда 
вазифаларни бажариш учун чора-тадбирлар мажмуини ташкил қилиш 
ва амалга ошириш;
транспортда хавфсизликни таъминлаш хизматлари ваколатига 
кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишларни юритиш; 
ушланган ва қамоққа олинган шахсларни қўриқлаш, конвой 
қилиш ва сақлаб туриш; 
аэрофлот корхоналари билан биргаликда фуқаро ҳаво кемалари 
йўловчиларининг қўлларидаги ва бошқа юкларини кўздан кечириш, 
зарур бўлганида йўловчиларни шахсий кўрикдан ўтказиш. 


341 
Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, транспортда 
хавфсизликни таъминлаш хизматлари зиммасига юклатилган 
вазифалар ижроси бўйича қуйидаги функцияларни амалга 
оширадилар: 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish