1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Потенциал хавфли объект
– фавқулодда вазият манбаи юзага 
келиши реал хавфини туғдирувчи радиоактив, ѐнғин-портлаш хавфи, 
хавфли кимѐвий ва биологик моддалар ишлатиладиган, ишлаб 
чиқариладиган, қайта ишланадиган, сақланадиган ва ташиладиган 
объект; 
Фавқулодда вазият юзага келиш хавфи
– фавқулодда вазият 
манбаининг тегишли хавф кўрсаткичлари билан белгиланадиган 
юзага келиш эҳтимоли ѐки такрорланиш тезлиги; 
Хавфга баҳо бериш

хавфни ва унинг эҳтимоли бўлган 
манбаларини 
идентификациялаш, 
уларнинг 
юзага 
келиш 
механизмини тадқиқ қилиш, идентификация қилинган хавфли 
ҳодисалар юзага келиш эҳтимолига ва уларнинг оқибатларига баҳо 
бериш назарда тутилади.
 
Фавқулодда вазиятлар ижтимоий, табиий, техноген ва экологик 
хусусиятга эга бўлган ҳодисалар туфайли келиб чиқиши мумкин. 
Булар: 
Ижтимоий хусусиятга эга бўлган ҳодисалар
ни криминал ва 
нокриминал хусусиятга эга ҳодисаларга ажратиш одатга айланган. 


389 
Криминал ҳодисаларга оммавий тартибсизликлар, давлат объектлари 
ва бошқа муҳим объектларни босиб олиш, транспорт алоқаларини 
чеклаш жиноятчиларнинг озодликдан маҳрум этиш жойларидан ва 
қўриқлаб борилаѐтган вазиятда гуруҳ бўлиб ҳамда қурол билан 
қочиши, одамларни гаровга олиш, ҳаво кемасини, сув транспорти ва 
темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби 
(состави)
ни эгаллаб олиш ва 
олиб қочиш, террорчилик ҳаракатлари ва бошқалар киради.
Нокриминал ҳодисаларга ҳаво ва темир йўл транспорти ҳамда 
автотранспорт воситалари билан содир этилган катта авариялар, катта 
иморат ва биноларнинг қулаши каби ҳодисалар киради. 
Экологик хусусиятга эга бўлган ҳодисалар
га қуруқлик (тупроқ, ер 
ости, ландшафт), Ер атмосфераси, гидросфераси, биосфераси ҳолати 
ва хоссаларининг хавфли даражада ўзгариши киради. Улар экологик 
офат – атроф табиий муҳитнинг аҳоли соғлиғининг жиддий 
ѐмонлашуви, табиий мувозанатнинг бузилиши, табиий экологик 
тизимларнинг барбод бўлиши, наботот ва ҳайвонот дунѐсига путур 
етишига олиб келган қайтарилмас чуқур ўзгаришларини келтириб 
чиқариши мумкин.
Табиий хусусиятга эга бўлган ҳодисалар
га геологик, гидрологик, 
биологик ва метеорологик сабабларга кўра келиб чиққан ҳодисалар 
киради. Ўзбекистон Республикасида улардан зилзилалар, сув 
тошқинлари, ўпирилиш ва кўчкилар, бўронлар ва қуюнлар, қор 
уюмлари ва кўчкилари, селлар, табиий ѐнғинлар, қурғоқчилик, 
шунингдек, ўта хавфли оммавий эпидемия, эпизоотия ва 
эпифитотиялар энг катта хавф туғдиради. 
Эпидемия
– одамлар юқумли касалликларининг муайян ҳудудда 
ушбу жой учун хос бўлган касалликларнинг одатдаги даражасидан 
ортиқ даражада оммавий тарзда борган сари кўп тарқалиб бориши 
ҳисобланади. 
Эпизоотия
– бир вақтнинг ўзида бир ѐки бир неча турга кирувчи 
кўплаб ҳайвонлар орасида муайян ҳудудда ушбу жой учун хос бўлган 
касалликларнинг 
одатдаги 
даражасидан 
ортиқ 
даражада 
тарқалишидан иборат. 


390 
Эпифитотия
 
– муайян вақт давомида катта ҳудудларда 
ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик экинлари орасида юқумли 
касалликнинг кенг тарқалишидир.
Табиий фавқулодда вазиятлар
– табиат кучлари сабабли келиб 
чиқадиган ҳамда одамлар хоҳиши ва фаолиятига боғлиқ бўлмаган, 
инсон ва у яшайдиган муҳит учун хавфли бўлган ҳодисаларнинг 
юзага келишидир.
Табиий фавқулодда вазиятларга қуйидагилар киради: зилзила, 
сув тошқини, сел келиши, қор кўчиши, эпидемия, эпизоотия, 
эпифитотия ва бошқалар. 
Вайронкор кучи ва оқибатларининг оғирлиги бўйича энг хавфли 
табиий офатларга зилзила ва сув тошқинлари киради. Зилзила 
натижасида, одатда, аҳоли пунктлари, шаҳар коммуникациялари, 
йўллар, кўприклар, асосий нефть ва газ қувурлари, электр узатиш 
тармоқлари кабилар тўлиқ ѐки қисман бузилади. Ер қимирлаши 
оқибатида, қурбонлар берилиши ва иншоатларнинг бузилишидан 
ташқари, тирик қолган одамларда кучли руҳий ларза ѐки шок келиб 
чиқади, жамият фаолиятининг турли соҳаларида бошқарув бузилади, 
шахсий мулк ва давлат мулки кўп миқдорда йўқотилади, аҳолини 
озиқ-овқат, сув ва энг зарур нарсалар билан таъминлаш тизими издан 
чиқади, транспорт иши тўхтаб қолади, жиноятчилик (талон-
торожлик, морадѐрлик кабилар) даражаси, эпидемиялар келиб чиқиш 
имконияти ортади. 
Яна бир даҳшатли табиий офат-сув тошқинлари бўлиб, улар 
дарѐлар ва ҳар хил сув ҳавзалари мавжуд бўлган жойларда юз бериши 
мумкин. Тошқинлар бино ва иншоатларнинг вайрон бўлиши ѐхуд 
бузилиши, қишлоқ хўжалик экинларининг йўқ қилиниши, темир йўл 
тармоқлари ва автомобиль трассалари, кўприклар, электр узатиш 
тармоқлари ва бошқа халқ хўжалиги объектларининг бузилишига 
олиб келади. Жала, тупроқ кўчкиси (ўпирилиш) ѐки селлар туфайли 
келиб чиқадиган кутилмаган ѐки олдиндан билиб бўлмайдиган 
тошқинлар энг хавфли бўлиб, дарѐнинг юқори қисмида сув сатҳининг 
кескин кўтарилишига олиб келади. Тошқинларни авария ѐки 


391 
қўпорувчилик натижасида гидротехника иншоатлари (тўғон, дамба 
кабилар)даги фалокат келтириб чиқариши мумкин. Бундай ҳолларда 
тайѐргарлик тадбирлари ўтказиш мумкин бўлмаганлиги сабабли, 
йўқотишлар айниқса, катта бўлиши мумкин. Бунда, худди зилзилада 
бўлгани каби, оператив вазият мураккаблашади, кўплаб мулкий 
жиноятлар содир этилади. Эвакуация туфайли аҳолини ѐрдамга жалб 
қилиш имконияти анча камаяди. 
Лекин зилзиладан фарқли равишда, тошқин, тоғлардан сел 
оқимлари келишини олдиндан чамалаш мумкин. Демак, аҳолини, 
моддий ва бошқа бойликларни кўчириш учун олдиндан зарур чоралар 
кўриш, етказилиши мумкин бўлган зарар миқдорини камайтириш 
учун профилактик тадбирлар мажмуини амалга ошириш мумкин. 
Оқибатларига нисбатан ва етказилган зарарининг оғирлиги 
бўйича табиий офатларга энг яқини-техноген, яъни катта саноат ва 
транспорт ҳалокатларидир. Улар кўпинча одамларнинг айби билан, 
аниқроғи, жиноий масъулиятсизлик ѐки тегишли мансабдор 
шахсларнинг ўзига ортиқча ишонишлари ѐхуд террорчиларнинг 
экстремистик ҳаракатлари натижасида келиб чиқади. 
Биологик ҳодисалар келтириб чиқарадиган табиий фавқулодда 
вазиятлар аҳолининг ҳаѐти ва соғлиғи учун жиддий хавф туғдиради. 
Улар орасида энг кўп тарқалган ва хавфлилари эпидемия ва 
эпизоотиялардир. Эпидемиялар деганда, одамларнинг ўлимга олиб 
келадиган ва муайян ҳудудни зарарлайдиган турли хавфли юқумли 
касалликлар билан ѐппасига зарарланиши тушунилади. Бундай 
касалликларга ўлат, қора чечак, вабо, куйдирги, тепкили терлама 
кабилар киради. 
Қишлоқ хўжалигига эпизоотиялар катта зарар келтиради. Уларга 
молларнинг оммавий юқумли касалликлари бўлган оқсим, куйдирги, 
қутуриш, ўлат, чечак кабилар киради. Бу касалликлар билан 
касалланган ҳайвонлар билан алоқага киришганда ва зарарланган 
чорва маҳсулотларини овқатга ишлатганда одамлар учун жиддий 
хавф туғдиради. Шу боис, эпизоотиялар чоғида ветеринар шифокор-
лар ички ишлар органлари ва бошқа давлат органлари билан 


392 
ҳамкорликда оммавий касалланиш тарқалишининг олдини олиш 
борасида профилактик тадбирлар мажмуини амалга оширадилар: 
ўлган ҳайвонларнинг жасадлари йўқ қилинади, зарарланган ҳудудда 
карантин белгиланади ва ҳар хил чеклов тартиблари жорий этилади. 
Техноген 
фавқулодда 
вазиятлар 
– 
транспорт, 
саноат 
объектларида атроф-муҳитни зарарламасдан ҳам, кимѐвий ва 
биологик жиҳатдан хавфли, шунингдек, радиоактив моддаларни 
атроф-муҳитга чиқариш хавфи билан ѐки чиқариш билан кечадиган 
фалокат ва ҳалокатлардир
1
. Булар портлаш хавфи бўлган саноат 
объектларидаги, аҳолининг ҳаѐтини таъминлаш тизимларидаги 
ҳалокатлар, сув хўжалиги билан боғлиқ фалокатлар ҳам бўлиши 
мумкин. 
Табиий офатлар, техноген фалокатлар ва ҳалокатлар, эпидемия 
ҳамда бошқа биологик ҳодисалар кўплаб одамларнинг ҳаѐти ва 
соғлиғига ҳақиқий хавф солади, моддий бойликларни йўқ қилади, 
жамоат тартибини сақлаш ва махсус ҳуқуқий тартиб хавфсизлиги 
учун фавқулодда шароит туғдиради. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish