Мазмунига кўра оммавий тадбирларнинг асосий турлари
қуйидагилардан иборат:
митинг –
фуқароларнинг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтдаги воқеа-
ҳодисаларга, шахслар ѐки ташкилотларнинг ҳаракатлари (ҳаракат-
361
сизлиги)га нисбатан ўз муносабатларини ифода этиш ва оммавий
равишда муҳокама қилиш мақсадидаги оммавий йиғин;
кўча ҳаракатлари
– кўчанинг қатнов ѐки пиѐдалар йўлакларида,
чорраҳаларида қандайдир масалаларга диққатни жалб қилиш
мақсадида одамлар томонидан ташкил этиладиган оммавий ҳаракат;
намойиш
– ҳаракат жараѐнида плакатлар, эълонлар ва бошқа
кўргазмали воситалардан фойдаланган ҳолда жамият сиѐсий кайфия-
тининг одамлар гуруҳи томонидан оммавий намойиш этилиши;
йиғилиш
–
фуқаролар гуруҳи томонидан ўзларининг кайфиятлари,
муносабатлари ва қарашларини маълум жой, ҳудуд, биноларда
бошловчи, бошқарувчи томонидан уларга қарши томонга маълум
қилиниши ҳисобга олинади.
Юқорида қайд этилган тадбирлар ўтказилаѐтганда жамоат
тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш,
аҳолининг тинчлиги, осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг
эркинликлари ва қонуний манфаатларини турли тажовузлардан ҳимоя
қилиш асосан ички ишлар органларининг зиммасидаги вазифалар
ҳисобланади. Ички ишлар органларининг ушбу вазифаларни
самарали бажаришида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
тизимидаги ўрни алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, улар фуқароларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза
қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини
таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш борасида катта ҳажмдаги ва
кўп қиррали фаолиятни амалга оширувчи тизим ҳисобланади.
Оммавий тадбирларнинг мазмуни ва йўналишига қараб қуйидаги
турларга бўлинади:
ижтимоий-сиѐсий;
маданий-маънавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари;
спорт-томоша;
диний маросимлар;
касб байрамлари бўлиши мумкин.
Ижтимоий-сиѐсий
тадбирларга
намойишлар,
митинглар,
юришлар, сиѐсий партиялар ва жамоат ташкилотларининг
362
қурултойлари
(съездлари) турли даражалардаги депутатлар,
Республика Президентининг сайланиши кабилар киради. Оммавий
тадбирларнинг ушбу турларига, одатда, ташкил этилишининг юксак
даражага эгалиги, иштирокчилар таркибининг сифат жиҳатдан
яқинлиги, зарур молиявий-техникавий ва рекламавий қўллаб-
қувватлаш кабилар хосдир. Турли партиялар, ҳаракатларни қўллаб-
қувватловчи ҳамда бундай тадбирларда иштирок этувчи фуқароларга
қўйилган
мақсадларга
эришишдан
умумий
манфаатдорлик,
шунингдек, хатти-ҳаракат мотивлари ва стереотипларининг нисбатан
ўхшашлиги хосдир. Бундай тадбирларда турли давлат органлари ва
жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирок этадилар, уларнинг
биргаликдаги фаолияти барқарор жамоавий манфаатлар ва
шахслараро ўзаро алоқалар билан боғлиқдир. Улар, одатда, амалдаги
қонунлар ва белгиланган жамоат жойларида ўзини тутиш
қоидаларига тўғри муносабатда бўладилар, ҳолбуки баъзан
истиснолар ҳам учраб туради.
Республикамиз пойтахти, Қорақалпоғистон Республикаси ва
вилоят марказларида мазкур оммавий тадбирлар ўтказиладиган
жойлар мавжуд бўлиб, у ерларда турли сиѐсий партиялар, оқимлар ва
жамоат ташкилотларининг вакиллари йиғилишлари мумкин.
Оммавий тадбирларнинг яна бир кенг тарқалган тури
маданий-
маънавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари
бўлиб, уларга
қуйидагилар киради: мусиқий, адабий ва бошқа фестиваллар,
концерт, театр, спорт, реклама тадбирлари, халқ сайиллари, цирк,
миллий намойишлар ва ўйинлар, кўрик-танловлар ва бошқалар.
Жамоат тартибини сақлаш нуқтаи назаридан, ушбу тадбирларда
одамлар ҳар хил кўринишларда тутишлари ўзига хос бўлади. Улар
ўзларининг маданий, ҳиссий ва маънавий эҳтиѐжларини қондиришга
интилувчи фуқароларнинг ихтиѐрий бирлашишлари шароитида юзага
келади. Бироқ, иштирокчилар таркиби ҳар хил, маълумоти, ѐши
турличалиги, қизиқишлари ва интилишларининг хилма-хиллигига
қарамай, бундай тадбирларга борувчи шахсларнинг хатти-
ҳаракатлари умум эътироф этилган нормаларга мос келади.
363
Бу эса, ўсмирларнинг, яъни рок мусиқа ихлосмандларининг
мамлакатимиз ва хорижий эстрада юлдузлари иштирокида катта
концерт заллари ҳамда спорт ва томоша иншоатларида ўтказиладиган
концертларда ўзларини тутишларида ѐрқин намоѐн бўлади. Рок
ихлосмандларининг ушбу жамоат жойларида содир этадиган
ҳуқуқбузарликлари кўпинча гуруҳий хусусиятга эга бўлади ва жамоат
тартиби ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |